cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Agromart

🌾Aграр соҳасида онлайн хизмат кўрсатамиз 🥇Ўзбекистондаги биринчи ва ягона аграр соҳасидаги порталнинг телеграм канали Агромарт веб портали: https://agromart.uz/uz/home

Show more
Uzbekistan11 386The language is not specifiedNature & Animals1 794
Advertising posts
5 469
Subscribers
+224 hours
-147 days
-7930 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

🍅 Помидорда озуқа етишмаслик белгилари 🤒 Помидор ўсимлигида учрайдиган озиқа етишмаслигини базида касаллик ёки зараркунанда таъсири билан алмаштириб қўйишимиз ортиқча харажатларни келтриб чиқаради. Юқоридаги суратда озиқа моддалар етишмаслиги помидор баргларида намоён болиши келтирилган. Еътибор беринг озиқа етишмаслигини намоён бўлиши билишда баргларнинг жойлашуви, қари ёки ёш барглигига ҳам қараш зарур. Б-бор Cа-калций Фе-темир С-олтингугурт Cу-мис Мн-марганец Мо-молибден Зн-рух К-калий Мг-магний Н-азот П-фосфор 🌱 @uzagromart Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Show all...
👍 7
Бушуев зотли қорамоллар тавсифи 🔹Ушбу зот махаллий шароитга мослашувчанлиги, иссиққа ва қон паразитар касаллигига чидамлиги билан бошқа зотлардан фарқ қилади. Озиқлантириш ва сақлаш шароити яхши яратиб берилса, сут бериш қобиляти ҳам талаб даражасига жавоб беради. Бушуев зотли сигирларини мақсадга мувофиқ типлари йилига 4-4,5 минг кг сут ва сут таркибидаги ёғ миқдори 4,0% ва ундан юқори бўлади. Бу зот ўзининг тез етилувчанлиги ва гўштини сифати билан характерланади. 🔹Бушуев зотини энг қимматли хўжалик-биологик сифатларидан бири тез етилувчанлиги ва жадал ўсишидир. Бузоқлари юқори ўсишга эга, тўлиқ тўйимли озуқалар билан озиқлантирилганда суткалик ўсиши 800-1000 граммгача бўлади. 12 ойликдаги тирик вазни 220-240 кг ва 18 ойлигида 280-340 кг келади... Давоми бу ерда👉 https://agro-olam.uz/bushuyev-zotli-qoramollar-tavsifi/ 🖥Дўст ва яқинларга ҳам улашинг 🌱 @uzagromart Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Show all...
👍 4
Товуқларда Гамборо касаллиги Гамборо касаллиги кенг тарқалган ўткир кечадиган контагиоз вирус касаллиги бўлиб, товуқлар фабрициева халтачасининг яллиғланиши, нефрозонефрит ва ичаклар фаолиятининг бузилиши билан ифодаланади. Гамборо касаллиги билан айниқса 2-15 ҳафталик ёшдаги жўжалар касалланиб, бошқа касалликлардан фарқ қиладиган, ўзига хос фабрициев сумка, нефроз, мушаклар орасида қон қуйилиши ва диареялар кузатилади ва шу билан бирга иммунокомпонент тизимини сўндирилиши билан ажралиб туради. Вирусга товуқларнинг барча ёшдагилари мойил, аммо жўжаларнинг 2-3 ҳафталикдан Гамборо касаллиги кенг тарқалган ўткир кечадиган контагиоз вирус касаллиги бўлиб, товуқлар фабрициева халтачасининг яллиғланиши, нефрозонефрит ва ичаклар фаолиятининг бузилиши билан ифодаланади. Гамборо касаллиги билан айниқса 2-15 ҳафталик ёшдаги жўжалар касалланиб, бошқа касалликлардан фарқ қиладиган, ўзига хос фабрициев сумка, нефроз, мушаклар орасида қон қуйилиши ва диареялар кузатилади ва шу билан бирга иммунокомпонент тизимини сўнгдирилиши билан ажралиб туради. Вирусга товуқларнинг барча ёшдагилари мойил, аммо жўжаларнинг 2-3 ҳафталикдан 11- ҳафталиклари айниқса бройлерлар жуда сезгир ҳисобланади. Қўзғатувчиси вирус сақловчи бўлиб, чидамлилиги ташқи муҳит таъсирларига ва кимёвий препаратларга (эфир, хлорамин) чидамли. Паррандахона ичидаги ахлатда, сув, озуқада вирус ўзининг фаоллигини 52 кун сақлайди. Вирус 56° С да 5 соат, 60° С да 0,5 соат, 25 °С да - 21 кун, минус 20°С да сақланганда уч йил фаоллигини сақлайди. Чангда, девор, асбоб-ускуналар устида 1 йил, ҳар хил предметларда (шиша, вентилятолр парраги) 30 кунгача фаол сақланади. 0,5% ли хлорамин эритмаси 10 дақиқада, йод препарати 2 дақиқада, 3% ли формальдегид 24 соатда, 4 % ли формальдегид 3 соатда ўлдиради. Одатдаги дезинфекцион воситалар (1% ли фенол, крезол, формалин) таъсирида 1 соатда ўлади... 🌱 @uzagromart Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Show all...
👍 1👏 1
#Янгиликлар 📈Рекорд: Бразилия энг кўп соя экспорт қилган давлатлардан бири бўлди. 🇧🇷2023 йилда Бразилия тарихда биринчи марта хорижий мамлакатларга 100 миллион тоннадан ортиқ соя экспорт қилди. Асосий харидор мамлакатлар, жумаладан, 1. Хитой - 61,7 миллион тонна, 2. Испания - 2,7 миллион тонна, 3. Таиланд - 2,2 миллион тонна, 4. Туркия 1,7 миллион тонна, 5. Мексика 1,6 миллион тонна 6. Эрон 1,5 миллион тонна. 🇺🇿 Прогнозларга кўра, жорий йил Ўзбекистонда соя ҳосили 142,7 минг тоннани ташкил этган. Бу орқали 24 минг тонна соя ёғи ва 107 минг тонна ловия шротини ишлаб чиқариш кўзда тутилган. 🌱 @uzagromart Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Show all...
👍 4
#Биласизми ✅Жорий йил Ўзбекистонда қанча макарон ишлаб чиқарилганини биласизми? Статистик маълумотларга қараганда, Ўзбекистонда 2023 йилнинг январ-ноябрь ойларида йирик корхоналар томонидан 12,4 минг тонна макарон маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Макарон маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 1,8 мартага кўп. Ўзбекистонда 2023 йилнинг ноябрь ойида йирик корхоналар томонидан 1,4 минг тонна макарон маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. 🌱 @uzagromart Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Show all...
#Фойдали_маълумот ✅Олхўрининг Вашингтон нави Нав АҚШда яратилган бўлиб, 1982 йилдан Самарқанд вилояти давлат реестрига киритилган. Вашингтон нави эртапишар ҳисобланади, меваси июлнинг иккинчи ўн кунлигида пишади. Дарахти баланд бўйли – 5,1 метр, шох-шаббаси думалоқ шаклга эга. Олхўри кўчати экилгандан сўнг олтинчи йили ҳосил бера бошлайди. Меваси оч сариқ, йирик, ўртача вазни – 34 грамм. Эти сарғиш, сершира, мазаси нордон-ширин. Ҳосилдорлиги – 165,8 с/га, мамлакатимизда қайд этилган энг юқори ҳосилдорлиги эса – 331,7 с/га ни ташкил этган. 🌱 @uzagromart Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Show all...
​​#Қонунчиликдаги_янгиликлар 🌱Саноат ипотекаси тизими жорий этилади “140 та илғор саноат корхонаси” дастурини амалга ошириш ва “саноат ипотекаси” тизимини жорий қилишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (684-сон, 26.12.2023 й.) қабул қилинди ✅ Қонунчиликка кўра, саноат соҳаларида “140 та илғор саноат корхонаси” дастурини амалга ошириш белгиланган. 📝 Қарор билан ушбу дастур доирасида тадбиркорларга очиқ танлов асосида таклиф қилинадиган йирик саноат лойиҳалари тақсимоти тасдиқланди (қуйида келтирилган). 🔘 Шунга кўра, йирик саноат лойиҳаларини очиқ танлов асосида танлашнинг асосий мезонлари белгиланди. Жумладан: 🔹лойиҳа доирасида камида 100 та янги иш ўринлари яратилиши; 🔹ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг ички бозордаги импорт улуши 50 фоиздан юқори бўлиши; 🔹ишлаб чиқариш технологик асбоб-ускуналари янги (янги авлодга мансуб) бўлиши керак. 💰Дастур доирасида танлов ғолибларининг лойиҳаларини молиялаштириш учун тижорат банкларига хорижий валютада йиллик 4 фоиз ва миллий валютада йиллик 10 фоиз ставкада 10 йил муддатгача, шундан 3 йилгача имтиёзли давр билан бир лойиҳа қийматининг 25 фоизи миқдорида, бироқ 10 миллион АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда кредитлар ажратилади. Бунда ушбу кредитлар бўйича тижорат банкларининг маржаси хорижий валютада* 2 фоиз* ва миллий валютада *4 фоиз *миқдорида белгиланади. ❕Қарорга кўра, 2024 йил 1 январдан “саноат ипотекаси” тизими жорий этилади. Бунда: 🔸тадбиркорларга ер участкалари (ишлаб чиқариш майдонлари) қурилиш учун тегишли рухсатномалар ва лойиҳа ҳужжатлари расмийлаштирилган ҳолда, “тайёр бизнес” шаклида аукцион савдоларига чиқарилади; 🔸ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида бино ва иншоотлар харид қилиш учун тижорат банкларига 7 йил муддатга, 2 йилгача имтиёзли давр билан миллий валютада йиллик 10 фоиз ставкада кредитлар ажратилади. Бунда тижорат банкининг маржаси 4 фоиз миқдорида белгиланади. 🌱 @uzagromart Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Show all...

👍 1 1
#Янгиликлар Ўзбек олимлари помидордан янги авлод COVID-19 вакцинаси яратди Икки йил аввал яратилиши бошланган TOMAVAC вакцинаси синовлари ижобий якунланди. 🌱 @uzagromart Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Show all...
👍 3
#Статистика 📊Қовун-тарвуз экспорти 7,9 % га ошган. Мева-сабзавотлар экспорти статистикаси 🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-ноябрь ойларида мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ҳажми: — Олхўри (қуритилган) – 34 минг тонна — Узум – 121 минг тонна — Узум (қуритилган) – 52,2 минг тонна — Шафтоли – 87,2 минг тонна — Қовун ва тарвуз – 147,6 минг тонна — Хурмо – 50,3 минг тонна — Гилос – 45 минг тонна — Ўрик – 63 минг тонна — Помидор – 54,2 минг тонна — Мош – 148,5 минг тонна — Пиёз – 263,8 минг тонна — Тариқ – 15,3 минг тонна 🌱 @uzagromart Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Show all...
👍 3 1
#Статистика 📊 Ананас импорти 594 тоннага ошган 🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистонга қарийб 1,3 минг тонна ананас импорт қилинган. Ананас импорти ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 594 тоннага ошган. ✅ Ўзбекистон 11 ойда 9 та давлатдан ананас импорт қилган ✅ 2023 йилнинг 11 ойида Ўзбекистон энг кўп ананас импорт қилган давлатлар: ➖ Хитой – 756,5 тонна ➖ Қозоғистон – 280,4 тонна ➖ Коста-Рика – 103,4 тонна ➖ Кения – 53,8 тонна ➖ Туркия – 36,3 тонна ➖ Эквадор – 22 тонна 🌱 @uzagromart Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Show all...
👍 2