"Асакабанк " АЖ Матбуот котиби | Азизхон Анвархонов
Open in Telegram
Асакабанк Бошқарув раисининг Ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Анвархонов Азизхон 📞 Мурожаат учун: 1152 ёки (71)-200-55-22 Instagram: instagram.com/asakabank_pressa YouTube: https://youtube.com/@asakabankmatbuotmarkazi?si=aDDHoE-y51Q5
Show more1 883
Subscribers
+524 hours
-17 days
-3830 days
Posts Archive
🏦 АСАКАБАНК КЕТМА-КЕТ БЕШИНЧИ ЙИЛ ХАЛҚАРО МИҚЁСДА ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ЕТАКЧИ БАНК СИФАТИДА ТАН ОЛИНДИ
Биз учун бу шунчаки навбатдаги мукофот эмас. Бу беш йил давомида кетма-кет халқаро миқёсда эътироф этилаётган ишонч, тажриба ва натижанинг ифодасидир.
8 сентябрь куни Сингапурда Осиё тараққиёт банкининг Савдо ва таъминот занжирларини молиялаштириш дастури доирасида ўтказилган TSCFP Awards тақдирлаш маросимида Асакабанк яна бир бор “Ўзбекистондаги етакчи ҳамкор банк” мукофотига сазовор бўлди.
Биз учун энг аҳамиятлиси, Асакабанк ушбу нуфузли эътирофни кетма-кет бешинчи йил қўлга киритмоқда. Бу банкнинг савдони молиялаштириш соҳасидаги тажрибаси, халқаро операцияларни самарали ташкил этиш салоҳияти ва мижозларимиз учун янги молиявий имкониятлар яратиш борасидаги ишларига берилган юксак баҳодир.
Бугун Асакабанк учун халқаро ҳамкорлик фақат маблағ жалб қилиш эмас. Бу мижозларимиз учун янги бозорларга йўл очиш, замонавий молиявий ечимларни таклиф этиш ва уларнинг халқаро савдодаги имкониятларини кенгайтириш демакдир.
Ушбу натижа ортида Асакабанк жамоасининг профессионаллиги, мижозларимизнинг ишончи ҳамда халқаро молия институтлари ва банк-корреспондентлар билан мустаҳкам ҳамкорлигимиз турибди.
Биз Осиё тараққиёт банкига, халқаро ҳамкорларимиз ва, албатта, мижозларимизга билдирилаётган ишонч ва самарали ҳамкорлик учун миннатдорлик билдирамиз.
Биз савдони молиялаштириш хизматларини ривожлантириш, янги молиявий ечимларни жорий этиш ва мижозларимизнинг халқаро бозорлардаги имкониятларини янада кенгайтиришда давом этамиз.
📱Instagram📱Facebook📺Youtube
🏦 АСАКАБАНК РАҲБАРИЯТИ СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИДА АҲОЛИ ВА ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН САЙЁР ҚАБУЛЛАР ЎТКАЗАДИ
Асакабанк аҳоли ва тадбиркорлар билан очиқ мулоқотни янада кенгайтириш, уларнинг мурожаатларини бевосита ўрганиш ҳамда кўтарилаётган масалаларга амалий ечим топиш мақсадида ҳудудларда сайёр қабулларни давом эттирмоқда.
Шу доирада Асакабанк Бошқаруви раиси ўринбосари Навфал Пўлатов Сурхондарё вилоятининг Олтинсой ва Шўрчи туманларида аҳоли ҳамда тадбиркорлар билан учрашади.
📍9 сентябрь куни сайёр қабул Олтинсой тумани, Мустақиллик кўчаси, 8-уйда, 10 сентябрь куни эса Шўрчи тумани, Мустақиллик кўчаси, 72-уйда ўтказилади.
Қабуллар давомида фуқаролар ва тадбиркорларнинг мурожаатлари, таклиф ва ташаббуслари бевосита тингланиб, уларни ҳал этиш имкониятлари масъуллар иштирокида кўриб чиқилади.
📞 Сайёр қабулларда иштирок этиш ва қўшимча маълумот олиш учун: (90) 969-02-20
📱Instagram📱Facebook📺Youtube
🏦 АСАКАБАНК РАҲБАРИЯТИ СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИДА АҲОЛИ ВА ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН САЙЁР ҚАБУЛЛАР ЎТКАЗАДИ
Асакабанк аҳоли ва тадбиркорлар билан очиқ мулоқотни янада кенгайтириш, уларнинг мурожаатларини бевосита ўрганиш ҳамда кўтарилаётган масалаларга амалий ечим топиш мақсадида ҳудудларда сайёр қабулларни давом эттирмоқда.
Шу доирада Асакабанк Бошқаруви раиси ўринбосари Навфал Пўлатов Сурхондарё вилоятининг Олтинсой ва Шўрчи туманларида аҳоли ҳамда тадбиркорлар билан учрашади.
📍9 сентябрь куни сайёр қабул Олтинсой тумани, Мустақиллик кўчаси, 8-уйда, 10 сентябрь куни эса Шўрчи тумани, Мустақиллик кўчаси, 72-уйда ўтказилади.
Қабуллар давомида фуқаролар ва тадбиркорларнинг мурожаатлари, таклиф ва ташаббуслари бевосита тингланиб, уларни ҳал этиш имкониятлари масъуллар иштирокида кўриб чиқилади.
📞 Сайёр қабулларда иштирок этиш ва қўшимча маълумот олиш учун: (90) 969-02-20
📱Instagram📱Facebook📺Youtube
+4
🏦 Асакабанк раҳбарияти Олот туманида аҳоли ва тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди
Асакабанк Бошқаруви раиси ўринбосари Шерзод Хайруллаев Бухоро вилояти Олот туманида сайёр қабул ўтказди.
Сайёр қабул давомида аҳоли ва тадбиркорларнинг банк хизматлари, молиявий қўллаб-қувватлаш, кредитлаш, бандликни таъминлаш ва янги бизнес ташаббусларини амалга оширишга доир мурожаат ҳамда таклифлари тингланди.
Учрашувда ҳудудларда аҳоли билан манзилли ишлашда маҳалла банкирларининг ўрни, улар орқали тадбиркорлик ташаббусларини аниқлаш ва молиявий ечимларни жойига чиққан ҳолда таклиф этиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, туман штаби, маҳалла банкирлари ва тегишли масъуллар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш, келиб тушаётган мурожаатларни тезкор ўрганиш ва ҳар бир масала бўйича амалий натижага эришиш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.
Сайёр қабулда билдирилган мурожаатлар атрофлича ўрганилиб, банк ваколати доирасида ҳал этиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди, қўшимча ўрганиш талаб этадиган масалалар эса назоратга олинди.
Асакабанк ҳудудларда аҳоли ва тадбиркорлар билан бевосита мулоқотни давом эттириб, маҳалладан бошланадиган манзилли ишлаш тизими орқали янги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли бандлигини оширишга алоҳида эътибор қаратади.
📱Instagram📱Facebook📺Youtube
+3
Асакабанк тадбиркорлар билан мулоқотни давом эттирмоқда
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижроси доирасида ҳудудларда тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилмоқда.
Хусусан, Нукус шаҳрида Асакабанк Бошқарув раиси ўринбосари Саъдулла Талибжанов, банкнинг масъул БХМ ходимлари ҳамда тадбиркорлар иштирокида учрашув ташкил этилди. Мулоқотда тадбиркорларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди.
Учрашувда тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш, инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Асакабанк тадбиркорлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш ишларини изчил давом эттирмоқда.
📱Instagram📱Facebook📺Youtube
+5
🏦 Асакабанк раҳбарияти Хоразм вилояти Хонқа туманида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди
Асакабанк раҳбарияти ҳамда Хонқа туман ҳокимлиги билан биргаликда ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлар билан навбатдаги очиқ мулоқот ташкил этилди. Учрашувда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш ҳамда банк хизматларидан самарали фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.
Мулоқот давомида истиқболли лойиҳаларни молиялаштириш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, янги иш ўринларини яратишга қаратилган молиявий ечимлар юзасидан фикр алмашилди.
Асакабанк тадбиркорларнинг таклиф ва мурожаатларини ўрганиш, улар билан яқин ва доимий мулоқотни таъминлаш ҳамда ҳудудларда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги ишларни давом эттирмоқда.
📱Instagram📱Facebook📺Youtube
Repost from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Prezident Shavkat Mirziyoyev raisligida kambag‘allikni qisqartirish va aholi daromadlarini oshirish bo‘yicha ishlarni yangi bosqichga olib chiqish masalalari muhokamasiga bag'ishlangan videoselektor yig‘ilishida belgilangan asosiy vazifalar.
Batafsil — yuqoridagi #infografikada
Facebook|Instagram|X
⚡️Имтиёзли кредитларни бериш тартиби ўзгаради, маҳалла банкирлари фаолияти кучайтирилади, 5 млрд сўмгача гаровсиз кредит ажратилади ва кредит тарихида кечикиши бор аҳолига ҳам имконият берилади
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 3 сентябрь куни ўтказилган йиғилишда банк-молия тизимига алоқадор бир қатор муҳим янгиликлар белгиланди.
☑️ Биринчи янгилик — имтиёзли кредитларни бошқариш туманларга берилади. Энди оилавий ва ёшлар тадбиркорлиги учун ажратилган кредит ресурсларини туман штаблари бошқаради. Улар маҳаллий шароит ва бизнеснинг хусусиятига қараб, кимга қанча кредит бериш, кредит муддати қанча бўлиши ва тўловлар қай тартибда амалга оширилишини белгилай олади. Ҳозир оилавий тадбиркорлик учун 1 трлн 370 млрд сўм, ёшлар тадбиркорлиги учун 450 млрд сўм ресурс мавжуд.
☑️ Иккинчи янгилик — ҳар бир бизнесга бир хил кредит шарти қўлланмайди. Масалан, деҳқончиликдан даромад олиш учун вақт керак, савдо ёки хизмат кўрсатишда эса пул айланмаси тезроқ бўлиши мумкин. Шунинг учун кредит муддати ва тўлов графиги бизнеснинг даромад келтира бошлаш вақтига мослаштирилади.
☑️ Учинчи янгилик — тадбиркорга фақат кредит таклиф қилиш амалиётидан воз кечилади. Лойиҳага қараб кредит билан бирга лизинг, факторинг, кафолат, суғурта, айланма маблағни молиялаштириш ва бошқа молиявий воситалардан фойдаланилади.
☑️ Тўртинчи янгилик — кооперация қилган тадбиркорларга 5 млрд сўмгача гаровсиз кредит бериш имконияти яратилади. Агар лидер тадбиркор 10 та оилани ўз бизнесига жалб қилиб, улар билан кооперация ташкил қилса, 500 млн сўмгача гаровсиз кредит олиши мумкин. Агар 100 та оила билан ҳамкорлик қилса, гаровсиз кредит миқдори 5 млрд сўмгача етади.
☑️ Бешинчи янгилик — кредит тарихида кечикиши бор эҳтиёжманд фуқароларга ҳам имконият берилади. Яъни олдинги кредити бўйича кечикишга йўл қўйгани учун фуқаронинг янги ташаббуси автоматик равишда рад этилмайди. Унинг ҳолати ва бизнес лойиҳаси индивидуал баҳоланади. Лойиҳа истиқболли деб топилса, имтиёзли молиялаштириш имконияти яратилади.
☑️ Олтинчи янгилик — туманлар ихтиёрига жами 3,2 трлн сўм ресурс берилади. Бу маблағлар оилавий ва ёшлар тадбиркорлиги кредитлари, Камбағаллик жамғармасидаги 240 млрд сўм, Бандлик жамғармасидаги 100 млрд сўм, учта “дафтар”даги 760 млрд сўм ва бошқа ресурслар ҳисобидан шаклланади. Туман штаблари ушбу маблағларни ҳудуддаги аниқ лойиҳалар ва эҳтиёжлардан келиб чиқиб йўналтиради.
☑️ Еттинчи янгилик — энди қанча кредит берилгани эмас, кредит қандай натижа бергани муҳим бўлади. Яъни банк ёки ҳудуднинг иши “шунча миллиард сўм кредит ажратилди” деган кўрсаткич билан чекланмайди. Ажратилган маблағ ҳисобига қанча доимий иш ўрни яратилгани ва қанча оила барқарор даромад манбаига эга бўлгани асосий мезон бўлади.
▪️Бунинг сабаби ҳам айтилди. Сўнгги уч йилда маҳаллалардаги тадбиркорлик лойиҳалари учун 314 трлн сўм ресурс ажратилган, аммо бир хил миқдорда маблағ олган ҳудудларда натижалар кескин фарқ қилган. Шунингдек, банкдан кредит олиб, бизнесини кутилган даражада йўлга қўя олмаган 62 минг нафар фуқаро кредитини қайтаришда қийналаётгани қайд этилди.
☑️ Саккизинчи янгилик — маҳалла банкирларининг вазифаси фақат кредит масаласи билан чекланмайди. Улар тадбиркор билан бизнес ғоясидан бошлаб, лойиҳа тайёрлаш, молиялаштиришнинг тўғри турини танлаш ва бизнесни ишга туширишгача бўлган жараёнда ишлаши керак бўлади.
☑️ Тўққизинчи янгилик — маҳалла банкирлари ва ҳоким ёрдамчилари махсус ўқитилади. Икки ой ичида махсус ўқув маркази очилиб, улар бизнес лойиҳа тайёрлаш, бизнес-моделни ҳисоблаш, кредит, лизинг, факторинг каби молиявий воситаларни тўғри танлаш бўйича ўқитилади. Энг яхши натижа кўрсатган мутахассисларни Хитой, Япония ва Туркияда малака оширишга юбориш режалаштирилган.
☑️ Ўнинчи янгилик — ишлайдиган оналарга нафақа тўланади, эҳтиёжманд оилаларнинг боғча, ўқув маркази, йўлкира ва ётоқхона харажатлари ваучер орқали қопланади. Ижтимоий реестрдаги ишлайдиган оналарга фарзанди бир ёшга тўлгунига қадар Ижтимоий суғурта жамғармасидан нафақа тўланади.
📱Instagram📱Facebook📺Youtube
🇺🇿 Барча юртдошларимизни Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги билан самимий муборакбод этамиз!
35 йил — бу халқимизнинг ўз кучига, ўз салоҳиятига ва буюк келажагига бўлган ишончи янада мустаҳкамланган тарихий йўлдир. Бугунги тинч ва фаровон ҳаётимиз, янги имкониятлар ва катта мақсадларимиз замирида Мустақиллигимизнинг беқиёс қадри мужассам.
🏦 Асакабанк жамоаси барча юртдошларимизни Ўзбекистон Мустақиллигининг 35 йиллиги билан чин дилдан табриклайди! Юртимиз тинч, хонадонларимиз обод, ҳар бир эзгу мақсадимиз Ватанимиз равнақи билан ҳамоҳанг бўлсин.
Мустақиллигимиз абадий, Ўзбекистонимизнинг келажаги янада порлоқ бўлсин! Байрам муборак! 🇺🇿
📱Instagram📱Facebook📺Youtube
🇺🇿 2030 йилгача ЯИМни 300 миллиард долларга етказиб, келгуси ўн йилда 450 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб қилишни режалаштирмоқда
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали маросимда мамлакат иқтисодиёти, инвестициялар ва келгуси молиявий тараққиётга оид қатор муҳим кўрсаткичларни маълум қилди.
Сўнгги йилларда валюта, солиқ, божхона ва инвестиция сиёсатида туб ўзгаришлар амалга оширилгани қайд этилди. Натижада Ўзбекистоннинг Иқтисодий эркинлик индексидаги ўрни 80 поғонага яхшиланиб, мамлакат иқтисодиёти мўътадил эркин давлатлар қаторига кирган.
Илгари Ўзбекистон иқтисодиётига йилига 2–3 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб қилинган бўлса, бугун ушбу кўрсаткич 40–50 миллиард долларга етган. Президент таъкидлашича, инвестициялар билан бирга мамлакатга янги технологиялар, замонавий билим ва янги иқтисодий имкониятлар ҳам кириб келмоқда.
Уч йил аввал Ўзбекистон ЯИМини 2030 йилга бориб 160 миллиард долларга етказиш мақсад қилинган эди. Давлат раҳбари ушбу марра 2026 йилнинг ўзида ортиғи билан бажарилиши ва Ўзбекистон даромади ўртачадан юқори давлатлар қаторига киришини билдирди. Келгуси босқич учун эса янада катта мақсад белгиланди.
Учинчи миллий дастур доирасида иқтисодиётни юқори технология ва меҳнат унумдорлиги моделига ўтказиш, келгуси ўн йилда 450 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб қилиш режалаштирилмоқда.
Шунингдек, 2030 йилгача ЯИМ ҳажмини 300 миллиард долларга етказиш, саноатда 2 миллионта юқори даромадли иш ўрни яратиш ҳамда келгуси ўн йилда аҳоли жон бошига ЯИМни 10 минг доллардан ошириш мақсад қилинган.
Президент кичик бизнеснинг ўрта бизнесга, ўрта корхоналарнинг эса йирик компания ва корпорацияларга айланиши учун яхлит экотизим яратилишини ҳам маълум қилди. Стартаплар, венчур молиялаштириш ва сунъий интеллект ёшлар салоҳиятини иқтисодиётга олиб киришнинг устувор йўналишларидан бирига айланади.
Бундан ташқари, ташқи сиёсатда иқтисодий дипломатия устувор йўналишлардан бири бўлиб қолиши таъкидланди. Бу эса халқаро инвестициялар, молия институтлари ва хорижий бизнес билан ҳамкорлик кўламини янада кенгайтиришни англатади.
📱Instagram📱Facebook📺Youtube
+6
🇺🇿🏦 Асакабанкда Мустақиллик байрами куни таваллуд топган ходимларга алоҳида эътибор кўрсатилди
Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Асакабанк жамоасида фаолият юритаётган, 1 сентябрь — Мустақиллик байрами куни таваллуд топган 10 нафарга яқин ходим алоҳида эътироф этилди.
Бу сана улар учун нафақат юртимизнинг энг улуғ байрами, балки шахсий ҳаётларидаги қутлуғ кун сифатида ҳам икки карра аҳамиятли. Шу муносабат билан Асакабанк раҳбарияти томонидан ҳамкасбларимизга эсдалик совғалари топширилиб, самимий тилаклар билдирилди.
Асакабанкда ходимларга эътибор, уларнинг меҳнатини қадрлаш ва жамоадаги ўрнини муносиб эътироф этиш муҳим корпоратив қадриятлардан бири ҳисобланади. Чунки банкнинг ҳар бир ютуғи ортида ўз ишига масъулият, садоқат ва ташаббус билан ёндашадиган кучли жамоа турибди.
Асакабанк учун жамоа — фақат ходимлар эмас, балки умумий мақсадлар, ишонч ва қадриятлар атрофида бирлашган катта оиладир.📱Instagram📱Facebook📺Youtube
🏦 18 сентябрь куни “Асакабанк” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилади
Йиғилишда банкнинг 2026 йил учун қайта кўриб чиқилган бизнес-режасини тасдиқлаш, Бошқарув тўғрисидаги низом ва Уставга ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритиш, шунингдек, Банк Кенгаши аъзоларини сайлаш масалалари кўриб чиқилади.
Йиғилиш 18 сентябрь куни соат 15:00 да AsakaTower’даги Асакабанк бош офисида бўлиб ўтади.
📞Қўшимча маълумот олиш учун (78) 147-65-65 рақами орқали 1151 ёки 1131 ички рақамларга қўнғироқ қилиб, Корпоратив муносабатлар хизматига мурожаат қилиш мумкин.
—————
🏦 18 сентября состоится внеочередное Общее собрание акционеров АО «Асакабанк»
На собрании будут рассмотрены вопросы утверждения пересмотренного Бизнес-плана Банка на 2026 год, внесения изменений и дополнений в Положение о Правлении и Устав Банка, а также избрания членов Совета Банка.
Собрание состоится 18 сентября в 15:00 в головном офисе Асакабанка, расположенном в здании AsakaTower.
📞 Для получения дополнительной информации можно обратиться в Службу корпоративных отношений по телефону (78) 147-65-65, внутренние номера 1151 или 1131.
📱Instagram📱Facebook📺Youtube
🏦 Асакабанкда ёшлар ташаббуслари ва устозлар тажрибасини бирлаштирган учрашув ўтказилди
Асакабанкда раҳбарият, ёш ходимлар ва банк тизимида кўп йиллик тажрибага эга фахрийлар иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди. Учрашувда ёш ходимларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланиб, уларнинг касбий ривожланиши, малакасини ошириш, замонавий банк тизимида яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиш ҳамда келгусидаги устувор вазифалар хусусида фикр алмашилди.
Айни пайтда, банк фахрийларининг кўп йиллик меҳнат фаолияти, бой ҳаётий ва касбий тажрибаси ёш авлод учун муҳим мактаб экани алоҳида таъкидланди. Устозлар тажрибаси ва ёшларнинг янгича қарашларини уйғунлаштириш банкнинг келгуси ривожи учун муҳим аҳамият касб этади.
Учрашув доирасида яна бир қувончли воқеа бўлди. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети юқори курс талабаси Мирсаидов Мақсудбек Мирзоҳид ўғли 2026–2027 ўқув йили учун «Ёш математик» стипендияси соҳиби сифатида тақдирланди. Сертификат унинг математика фанига қизиқиши, билим ва интеллектуал салоҳияти ҳамда эришган юқори натижалари эътирофи сифатида топширилди.
Асакабанк учун ёшларнинг ғоя ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларга тажрибали устозлар билан мулоқот қилиш ва ўз салоҳиятини намоён этиш учун имконият яратиш муҳим. Бугунги ёшларнинг билими, ташаббуси ва устозлар тажрибаси эртанги тараққиёт учун мустаҳкам замин бўлади.
📱Instagram📱Facebook📺Youtube
🇺🇿 МУСТАҚИЛЛИКНИНГ 35 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН 558 НАФАР ЮРТДОШИМИЗ ДАВЛАТ МУКОФОТЛАРИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ
Бугун Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Давлат раҳбари йиғилганларни Мустақиллик байрами билан табриклар экан, 35 йил тарих учун қисқа давр бўлса-да, ўтган йиллар кўлами, ютуқ ва натижалари билан асрга татигулик давр бўлганини таъкидлади. Бу ўзгаришларнинг ҳақиқий муаллифи эса меҳнаткаш ва олижаноб халқимиз экани қайд этилди.
Президент мустақилликнинг куч-қудрати фермер ва деҳқонлар, устоз ва шифокорлар, олимлар, тадбиркорлар, саноатчилар, қурувчилар, давлат хизматчилари, маҳалла фаоллари, ҳарбийлар ва ҳуқуқ-тартибот ходимларининг меҳнатида намоён бўлаётганини таъкидлади.
«Янги Ўзбекистоннинг энг катта натижаси, бу ўзгарган инсон, ўз кучига ишонган фуқаро, эртанги кунга дахлдорлигини ҳис қилаётган жамиятдир!» деди Президент.
Маросимда сўнгги ўн йилдаги иқтисодий ва ижтимоий натижалар ҳам келтирилди. Шу даврда мамлакатимизга 160 миллиард доллардан ортиқ хорижий инвестиция киритилиб, иқтисодиёт ҳажми 2,5 баробардан зиёд ошди. Жорий йил якунида ЯИМ 180 миллиард доллардан ошиши кутилмоқда.
Шунингдек, саноат, сервис ва қишлоқ хўжалигида 5,7 миллион доимий иш ўрни яратилди, 650 минг оила янги замонавий уй-жойга эга бўлди. 83 минг километр ички йўл қурилди ва таъмирланди, миллионлаб аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланди.
Энг муҳими, Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан ислоҳотларга дахлдорлик туйғуси билан яшаб, сидқидилдан меҳнат қилаётган 558 нафар фидойи инсон юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди. Улар орасида қишлоқ хўжалиги, саноат, қурилиш, илм-фан, маданият ва бошқа соҳаларда кўп йиллик меҳнати билан юрт тараққиётига ҳисса қўшаётган ватандошларимиз, шунингдек, Ўзбекистонга сармоя ва замонавий технологиялар олиб келаётган хорижлик ҳамкорлар ҳам бор.
Президент Шавкат Мирзиёев юксак унвон, орден ва медалларни ўз эгаларига тантанали равишда топширди ва уларнинг меҳнати ёшлар учун ибрат бўлишини таъкидлади.
«Кўксингизга ярашиб турган юксак унвон, орден ва медалларга одамлар ҳавас билан қарайди, ёшларимиз сизларга ўхшашга интилади. Бу сизларга келгуси ишларингизда янги куч-ғайрат ва илҳом беради деб ишонаман», деди давлат раҳбари.
📱Instagram📱Facebook📺Youtube
🏦 Асакабанкда Мустақилликнинг 35 йиллиги ходимлар ва уларнинг оилаларига алоҳида эътибор билан нишонланмоқда 🇺🇿
Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги Асакабанк жамоаси учун нафақат катта байрам, балки ходимларимиз ва уларнинг оилаларига эътибор ва қувонч улашиш учун яна бир гўзал имконият бўлди.
🤗 Бугун банкда «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!» бош ғояси остида байрам тадбири ўтказилди. Унда бу йил фарзанди 1-синфга қадам қўяётган 200 нафар ходимимизга мактаб сумкалари ва янги ўқув йили учун зарур ўқув қуроллари жамланмалари топширилди.
🤩 Шунингдек, Мустақиллигимиз билан тенгдош ходимларимизга эсдалик совғалари тантанали равишда тақдим этилди. Бу ҳам байрам шукуҳини жамоамизнинг ҳар бир аъзоси билан биргаликда ҳис этишга қаратилган самимий ташаббусларимиздан бири бўлди.
❤️ Биз учун Асакабанк — фақат иш жойи эмас. Бу ерда инсоннинг меҳнати қадрланади, унинг оиласи ва фарзандлари келажагига эътибор қаратилади, ходимларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида аҳамият берилади. Зеро, жамоага бўлган эътибор ва ғамхўрлик Асакабанк корпоратив маданиятининг муҳим қадриятларидан биридир.
Биз бир жамоа бўлиб нафақат катта мақсадлар сари интиламиз, балки ҳар бир ходимимиз ва унинг оиласига бўлган эътиборни ҳам қадрият даражасига кўтарамиз.
🏦 Бу — Асакабанк жамоаси🤝📱Instagram📱Facebook📺Youtube
“Миллий манфаатларни ҳимоя қилиш дунёдан ёпилиш дегани эмас” — Шерзод Асадов
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Тошкентда Ислом цивилизацияси марказида бўлиб ўтаётган “Ислом цивилизацияси: янги дунё, янги ташаббуслар” халқаро медиа форумида нутқ сўзлади.
“Бугун ахборот чегара билмайди. Бир воқеа ҳақидаги хабар саноқли сонияларда миллионлаб одамларга етиб боради. Бироқ ахборот билан бирга ёлғон, манипуляция, фейк хабарлар ва ахборот хуружлари ҳам тез тарқалмоқда. Шунинг учун бугун журналистика олдидаги энг муҳим вазифалардан бири — ишончли ахборотни таъминлашдир”, — деди у.Шерзод Асадов сунъий интеллектнинг журналистикага жадал кириб келаётганига ҳам тўхталди. Унинг таъкидлашича, сунъий интеллект журналистнинг ўрнини босмайди, аксинча, унинг имкониятларини кенгайтиради.
“Технологиялар қанчалик ривожланмасин, журналистиканинг асосий мезонлари — ҳақиқат, холислик, виждон ва инсон манфаатига хизмат қилиш тамойиллари ўзгармаслиги керак”, — деди Президент матбуот котиби.У, шунингдек, замонавий журналистиканинг бугунги глобал муаммолардан бири сифатида ҳақиқий сўз эркинлиги инқирози масаласини кўтарди. Айрим ҳолларда сўз эркинлигининг сиёсий босим воситасига айланиши журналистиканинг холислиги ва ишончлилигига путур етказаётганини қайд этди. Ш.Асадовга кўра, миллий манфаатларни ҳимоя қилиш дунёдан ёпилиш дегани эмас. Аксинча, бу — фактларга таяниш, воқеаларни холис таҳлил қилиш ва жамият билан очиқ мулоқот ўрнатишдир. Президент матбуот котиби журналистнинг вазифаси фақат ахборот етказиш билан чекланмаслигини ҳам таъкидлади. Журналист одамларнинг дарду ташвишини эшитади, муаммоларини кўтаради ва жамоатчилик овозининг давлат идораларига етиб боришини таъминлайди. 📱Instagram📱Facebook📺Youtube
🏦♟️ Асакабанк ходими шахмат бўйича очиқ чемпионатда 2-ўринни эгаллади
22 август куни “Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан ташкил этилган “Chess Board Open Championship of Uzbekhydroenergo JSC” очиқ чемпионати доирасида вазирлик ва ташкилотларнинг марказий аппарат ходимлари ўртасида шахмат турнири бўлиб ўтди.
Мусобақада Асакабанк шарафини ҳимоя қилган Чакана бизнес департаменти менежери Сулайманов Даврон муносиб иштирок этиб, 2-ўринни қўлга киритди.
🥈 Юқори натижа учун ҳамкасбимиз 100 миллион сўм миқдорида пул мукофоти билан тақдирланди.
Даврон Сулаймановни ушбу муваффақият билан самимий табриклаймиз! Асакабанк жамоаси нафақат банк соҳасида, балки интеллектуал спорт майдонларида ҳам муносиб натижаларни қайд этаётганидан фахрланамиз.
📱Instagram📱Facebook📺Youtube
🏦 Асакабанк Янгиариқда “таянч маҳалла” лойиҳаларини тадбиркорлар билан бирга амалга оширишга киришди
Хоразм вилояти Янгиариқ туманидаги Шихбоғи маҳалласи “таянч маҳалла” сифатида танлаб олинган бўлиб, унинг имкониятларидан келиб чиқиб қатор янги лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.
Асакабанк Бошқаруви Раиси ўринбосари С.Талибджанов бошчилигидаги банк вакиллари туман ҳокимлиги билан биргаликда маҳаллада тадбиркорлар билан учрашди. Учрашувда ҳудудда ташкил этилиши режалаштирилган лойиҳалар бўйича тақдимот ўтказилиб, тадбиркорларга уларда иштирок этиш имкониятлари тушунтирилди.
Хусусан, микросаноат маркази, хизмат кўрсатиш ва савдо объектлари, интенсив мевали боғ ҳамда бошқа тадбиркорлик лойиҳаларини маҳаллий бизнес вакилларини жалб қилган ҳолда амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Ушбу ташаббуслар натижасида 155 та янги иш ўрни яратиш, 20 та микролойиҳани амалга ошириш ва 415 нафар аҳолининг даромадини ошириш кўзда тутилган.
🏦 Асакабанк тадбиркорлар билан ҳамкорликда Шихбоғини иқтисодий фаол, янги иш ўринлари ва даромад манбаларига эга “таянч маҳалла”га айлантиришга кўмаклашади.📱Instagram📱Facebook📺Youtube
🏦 Асакабанкда раҳбар ва ёшлар учрашуви ташкил этилди
Асакабанкда раҳбарият иштирокида ёш ходимлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Учрашув давомида ёшларнинг таклиф ва ташаббуслари, касбий ривожланиши, малакасини ошириш, замонавий банк тизимидаги имкониятлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, ёшларнинг банк фаолиятидаги ўрнини янада мустаҳкамлаш, уларни қўллаб-қувватлаш ва янги ғояларни амалиётга татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида ёшлар томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар тингланиб, уларни амалга ошириш бўйича тегишли вазифалар белгиланди.
📱Instagram📱Facebook📺Youtube
