cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Muftiy hazrat Shayx Nuriddin Xoliqnazar

Diniy savollar yuborish uchun: @muftiy_savol_javob_bot Ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy kanallari: https://taplink.cc/muftiynuriddindomla

Show more
Advertising posts
919
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

#Жума_муборак Ҳадиси шариф Росулуллоҳ соллаллоҳу аълайҳи васаллам: “Ким жума куни бомдод намозидан олдин: أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ "Астағфирулло́ҳаллази́ ла́ ила́ҳа илла́ ҳувал ҳаййул қоййу́му ва ату́бу илайҳ" деб уч марта айтса, Аллоҳ субҳана хува таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади”, дедилар. Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан. (Ибн Сунний ривоятлари).
Show all...
03:41
Video unavailableShow in Telegram
#muftiy_minbari АГАР ХАТОЛАРИНГИЗ УЧУН ЙИҒЛАЙ ОЛМАСАНГИЗ... (2-қисм) 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Show all...
👍 1😢 1
01:55
Video unavailableShow in Telegram
🌙 “АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ РАЖАБГА ЕТДИК, РАМАЗОНГА ҲАМ ЕТКАЗ АЛЛОҲИМ” НОМЛИ ЖОНЛИ СУҲБАТГА МАРҲАМАТ! 🗣 Бугун, 11 январь пайшанба куни соат 19:15 да “Алҳамдулиллаҳ Ражабга етдик, Рамазонга ҳам етказ Аллоҳим” номли туркум суҳбатларнинг илк сони онлайн шаклда бўлиб ўтади. 📍 Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Жалолиддин домла Ҳамроқулов ва Тошкент шаҳри "Сирож солиҳ" жоме масжиди имом-хатиби Ҳасан домла Қодиров Ражаб ойлари фазилатлари ҳақида суҳбат қилиб берадилар, шунингдек, ҳофизи Қуръонлар тиловатлар ўқийдилар. Мўътабар манбаларда, Ражаб ва Шаъбон ойлари Рамазонга тайёрланиш мавсуми экани кўп баён этилган. Инсон жисмини, руҳини рўзага тайёрлаб, ибодатлар ила ўтказса, Рамазондаги рўза унга ҳузур бағишлайди. Шундай экан, азизлар, ушбу кунларни ғанимат билиб қолайлик. Руҳимизни ва танамизни поклаб, улуғ ойга тайёрланайлик, зикр ва ибодатларни кўпайтирайлик. Ражаб ва Шаъбон биз учун шундай имкониятлар ойларидир. 🟢 Ижтимоий тармоқлар орқали гўзал суҳбатлар ва чиройли қироатларни жонли эфирда кузатишни тавсия этамиз! ▶️ Youtube орқали томоша қилиш 🌐 Facebook орқали томоша қилиш 🌐 Instagram орқали томоша қилиш Telegram voice орқали эшитиш 🟢 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix) #Alhamdulillah_Rajabga_yetdik_Ramazonga_ham_yetkaz_Allohim MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Show all...
⚡️РАСМИЙ ХАБАРНОМА 🔰 Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан экстремизм ва терроризм ғоялари билан йўғрилган деб топилган, республика ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган материаллар рўйхати
📆 2024 йил 10 январь ҳолатига кўра
📈 Батафсил инфографикада 🌐 Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати Telegram | Instagram| Facebook | Twitter
Show all...
02:36
Video unavailableShow in Telegram
Ўзбекистон делегациясининг Саудия Арабистонига сафари сермазмун ва яхши натижаларга бой бўлди (2024 йил 7-10 январь) 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
🤲 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дуо қилар эдилар: “Аллоҳим, Сендан (берган) неъматинг завол топиши, офиятинг (нотинчликка) алмашиниши, тўсатдан келувчи азобинг ва барча ғазабингдан паноҳ беришингни сўрайман!” (Имом Муслим ривояти). اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ زَوَالِ نِعْمَتِكَ، وَتَحَوُّلِ عَافِيَتِكَ، وَفُجَاءَةِ نِقْمَتِكَ، وَجَمِيعِ سَخَطِكَ Аллоҳумма инний аъузу бика мин завали ниъматика ва таҳаввули ъафиятика ва фужа-ати ниқматика ва жамийъи сахотика #дуо MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Show all...
🕋 “ҲАЖ – 2024” МАВСУМИДА ЗИЁРАТЧИЛАРГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАЛАРИ ЎРГАНИЛДИ Айни кунларда Саудия Арабистонида хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси “Ҳаж – 2024” мавсумига тайёргарлик кўриш доирасида бир нечта меҳмонхоналар, транспорт воситалари ва хизмат кўрсатувчи идоралари билан яқиндан танишиб, юксак даражада хизмат кўрсатиш мезонлари ва юқори сифат талаблари нуқтаи назаридан таҳлилий ўрганиб чиқилди. 📋 Мазкур соҳалар билан яқиндан танишиш жараёнида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев ўзбекистонлик зиёратчилар ибодатларини бекамикўст адо этишлари учун барча қулай шарт-шароитлар ҳозирлаш лозимлигига алоҳида диққат қаратдилар. 🏨 Меҳмонхоналарни кўздан кечириш чоғида делегация аъзолари уларнинг кириш фойелари кенглиги, лифтлари, хоналардаги шароитлар, айниқса, ўринлар сони, ошхона сиғими, ишчи ва тиббиёт гуруҳлари хизмат кўрсатишлари учун ажратилган жойлар билан яқиндан танишдилар. 🚌 Шунингдек, мутасаддилар транспорт воситалари, хусусан, Мадина ва Макка ҳамда Макка ва Жидда йўналишларида замонавий автобуслар ажратилишига ҳам жиддий эътибор қаратдилар. 📍 Ўрганиш жараёнида зиёратчиларга хизмат кўрсатувчи “Тавофа” компанияси раҳбарияти билан хизматлар сифатини янада ошириш юзасидан музокаралар олиб бордилар. Унда Мино, Арафот ва Муздалифа ҳудудларида ҳожиларнинг роҳат билан ибодат қилишларига муносиб шароитлар яратиш борасидаги янги лойиҳалар тақдимоти билан танишилди. ✅ Соҳа раҳбарлари томонидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги "Ҳаж ва Умра" маркази раҳбари Зиёуддин Мақсудов ва Дин ишлари бўйича қўмита Зиёрат туризмини ривожлантириш бўлими бошлиғи Бобомурод Рустамовга мазкур хизмат кўрсатиш соҳаларини янада синчковлик билан ўрганиш қилиш ва якуний маълумотларни тақдим этиш юзасидан кўрсатма берилди. #muftiy #haj #umra #delegatsiya MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Show all...
03:02
Video unavailableShow in Telegram
#muftiy_minbari АЛЛОҲГА ҚАЙТИШГА ИККИЛАНМАНГ 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Show all...
👍 2
#tafakkur Гуноҳнинг кичиги бўлмайди Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Гуноҳларни кичик санашдан сақланинг, чунки улар тўпланиб, кишини ҳалок қилади”. Саъд ибн Жунода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан саҳрога бордик. Шунда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: "Тўпланглар! Ким бирор нарса топса, олиб келсин. Ким суяк ёки тиш топса ҳам олиб келсин", деб буюрдилар. Ровий айтади: "Бир соатдан кам вақт ичида улкан уюм пайдо бўлди. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кўряпсизми, худди ҳозир йиғаётганингиздек, гуноҳлар ҳам шундай йиғилади. Аллоҳдан қўрқинг! Бирор киши катта ҳам, кичик ҳам гуноҳ қилмасин, чунки ҳаммаси ёзиб (ҳисоблаб) қўйилади" (Табароний ривояти). Ақлли инсонлар ўз таржибаларидан яхши билишадики, одам ўзи аҳамият ва эътибор бермаган ҳолатда кичик хатоларга йўл қўяди. Аммо бунга бошқалар эътибор қаратишади ва турли фикрларга боришади. Гоҳида эса булар даҳшатли натижаларга олиб келиши ҳам мумкин. Шунинг учун инсон қилаётган ҳар бир ишига эътиборли бўлиши керак. Чунки гоҳида у кичик деб аҳамият қаратмаган нарсалари улкан ёмонликларга олиб бориши мумкин. Кичик нарсаларнинг тўпланиши инсон ҳаёти учун хавфли бўлади. Арзимас хатоларнинг бирортасини қилинган барча яшиликларни ювиб юборадиган даражада катта қилиб кўрсатиш ҳам инсофдан эмас. Аллоҳ таоло мўминларнинг кичик хато ва гуноҳларини кечиради: “Агар сизлар ман этилган гуноҳларнинг катталаридан сақлансангизлар, қилган кичик гуноҳларингизни ўчирурмиз ва сизларни улуғ манзил — жаннатга киритурмиз” (Нисо сураси, 31-оят). Аллоҳ таоло одамларнинг феъл-атворидаги хато ва тойилишларини кечиради. Шундай экан, инсонларнинг ҳам бир-бирлари билан муносабатларда кечиримлик тамойилига риоя қилишлари жуда гўзал бўлади. ©️ Шайх Муҳаммад Ғаззолий 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Show all...
😢 1
00:05
Video unavailableShow in Telegram
#hikmat Китоб – жонсиз қоғозлар йиғиндиси эмас. Балки у саҳифаларда яшайдиган ақллардир. 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Show all...
👍 1