cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Тараққиёт мезони

Show more
Uzbekistan74 006The language is not specifiedThe category is not specified
Advertising posts
164
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Фуқаролик бурчи ва дахлдорлик ТЎЛОВЛАРГА ЭЪТИБОРЛИ БЎЛСАК турмуш тарзимиз яхшиланишида бу ижобий самарасини кўрсатади Мамлакатимизда муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан давлат ва жамият фаолиятининг ҳар бир жабҳасида бўлгани каби ижтимоий соҳаларда ҳам ижобий ўзгаришлар ва амалий ислоҳотлар рўй бермоқда. Уларнинг туб заминида эса, албатта, фуқароларимизнинг муносиб ҳаёт кечиришини таъминлаш ва яшаш шароитини тубдан яхшилаш мақсади мужассам. Юртимизда кейинги йилларда аҳоли сони кескин ортиши, табиий ресурсларга, хусусан коммунал хизматларга бўлган талабни ҳам бирдек оширмоқда. Бироқ, бу соҳада ҳали ҳал қилиниши лозим бўлган долзарб масалалар, амалга ошириладиган ислоҳотлар талайгина бўлса-да, соҳа ривожига тўсқинлик қилаётган омиллар ҳам оз эмас. Хусусан, аҳоли томонидан коммунал хизматлар учун ҳисоб-китоб қилишда ҳали ҳануз тўлов интизомига риоя қилиш маданияти етарлича шакллангани йўқ. Бу соҳада аҳолининг ҳуқуқий маданиятини шакллантириш ҳам бирдек муҳим жиҳатлардан бўлиб келмоқда. Бошқа соҳаларда бўлгани каби бу борада ижобийликка эришиш ҳам фаолиятни ҳудудлар, айниқса, маҳалла кесимида ташкил этишни тақозо этмоқда. Яқинда ҳам коммунал соҳадаги тўлов интизомини мустаҳкамлаш, айниқса, бу соҳада интизомли фуқароларни рағбатлантириш мақсадида ҳукуматимиз томонидан тегишли қарор қабул қилинди. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 февраль кунги “Фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органи фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларни рағбатлантириш тартибини жорий этиш тўғрисида”ги қарорига кўра, эндиликда, аниқроғи, 2021 йил 1 мартдан бошлаб, ўзини-ўзи бошқариш органи фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларни рағбатлантириш тариқасида уларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида ҳар ойда компенсация пули тўловлари тўлаб берилади. Бу борада фаолият самарадорлигини баҳолашнинг асосий кўрсаткичлари сифатида бир қатор мензонлар белгиланган бўлиб, ушбу мезонлар бўйича фуқаролар мазкур қарор лойиҳаси билан танишиб, атрофлича маълумотга эга бўлишлари мумкин. Улуғбек ҲАМДАМОВ, Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг судьяси https://t.me/taraqqiyotmezoni
Show all...
Наманган вилоятида болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш бўйича ижобий ишлар 👉 @uzbprokuratura https://t.me/taraqqiyotmezoni
Show all...
«Наманган фарзанди Бобораҳим Машраб руҳини шод этиш, унинг ижоди асл мазмун-моҳиятини тушуниб етиш бизни комиллик сари етаклайди. Ул зот туғилиб, ўсган Курашхона даҳасидаги ҳовли ва унга ёндош ҳудудда улкан мажмуа барпо этамиз. Ўша давр руҳияти акс этиб туради. Машрабшуносликда янги давр бошланади», Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов анъанавий Машрабхонлик кунларини очиб берди. Медиа Департамент Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
Show all...
Наманган вилоятидаги 60 - халқаро гуллар фестивали бошланди. Барчани лутфан таклиф этамиз. t.me/madatov_uz
Show all...
Наманган вилояти ҳокими раҳбарлигида фаоллар ҳамда меҳмонлар 60-халқаро гуллар фестивалининг очилишида иштирок этдилар ҳамда Захириддин Муҳаммад Бобур номли маданият ва истирохат боғида гуллар экспозициялари билан танишдилар, гулчилар билан суҳбатлашдилар.
Show all...
Наманган вилояти марказидаги Тинчлик хиёбонида 60-халқаро гуллар фестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда вилоятимиз фаоллари ва меҳмонлари иштирок этдилар. Тадбирда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов нутқ сўзлади ва барчани қутлаб, ушбу анъаналаримизни ривожлантиришдан мақсад, ҳудудларимиз салоҳиятини кўтариш, туризм потенциалини оширишдан иборат эканлигини таъкидлади. «Барчангизни гуллар фестивалига таклиф этаман. Бу байрам элники, Ўзбекистонники, гулчилик бўйича бутун республика ва қардош элларга тажриба беришга тайёрмиз», - деди Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов. Санъаткорларимизнинг бадиий чиқишлари барчага хуш кайфият бағишлади.
Show all...
Намангандаги 60-Гуллар фестивали доирасида "Автокарвон"дан фотолавҳалар.
Show all...
Она Наманганимизнинг анъанавий байрами-60-халқаро гуллар фестивалини табиий гуллар билан безатилган автомобиллар паради бошлаб берди. Наманган шаҳри бўйлаб 200 дан ортиқ турфа машиналар барчани қутлади.
Show all...
Go to the archive of posts