cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

"Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning telegram tarmog'idagi kanali. Murojaat, taklif va e'lonlar uchun @piskenthayoti4071260

Show more
Tajikistan1 677The language is not specifiedNews & Media24 769
Advertising posts
2 283
Subscribers
No data24 hours
+2127 days
+22330 days
Posts Archive
04:54
Video unavailableShow in Telegram
Мирзо КEНЖАБEК Қаро туннинг бағрида, Ёруғ хаёл қандай хуш: Бу дунёда бир қиз бор – Ёстиғининг ярми бўш. Қаро сочи – жамалак, Қаро зулфи қайрилган. Унинг гулдек хаёли, Шабнамларга чайилган. Сени суйиб хаёлда, Кўча кезар қийналиб. Суратларга тушар у, Сенинг учун жилмайиб. Ёстиқлар ҳам кўп экан – Бахмалдан қуроғи бор: Ўзга соч бўёғидан, Қолган ҳиди, доғи бор. Одамлар ҳам кўп экан – Тун зулмати чўккан пайт. Ёстиғининг ярмини Банд этади хиёнат. Бир момо бор қайдадир, Ёстиқ унга дил ранжи – Очилмаган тунлардан, Мерос қолган паранжи... Лекин, бағрим, ўксима, Сен куйлайвер хушнаво. Бу дунёда бир қиз бор – Хаёллари мусаффо. Пахта эмас, пар эмас, Меҳрдандир болиши. Сен кечалар тинглагин, Унинг нафас олишин. Бўш ўрнингда пок ёстиқ, Гўё, келгин, қани, деб. Чорлар сафарга тайёр, Кеманинг елканидек. Мана, бўш уй, бўш стол, Оппоқ қоғоз, мен якка. Сен шубҳангни қўй, ақлим, Изн бергин юракка. Юрак, товушга айлан, Юрак, ишон, чорла, жўш. Бу дунёда бир қиз бор – Ёстиғининг ярми бўш. @piskenthayoti
Show all...
#Биласизми? ҲАЁТНИНГ 10 ОЛТИН ҚОИДАСИ 1. Қўнғироқ қилишга ваъда бердингизми, албатта, бажаринг! 2. Кечикяпсизми? Бу ҳақида огоҳлантиришни унутманг. 3. Ўзгаларнинг орзусини кулгу қилиш ярамайди! 4. Сизга хоинлик қилган одамлар даврасига асло қайтманг! 5. Доимо ота-онангиз дуосини олишга ошиқинг. 6. Ширинсўз бўлинг! Ишонинг, бу атрофдагилардан кўра, cизга кўпроқ фойда олиб келади. 7. Ўз хатоларингизни тан олишни ўрганинг. 8. Шикоят қилиш одатини тарк этинг. 9. Ҳаттоки энг жиддий келишмовчилик юзага келганда ҳам қаршингиздаги инсоннинг нозик томонига зарба берманг. 10. Фақат рост гапиринг! Агар рост гапиришнинг иложи бўлмаса, ёлғон гапирманг! @piskenthayoti
Show all...
01:14
Video unavailableShow in Telegram
Kўк сомсасиз баҳорни,айниқса Наврўзни тасаввур қилиш қийин. Дармондориларга бой бўлган ялпиз,исмалоқ,беда,отқулоқ,жағ- жағлардан қўшиб тайёрланадиган кўк сомсани ёқтирмайдиган одамнинг ўзи бўлмаса керак. Мана бу усулда тайёрласангиз янада лаззатли бўлиши шубхасиз. @piskenthayoti
Show all...
00:07
Video unavailableShow in Telegram
АССАЛОМ АЛАЙКУМ ҲАЙРЛИ ТОНГ Бир маҳбуба ошиғидан: «Эй маҳбубим, сиз кўп саёҳат қилган, кўп шаҳарлар кўрган инсонсиз. Айтингчи, улар ичидаги энг гўзали қайси шаҳар экан?», деб сўради. Ошиқ ҳеч ўйланмасдан жавоб берди: «Энг гўзал шаҳар - севганимиз бор шаҳардир. Мавлоно Жалолиддин Румий. Илоҳим ҳамма жойда, ҳамма ер, ҳар бир гўшада севган инсонларимиз бўлсин. Дунёда мухаббат аталмиш ғоят кўхна, илоҳий туйғу бор экан, ҳар бир қалб уни янгилаш баҳтига муяссар бўлсин. Зеро дунё севги ва муҳаббат туйғулари туфайли гўзал ва боқийдир. Севиб, севилиб яшаш бахти ҳаммамизга насиб этсин! @piskenthayoti
Show all...
"Абдураҳимнинг бу гапларига ўлақолса ҳам ишонмасди. Эрта тонгда у ҳангисига миниб, хуржунига қўшотарини солганча Қирон кетган томонга йўл олди. Саксовулзор оралаб анча юрганидан сўнг, кучукнинг ириллаган, вовуллаган товушлари эшитилди. Улкан саксовулни айланиб ўтса… Не кўз билан кўрсинки, Қирон ястаниб ётар, худди ўзига ўхшаган ола кучукча унинг териларини тортқилаб ўйнарди. Қироннинг ёнида кечаги олиб қочилган қўзичоқнинг қолдиқлари сочилиб ётарди. — Қирон! — ғазаб билан бақирди Абдураҳмон чорва. Қирон сапчиб ўрнидан туриб кетди. Кучукча эса жимгина ўзини саксовул панасига олди. Абдураҳмон чорва қадрдон итининг уч ой давомида қанчалар бегоналашиб, ёввойилашиб кетганини кўриб, ичидан эзилди. — Эҳ, Олавойим, нималар қилиб қўйдинг-а, ола¬гинам! — Чорванинг кўзларидан ёш думалаб, оппоқ соқолига илашиб қолди. Қирон собиқ хўжасига ёввойи, бегона назар билан нигоҳ ташлаб турарди. Абдураҳмон чорва эшакдан тушиб, оқсоқлана-оқсоқлана бир-икки қадам олдинга юрди. Қирон буни кўриб бегона товушда ириллаб қўйди. Абдураҳмон чорва эсанкиради. Қаршисида турган ўзининг қадрдони Қирон эмас, мутлақо бегона, ёввойи ва ваҳший махлуқ эканлигини ички титроқ билан ҳис қилди. Хуржунидан қўшоғизни олиб, қўллари қалтираганча Қиронга ўқталди. Ит кўксини кериб, бошини мағрур кўтарганча баттарроқ ваҳшат билан ириллай бошлади. Чорва нишонга олиб, тепкини кўтаргунича ўтган сониялар йилларга тенгдек туюлди. — Йўқ! — ҳайқирди овози титраб. — Отолмайман, сени! Чорва милтиқни пастга туширди. … Ҳаммаси оний лаҳзада рўй берди. Қирон ғазаб билан собиқ хўжасига ташланди. Чорва қандай қилиб милтиқни унга тўғрилаганини ва икки тепкини бирдан босиб юборганини билмай қолди. Бирваракай узилган икки ўқ Қироннинг кўксини ўпириб кетди. Чорва инқиллаб унинг жон бериб улгурган танаси устига эгилди. …Абдураҳмон чорва Қироннинг жасадини қучоқлаганча, елкалари силкиниб-силкиниб йиғларди.... Тамом @piskenthayoti
Show all...
"Абдураҳмон чорвага икки ой деганда рухсат тегиб, шунда ҳам қўлтиқтаёқ билан касалхонадан чиқди. Қолган бир ойлик муолажани уйда оладиган бўлди. Касалхонада ётганида ҳам, уйга келганидан кейин ҳам, бир зум бўлса-да қадрдон Қирони ҳақидаги хаёллар уни тарк этмасди. Агар шу ити бўлмаганида ўтовда ўлиги музлаб қолиб кетаверармиди. Шуларни уйлаганида мижжасида икки томчи иссиқ ёш пайдо бўлади. Қироннинг бир урғочи бўрига илакишиб, Бўри¬ётоғи саҳросидаги сурувларни қон қақшатаётгани ҳақидаги мишмишларни эшитиб Абдураҳмон чорванинг ғазаби қайнаб, тошиб кетарди. Буни кўролмаслар иғво қилаётганига ишонар, ҳали уларнинг оғзини ёпиб қўйиш қўлидан келишини бот-бот такрорларди. Баҳор илиқ келиб, дов-дарахтлар гуллай бошла¬ганида Абдураҳмон чорва энди уйида ўтиролмаслигини ҳис қилиб, саҳрога отланди. Рисолат кампирнинг ҳай-ҳайлашига ҳам қарамай кўк ҳангисини тўқимлай бошлади. Отарга келганида тўл авжида, Абдураҳим билан чўлиқ йигит қўли-қўлига тегмас, уйқусизлик ва чарчоқдан кўзлари юмилиб-юмилиб кетарди. Чорва нигоҳлари билан излаб Қиронни тополмади. — Абдураҳим, Қирон кўринмайди? — Э, қўйинг ота, шуни эслатманг. Чорва ичидан зил кетди. — Ҳа, — деди бироздан сўнг, — нима бўлди? — Э, нимасини айтасиз, қиш бўйи барчамизни қон қақшатди, ҳаром қотгур! Аллақандай урғочи қашқирга илакишиб, сурувларга ўрлай бошлади. Унга ҳеч қандай ит бас кела олмаса. Икки марта отдим. Чап бериб қолди, ярамас! Кун ботиш арафасида қўй-қўзиларнинг безовта маърашини эшитган чорва ўткир кўзлари билан айиқдек келадиган баҳайбат ола итнинг йириккина қўзини жағига олганча саксовулзорга уриб кетаётганини кўрмаганида"
Show all...
"Қирон бўйнидаги занжирнинг оғирлигини ҳам сезмай, олисдаги саксовулзордан анқиётган сирли бўйга қул бўлиб чопа кетди. Кун ботиб кечки изғирин уйғонгани ҳам уни шаштидан қайтара олмади. Ой кўтарилиб, ажабтовур васвасага солгувчи ёғдуси оппоқ қорда акслана бошлаганда саксовулзордан илиққан бўрининг зорланиб увлагани эшитилди. Унинг қўшиғи Қироннинг баданини жимирлатиб юборди. Сеҳрли ҳид ва бу қўшиқ уни бетўхтов олдинга чорларди. Сирли ҳид саксовулзор ичидаги мўъжаз тепаликда тўлинойга қараб увлаётган урғочи бўридан анқирди. Қирон унинг атрофидан бир айланди. Бу ўша, яқинда сурувга ҳужум қилиб, Қироннинг жағида ҳалок бўлган ёлдор бўрининг жуфти бўлиб, ўзига янги арлон ахтараётган эди. Қирон атрофида гирдикапалак бўлиб, тонгга яқин унинг висолига етишди. Кейинги тунда икковлари бирга овга чиқдилар. Қироннинг ўз сурувига боришга оёғи тортмади. Шу ерга яқинроқ, кўҳна тошқудуқ атрофидаги сурувга ҳужум қилишди. Сурувнинг ёнида юрган иккита қора ит шовқин солиб уларга ташланганида Қирон кескин ҳаракат билан бирининг бўйнини юлиб ташлади. Иккинчисини остига босиб пийпалай бошлаганида, бўри аллақачон иккита қўйни бўғизлаб улгурганди. Шу пайт чўпоннинг ўтови ёнидан милтиқнинг варанглагани эшитилди. Қирон итни қўйиб юбориб ўзини ғуж бўлиб турган қўйлар ичига урди. Дуч келган ўртачароқ ширбозни кўтарганча саксовулзор томонга чопиб кетди. Шундоққина бир-икки қадам ортда жуфти чо пиб келаётганини ҳис қилиб, янада ғайрати жўш урарди. … Ниҳоят қиш ўтиб, изғиринлар барҳам топди. Саҳро ям-яшил гиламга бурканиб, лолақизғалдоқлар келинчакдек қимтиниб юз оча бошлаганда, бўри болалади. Кўзлари юмуқ, митти жимитвойларни онаси ҳатто Қирондан ҳам қизғана бошлади. Тўртта узун тумшуқли, қулоқлари диккайган, кулранг бўриваччалар ичида шалпанг қулоқлари осилган, тумшуғи йўғон, танасида каттагина учта сарғиш доғи бўлган қорувли, бўрига ҳеч ўхшамагани, айниқса бошқача эди. Бир ҳафтадан кейин уларнинг кўзи очилиб, саксовул тагидаги инларидан ўрмалаб чиқиб, бир-бирлари билан олишиб ўйнай бошладилар. Шунда шалпангқулоқнинг барча оға-иниларидан кучлироқ эканлиги билиниб қолди. Уни онаси силтаб ташлар, эмизишни ҳам истамасди. Лекин у бўриваччаларни итариб-туртиб, онасининг эмчак¬ларига ёпишиб оларди. Салгина улғайганидан кейин Қиронга эргашиб, узоқ-узоқларга кетиб қоладиган ҳам бўлди. Она бўри Қиронни энди мутлақо ўзига яқинлаштирмай қўйди. Қирон ҳам қишки эҳтирослари совиб бўлганиданми, и нига онда-сонда бир келар, шунда ҳам у ерга бош суқмай, фақат ўзига ўхшаб кетадиган боласи билан бироз ўйнарди-да, кейин яна қорасини кўрсатмай кетарди. Шундай кунлардан бирида у боласини эргаштирганча бутунлай"
Show all...
"Бўриётоғи саксовулзорига тақалиб турган барханнинг устида Қироннинг баҳайбат боши кўринди. У эриниб ўрнидан қўзғалди. Лекин негадир Абдураҳим томонга юргиси келмасди. — Қирон! Абдураҳим итнинг бу қилиғидан ҳайратда қолди. Ахир Қирон унинг бир имоси билан ёнига ўқдек учарди-ку! Ўтган бир ҳафтада у гўё бошқа итга айланиб қолгандек эди. … Қирон кичик хўжасининг чақириғини эшитганида, унинг ёнига чопиб боришга ичида уйғонган аллақандай ёввойи туйғу монелик қиларди. Содиқ ва ақлли Қирон ўзи билан хўжасининг ўртасида девор пайдо бўлганлигини ҳис қила бошлади. У энди хўжасига ишонмас, ундан бироз ҳайиқиб, бироз бегонасираб турарди. Бир пайтлар ўзи билан хўжаси ўртасидаги меҳр, садоқат ва муҳаббат туйғулари, бир неча юз йил олдин бўлгандек, хотирасида хиралашиб қолганди. У ўша пайтларни эслагиси ҳам келмас, ҳаммасига тупуриб, бир неча кундан бери ўзи туйиб келган озодлик, масту мустағриқ қилгувчи иссиқ қон ҳиди ортидан тоабад чопиб юришни истайди. Хўжаси билан ўрталарида қад кўтарган мустаҳкам деворнинг тамал тоши ҳам бўғизланган қўйнинг жон таслим қилар чоғи жисмидан оқаётган иссиқ қони таъмини туйган лаҳзаларда қўйилган эди. Энди бу деворни бузишнинг иложи йўқ. Қирон бархан устида қаддини тиклаб, маза қилиб керишди. Яқиндагина қорнини тўйдириб олмаганми, вужудида аллақандай ёввойи куч уйғониб, чеки-чегараси йўқ саҳрода тинимсиз югуришни истай бошлади. Аллақаёқлардан, анави кўзга элас-элас чалинаётган саксовулзорданми вужудини сархуш қилиб, тинимсиз ўзига чорлаётган сирли бўй анқирди. У тумшуғини шамолга тутиб ҳидни янада равшанроқ ҳис қила бошлаганидан кейин жунбушга туша бошлади. Шунда у итлар учун мутлақо тақиқланган ишни қилди: тумшуғини осмонга кўтарганча увлаб юборишдан ўзини сақлай олмади. … Абдураҳим Қироннинг бу қилиғидан даҳшатга тушди. Наҳотки, шу ўзи билган Қирон шунчаликка борган бўлса. Отасига айтса, мутлақо ишонмайди! Эҳ, Қирон, Қирон! Энди унинг қайтиб келишидан умидини узиб, саксовулзорда музлаб ётган қўй жасадларини йиғиштира бошлади. Уларни саксовулга осиб қўймаса бўлмайди. Бўғизланган қўйларни акт қилувчи комиссия, керак бўлса ҳар битта суягини санаб, кейин “списат” қилади."
Show all...
"Ҳой, йигит, буёққа қарасанг-чи! — машинадан тушган ўттиз беш-қирқ ёшлардаги киши уни чақирарди. Абдураҳим шошилиб унинг ёнига борди. — Қара-чи, манави чўпонни танийсанми? Ўтовида оғир алаҳлаб ётганида топиб олдик.Касалхонага олиб боряпмиз. Абдураҳимнинг юраги жимиллаб кетди. Орқа ўриндиқда чўзилганча, ҳушсиз ётган одам отаси Абдураҳмон чорва эди. Чорва уч кун ажал билан олишди.Ўзини айбдор ҳис қилиб, бошини қайси деворга уришни билмай турган Абдураҳим ҳам, Рисолат кампир ҳам уч кун унинг ёнидан жилмадилар. Ниҳоят, тўртинчи кун тонг саҳарда чорва кўзини очди. Унинг илк айтган сўзи “Қирон” бўлди. — Қирон… Қирон сурув билан ёлғиз қолганди. Сен ундан хабар ол. Мен тузукман. “Ўзи ўламан деб турибди-ю, яна шу итни ўйлаганига бало борми!” Абдураҳим ноилож саҳрога қайтишга мажбур бўлди. … Қирон кейинги куни буткул ҳолдан тойди. Лаънати мўйловдор бўйнига осган занжирни судраб барханга чиқишнинг иложини тополмади. Шунда саксовулзор томондан егулик ҳиди анқиётганини илк марта сезди. Секин судралиб Бўриётоғи саксовулзорига кириб кетди. Бу иштаҳани қитиқловчи егулик ҳиди куни кеча қашқир бўғизлаган қўйнинг жасадидан келарди. У ҳеч нарсани ўйлаб ўтирмай музлаб қолган қўйнинг танасига тишини ботирди. Очликнинг зўридан бир зумда қўйнинг устихонларигача ғажиб ташлади. Бир неча кун давом этган очликдан кейинги бу зиёфатдан сўнг мудрай бошлади. Кечки изғирингача ҳали вақт бор. У саксовулнинг панасида, ўзи қазиган ўрасимон инга кираб кўзларини юмди. У шунча кун очликка мардона чидаган бўлса-да, энди ўзини тутолмай, нафснинг қулига айланиб бораётганди. Қари саксовулнинг хунук буралган шохлари панасида бўғизланган иккинчи қўйнинг ўлиги ётарди. Қирон эрмакка чайнагандек, унинг этини бурдалаб юта бошлади. Бу қўй унга бир кунлик емиш бўлди. Кейинги тунни зўрға ўтказди. Кун ёришиб, қўйлар ялангликка ўтлагани чиқишаётган пайтда очлик ҳисси чидаб бўлмас даражага чиқиб кўзига қон қуйила бошлади. Томирларида оқаётган аждодлари қони кўпириб, кўзини хиралаштириб қўйди. Жазавага туширадиган иссиқ қон ҳидининг хумори тутиб боши айланиб кетди. У энди олдинги Қирон эмас! Кўзлари қонга тўлиб, сурув томонга чопди. Биринчи дуч келган қўйнинг бўғзини юлиб ташлаб, оқаётган иссиқ қонини чапиллатиб ялай бошлади… … Абдураҳим геологларнинг вахта машинасида, пешин пайти отарга етиб келди. Қўйлар саксовулзорда тўпланиб, олазарак кўзлари билан атрофга боқишар, безовта маърашар эди. Абдураҳим сурувга жондор оралаган гумон қилиб, таёғини қўлида маҳкам ушлаганча атрофни айланиб кўздан кечириб чиқди. Саксовулзор бўғизланган қўйларнинг жасадига тўлиб кетганди. Баъзилари устихонигача ғажилган бўлса, баъзилари эса шунчаки эрмак учун ўлдирилганлиги билиниб турарди. Абдураҳим ўн чоғли жасадни санаганидан кейин бирдан Қирон эсига тушиб кетди. Отасининг севимли ити нима қилиб юрибди экан. Унинг ҳидини сезган бўри зоти борки, бир чақирим наридан айланиб ўтарди-ку! — Қирон! Қирон!"
Show all...
"зарбидан Қирон ағанаб, остидаги бўри уни босиб тушган бўлса-да, аммо бўрининг бўғзини ҳамон қўйиб юбормасди. Бу жонжабрлик уни асраб қолди. Устидаги жондор қалқон вазифасини ўтаб турар, урғочи қашқир унинг кекирдагидан олишига имкон тополмасди. Шу пайт бўрининг жони узилди. Уни қўйиб юборганида йирик, ёлдор боши шилқиллаб тушди. … Абдураҳим уйга қайтганидаёқ, ҳеч бўлмаганда икки кун уйда қолишни режалаштирганди. Отаси очидан ўлмайди. Ана, хоҳлаган қўйни сўйиб еяверсин. Шу лаънати қўйларни деб, изғирин саҳрода юраверадими? Уйланганига олти ой бўлди. Шундан бери икки, нари борса уч марта келгандир, холос. Чорвага қолса, йилда бир марта ҳам уйга жўнатай демайди. У кечга яқин эшагини қичаб ҳайдаганча уйга кириб келди. Анчадан бери қирилмаган сийрак соқоли, телпаги булдуруқлаган,ҳар нафас олганида оғзидан булутдек бўлиб ҳовур чиқарди. Ҳали келинчаклик уйнинг файзи аримаган хонасига кирганида Гулсумнинг майин жилмайиб салом беришидан, эҳтироси жўш уриб кетди. Хотинини чанқоқлик билан бағрига босмоқчи эди, у нозланиб кўксидан итарди. “Олдин бу ислиқиларингизни ечиб, ювиниб олинг”. Абдураҳим илиқ сувда узоқ ювинди. Охирида соқолини ҳам қиртишлаб, арчилган тухумдек силлиққина бўлиб чиқиб келди. Тунни маромида ўтказган йигит эрталаб ҳам, индинги куни ҳам йўлга чиққиси келмасди. Учинчи куни истар-истамас, керакли нарсаларни хуржунга солиб отланди. Шу куни тунда дарёда муз кўчиб, омонатгина кўприкни ювиб кетганини кўриб, қолишга баҳона топгандек бўлди. Учиб-қўниб ортга қайтди. Онасига шуни чала-чулпа айтиб, уйга ўзини ураётганида Рисолат кампир уни тўхтатиб қолди. — Шошма, болам. Кўприк бузилган бўлса уйга кириб ўтираверасанми? Отангнинг ҳоли нима кечади. Қандай қилиб бўлмасин, борасан! — Нима, дарёдан учиб ўтайми, ё шу изғиринда кечиб ўтайми? Онаси индамади. Кескин ортига ўгирилиб кета бошлади. Абдураҳмон чорванинг бутун умри чўлда ўтиб, болаларни Рисолат кампир тарбиялаб ўстирганиданми, Абдураҳим қаттиққўл, айтганини қилдирмай қўймайдиган онасидан ҳайиқарди. Иложсиз ортга қайтди. Энг яқин кўприк йигирма чақиримлар нарида, бурғучилар посёлкасига борадиган асфалт йўлда эди. Агар шу йўл билан кетса ярим кечаси ҳам етиб боролмайди. Йўлда музлаб қолиши ҳеч гапмас. Ундан кўра эшакни қўйиб, йўловчи машина пойлагани яхши. Абдураҳим хуржунни елкасига ташлаганча, бетон кўприкка етиб келганида совуқнинг забтидан тўнғиб қолай деди. Абдураҳим йўл четига чиқариб ташланган эски машина ғилдирагини ёқиб исинишга қарор қилди. Бироз атрофни излаб, кўприк остидан қуруқ хашак ва ўтин-чўпларни топиб чиқди. Шуларни ғилдирак остига қўйиб, бир амаллаб оловни ёқиб олди. Ғилдирак гуриллаб ёниб, атрофни қуюқ қора тутунга чулғай бошлаганидан сўнггина унинг танасидаги қалтироғи бироз босилди. Вужудига иссиқ ўр лаб, йўлга тузукроқ разм солди. Ўркач-ўркач, оппоқ қорга бурканган барханлар оралаб, чўл томондан имиллаб келаётган қора “Виллис” кўринди. Машина секин-секин юриб келиб гулхан тўғрисига келиб тўхтади.
Show all...
Хар йили май ойида онамлар, 100 та математика, 100та она-тили дафтар олиб қўярдилар, сервантни тепасида турарди… - Эртага сентябрда мактаб бошланса қиммат бўпкетади дердилар… Декабрь ё январда бир қоп шакар олиб қўярдилар, мартда, мураббо, компот сезонда шакар кўтарилиб кетади деб… Эсими таниганимдан бери уйда 1 қоп шакар бўларди, 1 йилга етарди… Хозир мактаб сезон яқинлашаркан шу эсимга келди. Нима демоқчиман, эркак киши пул топади, лекин уни рўзғорга тежаб, баракали қилиб сарфлаш аёлни зиммасида… Аниқ биламан, дадам хеч қачон онамга: - Шакар қиммат бўпкетади сезонда, бир қоп олиб қўяйлик демаганлар, онам ўзлари билиб қилардилар… Аллох умрларини зиёда қилсин. Хозирги айрим ёш келинларни, баъзи қайноналарни рўзғор тутишини кўриб, ачиниб кетади одам… https://telegram.me/joinchat/CACwEUERDHP6Ikw7PyuNDw
Show all...
01:08
Video unavailableShow in Telegram
Японияда каллайи сахарлаб мана шундай навбатлар бўлар экан. Улар ошга ёки метанга навбат туришгани йўқ. Улар китобга навбат туришибди. Бунақа ҳолатлар биз учун эриш туюлиши табиий. Чунки биз илм учун вақтимизни сарфлашга эринамиз. Бироқ, каллайи сахарлаб ош деса уйқумиздан воз кечиб бўлса ҳам бораверамиз. Фожеамиз ҳам аслида шунда... @piskenthayoti
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Эркин ВОҲИДОВ ШОҲЛАР ОРЗУСИ Амал тегмаганлар ичидан бўзлаб, Мартаба завқини тотсам, дер экан. Амалга минганлар юксакни кўзлаб, Қадамни каттароқ отсам, дер экан. Сардор вазирликни ҳар кун туш кўриб, Вазир илож топса шоҳни ўлдириб, Ярим кун бўлса ҳам тахтга ўлтириб Шон-шавкат ганжига ботсам, дер экан. Шоҳ нима истайди, унга нима кам? Улус ғавғосидан боши тўла ғам, Тинч кулба бўлсаю ёвғон ичсам ҳам Бирор дам хотиржам ётсам, дер экан. @piskenthayoti
Show all...
00:07
Video unavailableShow in Telegram
АССАЛОМ АЛАЙКУМ ҲАЙРЛИ ТОНГ Бир маҳбуба ошиғидан: «Эй маҳбубим, сиз кўп саёҳат қилган, кўп шаҳарлар кўрган инсонсиз. Айтингчи, улар ичидаги энг гўзали қайси шаҳар экан?», деб сўради. Ошиқ ҳеч ўйланмасдан жавоб берди: «Энг гўзал шаҳар - севганимиз бор шаҳардир. Мавлоно Жалолиддин Румий. Илоҳим ҳамма жойда, ҳамма ер, ҳар бир гўшада севган инсонларимиз бўлсин. Дунёда мухаббат аталмиш ғоят кўхна, илоҳий туйғу бор экан, ҳар бир қалб уни янгилаш баҳтига муяссар бўлсин. Зеро дунё севги ва муҳаббат туйғулари туфайли гўзал ва боқийдир. Севиб, севилиб яшаш бахти ҳаммамизга насиб этсин! @piskenthayoti
Show all...
00:32
Video unavailableShow in Telegram
#Кўзгу 🍇 Узумнинг соясида "соққа"ни босаётган тадбиркор 🥦 Музаффар Фозилов бир ердан йилига икки маротаба ҳосил кўтаради. Ток барг чиқаргунча биринчи ҳосил нақд: бағри дили яшнаб турган гулкарам сотувга чиқарилади.
Кейин ток новдалари остига иккинчи экинни қовун сўйгандек каржлаб-каржлаб жойлаштириб, августда даромадга киради. Сентябрда узум пишади. Шеф яна соққани босади. Кейин ноябрда тўқсонбости қилиб баҳорда пишадиган кўчатни ўтқазади ва ҳоказо.
📌 Хуллас, чиллаки чумак урганда, карам бозорга чиқади. Узум гуллаганда тагида полиз экинлари кишнаб турган бўлади. Кузда узум ва учинчи ҳосил баравар етилади. Қалай? 💰 Йиллик даромад 60-80 миллион сўм атрофида. 📍 Пискент тумани "Бирлик" маҳалласи Yoshlar kundaligi
Show all...
#_спорт Аҳоли ўртасида туманимиздаги Спорт мактаби ва Нуронийлар жамғармаси ҳамкорлигида Саломатликни мустаҳкамлаш ҳамда уларни спортга жалб қилиш мақсадида "Оммавий бадантарбия" ва "Соғлом ҳаёт учун 5 минг қадам скандинавча юриш" спорт тадбирлари бўлиб ўтди! Тадбирда  туман аҳолисининг 150 дан зиёди  фаол иштирок этдилар. @piskenthayoti
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Наманган вилоятининг имкониятларини ишга солиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида Наманган мамлакатимизнинг энг баракали, серсув ва серҳосил ҳудудларидан бири, меҳнаткаш ва саховатпеша, ғурури баланд, тадбиркорликда энг илғор инсонлар юрти эканини таъкидлади. Уларнинг меҳнати ва фидойилиги билан Наманганда ҳаёт ўзгармоқда. Ўтган 7 йилда вилоят иқтисодиёти 2 баробар, экспорт 3 карра ўсиб, жон бошига даромад 15,5 миллион сўмга етди. 65 триллион сўм инвестиция ҳисобига 600 минг иш ўрни яратилди. Facebook|Instagram|X
Show all...
#_хашар ХАШАР – ЎЛМАС ҚАДРИЯТЛАРИМИЗДАН БИРИДИР Халқимизда шундай анъаналар борки, уларда юртдошларимизнинг бирлиги, аҳиллиги, ҳамжиҳатлиги яққол намоён бўлади. Неча асрлардан бери ўз аҳамиятини йўқотмай келаётган, миллий қадриятларимизнинг ажралмас бўлагига айланиб кетган, халқимизга хос одамийлик, меҳр-оқибатлилик фазилатларини мужассам этган ҳашар бугун янада гўзалроқ тарзда намоён бўлмоқда. Қалби гўзалликка, эзгуликка ошно инсон борки, баҳор фасли келиши билан теварак–атрофни обод қилишга ошиқади. Чунки тозалик ва озодалик, поклик ва саранжомлик бор жойда доимо файз ва барака бўлади. Ушбу ҳашарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 4 мартдаги “2024 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорида белгиланган бандларни, яъни, туман ва шаҳарлар, маҳалла ва кўчаларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига қаратилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида белгиланган тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилганлиги билан ҳам алоҳида аҳамият касб этади. Чунки инсон қадри ҳар нарсадан устун қўйилаётган, “Инсон қадри учун!” тамойили давлат сиёсати даражасига кўтарилган мамлакатимизда ҳашар баҳона кексалар, боқувчисини йўқотганлар, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга меҳр-оқибат кўрсатилмоқда. Одамларимиз бир тан, бир жон бўлиб, йиғилиб қолган юмушларни бажармоқдалар, ўз уйларини, кўча ва хонадонларини обод қилмоқдалар. Республикамиз бўйлаб бўлиб ўтган “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” эзгу ғояни ўзида мужассам этган ҳашар туманимизда ҳам аҳиллик ва уюшқоқлик билан ғоят кўтаринки руҳда ташкил этилди. Ҳашар айниқса туман СЭСи, мактаблар, мактабгача таълим ташкилотлари, туман тиббиёт бирлашмаси, “Баркамол авлод” ёшлар ижодиёти маркази, туман “Агробанк”и, туман молия бўлими, туман адлия бўлими,”Бирлик”, “Митан”, “Зоминовул”, Файзобод маҳаллаларида уюшқоқлик билан ўтказилди. Ҳашар кунлари 15,9 гектар майдон ободонлаштирилиб, 1,7 тонна чиқиндилар чиқариб ташланди, 3, 5 км. масофадаги ариқ ва зовурлар тозаланиб, уларга 10 дан ортиқ техника жалб қилинди. Ҳашарда қабристонларни ободонлаштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, 18 та қабристон ва 10 та зиёратгоҳ тартибга келтирилди. Ўтказилган ҳашарда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт кўчатларини ўтқазиш ишлари олиб борилиб, 400 тупдан ортиқ мевали ва 10 минг тупдан ортиқ манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди. Халқимизга хос меҳр-саховт ва хайр-эҳсон кўрсатиш каби одатлар ҳашар кунлари янада катта аҳамият касб этганини 19 та оиланинг уй-жойи таъмирлаб берилгани, ”Саховат ва кўмак“ хайрия жамғармаси томонидан боқувчисини йўқотган, ўзгалар парваришига муҳтожларга, ногиронлиги бор бўлган шахсларнинг ҳар бирига 2 миллион сўмдан ортиқроқ маблағ берилгани исботлаб турибди. Лекин, бутун халқимизни оёқлантирган ҳашарда туман кадастр бўлими, туман “Сувоқава“ ва "Пискенттумангаз” идораси каби ташкилотлар ҳамда туманимиз тадбиркорларининг иштироки умуман сезилмади. Туман деҳқон бозори ҳам ҳашарда номигагина иштирок этди холос. Халқимизнинг ўлмас қадриятларига айланиб кетган ҳашар мавсумий тадбир бўлмай, у ҳар биримизнинг одамийлигимизни, инсонийлигимизни синовдан ўтказиш учун берилган бир имконият сифатида қаралганидагина янада кўпроқ аҳамият касб этади. @piskenthayoti
Show all...
Repost from Huquqiy axborot
00:14
Video unavailableShow in Telegram
❗️Пенсия олувчилар метрополитендан бепул фойдаланади
Манба: ПҚ-94-сон, 15.03.2023 й. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Show all...
#_хашар ХАШАР – ЎЛМАС ҚАДРИЯТЛАРИМИЗДАН БИРИДИР Халқимизда шундай анъаналар борки, уларда юртдошларимизнинг бирлиги, аҳиллиги, ҳамжиҳатлиги яққол намоён бўлади. Неча асрлардан бери ўз аҳамиятини йўқотмай келаётган, миллий қадриятларимизнинг ажралмас бўлагига айланиб кетган, халқимизга хос одамийлик, меҳр-оқибатлилик фазилатларини мужассам этган ҳашар бугун янада гўзалроқ тарзда намоён бўлмоқда. Қалби гўзалликка, эзгуликка ошно инсон борки, баҳор фасли келиши билан теварак–атрофни обод қилишга ошиқади. Чунки тозалик ва озодалик, поклик ва саранжомлик бор жойда доимо файз ва барака бўлади. Ушбу ҳашарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 4 мартдаги “2024 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорида белгиланган бандларни, яъни, туман ва шаҳарлар, маҳалла ва кўчаларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига қаратилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида белгиланган тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилганлиги билан ҳам алоҳида аҳамият касб этади. Чунки инсон қадри ҳар нарсадан устун қўйилаётган, “Инсон қадри учун!” тамойили давлат сиёсати даражасига кўтарилган мамлакатимизда ҳашар баҳона кексалар, боқувчисини йўқотганлар, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга меҳр-оқибат кўрсатилмоқда. Одамларимиз бир тан, бир жон бўлиб, йиғилиб қолган юмушларни бажармоқдалар, ўз уйларини, кўча ва хонадонларини обод қилмоқдалар. Республикамиз бўйлаб бўлиб ўтган “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” эзгу ғояни ўзида мужассам этган ҳашар туманимизда ҳам аҳиллик ва уюшқоқлик билан ғоят кўтаринки руҳда ташкил этилди. Ҳашар айниқса туман СЭСи, мактаблар, мактабгача таълим ташкилотлари, туман тиббиёт бирлашмаси, “Баркамол авлод” ёшлар ижодиёти маркази, туман “Агробанк”и, туман молия бўлими, туман адлия бўлими,”Бирлик”, “Митан”, “Зоминовул”, Файзобод маҳаллаларида уюшқоқлик билан ўтказилди. Ҳашар кунлари 15,9 гектар майдон ободонлаштирилиб, 1,7 тонна чиқиндилар чиқариб ташланди, 3, 5 км. масофадаги ариқ ва зовурлар тозаланиб, уларга 10 дан ортиқ техника жалб қилинди. Ҳашарда қабристонларни ободонлаштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, 18 та қабристон ва 10 та зиёратгоҳ тартибга келтирилди. Ўтказилган ҳашарда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт кўчатларини ўтқазиш ишлари олиб борилиб, 400 тупдан ортиқ мевали ва 10 минг тупдан ортиқ манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди. Халқимизга хос меҳр-саховт ва хайр-эҳсон кўрсатиш каби одатлар ҳашар кунлари янада катта аҳамият касб этганини 19 та оиланинг уй-жойи таъмирлаб берилгани, ”Саховат ва кўмак“ хайрия жамғармаси томонидан боқувчисини йўқотган, ўзгалар парваришига муҳтожларга, ногиронлиги бор бўлган шахсларнинг ҳар бирига 2 миллион сўмдан ортиқроқ маблағ берилгани исботлаб турибди. Лекин, бутун халқимизни оёқлантирган ҳашарда туман кадастр бўлими, туман “Сувоқава“ ва "Пискенттумангаз” идораси каби ташкилотлар ҳамда туманимиз тадбиркорларининг иштироки умуман сезилмади. Туман деҳқон бозори ҳам ҳашарда номигагина иштирок этди холос. Халқимизнинг ўлмас қадриятларига айланиб кетган ҳашар мавсумий тадбир бўлмай, у ҳар биримизнинг одамийлигимизни, инсонийлигимизни синовдан ўтказиш учун берилган бир имконият сифатида қаралганидагина янада кўпроқ аҳамият касб этади. @piskenthayoti
Show all...
#_Шукух. НАВРЎЗ ШУКУҲИ ДАВОМ ЭТМОҚДА. “Олам нурга тўлсин, сен билан Наврўз” шиори остида ўтказилаётган бу йилги Наврўзи олам ҳали хануз шахару қишлоқларимизда, кўчаю маҳалларимизда кезиб, ўз тароватини кўз-кўз қилмоқда. Байрам туманимиздаги “Мингтепа” маҳалласида ҳам катта тантана билан давом этмоқда. Маҳалла ҳудудида жойлашган 40-сонли мактабда барча ўқитувчилар жам бўлишиб, дошқозонда сумалак пиширмоқдалар. Миллий анъаналар ва урф-одаларимиз акс этган кўргазмалар, кўклам таомлари билан безатилган дастурхон ҳовли чекаларига экилган лолалар, оппоқ гуллаган ўрик гуллари байрам иштирокчиларига бир олам завқ бағишламоқда. - Мактабимиз жамоаси Наврўз айёмини таълим жараёнида муносиб ютуқлар билан кутиб олдилар,- дейди мактаб директори Шахноза Абдувахобова. Айниқса Ирода Муллажонова, Раъно Шукурова, Муқаддам Исматова, Хусниддин Ахатов каби устозларни алоҳида тилга олишни истардим. Жисмоний тарбия ўқитувчилари Хасан Алматов ва Дилшод Абдуллажоновлар раҳбарлигидаги футбол ва стол тенниси тўгараги аъзолари наврўз байрами арафасида вилоят миқёсидаги мусобақаларда қатнашиб, фахрли ўринларни эгалладилар. Билим масканида байрам кечгача давом этди. Миллий либосдаги ўқувчилар наврўзни тараннум этувчи куй-қўшиқлар ва рақслар билан байрам иштирокчиларига хуш кайфият улашдилар. Шунингдек шу ҳудудда жойлашган 8-сонли мактабгача таълим ташкилотида ҳам наврўз кунлари ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари намунали ташкил эхтилди. Байрамона безатилган боғча ховлисида ўтказилган Наврўз байрами ҳам болажонларда ҳам боғча ходимларида ҳам унутилмас тассурот қодиргани шубҳасиз. @piskenthayoti
Show all...