370
Subscribers
-124 hours
+17 days
+630 days
Posts Archive
370
Муҳаббат бу...
Фақатгина ўзингизга оро бериб, чиройли бўлиб юрганингизда, 18 ёшингизда эмас:
Ҳомиладорлигингизда юзингизга тушган доғлар;.
Ёзда иссиқдан қорайган юзлар;
Асабингизни бузиб, «Ассалому алайкум» деб чиқиб келадиган хуснбузларлар;
Текис қилинмаган сочлар;
Атир сепилишга улгурилмай қолган ҳидлар!
Кам ухлагандан осилиб қолган, йиғлаганда дўмбирадай шишиб кетадиган кўзлар;
Сочдаги оқ толалар, юздаги маҳсидай тиришлар,
Мункиллаб қолган кампир бўлганингизда ҳам севишларидир.
370
Аёлга бердилар бугун бир савол,
Дунёда энг тотли айтгин-чи дарҳол,
Новвотми, оққандми, шакар ёки бол?
Боламдан тотлиси йўқ деди аёл!..
Яна сўрадилар, айтгин яширмай,
Энг хушбуй гул қайси: атиргул, лола?
Бир лаҳзада берди жавоб ўйламай,
Энг хушбуй хилқат бу шубҳасиз - бола!..
Аёл борки, бари қилади орзу,
Уй, бойлик, тақинчоқ, пари жамоли,
Қай бирин хоҳлайсан, айт, секин деди:
Менга кифоядир болам камоли!🩷
