cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

"Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning telegram tarmog'idagi kanali. Murojaat, taklif va e'lonlar uchun @piskenthayoti4071260

Show more
Tajikistan2 545The language is not specifiedNews & Media27 624
Advertising posts
2 062Subscribers
-224 hours
-137 days
-1330 days
Posts Archive
Бетакрор маза ва кўринишга эга бўлган ажойиб сомса тайёрлаймиз. Мазали,кўриниши хам жуда чиройли сомсалар айниқса ифторлик дастурхонига алохида файз бағишлайди. @piskenthayoti
Show all...
АССАЛОМ АЛАЙКУМ . ҲАЙРЛ И ТОНГ. Оппоқ тонг отмоқда, дилбар, мунаввар. Қуёш ётоғидан кўтармоқда бош. Айтинг, тонгдан гўзал, яна нелар бор, Не бор айтинг яна нурларга талош. Кўксига босмоқни истади юрак. Тонгнинг мўъжизакор жилваларини. Айтинг, бундан ортиқ яна не керак, Кўксингга боссанг тоғ зирваларини. Бошланар янги кун, янги орзулар. Тилимиздан тушмас, шу дуо, тилак. Янги кун руҳимни самога бошла, Қуюндек айлайвер ерни чирпирак... @puskenthayoti
Show all...
ҲАЙРЛИ ТУН Айтишларича.... Тун қоронғилиги қанчалик қуюқлашса... Тонг шунчалик ёруғ отаркан... @piskenthayoti
Show all...
– Яхшимисиз? – Ҳа, яхшиман, болам, яхшиман. Мендан хавотир олма. Жойингга кириб ётавер.    Эрталаб турсак, укам яхши, аммо онам бошини кўтаролмайди… – Дори олиб келайми? – дедим ёнига ўтириб. Онам эса менинг қўлларимни маҳкам ушлади. «Ёниб» ётибди. – Мендан хавотир олма, Муроджон. Ҳадемай ўтиб кетади. Биласан-ку, кечаси яхши ухлолмасам,баъзан шундай иситмам чиқиб туради. – Пул беринг, дўхтирнинг уйига бориб келай. Ҳам, кечаги қарзимизни бераман. Онам чуқур хўрсинди. – Индама қани. Отанг Янги йил арафасида келаман деганди. Унгача ҳали ўн беш кун бор. Бугун-эрта телефон қилиб қола Дўхтир нима деркин? Холиёр Сафаров @BekalarUchun https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
Show all...
– Насиб бўлса, отдай бўлиб кетади. Томоғини рўмолча билан боғлаб юринг. Кейин, манави доридан кунига уч маҳал ичиринг. Онам бир қўлини узатиб, дорини олди. Бу пайтга келиб, укам анча тинч­ланиб, уйқуга кета бошлаганди. – Худога шукр, ухламоқчи. Кўзи илиняпти… – деди онам қувониб. – Ҳа, индаманг, бирпас ухласин. Манави ерга ётқизинг. – Дўхтир ора-сира кириб-чиқиб юрган хотинига: «Чой-пойга қаранглар»,- деди. Уй бекаси дастурхон ёзди. Онам билан менга чой узатди. Бир бурдадан нон еб, бир пиёладан чой ичдик. – Энди кета қолайлик. Уйда болаларим ёлғиз қолган, – деди онам. – Дўхтир бува, сизга катта раҳмат. Илоё, қўлингиз дард кўрмасин. Болаларингизнинг ҳузурини кўринг. Бу дорига неча пул берайлик? – Ҳа, шу… – дўхтир арзимас пул айтди, аммо онам каловланиб қолди. – Кечирасиз-да. Шошганимдан, пул ҳам олмай чиқиб кетибман… – У-ҳу, тушунаман. Онасиз-да. Эрта-индин етказарсиз… – Раҳмат. Илоё, кам бўлманг. Дўхтирнинг уйидан чиққанимизда хуфтон кириб, қишлоқда ғимир-симир тинган эди. – Ўзларинг қўрқмайсизларми? Хўжайин қаерда? – сўради дўхтир. – У киши ишга кетганди… – онам негадир чуқур хўрсинди. – Ҳа, қайда бўлсаям, боши омон бўлсин. Ҳаммамиз ҳам рўзғор, бола-чақа деб яшаб юрибмиз. Онам бошқа гапирмади. Йўлга тушдик. Онам ухлаб қолган укамни адёлга ўраб олганди. Теварак жим-жит. Фақат ён-атрофдан итларнинг ҳургани эшитилади. Ерда қор бўлгани учун ғира-шира ёруғлик бор эди. Бир маҳал онам негадир ҳиқ-ҳиқ қила бошлади. Сер солиб қарасам, йиғлаяпти… – Нега йиғлаяпсиз, она? – деб сўрадим. Онам аввалига жавоб бергиси келмади, кейин бурнини яна бир тортди-да, укамни янаям қаттиқроқ бағрига босди. – Биласан-ку, кўнглим бўш. Ҳар нарсага кўзимга ёш келаверади... Уканг­нинг иситмаси тушганига хурсанд бўлиб… – онам бошқа гапиролмади. Бироз юргач, совқота бошладим. Онам буни сезди-да, жемперини ечиб берди.. – Ма, буни кийиб ол. Совқот­япсан. Энди сен касал бўлиб қолмагин. – Буни мен кийсам, сиз совқотиб қоласиз-ку! – дедим. – Йўқ. Мен юрсам, исиб кетавераман… Ма, кийиб ол. Онам мени мажбурлаб, жемперини кийдирди. Иссиққина экан. Танимга роҳат кирди, аммо энди бошим совқотаётган эди. Пича юргач, онам қизариб кетган бурним ва қулоқларимга қараб, чидолмади. Рўмолини ҳам ечиб берди, ўзи бошяланг қолди. – Ма, буни бошингга ўраб ол. – Она-аа? – дедим буни истамай. – Айтганимни қил, болам. Укангга ўхшаб, иситмалаб қолсанг, мен сени бундай кўтариб юролмайман. – Сизнинг бошингиз яхламайдими? – Айтдим-ку, юрсам исиб кетавераман. Каллам ҳам қизиб кетади, шу рўмоллар оғирлик қилa бошлайди… Ма, болам, айтганимни қил. Шуни ўраб олгин. Кечаси ҳеч ким кўрмайди.   Онам мажбурлаб бошимга рўмолини боғлаб, қулоқ-бурнимни ўраб ташлади. Қизларга ўхшаб қолдим. Аммо бирдан танимга ором кирди. Исидим. Уйгача шундай бордим. Онам эса укамни қўлидан қўймади, бирор жойда тўхтаб дам ҳам олмади. Уйга боргач, укамни бешикка ётқизди. Кун бўйи йиғлайвериб, ҳориб кетган эканми, укам бир ғингшиди-ю, яна дарров ухлаб қолди. Онам боя овқатга улгурмаган экан-да, катта синг­лим овқат қилибди. Кам қилган экан, ўзлари еб, бизларга бир коса қолдирган экан. Онам уни иситиб, менинг олдимга қўйди. – Сиз ҳам енг, – дедим. – Йўқ, сен еявер. Биласан-ку, кўп юрсам, бир жойга борсам, овқат егим келмайди… Олақол, болам. Е! Сен ҳам катта йигит бўлибсан. Отангнинг ўрнига отаўғил бўлиб, мени дўхтирнинг уйига олиб бориб келдинг-а! Айланай сендан!    Онам мени мақтади. Эркалатди. Овқатни ҳам едирди. Тамадди қилгач, уйқу элита бошлади. – Жойингга кириб ёт, – деди онам.    Ухлаб қолибман. Бир маҳал уйғонсам, бешик жойида-ю, онам ўрнида йўқ. Сингилларим, укам, ҳамма ухлаб ётибди. Секин туриб, даҳлизга чиқдим. Чироқ ёниқ, онам қўлларини, оёқларини уқалаб ўтирибди. Негадир спирт ҳиди ҳам келди. – Нега ухламаяпсиз? – дедим. – Уйқум қочди. Биласан-ку, кам уйқу бўлиб қолганман. Кир болам, сен безовта бўлма, ухлайвер…....
Show all...
ОНАМНИНГ ЁЛҒОНЛАРИ Ўша куни айни шом маҳали эди. Мен оғил айвонида боғлиқ турган соғин сигирга емиш – маккапоя ташлаш учун чиқиб кетаётганимда онам укамнинг оёқ-қўлини спиртлаб, уқалаб ўтирганди, аммо неча кундан бери йўталиб турган чақалоқ ғингшиб, тинчланмаётган эди. Мен онам ҳозир чиқиб сигирни соғади, деган хаёлда ийдириш учун онасига талпиниб турган бузоқни қўйиб юбордим. Шу пайт онам уйдан укамни кўтариб чиқди. – Муроджон, бузоқни жойига боғлаб қўй. Сигирни келиб соғаман. Укангни дўхтрига олиб борайлик, иситмаси баттар кўтарилиб, қалтираб кетяпти. – Гапини тугатмасдан катта синглимга буюрди. – Болам, сизлар уйда яхшигина ўтириб туринглар. Дарров келамиз. Ташқарига чиқманглар, кун совуқ. Адёлни бер. Мен бузоқни аранг тортиб, жойига боғладим-да, онамнинг ёнига бордим. Синглим адёлни олиб чиқди. Онам иситмалаб ётган укамни ўраб, йўлга тушди. Мен ёнида. Қор босган, яккам-дуккам из тушган тош кўчада кетяпмиз. – Вой, каллам қурсин-а, – деди онам анча юриб қўйганимиздан ке­йин. – На пул олибман, на оёғимга тузукроқ нарса кийибман. Калишда чиқиб кетибман. Сен ҳам бошингга бирор нарса киймабсан. – Совқотмайман, чопоним бор-ку… Юриб кетаётганимиз учунми, ҳозир ҳавонинг совуқлиги билинмаётганди. Аммо кечки изғирин забтига ола бошлади. Эгнимда чопон бўлгани билан оёғимда мактабга кийиб бўлмай қолган, «оғзи» бир очилиб, ёпилган, эзилиб қолган кроссовка эди. Ҳадемай совқота бошладим. – Она, дўхтирнинг уйи қаерда? – А, йитиб кетган. Эски колхоз идорасининг олдида. – Онам юришдан тўхтаб, чирқираб йиғлаётган укамнинг юзини, адёлнинг олдини кенгроқ очди. Йўл чеккасига чиқиб, бир деворни шамолга пана қилиб, эмизмоқчи бўлиб кўкрак тутди. Чақалоқ эммади. Онам унинг пешанасига қўлини қўйди. Иссиқ, «ёниб» ётибди. Онам адёлни менга узатди-да, укамни узун жемперининг олдига ўраб, яна йўлга тушди. – Ё Художон, ўзинг шарманда қилмагин. Нима бўлсаям, дўхтир уйида бўлсин… Онам шундай нола қилиб, тошкўчанинг из тушган жойларидан юриб борарди. Чамаси, уч километрлар юргач, ниҳоят, қишлоқ врачининг ҳовлисига етиб бордик. Йўлда мен бир неча марта тўхтаб, нафас ростлаган киши бўлдим, аммо онам укамни опичлаганича ҳадаҳа кетаверди. Хайрият, дўхтир уйида экан. Чамаси эллик ёшларда. Семизлигидан пилдираб- бир ғалати юрар экан. Бизларни кўриб, ачиниш билан бош чайқади. – Киринг, киринг. У-ҳу, она-бола совуқдан кўкариб кетибсизлар-ку. – Фельдшернинг бемор аҳволини кўрганида ачинганиданми, «У-ҳу, чуқ-чуқ-чуқ» дейдиган одати бор экан. Бизларни уйга бошлаётиб ҳам шундай қилди. – У-ҳу, нима бўлди бу полвонга? – Иситмалаб ётибди. Қаранг. Укамнинг юзи менга кўринмагани учун онамга қарадим, юз-кўзи кўкариб, оёқлари қизариб кетибди. Қаттиқ калиш урганми ёки аввалдан йиртиқ бўлганми, пайпоғининг иккаласи ҳам товонидан йиртилиб кетибди. У ердан қор кириб, оёғини қизартириб юборибди. Дўхтир бирдан укамнинг ҳароратини ўлчади. – У-ҳу, чуқ-чуқ-чуқ, ўттиз тўққиз ярим! Келин, шу вақтгача олиб ўтирдингизми-а? Ҳозир. – У картон қутидан икки хил дори олиб, аралаштирди-да, укол қилди. Сўнг никель қошиқнинг тутқичини укамнинг оғзига тиқиб, томоғини кўрди. – У-ҳу, қизариб, йиринглаб кетибди-ку. Шунинг учун истмалаб ётибди-да. Буни даволаш керак. – У кўрсаткич бармоғига дока ўраб, спиртлади-да, укамни чирқиратиб томоғини икки марта артди. Иккаласида ҳам бармоғи учида қон аралаш йиринг чиқди. – Олинг, бир эмизиб юборинг. Онам «Болажоним-а…» деб укамни олди-да, дўхтирга орқа ўгириб, чақалоқни эмиза бошлади. Шунда дўхтирнинг ҳам кўзи онамнинг йиртиқ пайпоқдан кўриниб турган товонига тушди. – Ҳозир қиш бўлса, оёғингизга бутун, қалинроқ нарса кийиб юринг. Соғлиқ ўзингизга керак. Ҳозир ичаги узилгудай биғиллаб йиғлаб ётган бу болалар ҳадемай катта бўлиб, уйланса, сиз қолиб, хотинининг пинжига кириб кетади. Жон-жон, ўзингизнинг жонингиз. Ўзингизни ҳам ўйланг. – Шошганимдан шундай чиқиб кетибман-да... Ўзимгаям билинди. Оёғим қақшаб кетди. Майли, дўхтир, қўяверинг. Ишқилиб, болам тузалиб кетса бўлди.......
Show all...
УСТОЗ АСАЛАРИ КАБИДИР Талабалар: — Устоз, сизнинг дарсингизни яхши англаймиз, бутун вужудимиз билан тинглаймиз, кейингисини интиқ бўлиб кутамиз. Лекин агар китобни ўқисак, дарсингиздаги каби лаззатни ҳис қилмаймиз, – дейишди. Устоз: Асалари асални нимадан олади? - деб сўради. — Гулларнинг ширасидан. Гулларни еб кўрганмисиз, таъми қандай? — Албатта, уларнинг таъми аччиқ, - дедилар. Устоз шунда: Илм бериш ҳам шундай. Устоз кўп манбалардан илм олиб, уларнинг ширасини талабаларининг олдига тайёр асал каби тақдим қилади, - деди. @Jaloliddinrumiyy🕊
Show all...
Инсон мияси ҳақида Олимлар мияни "Борлиқдаги кашф этилган нарсаларнинг мураккаброғи" деб сифатлайдилар. Миямиз асосан сувдан иборат. Миямизда оз миқдорда гўшт ва тўқима мавжуд. Қолган 80 фоизи сувдан иборатдир. Миямизда тахминан 100 миллиард асаб ҳужайралари бор. Туш кўраётганимизда, хаёл сураётганимизда, кулаётганимизда, ўйлаётганимизда, бирор нарсани кўраётганимизда, ҳаракат қилаётганимизда миямизда кимёвий ва электрик сигналлар содир бўлиб, улар асаб ҳужайралари орасида катта тезлик билан тарқалади. Асаб импулслари шунчалик тезки, ташқи таъсирлардан келадиган сигналлар мияга соатига ўртача 402 километр тезликда келади. Миямиздаги бундай фаоллик тўхтовсиз давом этади. Миямизда сониясига миллионлаб сигналлар тарқалади. Ушбу сигналларнинг миқдори дунёдаги барча уяли телефонлар миқдоридан кўпдир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган: “Бу ҳар бир нарсани пухта қиладиган Аллоҳнинг санъатидир” (Намл сураси, 88-оят) @Jaloliddinrumiyy🕊
Show all...
Донишманддан зотдан сўрашган экан: “Эркакларга илм бериш афзалми ёки аёлларга?” “Аёлларга! Чунки бир эркакга илм берсанг, биргина инсонга илм берган бўласан. Агар бир аёлга илм берсанг, бутун умматга илм берган бўласан.” @piskenthayoti
Show all...
Яхши китоб ўқимайдиган одамнинг умуман китоб ўқимайдиган одамдан ҳеч қандай устунлиги бўлмайди. Марк Твен @piskenthayoti
Show all...
#Биласизми 🔰 Қонунчиликка кўра, иш берувчи қуйидагиларни дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиши шарт:18 ёшга тўлмаган шахсларни; ➖умумий белгиланган пенсия ёшига етган шахсларни; ➖ногиронлиги бўлган шахсларни; ➖меҳнат шароитлари ноқулай бўлган ишларда, тунги ишларда, шунингдек транспорт воситаларининг ҳаракати билан боғлиқ ишларда банд бўлганларни; ➖озиқ-овқат саноатида, савдода ва бевосита аҳолига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган бошқа тармоқларда иш билан банд бўлганларни; ➖умумий ўрта таълим ташкилотларининг, мактабгача таълим ташкилотларининг ва бошқа ташкилотларнинг бевосита болаларга таълим ёки тарбия бериш билан банд бўлган педагог ходимларини ва бошқа ходимларини. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Show all...
#ифторлик #рамазон 💫Рамазон ойи муносабати билан туман ҳокимлиги ифторлик дастурхони ташкил этди Пискент тумани аҳолиси учун ёзилган ифторлик дастурхонига нуронийлар, маҳалла фаоллари, ишчи ходимлар, рўзадорлар таклиф этилди. Ушбу ифторлик дастурхони халқимизга хос, инсонийликнинг юксак кўринишини ўзида акс эттирувчи қадриятларимизнинг ҳам бир кўриниши бўлди. Файзли дастурхон атрофида кечган суҳбатларда эса бугунги фаровон ва тинч ҳаётимизга, тўкин дастурхон атрофида жам бўлиб ўтириш неъмат эканлигига шукроналар келтирилди. Ана шундай эзгу ниятлар ила нуроний отахон ва онахонлар юртимиз тинчлиги, осойишталиги учун шукроналик билдириб, дуога қўл очишди. @piskenthayoti
Show all...
#Билдириш ⚡️⚡️⚡️Диққат, вақтинчалик газ ўчирилади! “Пискенттумангаз” газ таъминоти бўлими шуни маълум қиладики, Тошкент МГКБнинг 2024-йил 25-мартдаги 83-сонли хабарномасига асосан, Олмалиқ-3 ГТШдаги торайтирувчи қурилмани алмаштириш ҳамда таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан 27-апрел куни соат 12:00дан 14:00гача Пискент туманидаги аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз. “Пискэнттумангаз” маʼмурияти. @piskenthayoti
Show all...
#Меҳнат_бозори Бугун 27-март куни 1-сектор ҳудудида Пискент тумани ҳокимлиги ва Камбағалликни қисқартириш бўлими ҳамкорлигида бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди. Ярмаркага 125 та ишсиз ва банд бўлмаган аҳоли жалб қилинди. Ярмарка давомида 13 нафар фуқарога ишга жойлашиш учун йўлланма берилди. 11 нафар фуқароларга касбга қайта ўқиш учун йўлланма берилди. Ярмаркада 23 та корхона ва ташкилотлар ўзларининг бўш иш ўринлари билан қатнашди. @piskenthayoti
Show all...
#_тадбир Ўқитувчилар ва ўқувчилар ўртасида волейбол мусобақаси ташкил этилди. Мусобақа мактабнинг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари Дилшод Абдуллажонов ва Хасан Алматовлар томонидан ташкил этилиб, баҳолаб борилди. Ўқитувчиларнинг "Устоз" ва ўқувчиларнинг  "Лидерлар" жамоаси волейбол ўйини борасидаги бор маҳоратларини кўрсатиб, ўйин  ўқитувчиларнинг "Устоз" жамоаси ҳисобига якунланди. Устозлар жамоаси нафақат билим беришда, балки  спорт ўйинларида ҳам маҳоратли эканликларини кўрсатишди. Спорт мусобақалари бундан кейин ҳам мунтазам ўтказиб борилади. Жисмоний бақувват ва билимли ёшларни тарбиялаш асосий мақсадимиз бўлиб қолади. @piskenthayoti
Show all...
#Амал_қилинг 🔰Қонунчиликка кўра, фуқаролар Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий, маданий, илмий ва табиий меросини асраб-авайлаши шарт. ✔️ Агар давлат муҳофазасига олинган моддий маданий мерос объектларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш анча миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади: 🔹БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима; 🔹360 соатгача мажбурий жамоат ишлари; 🔹3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари. ‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди... Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Show all...
ИСРОФГАРЧИЛИККА ЙЎЛ КЎЙИЛМАЙДИ Миллион йиллардан буён сув тириклик эволюциясига ҳам, тирикликнинг ўзига ҳам жавобгар бўлган энг олий неъматлардан бири ҳисобланади. Шунинг учун ундан оқилона фойдаланиш, тежаб-тергаб ишлатишни йўлга қўйиш, унинг экологик ҳолатига зарар етказмаслик бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан бири бўлиб қолмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 декабрдаги “2024 йилда сувни тежаш ҳамда сув хўжалиги объектларини модернизация қилиш ва ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 672-сонли қарори ҳам айнан сув билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш бўйича амалга ошириладиган чора –тадбирларни ўз ичига олган бўлиб, ушбу қарорга асосан туманимизда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, туманимиз бўйича 21.0 миллиард сўм маблағ доирасида 2 та объектларда 11.9 километр узунликдаги каналларни бетонлаштириш белгиланган бўлиб, бугунги кунда туманимиздаги “Жанубий тармоқ Дарвоза” РЮ-2 каналини 3.6 километр қисмини реконструкция қилиш учун 6.0 миллиард сўм маблағ ажратилиб, пудратчи “Бур Rотор Сервис” МЧЖ томонидан ҳозирги кунга қадар каналнинг 3.1 километр қисмида ер ишлари, 2.5 километр қисмида бетонлаш ишлари амалга оширилган. Мазкур канални бетонлаштириш учун 40 нафар ишчи кучи ва 10 дан ортиқ техникалар жалб қилинган бўлиб, объектда амалга оширилган қурилиш ишлари бўйича доимий равишда назорат олиб борилмоқда. Туман прокуратураси ва туман штаби томонидан мазкур объектда амалга оширилган қурилиш ишлари ўрганилганда, жами 1.038 миллион сўмлик қурилиш монтаж ишлари сифатсиз бажарилганлиги аниқланиб, йўл қўйилган камчиликлар бартараф этилмоқда. Мазкур канал Пискент ва Оққўрғон туманлари фермер хўжаликларини сув билан таъминлайдиган манба ҳисобланиб, канал тўлиқ бетонлаштирилиши натижасида сув ювиб кетиш ҳолатлари бартараф этилади ва 30 фоиз сув исроф бўлишининг олди олинади. З.Убайдуллаев, туман прокурорининг ёрдамчиси, 2-даражали юрист. @piskenthayoti
Show all...
#_тадбир Туманимиздаги 4-сонли мактаби "МЕНДЕЛЕВ ИЗДОШЛАРИ" тўгарак аъзолари иштирокида 5 ташаббус доирасида баҳорги таътилда иқтидорли ўқувчиларни бўш вақтидан унумли фойдаланиш мақсадида "КИМЁ ва СПОРТ" мусобақаси ташкил этилди. Ғолиб ўқувчилар эсталик совғалар билан тақдирландилар. @piskenthayoti
Show all...
#_обуна #_маънавият #_маърифат “PISKENT HAYOTI” ГАЗЕТАСИ ТАХРИРИЯТИНИНГ ТУМАНИМИЗДАГИ 3 –СОНЛИ, 7-СОНЛИ, 10-СОНЛИ, 12-СОНЛИ, 14 –СОНЛИ, 20-СОНЛИ, 21-СОНЛИ, 22 –СОНЛИ, 25-СОНЛИ, 27-СОНЛИ, 28-СОНЛИ, 29-СОНЛИ, 30-СОНЛИ, 31 –СОНЛИ, 32-СОНЛИ, 33 –СОНЛИ, 37-СОНЛИ, 38-СОНЛИ, 39 –СОНЛИ, 41 ВА 42–СОНЛИ МАКТАБ ЎҚИТУВЧИЛАРИГА МУРОЖААТИ ҚАДРЛИ УСТОЗЛАР! Туманимизнинг ягона нашри, жадидчиларимиздан қолган бебаҳо мерос –“Piskent hayoti” газетасининг 2024 йилги обунасида юзага келаётган моливий муаммоларнинг асл сабаби бу йилги обуна мавсумини кўнгилдагидек ташкил этилмаганида ёки баъзи раҳбарларимизнинг ўз вазифасига совуққонлик билан қараётгани оқибатидир деб ўйлаймиз. Чунки ўтган йили туманимиз мактабларининг обуна сони 850 тадан ошган бўлса, бу йил бу кўрсаткич бор –йўғи 450 тани ташкил этмоқда холос! Ваҳоланки, бу йилги ўқитувчилар сони ҳам ўтган йилдагидан ортиқ бўлса ортиқки, асло кам эмас. Тўғри, биз бу масалада кўпроқ раҳбарларни айблаяпмиз. Лекин уларнинг гапларига қулоқ тутсак, улар ҳам имкони борича ҳаракат қилишаяпти. Фақат жамоаси масаланинг моҳиятини тушуниб етмаяпти ёки масалага нописандлик билан қараётгнлиги учун ҳам шундай ҳолат юзага келмоқда. Айтингчи ҳурматли устозлар, узоқни қўя турайлик, яқин бир йил вақт ичида қайси бирингиз маънавият, маърифат борасида ёки жадидчилик ҳаракатининг моҳияти ва бу ҳаракатни юзага келтирган вазият ҳақида ўз фикр ва мулоҳазаларингизни билдирдингиз? Ҳеч ким! Биз бундай мақолани мутлақо кўрмадик. Фақат тадбирларни ёритиш билан билан кифояланаяпмиз холос. Ваҳоланки, Президентнинг ҳар бир давлат идораси оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиши шартлиги ёки босма ахборот воситаларисиз ёшларга бугунги кун талаблари даражасида билим бера олмаймиз деган қатъий талабларини мунтазам равишда эслатиб бораяпмиз. Сиз газета ўқимасангиз Далатимиз раҳбарининг ушбу талаб ва топшириқларини қандай бажарасиз? Интернет 21 асрнинг буюк кашфиёти бўлса ҳам, у ҳеч қачон ёзма нашрларнинг ўрнини босолмайди, ҳаққонийликка жавоб бера олмайди. Шундай экан, бу ҳақда ҳар бирингизнинг мушоҳада юритишингизни, мулоҳаза қилишингизни илтимос қиламиз. Чунки сиз кучли билимингиз ва теран тафаккурингиз орқалигина ўқувчиларингиз ўртасида ҳурмат ва эътибор қозона оласиз. Ўзингиз маърифатни қадрламасдан туриб эса ҳеч қачон ўқувчиларингизга маърифатни сингдира олмайсиз. Шундай экан, сизлар ҳақиқий маърифат тарафдорига айланишингиз, маънавиятни, маърифатни тарғиб қилишингиз лозим. Маънавият, маърифат эса мутолаадан бошланади. Бугун туманимиздаги “Истиқлол” маҳалласида ўтказилган йиғилишда вилоят ҳокими шу кунгача ҳовли жойини ораста ва саранжом –саришта ҳолга келтирмаган хонадонларни қаттиқ танқид қилиб, ким биз бошлаган ишни қўллаб –қувватламаса бошқа жойга бориб яшайди деган қатъий хулосани берди ва юзага келган ҳолатни маънавиятсизликдан, маърифатсизликдан келиб чиққан дея баҳолади. Кўрдингизми, ҳаётимизда юз бераётган ҳар бир салбий ҳодисанинг замирида маънавиятсизлик, маърифатсизлик ётади. Шундай экан, сизлардан илтимосимиз шуки, ўзингизни ҳақиқий устоз, маърифат тарафдори эканлигингизни исботланг. Халқимизда “Шавла кетса кетсин, обрў кетмасин”-деган гап бор. Сиз юзига бораётган арзимаган маблағ мактабингизни, раҳбарингизни ва ўзингизнинг номингизни тилга олинишига арзимайди деб ўйлаймиз. Обуна масаласи долзарб муаммога айланган бугунги кунда юқорида номлари келтирилган мактаблар жамоаси ҳам мурожаатимизни ўз жамоаларида кўриб чиқадилар ва албатта ўзларининг ҳақиқий устоз –маърифат тарафдорлари эканликларини исботлайдилар деб ўйлаймиз. Таҳририят @piskenthayoti
Show all...
Оммавий ахборот воситалари аҳолининг талаб ва эҳтиёжларини ҳокимият идораларига етказишнинг муҳим ва таъсирчан воситасига,  халқнинг энг яқин кўмакчиси ва ҳамдардига, демократия кўзгусига  айланиши зарур. Ҳокимият ва бошқарув органлари фаолиятига танқидий ва холис баҳо бериш, турли соҳалардаги камчиликлар, долзарб муаммоларни дадил кўтариб чиқиш улар фаолиятида асосий мезон бўлиши керак. 
Show all...
#_обуна #_маънавият #_маърифат “PISKENT HAYOTI” ГАЗЕТАСИ ТАХРИРИЯТИНИНГ ТУМАНИМИЗДАГИ 3 –СОНЛИ, 7-СОНЛИ, 10-СОНЛИ, 12-СОНЛИ, 14 –СОНЛИ, 20-СОНЛИ, 21-СОНЛИ, 22 –СОНЛИ, 25-СОНЛИ, 27-СОНЛИ, 28-СОНЛИ, 29-СОНЛИ, 30-СОНЛИ, 31 –СОНЛИ, 32-СОНЛИ, 33 –СОНЛИ, 37-СОНЛИ, 38-СОНЛИ, 39 –СОНЛИ, 41 ВА 42–СОНЛИ МАКТАБ ЎҚИТУВЧИЛАРИГА МУРОЖААТИ ҚАДРЛИ УСТОЗЛАР! Туманимизнинг ягона нашри, жадидчиларимиздан қолган бебаҳо мерос –“Piskent hayoti” газетасининг 2024 йилги обунасида юзага келаётган моливий муаммоларнинг асл сабаби бу йилги обуна мавсумини кўнгилдагидек ташкил этилмаганида ёки баъзи раҳбарларимизнинг ўз вазифасига совуққонлик билан қараётгани оқибатидир деб ўйлаймиз. Чунки ўтган йили туманимиз мактабларининг обуна сони 850 тадан ошган бўлса, бу йил бу кўрсаткич бор –йўғи 450 тани ташкил этмоқда холос! Ваҳоланки, бу йилги ўқитувчилар сони ҳам ўтган йилдагидан ортиқ бўлса ортиқки, асло кам эмас. Тўғри, биз бу масалада кўпроқ раҳбарларни айблаяпмиз. Лекин уларнинг гапларига қулоқ тутсак, улар ҳам имкони борича ҳаракат қилишаяпти. Фақат жамоаси масаланинг моҳиятини тушуниб етмаяпти ёки масалага нописандлик билан қараётгнлиги учун ҳам шундай ҳолат юзага келмоқда. Айтингчи ҳурматли устозлар, узоқни қўя турайлик, яқин бир йил вақт ичида қайси бирингиз маънавият, маърифат борасида ёки жадидчилик ҳаракатининг моҳияти ва бу ҳаракатни юзага келтирган вазият ҳақида ўз фикр ва мулоҳазаларингизни билдирдингиз? Ҳеч ким! Биз бундай мақолани мутлақо кўрмадик. Фақат тадбирларни ёритиш билан билан кифояланаяпмиз холос. Ваҳоланки, Президентнинг ҳар бир давлат идораси оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиши шартлиги ёки босма ахборот воситаларисиз ёшларга бугунги кун талаблари даражасида билим бера олмаймиз деган қатъий талабларини мунтазам равишда эслатиб бораяпмиз. Сиз газета ўқимасангиз Далатимиз раҳбарининг ушбу талаб ва топшириқларини қандай бажарасиз? Интернет 21 асрнинг буюк кашфиёти бўлса ҳам, у ҳеч қачон ёзма нашрларнинг ўрнини босолмайди, ҳаққонийликка жавоб бера олмайди. Шундай экан, бу ҳақда ҳар бирингизнинг мушоҳада юритишингизни, мулоҳаза қилишингизни илтимос қиламиз. Чунки сиз кучли билимингиз ва теран тафаккурингиз орқалигина ўқувчиларингиз ўртасида ҳурмат ва эътибор қозона оласиз. Ўзингиз маърифатни қадрламасдан туриб эса ҳеч қачон ўқувчиларингизга маърифатни сингдира олмайсиз. Шундай экан, сизлар ҳақиқий маърифат тарафдорига айланишингиз, маънавиятни, маърифатни тарғиб қилишингиз лозим. Маънавият, маърифат эса мутолаадан бошланади. Бугун туманимиздаги “Истиқлол” маҳалласида ўтказилган йиғилишда вилоят ҳокими шу кунгача ҳовли жойини ораста ва саранжом –саришта ҳолга келтирмаган хонадонларни қаттиқ танқид қилиб, ким биз бошлаган ишни қўллаб –қувватламаса бошқа жойга бориб яшайди деган қатъий хулосани берди ва юзага келган ҳолатни маънавиятсизликдан, маърифатсизликдан келиб чиққан дея баҳолади. Кўрдингизми, ҳаётимизда юз бераётган ҳар бир салбий ҳодисанинг замирида маънавиятсизлик, маърифатсизлик ётади. Шундай экан, сизлардан илтимосимиз шуки, ўзингизни ҳақиқий устоз, маърифат тарафдори эканлигингизни исботланг. Халқимизда “Шавла кетса кетсин, обрў кетмасин”-деган гап бор. Сиз юзига бораётган арзимаган маблағ мактабингизни, раҳбарингизни ва ўзингизнинг номингизни тилга олинишига арзимайди деб ўйлаймиз. Обуна масаласи долзарб муаммога айланган бугунги кунда юқорида номлари келтирилган мактаблар жамоаси ҳам мурожаатимизни ўз жамоаларида кўриб чиқадилар ва албатта ўзларининг ҳақиқий устоз –маърифат тарафдорлари эканликларини исботлайдилар деб ўйлаймиз. Таҳририят @piskenthayoti
Show all...
ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! Қадрли муштарийлар ва каналимиз кузатувчилари! Қадрдон газетангиз "Piskent hayoti" га 2024 йилги обуна мавсуми бошланди! Шошилинг, бу - бизнинг, ўзимизнинг газетамиз. Унда сизга таниш инсонлар, уларнинг, улар амалга ошираётган, улкан бунёдкорлик ишлари, эзгу ва савоб амаллари, туманимиз ҳаётида содир бўлаётган. воқеалар, давлатимиз томонидан олиб борилаётган, сиёсат, улкан бунёдкорлик ишлари ҳақидаги маълумотлардан бохабар бўласиз. Улар ўчиб кетмайди. Эртага тарих зарварақларидан жой олиб, мангуликка муҳрланади. Газетамизнинг йиллик обуна баҳоси 250 минг сўм. Ҳурмат билан "Piskent hayoti" газетаси таҳририяти ва расмий канали. Ҳ/Р: 20210000900133192001 ИНН: 200449297 МФО: 00472 Пискент Агробанк АТБ. @piskenthayoti