Axborotuz
Open in Telegram
Интернетнинг ўзбек ахборотидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси. Алоқа: @Axborotuz_adminbot
Show more7 387
Subscribers
-824 hours
-1137 days
-41830 days
Posts Archive
7 386
📡 Рация қурилмасидан фойдаланишни режалаштиряпсизми?
“Ўзкомназорат” инспекцияси эслатиб ўтади: супермаркет, меҳмонхона, қурилиш объекти ёки ресторанларда фойдаланиш учун рация қурилмасини харид қилишдан олдин муҳим қоидаларни билинг.
Республикамиз ҳудудида рухсатномасиз фойдаланиш мумкин бўлган частоталар қуйидагилардан иборат:
433.05–434.79 MHz – чиқиш қуввати 10 мW дан ошмаган.
446.0–446.2 MHz – чиқиш қуввати 0.5 W дан ортиқ бўлмаган.
❌ Ушбу диапазонлардан ташқарида ишлайдиган рацияларни рухсатномасиз ишлатиш мумкин эмас. Бошқа частотадан фойдаланмоқчи бўлсангиз, аввал албатта рухсатнома олишингиз шарт.
✍️🌟@axborotuz
7 386
⚠️ Диққат! Базавий ҳисоблаш миқдори ошди — жарималар ҳам қимматлашди!
1 сентябрдан Ўзбекистонда базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) 412 минг сўмдан 440 минг сўмга оширилди. Шу сабаб БҲМга боғлиқ бўлган маъмурий жарималар миқдори ҳам қайта ҳисобланди.
Масалан:
* Хавфсизлик камарини тақмаслик — 220 минг сўм
* Рульда телефондан фойдаланиш — 1 млн 320 минг сўм
* Тезликни 20 км/соатгача ошириш — 440 минг сўм
* Тезликни 40 км/соатдан ортиқ ошириш — 3 млн 960 минг сўм.
✍️🌟@axborotuz
7 386
❗️Тошкент–Андижон йўналишида тезюрар поезд қатнови йўлга қўйилади
10 сентябрдан Тошкент–Андижон–Тошкент йўналишида замонавий CRRC-Dalian электропоезди қатнай бошлайди.
Поезд Тошкентдан 09:20 да жўнайди ва Ангрен, Поп, Қўқон ҳамда Марғилонда тўхтаб, 13:35 да Андижонга етиб боради.
⏱️ Тошкент–Андижон йўли 4 соат 15 дақиқада босиб ўтилади.
✍️🌟@axborotuz
7 386
❗️Учкўприкда туман ҳокими лавозимига тайинлаш эвазига 80 минг АҚШ долларини талаб қилган шахслар 2023 йилда қўлга олинган эди.
Бугун эълон қилинган хабарда эса шу лавозим нархи 210 мингга чиқибди. Ўзгариш, ўсиш бор.
Қизиқ жиҳати, нега айнан Учкўприк, шу туманда нимадир бор, шекилли?!
✍️🌟@axborotuz
7 386
Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш натижалари бўйича аҳолидан келиб тушган саволларга Брифингда жавоб берилди.
1️⃣ Кўчмас мулкни оммавий баҳолашнинг асосий мақсади нима?
2️⃣ Оммавий баҳолаш натижасида объектларнинг қиймати 7-15 бараварга ошди энди солиқлар ҳам шунчага ошадими?
3️⃣ Оммавий баҳолаш натижаларини қаердан кўриш ва фикр билдириш мумкин?
4️⃣ Оммавий баҳолаш натижаси юзасидан муносабат билдирилмаса нима бўлади ёки муносабат билдирган тақдирда қандай оқибатларни келтириб чиқаради?
✅ Шу ва бошқа саволларга Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази директор ўринбосари Феруз Султонов жавоб берилди.
✅Тўлиқ матн билан бу ерда танишишингиз мумкин.
✍️🌟@axborotuz
7 386
Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга расмий ташриф билан Белград шаҳрига келди.
Сербия ҳаво ҳудудида Ўзбекистон етакчисининг самолетига мезбон мамлакат Ҳарбий ҳаво кучларининг қирувчи учоқлари ҳамроҳлик қилди.
Никола Тесла номидаги халқаро аэропортда олий мартабали меҳмонларни Сербия президенти Александр Вучич ва унинг рафиқаси кутиб олди.
7 386
Президент фармони билан, Пўлат Раззоқович Бобожонов Президентнинг кадрлар сиёсати бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Бобожонов Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси ўринбосари этиб тайинланган.
Шунингдек, Садуллаев Самандар Асадович Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Бунга қадар у иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари эди.
7 386
#Диққат
Эслатиб ўтамиз, эртадан Ўзбекистон талабалари учун ўқиш бошланади.
7 сентябрдан олийгоҳларга янги қабул қилинган биринчи курс талабалари учун ўқув жараёни бошланади.
Тошкентдаги олийгоҳларда биринчи жуфтлик соат 08:00 дан белгиланган.
✍️🌟@axborotuz
7 386
Президентнинг “Давлат фуқаролик хизматчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони матни
✍️🌟@axborotuz
7 386
#brifing
"Архив иши тўғрисида"ги Қонунга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан
Қонунга кўра, давлат органлари ва ташкилотларида, шунингдек давлат иштирокидаги корхоналарда, шу жумладан амалий эҳтиёж мавжуд бўлса уларга бевосита бўйсунадиган алоҳида бўлинмалар ва филиалларда ҳам, архив ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш учун қонунчиликда белгиланган тартибда идоравий архивлар мажбурий тарзда ташкил этилади.
Нодавлат архивлар ва электрон архивлар ташкил этиш тартибининг қонуний асослари белгилаб берилди.
“Ягона миллий архив ахборот тизими” тушунчаси ва унинг ҳуқуқий асослари белгилаб қўйилди.
Қонун билан фуқаролар учун имтиёзлар белгилаб берилган.
👉Батафсил «Ўзархив» агентлиги Ахборот хизмати раҳбари Анваржон Алиев иштирокида ўтган брифингда
✍️🌟@axborotuz
7 386
Рақобат қўмитаси онлайн платформаларни реклама соҳасидаги қонунчиликка риоя қилиш юзасидан огоҳлантирди
“Реклама тўғрисида”ги Қонунда рекламани тарқатиш, идентификация қилишга оид талаблар белгиланган: 🔘ҳар қандай реклама воситаларидан фойдаланган ҳолда тарқатиладиган, мазмуни Ўзбекистон ҳудудида бўлган рекламадан фойдаланувчиларга қаратилган ва реклама объектига эътиборни жалб қилиш, унга бўлган қизиқишни шакллантириш ёки қўллаб-қувватлаш, шунингдек уни бозорда бевосита ёки билвосита фойда (даромад) олиш мақсадида илгари суриш учун мўлжалланган махсус ахборот – реклама ҳисобланади ( Қонуннинг 5-моддаси).✈️ Рекламани бошқа ахборотдан “реклама” ёки “реклама ҳуқуқи асосида” белгиси билан ажратган ҳолда жойлаштирилиши шунингдек, таҳлилий мақолалар, шарҳлар, фикрлар, мулоҳазалардан тижорат мақсади кўзланган бўлса, уларни реклама сифатида белгиланган ҳолда аниқ кўрсатиш лозим. 🖥 Аммо баъзида маълум бир ахборотларни тарқатишда кўплаб суиистеъмолликларга йўл қўйилмоқда, оддий ахборот материалидан реклама ахборотини ажратиб турувчи ва белгилаб ўтилиши шарт бўлган “реклама” ёки “реклама ҳуқуқи асосида” белгисини кўрсатмаслик, идентификация қилишга оид талабларига амал қилмаслик ҳолатлари кўплаб кузатилмоқда.
Маълумот учун: Рақобат қўмитаси томонидан ўтган вақт давомида "Реклама тўғрисида"ги Қонунчилик талаблари бузилиши юзасидан 20 дан ортиқ ижтимоий тармоқларда ташкил қилинган гуруҳ ва канал маъмурлари (админлари), блогер, вайнер ва бошқа тармоқ фаолларига тегишли таъсир чораси қўлланилган.‼️ Юқоридагилардан келиб чиқиб, Рақобат қўмитаси барча ОАВлар, ижтимоий тармоқларда ташкил қилинган гуруҳ ва канал маъмурлари (админлари), блогер, вайнер ва бошқа тармоқ фаолларини кенг жамоатчиликка ахборотларни тайёрлаш ва тарқатишда амалдаги қонунчилик талабларига қатъий риоя қилиш лозимлигини эслатиб ўтади ҳамда юқоридаги каби қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда белгиланган тартибда чора кўрилиши бўйича огоҳлантиради! ✍️🌟@axborotuz
7 386
☝️ Тўрт оёқли яхши, икки оёқли ёмон.
— Telegram'да турли каналлар, блоглар бор. Охирги пайтларда менинг эътиборимни тортаётган блог бу — МОЛХОНА бўлмоқда.
— Ҳам танқид, ҳам кайфият. Юқори савиядаги қочиримлари ўз ўрнида чиқмоқда. Бир кирсангиз, қайтиб чиқиб кетолмаслик хавфи бор!😉
Ҳавола: @molxonauzb
7 386
Мухсинхўжа Турсунхўжаевич Абдураҳмонов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори лавозимига тайинланди.
7 386
❗️Бехзод Мусаев лавозимидан олинди
Бехзод Анварович Мусаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори лавозимидан озод этилди.
