en
Feedback
СИРДОШ

СИРДОШ

Open in Telegram

Журналист Манзура Отақўзиеванинг ижодий каналига хуш келибсиз! Биз билан бирга бўлиб, ҳаёт сабоқларидан баҳраманд бўлинг. Мулоҳазалар, муносабатлар, маслаҳатлар фақат Сиз учун!

Show more
1 424
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
+8530 days
Posts Archive
Ассалому алайкум азиз "Сирдош" им.Барчангизга хайрли тонг. Азизларим номаълум муддатга "Сирдош" канали ўз фаолиятини тўхтатади.Бунинг учун сизлардан минг бор узр сўрайман. Аммо,чиқиб кетишга ошиқманг. Ҳали кўп бирга хамкорлик қиламиз. Лекин,"Сирдош' группасида бир-бирингиз билан саломлашиш,табриклар йўллашингиз,ижод намуналаридан бериб туришингиз мумкин. Фақатгина канал фаолияти вақтинча тўхтатмлади

Ассалому алайкум қадрли сирдошларим. 🌸 МУҲТАРАМ АДАБИЁТ ШАЙДОЛАРИ! 🌸 Сизни 2026 йил 7 сентябрь, соат 14:00 да ✨ ✨НАРГИЗА ҲА
+1
Ассалому алайкум қадрли сирдошларим. 🌸 МУҲТАРАМ АДАБИЁТ ШАЙДОЛАРИ! 🌸 Сизни 2026 йил 7 сентябрь, соат 14:00 да ✨ ✨НАРГИЗА ҲАЙДАРОВА китоблари тақдимотига бағишланган АДАБИЙ-ИЖОДИЙ АНЖУМАНГА лутфан таклиф этамиз! Бир йилдан ошиқ вақт ичида юрагимдан жой олган,, Сирдошларим ҳаммангизни яхши кўраман 📍 Манзил: Қўғай МФЙ, 12-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби. СИЗНИ КУТАМИЗ! Шоиранинг манзили: @Nargiza_Haydarova

* * * Япроқни шохидан қилсанг қил жудо, Давлатдан гоҳида қилсанг қил жудо, Осмонингни йиғлат, Ерингни йиғлат, Онани болам деб йиғлатма, Худо! Бировнинг ҳаққини еганни йиғлат, Етимга зулмлар берганни йиғлат, Заифа аёлин урганни йиғлат, Онани болам деб йиғлатма Худо! Бир бурда нонга ҳам тўймасми гадо, Дўстга дўст жонини этмасми фидо, Балонинг келарда кетарлари бор, Онани болам деб йиғлатма Худо. Гар ўлсак, нодўстлар кулгай, суюнгай, Ёру-биродарлар йиғлаб, овунгай, Фақат битта инсон чиндан куюнгай, Онани болам деб йиғлатма Худо! Дард берса давосин қўшиб берган зот, Тиланса тилагин шошиб берган зот, Фарёди фалакни тарс ёрар, ҳайҳот, Онани болам деб йиғлатма Худо! Дийдаси қаттиқлар йиғласин, наф бор, Берурман жонимни сўраса Жаббор, Раҳм-шавқатингдан бўлдим умидвор, Онани болам деб йиғлатма Худо..

"ОЛТИН   САНДИҚ " "СЕН УЧУН  ЯШАШИМ  КЕРАК...."-- ОНАМДАН  ҚОЛГАН ЭНГ ОҒИР  ХОТИРА ". Ассалому алейкум "ОЛТИН САНДИК" каналининг азиз мухлислари! Анчадан бери юрак ютиб ëзаман дея ëзолмаëтган у‌зимда куч тополмай ,  бугун Аллохдан куч су‌раб сизлар билан гойибона дардлашишга ахд килдим: Онам Обидова Маъсуда (1.07.1968) отам б-н 39 йил жуда чиройли хаëт кечиришди, 4  фарзандни вояга етказиб чиройли тарбиялашди, лекин онам  Мактума (17.02.1987) жуда эрта (21.08.2006) 18  ëшида вафот этди, бу жудолик эшитган хаммага каттик таъсир килди, фарзанд доги эса йиллар у‌тиб у‌зини аламли таъсирини курсатди. 11.08.2024 куни онам 2,5 йил огир хасталик б-н курашиб вафот этдилар. Бу йу‌котиш йу‌котганларим ичида энг огири бу‌лди, гу‌ëки бир у‌зим ëлгиз колгандек эдим. Онамни "Сен учун яшашим керак" деган гаплари, бизларни ер-у ку‌кка ишонмасликлари ку‌з у‌нгимдан кетмайди. Онасиз яшаш, азиз инсонларидан айрилиб колиш огир экан. Уларни жудаям согиндим, у‌ша бахтли кунларимизни эслаб болаликда колиб кетгим келади, улгайиш бу кадар кийинлигини билмасдим, уйга борсам отамнинг чу‌киб колганларини куриш, ку‌нгилларини кандай су‌злар б-н ку‌таришни билмасдан забонларим кишанланади. Шу у‌ринда айтишим жоизки, фарзандидан айрилган ота-оналар! Сизлардан кайта-кайта илтимос киламан, у‌зингизни эхтиëт килинг, колган фарзандларингиз ва якинларингизга МЕХРИНГИЗ хали ку‌п керак...               Қизингиз : Махлиё Азизлар !!! Хам онадан  ,хам опадан  айрилган  Махлиёга  хам осон бўлмади , буни бошига тушганлар  гина тушинади . ."ОЛТИН   САНДИҚ " https://t.me/OltinSandiq_Chortoq

Ҳатто, қушлар ерда жуфтлашиб донлар, Жуфтсиз қушни ер тортади, ёронлар. Сизга тўзим, фақат тўзим Оллоҳдан, Жуфтларини ерга кўйган инсонлар. Ҳалима Худойбердиева

Эй Роббим, мен тушунмаган ишларимда Сенга таваккул қилдим. Кўнглимга хотиржамлик, ҳаётимга барака, ризқимга кенглик ва оиламга саодат ато этгин. Мени Ўзинг рози бўладиган йўлларга бошлаги Аллоҳ бугунги дуоларимизни қабул айласин

#панднома Бахтли бўлиш учун, қўлларингизни - иш билан, қалбингизни - муҳаббат билан, онгингизни - мақсад билан, хотирангизни
#панднома Бахтли бўлиш учун,  қўлларингизни - иш билан, қалбингизни - муҳаббат билан, онгингизни - мақсад билан, хотирангизни - фойдали билимлар билан, келажакни - умид билан тўлдиринг!       @Marvaridfikrlar              

Бугун Ойдинахонни таваллуд кунлари экан.Уларни "Кўнгилга ташриф" ва "Сирдош" канали орқали табрик беришимизни илтимос қилиб онажонлари Гулчехрахон опа мурожаат қилганлар.Илтимослари бажо бўлди. СИЗ ҳам ўз яқинларинларингизни табриклашни унутманг.Бизга мурожаат қилинг. https://t.me/qutlaylik Тел; 94-908-14-85 99-051-88-71

Абдулла Орипов МЕН НЕЧУН СЕВАМАН ЎЗБЕКИСТОННИ   Мен нечун севаман Ўзбекистонни Тупроғин кўзимга айлаб тўтиё. Нечун Ватан дея еру осмонни, Муқаддас атайман, атайман танҳо. Аслида дунёда танҳо нима бор, Пахта ўсмайдими ўзга элда ё? Ёки қуёшими севгимга сабаб? Ахир қуёшли-ку бутун Осиё. Мен нечун севаман Ўзбекистонни? Боғларин жаннат деб кўз-кўз этаман, Нечун ардоқларкан тупроғини мен Ўпаман: "Тупроғинг бебаҳо, Ватан..." Аслида тупроқни одил табиат Тақсим айлаган-ку ер юзига тенг. Нечун бу тупроқ деб йиғлади Фурқат, О, Қашқар тупроғи, қашшоқмидинг сен?! Хўш, нечун севасан Ўзбекистонни, Сабабини айтгин десалар менга, Шоирона гўзал сўзлардан олдин Мен таъзим қиламан она халқимга: Халқим, тарих ҳукми сени агарда Мангу музликларга элтган бўлсайди, Қорликларни макон этган бўлсайдинг, Меҳрим бермасмидим ўша музларга? Ватанлар, Ватанлар, Майли, гулласин, Боғ унсин мангулик музда ҳам, аммо Юртим, сени фақат бойликларинг-чун Севган фарзанд бўлса кечирма асло!   1964 йил

ГУНОҲНИНГ РАНГИ «Айрим нарсалар кўринмайди. Аммо инсон уларни бутун умр кўтариб юради.» Болалигимда оқ кўйлакни жуда эҳтиёт қилардим. Онам: — Болам, оқ либоснинг доғи тез билинади, - дердилар. Рост экан. Оқ матода ҳатто бир томчи чойнинг изи ҳам кўриниб туради. Қора кийим эса кўп нарсани яширади. Йиллар ўтиб англадим: инсон ҳам либосга ўхшар экан. Фақат фарқи шундаки, унинг доғи юзида эмас, қалбида пайдо бўлади. Қизиғи шундаки, гуноҳнинг эса ранги йўқ. Агар бўлганида эди... Ёлғон айтган инсоннинг чеҳраси сарғайиб қолармиди? Ҳасад қилганнинг қўллари қорайиб кетармиди? Бировнинг ҳаққини еган кишининг юзида доғ пайдо бўлармиди? Балки... Аммо Яратганнинг ўзи инсонни бундай шарманда қилмайди. Чунки У бандани фақат хатоси билан эмас, ўзгариш имконияти билан ҳам кўради. Гуноҳни одамлардан яширди. Аммо уни виждондан яширмайди. Бир рассом билан суҳбатлашган эдим. У шундай деганди: — Дунёда мутлақ қора ранг ҳам, мутлақ оқ ранг ҳам деярли учрамайди. Ҳар бир рангнинг ичида бошқа бир ранг яшайди. Ўша куни узоқ ўйладим. Эҳтимол, инсон ҳам шундайдир.Ҳеч ким тўлиқ фаришта эмас. Ҳеч ким мутлақ ёмон ҳам эмас. Инсон ҳар куни ўз қалбини қайси рангга бўяши билан яшайди. Бугун айтилган бир рост сўз қалбни ёритади. Эртага қилинган бир ноҳақлик унинг кўнгилини хиралаштиради. Назаримда ҳаёт — ана шу танловлар йиғиндисидир. ...Баъзан катта гуноҳлардан ҳам кўра кичик бепарволиклардан қўрқаман. Боиси катта хато инсонни ларзага солади. Кичиги эса аста-секин одатга айланади. Аввал бир марта ёлғон айтилади, кейин яна бир марта. Сўнг инсон ёлғон айтганини ҳам сезмай, бу оддий холга айланади- қўяди. Ваҳоланки, ана шу пайтда қалбнинг ранги ўзгара бошлайди. Бу ўзгаришни кўз кўрмайди. Аммо виждон  сезади. Бир донишманддан сўрашибди: — Инсон қачон йўқолади? У жавоб берибди: — Йўлини йўқотганда эмас, уялганидан уялмай қўйганида. Бу ҳикмат ҳақида кўп ўйлаганман. Чунки уят — виждоннинг юзи. Сиз ҳам кузатгандирсиз, уят кетган жойда гуноҳ ўзини эркин ҳис қила бошлайди. Шунинг учун бугун бошқаларнинг ранги ҳақида эмас, ўз қалбим ҳақида қайғураман. Унда ҳасаднинг қораси кўпаймадими? Манманликнинг кулранги ўтирмадими? Бепарволикнинг чанглари қўнмадими? Ёки унда ҳали ҳам меҳрнинг оқлиги сақланиб турибдими? Бу саволларга ойна жавоб бермайди. Уларни атрофдагилар ҳам айтолмайди. Чунки қалбнинг рангини фақат унинг эгасигина кўра олади. Шунда ҳам агар у кўришни чин дилдан, хоҳласа.... истаса... Кечқурун уйқу олдидан чироқни ўчиришдан аввал бир лаҳза тўхтанг. Бугун биров сиз ҳақингизда нима дегани муҳим эмас. Муҳими — виждонингиз бугун сиз ҳақингизда нима деди? Боиси, инсоннинг ҳақиқий ранги юзида эмас, ҳақиқий ранги — виждонида!...✍🏼 Одилжон МУҲАММАД.

#тонг_туҳфаси 🎼 “БИЗГА БАХТ КЕЛТИРАР БУ КУН ИН ША АЛЛОҲ ” Хонанда Бунёдбек Саидов ижросида. @Marvaridfikrlar

#хайрли_тонг Алҳамдулиллоҳ шундай каломки, борлиғингни Унга топширасан... Таслимиятнинг энг гўзал кўриниши шу сўзда —АЛҲАМДУЛ
#хайрли_тонг Алҳамдулиллоҳ шундай каломки, борлиғингни Унга топширасан... Таслимиятнинг энг гўзал кўриниши шу сўзда —АЛҲАМДУЛИЛЛОҲ! Алҳамдулиллоҳ, яна бир тонгга етдик! Ассалому алайкум! Хайрли тонг! Шанба кунингиз муборак бўлсин! Кунингиз оила ва яқинлар даврасида мазмунли ўтсин! Кун давомида яхши кайфият тарк этмасин! @Marvaridfikrlar

#ибрат Дунё лаззатини еб-ичмоқ, кийинмоқда деб биладиган аёллар, кўринг. Ибратланинг. Инсон ниқобидаги қанчалаб маккор шайтонлар бор ҳаётда. Икки дунёимизни харобага айлантиришга қасд қилган... @Marvaridfikrlar

#ҳаёт_ҳақиқатлари Орзу учун миллионлаб орзулардан кечилади. Орзу учун оиладан эмас! @Marvaridfikrlar
#ҳаёт_ҳақиқатлари Орзу учун миллионлаб орзулардан кечилади. Орзу учун оиладан эмас! @Marvaridfikrlar

Аллоҳ бермаган нарсалар ҳақида кўп ўйлаймиз, аммо берганларини санашга умримиз етмайди. Бугун шикоятни камайтириб, шукрни кўп
Аллоҳ бермаган нарсалар ҳақида кўп ўйлаймиз, аммо берганларини санашга умримиз етмайди. Бугун шикоятни камайтириб, шукрни кўпайтиринг. 🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋 Ҳали дуоларингизнинг барчаси ижобат бўлмаган бўлиши мумкин. Аммо бугунги ҳаётингизда кеча сўраган қанчадан-қанча дуоларингиз бор. Эслаб кўринг ва «Алҳамдулиллаҳ» денг.