Ijtimoiy fanlar fakulteti
Open in Telegram
Namangan davlat universiteti Ijtimoiy fanlar fakultetining telegramdagi rasmiy kanali! Fakultetdagi eng so‘ngi yangiliklarni kuzatib boring! © Ijtimoiy fanlar fakukteti Matbuot xizmati 📲 Murojaatlar uchun: @Online_dekanatbot
Show more649
Subscribers
+12824 hours
+1237 days
+11830 days
Posts Archive
Бизнинг Паромондаги 38- мактаб узоқ йиллар айнан Некрасов номи билан аталганди,1990 йилда СССР ҳали тириклигида Наманган обкоми секретари, жасур инсон Ботирали Ҳакимов имзоси билан Робиддин Исҳоқов номига ўзгартирилган.
Repost from «МУШТУМ» журнали расмий канали 📰
Мен мусулмонлар орасида мана шу славянча афт-ангорим билан деярли тўққиз йил яшадим. Лекин қалбимда заррача ҳадиксирашни сезмадим. Улар менга паст назар билан қарашмади. Россияга чекмайдиган, ичмайдиган, ислом тўғрисида унча-мунча тасаввурга эга бўлиб қайтдим. Ҳаётга бошқача кўз билан қарай бошладим. Бизнинг фожиамиз шундаки, биз ўзгалар ҳақида билишни истамаймиз, ўзимизни ҳамма нарсада ва ҳамма вақт ҳақ деб ҳисоблаймиз, яқинларимизни қадрламаймиз, ўзимизни ҳаммадан зўрмиз деб биламиз, ғайридинлардан ҳурматталабмиз... Ўзингизга четдан бир қаранг, сочларингиз тикка бўлиб кетади...
Николай Алексеевич НЕКРАСОВ,
руснинг буюк шоири
Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
Repost from Gazetalar sharhi
📰 Тошкент тумани ҳокимлиги муассислигидаги “Диёр овози” газетасининг 2026 йил 9 сентябрь кунги 33 (4039)-сони мутолаа учун ҳавола этилади.
✅ Ушбу сонда:
“ХИТОЙЛИК ИНВЕСТОРЛАР БИЛАН МЕМОРАНДУМ ИМЗОЛАНДИ”
- Туман ҳокимилигида хитойлик инвесторлар билан 100 миллион АҚШ долларлик Инвестиция меморандуми имзоланди;
“ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ” ҒОЛИБЛАРИ”
- 2026 йилги 2-мавсумида туманимиздан 5 та лойиҳа ғолиб деб топилди;
“ЯНГИ ЎҚУВ МАСКАНИ ОЧИЛДИ”
- “Тутзор” маҳалласида “Восиқ” Халқаро мактабининг янги мажмуаси фойдаланишга топширилди;
“НЕГА КИМДИР ЮҚОРИ, КИМДИР КАМ ПЕНСИЯ ОЛАДИ?”
- Пенсия таъминоти соҳасидаги янги ўзгаришлар ҳақидаги;
“ЁШЛАР БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА”
- “Мустақиллик” маҳалласида 43 нафар ёшга узоқ муддатга ижарага ер ажратиб берилди
ҳамда бошқа мақолалар билан танишишингиз мумкин.
📰 “Диёр овози” газетасига обуна бўлинг!©️ Газета таҳририят томонидан тақдим этилди. 〰️〰️〰️〰️〰️ Kanalga ulanish👇👇👇 https://t.me/gazetalar_sharhi https://t.me/diyor_ovozi
Repost from RENESSANS NamDU
👍👍👍👍👍👍👍
📚Qadrli talabalar, xabaringiz bor Iqtidorli talabalarning ilmiy-tadqiqot faoliyatini tashkil etish bo'limi tomonidan «Bir haftada bir kitob» loyihasi muntazam ravishda davom etib kelmoqda.
📖 Talabalar tomonidan Tohir Malikning «Eng kichik jinoyat» asari o‘qib tugatildi.
🔻G'oliblar bilan tanishing
📖 Ushbu haftada Iqtidorli talabalarning ilmiy-tadqiqot faoliyatini tashkil etish bo‘limi tomonidan Alber Kamyuning «Begona» asari o‘qish uchun tanlandi.
😊 Alber Kamyuning «Begona» asarini mutolaa ilovasi orqali o‘qishingiz mumkin.
✍️Asar ekzistensializm g‘oyalarining klassik ifodasidir. Unda Merso familiyali inson haqida so‘z boradi, aynan asar nomida ham u ta’riflangan. Nega Merso — begona? Chunki jamiyat tomonidan o‘rnatilgan va doimo singdirib kelinadigan qoidalarni tan olmaydi, ularga amal qilmaydi. Agar inson boshqalar kabi fikrlamasa, hech kim uni tushunishga harakat qilmaydi. Aynan shu sababga ko‘ra, u hamma uchun begona edi. Kamyu mazkur asari orqali insonni shunchaki mavjudligi uchun, qanday inson bo‘lsa shunday holida qabul qilishning ahamiyatini tushuntiradi.
🏆G‘oliblar yakuniy test natijalariga ko‘ra: 🥇- o‘rin - 300 ming so‘m (I-darajali diplom) 🥈- o‘rin - 200 ming so‘m (II-darajali diplom) 🥉- o‘rin - 100 ming so‘m (III-darajali diplom)📝4-o‘rindan 10-o‘ringacha yuqori natijalarni ko‘rsatgan talabalar ham maxsus sertifikat bilan taqdirlanishadi.
🔵 Eslatma: "Bir haftada bir kitob" tanlovi testi har yakshanba kuni o‘tkaziladi.💭 Bir haftada bir kitob loyihasi — bu sening sarmoyang. 7 kun, bitta kitob va yangi fikrlar. Bugun o‘qigan sahifang - ertangi dunyoqarashing. Bir haftani bekorga emas, bilimga sarfla. Katta o‘zgarishlar ko‘p kitoblardan emas, muntazam o‘qishdan boshlanadi. #mutolaa #hafta_kitobi #5_mavsum #37_hafta
✅ Bizni kuzatib boring:🕊Iqtidorli talabalarning ilmiy-tadqiqot faoliyatini tashkil etish bo'limi
Кунчиқар юрт – Япония этноси бисотидаги маънавий жиҳатдан теран маънога эга ақидалардан биридан бохабар бўлволамиз:
“Оламдаги ҳар бир Инсон (одам)нинг ягона эмас, энг камида учта юзи бўлади: биринчиси – ташқи (ишхона ва кўча-кўй учун), иккинчиси – ички (оила ҳамда ўз яқинлари учун), учинчиси – асл (одамнинг ўзи ёлғиз пайтларидаги ҳақиқий, табиий, ички) юзи.
Айнан учинчиси унинг ҳақиқий, чинакам юзи ҳисобланади ва ушбу юзни инсон (одам) ўзидан бошқа ҳеч кимга кўрсатмайди”.
“КИТОБ ДУНЁСИ”, 2020 йил 9 сентябрь, 14 (328)- сон.
Шавкат РАҲМОН (1950 – 1996)
ТАРИХИЙ ОНГ
Чумолидан баттарроқсан сен,
вақт ўтар жисмингни янчиб.
Икки кўзинг – иккита кучук,
қаролмайсан атрофга ранжиб.
Кўксингдаги Муқанна билан
ўзлигингга қарадингми, айт?!
Мушт зарурроқ бўлган маҳалда
ёздинг гўзал шеърларни фақат.
Сен бечора, нотавон кимса –
макон қилдинг гуллар ортини.
Кўзинг юмиб, тилингни тишлаб,
тинглаяпсан одам дардини.
Сен ботирлар наслидан эмас,
қандай чидар пойингда роҳлар!?
Ҳалок бўлган ботирлар жангда
тирик қолган фақат қўрқоқлар!
Муҳаммад МИРЗО ЧЎҚҚИДАГИ ОҲУ: Сонетлар. Муҳаррир – Маъруф Жалил. – Т.: “Ёзувчи”, 2002 – 64 б.
ЛЕВ ТОЛСТОЙ
Чиндан ҳам арслони адабиётнинг,
Лев деган номига лойиқ донишманд.
У ҳам бир зинаси абадиятнинг,
Бир умр инсонни ўрганиш-ла банд.
“Анна Каренина – мен” деган бу зот.
Инсонлар дардига эмас бегона.
Кўп чигал бўларкан мураккаб ҳаёт,
Бўлишинг ҳеч гапмас ҳатто девона.
Гоҳ жавоб тополмай қолган бу зот ҳам
Ҳаётнинг жумбоғу саволларига.
Ясная Поляна тор келган у дам
Буюк Толстойнинг хаёлларига.
“Уруш ва тинчлик”дан ўтолган инсон –
Қайта “Тирилиш”га излайди имкон... (38- бет).
“ТАФАККУР” 2021 йил, 2- сон, 67 – 68- бетлар
Ғайрат МАЖИД
“КЎНГИЛ САЛТАНАТИ” рукни
Кўрмас дема, тоғнинг ҳам кўзи бўлади, дўстим,
Оёқлари, қўллари, юзи бўлади, дўстим.
Худо жонли-жонсизга тил битгани мисоли,
Жилғалари, сойлари – сўзи бўлади, дўстим.
***
Тоғлар бу заминнинг тошими, дейман,
Ёки оппоқ сочли бошими, дейман.
Эриб бораётган оқ қорлар, ҳайҳот,
Ё қайғу, ё қувонч ёшими, дейман.
Беҳзод ФАЗЛИДДИН Сен қачон гуллайсан: (Шеърлар). Б. Фазлиддин; Масъул муҳаррир: Маҳмуд САЪДИЙ. – Тошкент: Mehridaryo, 2008 – 160 б.
Кўксим тўла оғриқ, бўғзим тўла оҳ,
Менинг ўзим – армон, ҳар сўзим – армон.
Энди жим яшамоқ умримга гуноҳ,
Ҳозир мен ёрилиб кетяпман, Осмон!
Жоним – азобларга чўмилган япроқ,
Умрим – зулматларда адашган зиё.
Сен мендан юз чандон бахтлисан, Тупроқ,
Мен Сендан юз чандон бахтлиман, Дунё.
Юрак эслатади ваъдаларимни,
Ялов бўлмоқчийдим, ўт бўлмоқчийдим.
Тақдирга тўнкамай зардаларимни
Ўзим бахт қизига юрт бўлмоқчийдим.
Сен берган имконлар беради далда,
Ҳалим умидим кўп ғиротларимдан.
Синиб кетмайдими изғиринларда,
Уялиб қолмайин қанотларимдан...
Булбуллар жўр бўлиб мени қутлайди
Санъатингдан олган санъатларимга.
Ҳали овозимдан дунё титрайди,
Худойим, инсоф бер журъатларимга! (15- бет).
2002
“КИТОБ ДУНЁСИ” маънавий-маърифий, адабий-бадиий, ижтимоий-сиёсий газета, 2022 йил 27 апрель, 6 (346)- сон, адади 3922 нусха. Бош муҳаррир Хосият РУСТАМОВА.
Абдурауф ЗОКИРОВ
Тун қўйнига киради дунё,
Насим кезар тоғлардан оша.
Юзларидан таратиб зиё,
Ой оламни қилар томоша.
Моҳ кўркига улашиб ҳусн,
Ёқар осмон минг битта шамин.
Ширин-ширин чиқармасдан ун,
Маст ухлайди мастона замин.
Тун пардасин шамс тиғи тилиб.
Ютганида зулматни зиё.
Тонг отади ойга қўшилиб
Қароғимга ботади дунё.
“КИТОБ ДУНЁСИ” маънавий-маърифий, адабий-бадиий, ижтимоий-сиёсий газета, 2021 йил, 13 октябрь, 19 (353)- сон, адади 3165 нусха. Бош муҳаррир Хосият РУСТАМОВА.
Бобур ЭЛМУРОД
КАРКИДОН
Яшашнинг қизиғи қолмаган гўё,
Тумшуғидан сизиб оқаётир қон.
Шохидан айрилиб, оломон ичра
Кетиб бораётир битта каркидон.
Ҳеч нарса емайди, чиқармайди ун,
Кимсасиз тарафга кетар норози.
Ҳимоя қилгани йўқ бирор қонун,
Шикоят қилгани йўқ бирор қози.
У ёқда муштини кўксига уриб,
Овчи мақтанади ўлжадан сархуш.
Бу ёқда кўз ёши қонга қўшилиб,
Каркидон ётади тумшуқлари бўш.
Чорласам, бу тупроқ бегона унга,
Қайдан бошқа манзил топайин шу дам.
Ахир шохи йўқ деб рад этиб турса,
“Ҳайвонот боғи”нинг хўжайини ҳам.
2025 йил – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори (573- сон, 09. 09. 2025 й.) билан “Пахта ва дон қабул қилиш ҳамда унинг электрон ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланган.
2025 йил – Франция Республикасининг янги бош вазири этиб мудофаа вазири Себастьен Лекорню тайинланган.
2025 йил – КХДР углерод толаси ишлатилган қаттиқ ёнилғили двигателни синовдан ўтказган.
2025 йил – Бокуда Озарбайжон, Қозоғистон, Қатар, Ўзбекистон, Покистон ва Туркия махсус кучлари иштирокида “Абадий биродарлик – IV” машғулотлари бошланган.
2025 йил – Непал Бош вазири Кхадга Прасад Шарма Оли коррупцияга қарши намойишлар боис давлатдаги инқирозни конституциявий йўл билан ҳал этиш мақсадида истеъфога чиққан, ижтимоий тармоқлардаги чекловлар бекор қилинган.
2025 йил – “Олтин минбар” XXI (21-) номли Қозон халқаро кинофестивалида “Махтумқули Фироғий” фильми “Россия – Ислом олами” йўналишининг мукофотини қўлга киритган.
2025 йил – Судан чегараси яқинидаги Мовий Нил дарёсида, 120 миллион аҳолига эга Эфиопиянинг Губа шаҳрида қиймати 5 миллиард долларлик “Буюк Эфиопия Уйғониш даври тўғони” (“Уйғониш” ГЭС) номли, Африкадаги энг йирик гидроэлектр станциясининг расман очилиш маросими ўтказилган.
2025 йил – Илон Маскнинг Neuralink компанияси дунё бўйлаб 12 киши унинг мия-компютер интерфейслари синфига кирувчи нейроимплантлардан фойдаланаётганини маълум қилган.
2025 йил – АҚШнинг корпоратив ахборот тизимлари учун дастурий таъминот ва сервер ускуналари ишлаб чиқарадиган ҳамда сотадиган Oracle компанияси асосчиларидан бири Ларри Эллисон Bloombergʼнинг миллиардерлари рейтингида илк бор 393 миллиард долларлик бойлиги билан дунёнинг энг бой одами сифтида биринчи ўринга кўтарилган.
2025 йил – Жиззах вилояти Мусиқали драма театри саҳнасида Самарқанд вилояти Мусиқали драма театри ижодий жамоаси “Одамга ёрдам беринг” номли асари билан меҳмон бўлган.
2025 йил – Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон президентлари Шавкат Мирзиёев, Садир Жапаров ҳамда Эмомали Раҳмон Россия Тарих жамияти ва Россия Тинчлик фонди томонидан таъсис этилган Лев Толстой номидаги Халқаро тинчлик мукофоти билан тақдирланган.
2017 йил – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинган.
2019 йил – Ўзбекистон Республикасининг “Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги қонуни қабул қилинган.
2019 йил – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинган.
2020 йил – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.
2021 йил – Ўзбекистон Президентининг “Республика олий таълим муссасаларида таҳсил олаётган, илмий-тадқиқот фаолияти билан шуғулланаётган иқтидорли ёшларни янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармони имзоланган.
2021 йил – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Республика олий таълим муассасаларида талабаларни турар жой билан қамраб олиш даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”га қарори (563- сон, 09 .09. 2021 й.) қабул қилинган.
2021 йил – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Иқтидорли ўқувчилар ўртасида фан олимпиадаларини ўтказиш тизимини такомиллаштириш ҳамда хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактабни аниқлаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.
2021 йил – ЎзР ФA Ботаника институти Молекуляр филогения ва биогеография лабораториясида юртимиз флорасидаги эндемик ўсимлик – Омонқўтон тангаўтининг Ўзбекистон Миллий гербарийси (TASH)да сақланаётган ягона намунадаги, 1913 йилда терилган гербарийси баргидан ядро ДНКсини сифатли даражада ажратиб олишга муваффақ бўлинган.
2022 йил – “Реклама тўғрисида”ги қонуннинг 35- моддасига мувофиқ, Ўзбекистонда она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотлар рекламаси тақиқлаб қўйилган.
2022 йил – Ўзбекистон Президентининг “Энергия тежовчи технологияларни жорий қилиш ва кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони имзоланган.
2023 йил – Президентнинг “Ўзбекистон Фанлар академияси ташкил топганлигининг 80 йиллигига бағишланган юбилей тадбирларини ўтказишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланган.
2023 йил – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.
2023 йил – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон футбол ассоциацияси тизимидаги футбол академиялари ва футбол мактаблари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланган.
2023 йил – Ҳиндистон пойтахти Нью Деҳлида олам аҳли учун ниҳоятда муҳим G20 саммити бошланган. Бош вазир Нарендра Моди аввалгидек инглизча “India” эмас, мамлакатнинг ҳинд тилидаги расмий номи – “Bharat” ёзуви билан чиқиш қилган.
2023 йил – Қозоғистонда онлайн платформалар ва блогерлар ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаган қонун кучга кирган.
2024 йил – Россия Федерацияси Бош вазири Михаил Мишустин 2 кунлик расмий ташриф билан Ўзбекистонга келган.
2024 йил – Apple компанияси It's Glowtime тақдимотида Watch Series маркали ақлли соатларининг ўнинчи авлоди, янги iPhone 16 смартфонлари ва AirPods 4 қулоқчинини намойиш этган.
2024 йил – Россия ва Ўзбекистон Республикалари ўртасида темирйўл қатнови тўлиқ тикланганлиги эълон қилинган.
2024 йил – Европа Иттифоқи Россия Федерацияси томонидан Қрим автоном республикаси ва Севастополда минтақавий ва маҳаллий сайловлар ўтказилганлигини қоралаган.
2025 йил – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Нотариат институтини янада ривожлантириш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори (ПҚ – 280- сон, 09. 09. 2025 й.) қабул қилинган.
2025 йил – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида мактабгача ва мактаб таълими соҳасидаги ислоҳотлар ижроси ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилган.
1920 йил – Бухоро амирлигини босиб олган Туркистон фронти қўмондони Михаил Фрунзе қуйидаги буйруқни эълон қилган: “Қўлга киритилган Эски Бухоро ҳукумати хазинасининг барча бойликлари қаттиқ назорат остида сақланиши керак, сандиқлар ва бўғчалар очилмасдан, улардаги олтин ва кумуш буюмлар, пуллар ва бошқалар Бухоро ревкомининг вакили иштирокида муҳрлаб қўйилсин”. Муҳрланган бойликлар, амир хазинаси Петербургга 13та юк вагонида жўнатилган. Хазина бойликлари: тилла тангалар, олтин буюмлар, тарихий ва бошқа бадиий аҳамиятга эга қимматбаҳо ашёлар эди.
1920 йил – Туркистон республикаси ҳукумати “Концентрацион лагерларни ташкил этиш тўғрисидаги Низом”ни тасдиқлаган. Бу қанчадан-қанча инсонларни, шу жумладан, мутлақо айбсиз кишиларни суд ва тергов қилмасдан қамаб қўйиш учун кенг йўл очилганидан, бундан буён большевикларнинг тоталитар тартиботи ўлкада давлат сиёсати даражасига кўтарилганидан далолат берарди.
1920 йил – Бухорода ўзбек адабий тилида, ислоҳ килинган араб имлосида “Бухоро ахбори” газетаси чоп этила бошланган. 1923 йилнинг 16 октябргача унинг 214 сони чоп этилган. Газета дастлаб 4 саҳифада 1000 – 1500 нусхада чоп этилган бўлса, 1922 йил кузидан бошлаб, у 7 – 8 саҳифада ҳафтада 2 – 3 марта 2000 – 2500 нусхада нашр этилган. “Бухоро ахбори” газетаси Бухоро республикасининг ички ва ташқи сиёсати, ўз даврининг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маданий жараёнлари ва муаммолари масалаларини ўнлаб рукнлар остида имкон қадар холисона ҳамда танқидий руҳ билан ёритган.
1922 (вафоти 2003) йил – ёзувчи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Суннатулла Анорбоев таваллуд топган.
1923 (вафоти 2008) йил – америкалик врач, вирусолог ва эпидемиолог, Нобель мукофоти совриндори Даниел Карлтон Гайдузек Нью Йорк штатида тиббиёт оламига келган.
1926 йил – NBC телерадиокомпанияси ташкил этилган.
1930 (вафоти 2008) йил – киноактриса, РСФСР халқ артисти Надежда Румянцева Смоленскда санъат дунёсига келган.
1932 (вафоти 2020) йил – режиссёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби Мақсуд Юнусов таваллуд топган. У Ўзбекистон телевидениесида видеофильм жанрининг асосчиларидан бири ҳисобланади.
1933 йил – Москвада “Детская литература” нашриёти туғилган.
1945 йил – Xитой – Япония уруши (1937 – 1945) тугаган.
1953 йил – миллиардер Алишер Усмонов Чустда туғилган.
1962 (таваллуди 1892) йил – авиадвигателлар конструктори, Социалистик Меҳнат Қаҳрамони Владимир Климов вафот этган.
1970 йил – Волжск автозаводи (СССР)да “ВАЗ – 2101” – “Жигули” автомобилларини ишлаб чиқариш бошланган.
1973 (таваллуди 1901) йил – авиадвигателлар конструктори, СССР ФА академиги, Социалистик Меҳнат Қаҳрамони Сергей Туманский Москва шаҳрида вафот этган.
1976 (таваллуди 1893) йил – ХХРда Мао Цзедун оламдан ўтган.
1984 йил – Папа Иоанн Павел II илк бора Канадага борган.
1991 йил – СССР Ташқи ишлар вазирлиги тугатилган.
1991 йил – Тожикистон мустақиллиги эълон қилинган.
1992 йил – Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги олий аттестация комиссияси фаолиятини ташкил этиш масалалари” тўғрисидаги қарори қабул қилинган.
1993 йил – Москвада, Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонасида, Ўзбекистон билан Аргентина ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Протокол имзоланган.
1993 йил – Фаластин Озодик ташкилоти Исроилни қонуний давлат сифатида расмий равишда тан олган.
1996 йил – Ўзбекистон Республикаси Президентининг ““Маънавият ва маърифат” жамоатчилик маркази фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги фармони қабул қилинган. Тошкент шаҳрида “Маънавият ва маърифат” нашриёти ташкил этилган.
1999 йил – Тошкентда “Ўзбекистон – Эрон” дўстлик жамиятининг таъсис мажлиси ўтказилган.
1999 йил – Москвада уюштирилган террористик хуружлар оқибатида 100дан зиёд инсонлар нобуд бўлган.
2000 йил – Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин “Ахборот хавфсизлиги доктринаси”ни эълон қилган.
2003 (таваллуди 1908) йил – буюк физик, Америка водород бомбасининг “отаси” Эдвард Теллер вафот этган.
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ХОНИМЛАР ВА ЖАНОБЛАР!!!
БУГУН, 2026 йилнинг 9 сентябри, чоршанба. Ушбу сана билан бевосита боғлиқ айрим бир муҳим байрамлар, воқеалар, жараёнлар ва шахслар ҳақидаги тарихий маълумотлар
Оламаро ҳусн-жамол ва гўзаллик (International Beauty Day) куни барча кишиларни пардоз-андоз қилишга чорлайди.
Бутунжаҳон таълим соҳасидаги тазйиқлардан муҳофаза (International Day to Protect Education from Attack) куни.
Халқаро судоку – ҳордиқ чиқаришнинг оммабоп (International Sudoku Day) куни ҳам нишонланади.
Бутунжаҳон графика дизайнерлари (Graphic Designers Day) куни.
Коста-Рикада қаҳва (кофе) куни тантана қилинади.
Японияда “Кику-но сэкку” хризантема гули (Kiku no Sekku) куни.
Буюк Британия ва АҚШда “Бошлиғингизни бағрингизга босинг!” (National Hug Your Boss Day) куни ҳам мавжуд.
Венгрияда қизил қалампир (Kalocsai Paprikafesztival) куни.
Индонезияда спорт (Hari Olahraga Nasional) куни.
Коста-Рикада болалар (Dia del Nino) куни нишонланади.
Австралияда оқ ҳаво шари (White Balloon Day) куни.
Бразилияда маъмур, менежерлар (Dia do Administrador) куни.
Таиландда қўриқхоналар (Thung Yai-Huai Kha Khaeng Wildlife Sanctuaries Day) куни ҳам катта байрам ҳисобланади.
Непалда “Индра Жатра” (Indra Jatra) байрами бўлади.
Туркияда Измир озод қилинган (Izmir Independence Day) кун.
Мил. авв. 479 йил – Эллада армияси Беотиядаги Платея жангида аҳамоний форслар қўшинини мағлуб этган.
214 (вафоти 275) йил – Рим императори (270 – 275) Луций Домиций Aврелиан Дакияда сиёсат оламига келган.
337 йил – Рим салтанати император Константин Буюк(272 – 337)нинг 3 ўғли ўртасида тақсимлаб олинган.
384 (вафоти 423) йил – Ғарбий Рим салтанати биринчи императори Гонорий Константинополда дунёга келган.
1087 (таваллуди 1027) йил – Вильгельм I Фотиҳ оламдан ўтган.
1141 йил – қорахонийлар ва салжуқийларнинг бирлашган қўшини билан қорахитойлар ўртасидаги машҳур Қатвон жанги бўлиб ўтган. Самарканд яқинида бўлган жангда қорахитойлар армияси Султон Санжар қўшинини тор-мор келтирган. Жанг майдонида 70 минг мусулмон вафот этган. Қорахитойлар томонидан Самарқанд ва Бухоро шаҳарлари эгалланган.
1151 (вафоти 1233) йил – “Абу Ҳанифа ас-Соний” (“Иккинчи Абу Ҳанифа”) номи билан аллома туғилган. Унинг “Шарҳ ал-Жомиъ ас-сағир” ва “Китаб ал-фуруқ” номли асарлари сақланган.
1570 йил – турклар қўшини Никосия (Кипр)ни эгаллаган.
1583 (вафоти 1643) йил – машҳур итальян композитори ва орган ижрочиси Фрескобальди наво, оҳанг оламига келган.
1585 (вафоти 1642) йил – кардинал Ришелье оламга келган.
1737 (вафоти 1798) йил – италиялик физик ва физиолог, электр назарияси асосчиларидан бири Луижи Гальвани башариятга хизмат қилиш учун илм оламига келган.
1776 йил – Америкадаги 13 колония бир давлатга бирлашган.
1801 йил – Санкт Петербург шаҳрида олам-жаҳонга машҳур Қозон собори (черкови) тантанали тарзда очилган.
1801 йил – Боку вилояти Россия империясига қўшиб олинган.
1828 (вафоти 1910) йил – Лев Толстой таваллуд топган.
1835 йил – Францияда матбуотга қаттиқ цензура жорий этилган.
1871 (вафоти 1939) йил – Россия нефть геологияси асосчиси, академик Иван Губкин тараққиёт дунёсига келган.
1892 йил – америкалик астроном Эдвард Бернард (1857 – 1923) Юпитернинг йўлдоши Амалтеяни кашф этган.
1893 йил – “Штутгарт” футбол жамоаси ташкил этилган.
1899 (вафоти 1980) йил – органик кимёгар, СССР ФА президенти (1951 – 1961), 2 марта Социалистик Меҳнат Қаҳрамони Александр Несмеянов Москвада олам-жаҳонга келган.
1905 йил – Россия империяси унверситетларига автономия (мухторият) берилган, ректорлар сайлана бошлаган.
1908 (вафоти 1986) йил – ортопед-травматолог, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, тиббиёт фанлари доктори Одил Шокиров Тошкент шаҳрида таваллуд топган.
1909 (вафоти 1984) йил – хонанда ва созанда (танбур), Ўзбекистон халқ артисти Шоқосим Шожалилов туғилган.
1911 йил – Англияда илк авиапочта фаолияти бошланган.
1918 йил – Туркистон республикаси ҳукумати “Умумий меҳнат мажбуриятини ҳаётга татбиқ этиш тўғрисида” қарор қабул қилган. Ана шу қарорга мувофиқ “меҳнат билан шуғулланмайдиганлар”ни зўрлик билан жамоат ишларига жалб этиш бошланган.
1912 йилнинг 17 сентябрида “Турон” газетасида А. Ф. (Айн. Фе.) имзоси билан “Фақир талабаларнинг ҳоли” сарлавҳали мактуб босилган. Унда муаллиф Бухорода мадрасалар кўп бўлганига қарамасдан, талабаларга ҳужра етишмаслиги ҳақида фикр юритган. Муаллифнинг куйиниб ёзишича, айрим кишилар мадрасалардаги ҳужраларни эгаллаб олиб, кейин уни фақир талабаларга ижарага беришади. Ижарадор кимса талабаларга оғир шартлар қўяди, бу эса ачинарли ҳолларга олиб келган.
Дипломатияга ўзи 550 нафар талаба қабул қилиниши керак эди, лекин 3200 нафар абитуриент 189 балл тўплаган. Бу йил ҳаммаси қабул қилинган, лекин келгуси йил ўзгариш бўлади, демоқда олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов. 08. 09. 2026
Дипломатияга ўзи 550 нафар абитуриент қабул қилиниши керак эди, лекин 3200 нафар абитуриент 189 балл тўплаган.
Бу йил ҳаммаси қабул қилинган, лекин келгуси йил ўзгариш бўлади, демоқда олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов.
08. 09. Ижтимоий тармоқлардаги “Gazetalar sharhi” (аъзолари сони 6857) телеграм каналига шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад БОБУР шахсига баъзи бир субъектив фикрлардан иборат 1 (бир) бетли маълумот жойлаштирилди (21:39 – 21:44).
+8
#davra_suhbati
✅Ijtimoiy fanlar fakulteti dekani Sh.Xaydaraliyev va Yoshlar bilan ishlash boʻyicha dekan oʻrinbosari B.Boltabayev Kechki taʼlim 1-kursiga qabul qilingan Tarix yoʼnalishi talabalari uchun universitetning Odob-axloq kodeksini tushuntirish maqsadida suhbat tashkil etildi.
🔸Uchrashuv davomida dekan Sh.Xaydaraliyev talabalarni fakultet va universitet hayoti bilan yaqindan tanishtirib, oliy taʼlim muassasasida oʻqishning oʻziga xos jihatlari, taʼlim jarayonidagi talab va imkoniyatlar haqida atroflicha maʼlumot berdi. U oʻz nutqida bilim olish bilan bir qatorda yuksak axloq-odob, milliy va umuminsoniy qadriyatlarga sodiqlik har bir talabaning muhim fazilati boʻlishi lozimligini alohida taʼkidladi.🔻Oʻz navbatida dekan oʻrinbosari B.Boltabayev talabalarga universitetning Odob-axloq kodeksi mazmun-mohiyatini yoritib berdi. Kodeksda belgilangan asosiy talablar — talabalarning oʻzaro muomala madaniyati, professor-oʻqituvchilar va universitet xodimlariga hurmat, ijtimoiy tarmoqlardan foydalanish odobi, tashqi koʻrinish va kiyinish madaniyati, shuningdek, taʼlim jarayonidagi intizom masalalari haqida batafsil tushuntirishlar berildi. 🔹Ushbu tadbir Kechki taʼlim yoʻnalishida oʻqiydigan yangi talabalarning maʼnaviy-maʼrifiy tarbiyasiga eʼtibor qaratilgan izchil ishlarning davomi sifatida oʻz ahamiyatini koʻrsatdi.
🔘Fakultetdagi eng soʻnggi yangiliklarni kuzatib boring!🌐Ijtimoiy fanlar fakulteti axborot xizmati
Маълум, машҳур ва манзур мусаввир, Ўзбекистон санъат арбоби, ЎзР БА академиги Алишер АЛИҚУЛОВнинг соҳир мўйқаламига мансуб УЛОҚ номли картина. 2009.
