cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Tòy tepa.uz Nurafshon shahar

Нурафшон шаҳрининг марказий "Тўй-тепа" жомеъ масжидининг расмий каналида шаҳримиз янгиликлари ва ислом оламидаги янгиликларни бизлар билан кузатиб боринг. Дўстларингизга хам улашинг. Ўз муносабатингизни билдиринг. Биз учун бу муҳим.

Show more
Advertising posts
390Subscribers
No data24 hours
-37 days
+530 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

#Ҳаж_2024 #Муҳим_эслатма ФИРИБГАРЛАРГА АЛДАНМАНГ ЁХУД ҲАЖ САФАРИ ТЎҒРИСИДА МУҲИМ ЭСЛАТМА❗️ ⚡️Айни кунларда ижтимоий тармоқларда «Фалон фирма билан ҳаж қилинг!», «Ҳаж сафари учун саноқли жой қолди!», «Ҳаж учун ярим нархни тўланг!» каби жимжимадор сарлавҳа остидаги рекламалар кўпаймоқда. Айримлар умра визаси, туристик (зиёрат) виза, бизнес виза билан ҳаж қилишни ваъда қилмоқда, бунинг мутлақо имкони йўқ! 📢 Ёдингизда тутинг! Саудия Арабистонида Ҳаж амалларини бажариш учун сизда «Ҳаж-2024» визаси бўлиши шарт. Саудия Арабистони Подшоҳлиги томонидан белгиланган тартибга мувофиқ чет эл фуқаролари учун ҳаж ибодатини адо этишнинг асосий шарти ҳаж визасига эга бўлиш ҳисобланади. Қолган барча турдаги визалар (умра, туризм, бизнес, зиёрат ва б.лар) билан ҳаж тадбирини амалга ошириш Саудия қонунчилигига кўра қатъиян тақиқланган ва тегишли тартибда жазоланади.
❗ Унутманг! Ўзбекистон учун ажратилган ҳаж квотаси фақатгина Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ташкил этиладиган Ҳаж сафарига отланган зиёратчиларга ажратилган, шундай экан, айримларнинг Ўзбекистон орқали Ҳаж сафарига жўнатамиз, деган алдовларига учманг! Улар фуқароларимизни бошқа давлатлар орқали ноқонуний тарзда олиб кетишга уринишмоқда. Бу эса, қонуний асосга эга бўлмаган ва ҳаж ташкил этишга ваколати йўқ кимсаларнинг уринишидир. Кези келганда айтиб ўтиш керак-ки, бу каби хатти-ҳаракатлар Саудия Арабистони Подшоҳлиги ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида қатъий чора кўрилишига сабаб бўлади. 📃 Аввал хабар берганимиздек, муборак сафарларга ноқонуний йўллар билан боришга интилиш 6 ой қамоқ жазоси, Саудия Арабистонидан депорт қилиш ва Саудия Арабистонига ҳар қандай виза билан 10 йил муддатга киришни тақиқлаш ҳамда 100.000 саудия риёли (26.000 АҚШ доллари) миқдорида жарима солишга олиб келади.
🗣 Маълумот учун, биргина 2022-2023 йиллардаги Ҳаж масумида Ўзбекистон фуқаролари туристик, бизнес ва бошқа визалар орқали Саудия Арабистонига ташриф буюриб, Ҳаж амаллари бажариладиган ҳудудларга кира олмаганлар. Ҳаж мавсуми арафасида зиёрат виза (туристик) олган ҳолда Бирлашган Араб Амирликлари, Иордания ва бошқа давлатлар орқали келган минглаб фуқароларимиз эса Саудия Арабистони ҳудудига киритилмаган. Улар Подшоҳлик ҳаж қонунчилигини бузганлик учун Саудия Арабистонидан 10 йил муддатга депортация қилинган. Хусусан, 2023 йилда бутун дунёдан 150 мингдан ортиқ шахслар ушланиб жаримага тортилган ва депортация қилинган. ✅ Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, юртимизда «Ҳаж» тадбири Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги 364-сонли «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилади. Мазкур ҳужжатга асосан, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун «Ҳаж» тадбири Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан амалга оширилади. «Ҳаж» фаолияти билан бошқа ташкилотларнинг, хусусан, сайёҳлик ташкилотлари ва бошқаларнинг шуғулланишига йўл қўйилмайди ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланади. ❗️Азиз юртдошлар, огоҳ бўлинг, фирибгарларга алданманг! Манба: Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Show all...
#Видео ИСРОФ ЁМОН ИЛЛАТ Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Show all...
#Видео #Қуръон #йўл 🎙Йўл юриб қурон ўқиш Отабек домла Мамадиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази мутахассиси
🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook | Ummalife
Show all...
#Халқаро_конференция 🖥 Axborot 24: Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида ўтказилган “Ислом дини асл манбаларини талқин қилишдаги ёндашувлар: муаммо ва ечимлар” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция 👉 Манба: https://t.me/mtrkuzofficial/203554 🔗 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал! 🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Show all...
⚠️ Долзарб ❗️“Аллоҳ таоло осмонда ёки маконда деган ўйга олиб борадиган оятлар”. ©️Доктор Ҳамза Бакри. 🎙Абдуллоҳ Ғуломов. Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
Show all...
#Missionerlik #Prozelitizm #Videorolik ❓Missionerlik nima? ❓Prozelitizm haqida nimalarni bilamiz? ❓Missionerlik va prozelitizm bilan shug‘ullanishning huquqiy oqibatlari qanday? ❓Mazkur faoliyat bilan shug‘ullanish jamiyatda qanday noxush holatlarga sabab bo‘lmoqda?
✅ Javob: Batafsil videorolikda
🌐 Din ishlari boʻyicha qoʻmita Axborot xizmati Telegram | Instagram| Facebook | Twitter
Show all...
Уйғондингми дўстим? Табрикларим! Минг шукр, саломат экан жон-у тан! Бугун бир қизиқдим. Ҳар тонг эрталаб, 18 минг инсон уйғонмас экан! Дўстларга юбориб қўямиз.
Show all...
#Тадаббур Ухлаётган одам туш кўраётганини уйғонганидан кейингина билади. Худди шунингдек, охиратдан ғофил одам ҳам вақтни бой берганини ўлим келгандагина билади. Аллоҳим, бизни ғофиллардан қилиб қўйма! https://t.me/Murshid_uz_Nurafshon
Show all...
Tòy tepa.uz Nurafshon shahar

Нурафшон шаҳрининг марказий "Тўй-тепа" жомеъ масжидининг расмий каналида шаҳримиз янгиликлари ва ислом оламидаги янгиликларни бизлар билан кузатиб боринг. Дўстларингизга хам улашинг. Ўз муносабатингизни билдиринг. Биз учун бу муҳим.

#кун_ҳадиси ЖАННАТ КАЛИТЛАРИДАН БИРИНИ БИЛАСИЗМИ? 📖Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Жаннат хазиналаридан бирини сенга айтайми?» дедилар. Мен: «Ҳа, айтинг, эй Расулуллоҳ», дедим. Шунда Расулуллоҳ: «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ»ни айт, у жаннат хазиналаридандир», дедилар». Имом Бухорий ва Муслим ривояти. Канал: https://t.me/Murshid_uz_Nurafshon
Show all...
Tòy tepa.uz Nurafshon shahar

Нурафшон шаҳрининг марказий "Тўй-тепа" жомеъ масжидининг расмий каналида шаҳримиз янгиликлари ва ислом оламидаги янгиликларни бизлар билан кузатиб боринг. Дўстларингизга хам улашинг. Ўз муносабатингизни билдиринг. Биз учун бу муҳим.

Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади. Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин! Абдулазиз қоридан гўзал қироат: "Ясин" сураси. https://t.me/Murshid_uz_Nurafshon
Show all...