en
Feedback
Mo’min.uz

Mo’min.uz

Open in Telegram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилояти, Музработ тумани "Дўстмуҳаммад бобо”жомеъ масжиди расмий канали ✍️Савол ва таклифларни қуйидаги манзилга ёзишингиз мумкин👇👇 @DustmuhammadboboAdmin +998975512156 Каналга уланиш: https://t.me/MuminUzM

Show more
6 419
Subscribers
-424 hours
+57 days
-730 days
Posts Archive
#Намоз_вақтлари Музработ тумани учун 09.09.2026 йил, Чоршанба ҳолатида 🕋 Бомдод 05:25 🕋 Пешин 13:00 🕋 Аср 17:30 🕋 Шом 19:
#Намоз_вақтлари Музработ тумани учун 09.09.2026 йил, Чоршанба ҳолатида 🕋 Бомдод       05:25 🕋 Пешин       13:00 🕋 Аср           17:30 🕋 Шом       19:10 🕋 Xуфтон     20:45 🏞 Тонг вақти: 04:53 ☀️ Қуёш чиқиши:  06:09 🌥 Қуёш ботиши:  18:54 📲 Яқинларингизга  хам улашинг!!! https://t.me/muminuzm - диний маърифий канал

🕌Абдул Азим Зиёудиннинг "Сиз Пайғамбарни кўрганмисиз? китобидан. Пайғамбаримизнинг ота-боболаридан дастлабки бештасини тартиб билан сананг! 1)Абдуллох 2)Абдулмутталиб 3)Ҳошим 4)Абдуманноф 5)Қусай.

🕌Абдул Азим Зиёудиннинг "Сиз Пайғамбарни кўрганмисиз? китобидан. Савол: Қуръонда «Муҳаммад» исми зикр қилинганми? Жавоб: Ҳа, 4 марта: Оли Имрон сураси, 144-оят, Аҳзоб сураси, 40-оят, Муҳаммад сураси, 2-оят ва Фатҳ сураси, 29-оят 📲https://t.me/muminuzm

#xabar #diniy_talim 📢 ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИ БОШЛАНДИ 📚 Бугун, 7 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари
+9
#xabar #diniy_talim 📢 ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИ БОШЛАНДИ  
📚 Бугун, 7 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус диний таълим муассасаларида янги 2026-2027 ўқув йили бошланиши муносабати билан “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” шиори остида очилиш тадбирлари бўлиб ўтди.
Мазкур маросимларда Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, ҳудудий ҳокимлик масъуллари, диний таълим муассасалари раҳбарлари, бош имом-хатиблар, ўқитувчи ва талабалар иштирок этди. 📖 Тадбирлар Қуръони карим тиловати, хайрли дуолар ва давлат мадҳияси билан бошланди.
💡 Сўзга чиққан мутасаддилар барчани мустақиллигимизнинг 35 йиллиги ва янги ўқув йили бошланиши билан қутлади. Юртбошимиз томонидан диний-маърифий соҳага алоҳида эътибор қаратилаётгани, хусусан, яқинда ҳам бир гуруҳ уламолар “Имом Бухорий” ордени билан тақдирлангани ёрқин далил экани алоҳида таъкидланди. Шунингдек, жорий йилда Тошкент ислом институтини илк магистрлар тамомлагани, эндиликда докторантура ташкил этилиши режалаштирилаётгани ҳам айтиб ўтилди.
📝 Шу билан бирга, диний таълим муассасалари фаолияти йилдан-йилга такомиллашаётгани, жумладан, ўқув дастурлари замон талабига қараб янгилаб борилаётгани, кириш имтиҳонлари электрон тест шаклида ўтказилиб, энг муносиб талабалар саралаб олинаётгани, мударрис ва талабаларга ҳар жиҳатдан шароитлар ҳозирланаётгани, ана шундай имкониятлардан унумли фойдаланиб, талабалар астойдил ўқиб-ўрганиб, яхши мутахассис бўлишга ҳаракат қилиши лозимлигига урғу қаратилди. 💭 Тадбирлар давомида диний таълим муассасаларига ўқишга янги қабул қилинган талабалар ҳам сўзга чиқишди.
🎁 1-курс талабаларига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин домла Холиқназар ҳазратлари номидан эсдалик совғалари улашилди.
🤲 Якунда Ҳақ таолодан элу юртимиз тинчлиги ва фаровонлиги, мустақиллигимиз абадий бўлиши ҳамда янги ўқув йили хайрли ва манфаатли кечишини сўраб хайрли дуолар қилинди. 🇺🇿 Шундан сўнг ўқув хоналарида “Мустақиллик дарслари” бошланди. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

#Видео #таҳорат 📹 Таҳоратда соқол, мўйлов ва қош остига сув етказиш шартми? 🎙 Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази директор ўринбосари, Тошкент ислом институти ўқитувчиси
👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш ✅ Улашинг: @diniysavollar

☀️ ЗУҲО НАМОЗИ: ҲАР КУНГИ САДАҚА ВА ГУНОҲЛАР МАҒФИРАТИ «Зуҳо» сўзи — чошгоҳ вақти деган маънони англатади. Бу намоз куннинг илк қисмида Аллоҳга шукр келтириш ва кунлик ризққа барака сўраш имкониятидир. 💡 Бу намознинг қандай фазилатлари бор?Ҳар бир аъзо учун садақа: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Сизларнинг ҳар бир аъзоингизга садақа вожибдир... Икки ракат зуҳо намозини ўқишингиз мана шуларнинг ҳаммаси учун кифоядир» (Имом Муслим ривояти). • Гуноҳлар мағфирати: Кимки зуҳо намозини мунтазам ўқиса, гуноҳлари денгиз кўпигича бўлса ҳам кечирилади. • Жаннатдаги қаср: 12 ракат зуҳо намозини ўқиган киши учун Аллоҳ жаннатда олтиндан бир қаср барпо қилади. ⏰ Вақти қачон? Қуёш чиққандан тахминан 15-20 дақиқа ўтгач бошланиб, пешин вақти киришига (завол вақтига) 30-40 дақиқа қолгунгача давом этади. 🔄 Неча ракат ўқилади? Энг ками 2 ракат, энг кўпи 12 ракатдир. Одатда 4 ракат ўқиш афзал саналади. 🤲 Ният қилиш: «Холис Аллоҳ учун Зуҳо намозини ўқишни ният қилдим». Ушбу фазилатли намозни одат қилиб, кунларимизни баракали қилайлик! @Jaloliddinrumiyy🕊️

#Дуо Фарзандлар ҳаққига дуо Болаларингиз уйдан чиқаётганларида бошларини ўнг қўлингиз билан силанг ва қуйидаги дуони айтинг. Токи улар (уйга қайтгунларига қадар) Аллоҳнинг ҳимояси ва иноятида бўладилар.
فَٱللَّهُ خَيۡرٌ حَٰفِظٗاۖ وَهُوَ أَرۡحَمُ ٱلرَّحِمِينَ
Фаллоҳу хойрун ҳаафизо ва ҳува арҳамур роҳимийн. "Аллоҳнинг Ўзи энг яхши муҳофаза қилувчи ва Унинг Ўзи раҳмлиларнинг раҳмлисидир" (Юсуф сураси, 64-оят). @muminalaruzb

Muzrabot tumanidagi Do‘stmuhammad bobo jome masjidida juma namozi va Mavludi sharifdan fotolavhalar https://t.me/muminuzm
+9
Muzrabot tumanidagi Do‘stmuhammad bobo jome masjidida juma namozi va Mavludi sharifdan fotolavhalar https://t.me/muminuzm

photo content
+1

🤲 ҲАР БИР ДУО ИЖОБАТ БЎЛАДИМИ? Кўпчилигимиз дуо қиламизу, натижаси тезроқ кўринишини истаймиз. Аммо Аллоҳнинг ижобати биз кутгандан кўра кенгроқ ва ҳикматлироқдир. 📜 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Модомики банда шошқалоқлик қилиб: “Дуо қилдим, лекин ижобат бўлмади”, демаса, албатта, ҳар бирингизнинг дуоингиз ижобат қилинади». (Имом Бухорий ривояти) ✨ Дуо ижобатининг уч кўриниши: Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: «Қайси бир мусулмон гуноҳ ҳам, силаи раҳмни узиш ҳам бўлмаган дуо ила дуо қилса, Аллоҳ унга бунинг сабабидан уч хислатдан бирини беради: 1. Сўраган нарсасини тезда беради; 2. Унинг учун охиратга захира қилиб олиб қўйиди; 3. Унга тенг келадиган ёмонликни (балони) ундан даф қилади». Буни эшитган саҳобалар: «Ундай бўлса, дуони кўпайтирар эканмиз-да?» дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ кўпайтирувчироқдир», деб жавоб бердилар. (Имом Аҳмад ва Ҳоким ривояти) ⚪️ Имом Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ айтганлар: «Ҳаётимга назар солар эканман, шуни англадимки, ҳар сафар ўзимни бирор яхшиликдан маҳрум бўлдим деб ўйлаганимда, аслида бундан-да яхшироғига йўналтирилган эканман. Қалбингизни Аллоҳ таоло тақдир қилган ҳар бир нарса сиз учун энг муносиб ва энг фойдали эканига ишонтиринг». Аллоҳ таоло дуоларингизга доимо сизнинг ҳолатингиз учун энг хайрли тарзда жавоб беради. Сиз кўп сўрашдан тўхтаманг, зеро Аллоҳнинг хазинаси чексиз ва У Зот бандасининг қўлини бўш қайтаришдан ҳаё қилувчи Карим Зотдир. @Jaloliddinrumiyy🕊️

36 nafar bolajonlarning xatna to‘yi o‘tkazib berildi. Ijtimoiy tarmoqlar orqali bizni kuzating: ✅ TELEGRAM    ✅  YouTube ✅ Instagram     ✅  Efirni ko'rish ✅ Web-site       Facebook

#Намоз_вақтлари Музработ тумани учун 04.09.2026 йил, Жума ҳолатида 🕟 Бомдод 05:20 🕝 Пешин 13:00 🕞 Аср 17:40 🕢 Шом 19:25 �
#Намоз_вақтлари Музработ тумани учун 04.09.2026 йил, Жума ҳолатида 🕟 Бомдод       05:20 🕝 Пешин       13:00 🕞 Аср           17:40 🕢 Шом       19:25 🕘 Xуфтон     21:00 🏞 Тонг вақти: 04:47 ☀️ Қуёш чиқиши:  06:04 🌥 Қуёш ботиши:  19:02 📲 Яқинларингизга  хам улашинг!!! https://t.me/muminuzm - диний маърифий канал

#xabar #anjuman #film 🗣🌙 Халқаро анжуманда 500 нафар иштирокчига Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотлар ва Муфтий ҳазратлари фаолиятига оид фильм намойиш этилдиЎзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱 ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

#Видео #жаноза 📹 Маййит кўтарганда жўр бўлиб таҳлил айтиладими? 🎙 Отабек домла Мамадиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси
👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш ✅ Улашинг: @diniysavollar

📣 EʼLON! 🔰 04.09.2026 yil juma kuni Muzrabot tumanidagi barcha masjidlarda "Mavludi sharif" o‘qiladi. Barchalaringizni ushb
📣 EʼLON! 🔰 04.09.2026 yil juma kuni Muzrabot tumanidagi barcha masjidlarda "Mavludi sharif" o‘qiladi. Barchalaringizni ushbu tadbirga taklif qilib qolamiz, zero ushbu muborak oyda barchalarimiz olamlar sarvari Muhammad alayhissalomning siyratlarini yanada kengroq o‘rganishimiz, har kuni, har bir amalimizda u zotga ergashmog‘imiz va sunnatlariga muvofiq hayot kechirishga harakat qilmog‘imiz hamda ul zoti muborakka ko‘plab salavotlar aytish orqali o‘z muhabbatimizni izhor qilishimiz lozim bo‘ladi. Mavludi sharif 11:00 da boshlandi. https://t.me/muminuzm

#муфтий_минбари 📹 Сўзнинг таъсири амал қилишдадир 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари @diniysavollar

photo content

#Намоз_вақтлари Музработ тумани учун 31.08.2026 йил, Душанба шанба ҳолатида ⌚️ Бомдод 05:20 ⌚️ Пешин 13:00 ⌚️ Аср 17:40 ⌚️ Шо
#Намоз_вақтлари Музработ тумани учун 31.08.2026 йил, Душанба шанба ҳолатида ⌚️ Бомдод       05:20 ⌚️ Пешин       13:00 ⌚️ Аср           17:40 ⌚️ Шом       19:25 ⌚️ Xуфтон     21:00 🏞 Тонг вақти: 04:43 ☀️ Қуёш чиқиши:  06:02 🌥 Қуёш ботиши:  19:08 📲 Яқинларингизга  хам улашинг!!! https://t.me/muminuzm - диний маърифий канал

Мақолалар Эрга итоат – хотинга шараф Иброҳим алайҳиссаломнинг завжаси Ҳожар онамиз кучли иймон ва таваккул соҳибаси эди. Ривоятларга кўра, Иброҳим алайҳиссалом Ҳожар онамиз ва ўғли Исмоилни сувсиз, қумлоқ, тошлоқ биёбон – Макка водийсида қолдириб изига қайтмоқчи бўлганида Ҳожар онамиз: “Эй Иброҳим алайҳиссалом, бу ишни сизга Аллоҳ буюрдими?” деб сўрайди. Иброҳим алайҳиссалом: “Ҳа”, деб жавоб берди. Бу катта синов эди. Ҳожар онамиз ўзининг аёллик сабри ва таваккули ила йиғлаб-сиқтамади, бизни қаерга ташлаб кетаяпсиз, деб дод-вой солмади. Ҳожарнинг Аллоҳга таваккули ва эрига итоати туфайли Раббимиз уни азиз қилди: онамизнинг фарзанди учун сув қидириб югургани ибодат даражасига кўтарилди. Ҳаж ва умрага келган миллионлаб мусулмонлар Сафо ва Марва орасида онамиздан қолган вожиб амални ҳам адо этадилар. Аллоҳга таваккул ва эрга итоат туфайли бир аёлнинг қилган саъйи мусулмонларга “суннат” бўлиб қолди. Унинг итоати туфайли қумлоқ, тошлоқ биёбон обод ва кўркам шаҳарга айланди. Ҳаётда кўрамизки, баъзи аёллар ўз эрларига итоат этиш билан синовда эканини яхши англамайдилар. Хотин киши қаноат ва шукрдан воз кечиб, ўзини ҳам, эрини ҳам қийнаб қўймаслиги керак. Айниқса, тўй-ҳашам ва бирон оилавий маросимларда баъзи хонадонда аёлларнинг гапи гап, сўзи сўз бўлиб қолаётганига нима дейсиз? Ҳаётда эркак билан тенгматенг талашиб-тортишаётган ва бошқа нохуш ҳолатларни кўрганда аёл зотининг қай даражада ўзгариб кетганига ҳайрон қолмасдан бошқа илож йўқ. Ўзи мўмай пул топиб эрини маломатга кўмаётган, дугоналари билан зиёфатма-зиёфат юриб, кайф-сафодан бўшамаётган ва болалар тарбиясини ўз ҳолига ташлаб қўйган аёллар қаердан пайдо бўлди, деб ўйлайсиз? Буларнинг ҳаммаси эрига итоат қилмаслик ва ҳақини адо этмаслик оқибатида келиб чиқмаяптими? Ўтмишда табаррук ёшга кирган момоларимиз, мушфиқ оналаримиз иффат, ҳаё ва итоатнинг намунаси бўлишган. Ишдан қайтганда улар эрини очиқ чеҳра билан кутиб олишни, рўзғорнинг кам-кўстини айтавермай, яширишни аёллик вазифаси деб билганлар. Эрнинг топиш-тутишига қараб, ўзига ё болаларига бир нарсани сотиб олишни истиҳола билан ийманиб сўрайдиган, болалари хархаша қилган тақдирда ҳам отангга ҳозир буни айтиб бўлмайди, сабр қилиб тур, деган аёллар энди орзу бўлиб қоладими? Бу фазилатлар, афсуски, замон ўтиши билан турмуш тарзимиздан тобора йўқолиб бораётгандек кўринади. Она-момоларимиз эрининг кўзига қарашга уялишган, эрига нисбатан ўз меҳр-муҳаббати ва ҳис-туйғуларини жиловлай олган, уларни очиқча намойиш этишни аёллик шаъни ва ғурурига тўғри келмаслигини яхши билишган. Бугунги тезкор глобаллашув замонида шу каби онаю момолар ҳақидаги гап-сўзлар, уларнинг хотираларигина қолгандек гўё… Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар:“Агар одам одамга сажда қилиши жоиз бўлганида, аёлнинг эрига сажда қилишини буюрган бўлардим” (Имом Аҳмад ва Имом Баззор ривояти). Ушбу ҳадис аёл учун эрининг ҳақи қай даражада улуғ эканини кўрсатади. Ислом дини бугунги интернет асрида хотин-қизларни аврайдиган, адаштирадиган ва йўлдан урадиган омилларга қарши қўллай олиш мумкин бўлган ажойиб ва метин ҳимоя қуроллари – адолатли ҳукмлар берганки, улардан ўз ўрнида ва тўғри фойдаланган аёл эрининг розилигини топиши ва амрини бажариши орқали бу дунё саодатига эришибгина қолмай, балки охиратда нажот ҳам топади. https://t.me/muminuzm

#Дуо САФАРГА ЧИҚИШ ДУОСИ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон сафарга отлансалар, اللَّهُمَّ أَنْتَ الصَّاحِبُ فِي السَّفَرِ وَالْخَلِيفَةُ فِي الأَهْلِ اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ وَعْثَاءِ السَّفَرِ وَكَآبَةِ الْمُنْقَلَبِ وَسُوءِ الْمَنْظَرِ فِي الأَهْلِ وَالْمَالِ اللَّهُمَّ اطْوِ لَنَا الأَرْضَ وَهَوِّنْ عَلَيْنَا السَّفَرَ "Аллоҳумма антас-соҳибу фис-сафари вал халийфату фил аҳли. Аллоҳумма инний аъузу бика мин ваъсааис-сафари ва каабатил  мунқолаби ва сууил манзорифил аҳли валмаали. Аллоҳумма итви ланал арза ва ҳаввин аълайнас-сафар", дер эдилар». Маъноси: "Аллоҳим, Сен сафарда соҳибсан ва аҳлда халифа – ўринбосарсан. Аллоҳим, Сендан сафарнинг машаққатидан, маҳзун бўлиб қайтишдан ҳамда аҳл ва молда ёмон манзара бўлишидан паноҳ сўрайман. Аллоҳим, бизга ерни яқин ва сафарни осон қилгин". @muminalaruzb