cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Amin Sayyor

Samimiy, haqiqiy va biroz tanqidiy-tahliliy fikrlarga ega blogger kanali

Show more
Uzbekistan93 757The language is not specifiedThe category is not specified
Advertising posts
119
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Дахшатли туш! 20 ёшли йигит Айти соҳасида фаолият кўрсатар эди. Бир куни автоҳалокат туфайли оламдан ўтди. Қабри совумаси онаси тушида ўғлини қабри устида 100 дан ортиқ ёшлар навбатга туриб қабр устига келиб бавл қилиб кетмоқда экан. Она эртаси куни туш табиридан ўзига кела олмай юрди. Афсус бу туш 1 ҳафта давомида қайтарилар эди. Она кўнгли бўлмай ёнидаги масжид имоми олдига бориб тушини айтиб берди. Шунда масжид имоми фарзанди нима иш қилганини сўради. Қалби эзилган она компьютерда бир нималар қилар эди деди. Масжид имоми дўстлари билан гаплашинг нимлар қилганини сўрган деб айтди. Она Айти соҳадаги яқин дўстларини қидириб топиб, уларга тушини айтиб, ўғли нима билан шуғулланганини сўради. Шунда дўстлари яқинда порнографик сайт яратганлигини ва уни ишга туширган куни аварияга учраганини айтишди. Она тушни табирини тушунгандек бўлиб ўртоқларидан ушбу сайтни ўчиришларини сўради. Дўстлари сайтни амаллаб ўчиришди. Она шу кундан бошлаб бунақа туш кўрмаган экан. P.S: Хулоса ўзингиздан...
Show all...
Соғинч!! Бир йил кутганим Келмоқда излаб Қалбларни шукухга Тўлдириб кулиб Кайфият улашар Инсонлар ичра Махзун қалбларга Меҳр сочишга Рўза рамазоним Хуш келдинг дўстим Мумин ва мискинларга Хуш кўрдик дўстим Бу ойда дўстларим Бўлади шодон Қалблари халимдек Тўкилар мудом Ёмон сўзлар Токчада қолиб Саҳийлик чиқади Мард каби инсон Рўза рамазоним Хуш келдинг дўстим Мумин ва мискинларга Хуш кўрдик дўстим Амин Сайёр (31.03.2022) https://t.me/aminsayyor
Show all...
Amin Sayyor

Samimiy, haqiqiy va biroz tanqidiy-tahliliy fikrlarga ega blogger kanali

Дугоналар келишган ҳолда турмуш ўртоқларига айрилиқ куйини чалишмоқда😂😂😂
Show all...
Илм - нур қалбга ҳузур Илм бўлмаса тугайди умр! ♕ Амин Сайёр
Show all...
Диллар хаёл билан ошиқ бўлиб яшаришга интилади! Севги ва муҳаббатга бой бўлган баҳор фасли муборак бўлсин. https://t.me/aminsayyor
Show all...
Яхши инсон бўлиш учун балиқдек ҳаёт кечиришни ўзи кифоя!! https://t.me/aminsayyor
Show all...
Аёллар учун магазин очилибди. У ерга исталган аёл кириб, исталган эркакни танлаб олиши мумкин экан. Фақат 3 та қоида бор: 1. Магазинга фақат бир марта кириш мумкин. 2. Юқори қаватга кўтарилганингиз сари ундаги эркакларнинг сифатлари ҳам юқорилаб боради. Магазин 5 қават. 3. Юқори қаватга чиққан аёл танлаш учун пастки қаватга қайтиши мумкинмас. Бир аёл магазинга кирса, биринчи қаватда ёзув осиб қўйишибди: "Ишлайдиган эркаклар!" Иккинчи қаватга кўтарилса, у ердаги ёзув: "Ишлайдиган, болаларни севадиган, келишган эркаклар!" "Ёмонмааас!" дебди аёл, учинчи қаватга кўтарилибди. У ердаги ёзув: "Ишлайдиган, болаларни севадиган, келишган, уй ишларида ёрдамлашадиган эркаклар!" "Ё Худойим, қандай ажойиб а! Шу қаватдаёқ шунчалик идеал бўлса, юқоридагилари қандай экан!" Тўртинчи қаватга чиқса, у ердаги ёзув: "Ишлайдиган, болаларни севадиган, ниҳоятда келишган, уй ишларида ёрдамлашадиган ва романтик эркаклар!!!" Аёл буни ўқиб бахтдан эс-ҳушини йўқотай дебди, дарров танлашга тушмоқчи бўлибдию, охирги қаватда қандай экан, деган фикр келиб қолибди. Юқори қаватга кўтарилса, у ерда "Бу қаватда эркаклар йўқ! Бу қават сиз аёлларни ҳеч қанақасига рози қилиб бўлмаслигини исботлаш учунгина ташкил қилинган!" деб ёзиб қўйишганмиш! 🙃🙃🙃🙃🙃 Ҳулосангиз қандай.. 😁 https://t.me/aminsayyor
Show all...
Amin Sayyor

Samimiy, haqiqiy va biroz tanqidiy-tahliliy fikrlarga ega blogger kanali

Агар маҳалладошимнинг бошига оғир кун тушмаганида ва у оиласи эҳтиёжидан ортган пулига эҳсон қилиб берганда баракалла дердим. Аммо ҳозирги ҳолатда унинг эҳсон қилишини нима деб аташни билмайман. Менга энг ёмон таъсир қилгани, маҳалладошим ўғлининг дардида нима қилаётганини билмаяпти. Аммо чорасизликдан мол-мулкини, ерини сотиб ўғлини даволатишга олиб кетаётган одамга маҳаллада ҳам "бу ишинг тўғри эмас", дейдиган киши топилмабди. Маҳалладошлар унинг иши нотўғри эканлигини айтмагани етмагандай, эҳсонга бориб қўй гўшти ва ёғидан пиширилган ошни паққос туширишибди. Бугун катта дабдабалар билан тўй қилаётганларни тушунса бўлар, кўпчилик бу учун бир неча йил пул йиғади, тайёргарлик кўради. Аммо касаллик ва ўлим қўққисдан келади ва ўша пайтда исталган одамнинг қўлида маблағ бўлмаслиги мумкин. Ана шундай ҳолатда бошига оғир кун тушган одамга имкони етгунча ёрдам бериш ўрнига, унинг ўринсиз қилаётган маъракасида қатнашиб, ошини ейиш — бу инсофсизликдан бошқа нарса эмас". https://kun.uz/11808385
Show all...
«Бизни еб битираётган иллатлар»: Даволатишга топилмаган пул жаноза маъракалари учун топилади

Икки ўғлини йўқотган камбағал ота учинчи бемор ўғлини даволатишга олиб кетишдан аввал эҳсон қилиб берди.

Бу миллатни тўй ва маъракалар ўлдиради... Уч йилдан ошди – эрталабки (наҳорги) ош, тўйларга боришни тўхтатдим. Ҳатто энг яқин кишиларга ҳам тушунтиряпман: "Сиз қилаётган тўй исрофдан бошқа нарса эмас. Бу ишларни кимдир қачондир тўхтатиши, шунга кетган пулни бошқа фойдали нарсаларга сарфлаши керак..." "Валиймага (никоҳ зиёфатига) айтилса, бориш вожиб эмасми?" – деб ҳужжат келтиришади. "Тўғри, аммо қандай валиймага? Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам боришни буюрган валийма оддий, кишининг ўз уйида топилган нарсалардан тузалган дастурхон бўлар; одамлардан қарз олиб, юзлаб ошхўрларни чақириб, дошқозонларда ош дамлаб, тўйхонани фалон пулга гаплашиб валийма қилинмас эди", дейман... Аммо юз йил олдин Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдулла Авлоний каби жадидларимиз ёзғирганидек "бу миллатни тўй балосидан қутқариш" қийин ишга ўхшайди. Шу исрофгарчиликдан бўшамайдиган маросимларни оқлаш учун биров диний, биров "орзу-ҳавас" каби дунёвий "ҳужжат"ларни келтиради... Ҳар турли "эҳсон", "худойи", "маърака" каби йиғинлар-ку, гапиришга ҳам арзимайди... *** "Ассалому алайкум. Яқинда маҳалламизда бўлган бир иш сизга мактуб ёзишга ундади. Мактубимни эълон қилсангиз, балки инсонлар ундан хулоса чиқарар. Ёши олтмишга бориб қолган маҳалладошимизнинг уч ўғли бор эди. Тўнғич ўғли бундан 10 йилча аввал 19–20 ёшларда буйрак қуриши касаллигига чалинади. Шифокорлар донор бўлса йигитни хорижда арзонроққа операция қилиш мумкинлигини, акс ҳолда буйрак топиш учун катта пул керак бўлишини айтишади. Ўртаҳолдан паст даражада бўлган отада айтарли маблағ ҳам, яшаб турган уйидан бошқа сотиб пул қилса бўладиган мулк ҳам йўқ эди. Қариндош-уруғ ва маҳалла аҳлидан ҳам операция учун керак бўладиган катта маблағни топиб бўлмасди. Ўша кезларда вилоят марказларида қон тозалайдиган тиббий ускуналар йўқ, ота-она ўғлини Тошкентга олиб бориб келишга ҳам маблағ топа олмасди. Шу тариқа улар йигитнинг жони узилгунча эзилиб ўтиришдан бошқа чоралари қолмайди. Йигит вафот этгач, эртаси кундан маъракалар бошланди. Бемор уйида ётганида унинг ҳолидан хабар олишга ярамаган узоқ-яқин танишлар, қариндошлар энди фотиҳахонликка келишарди. Жанозага уч кун бўлганда қўй сўйиб "худойи" қилишди. Ундан кейин пайшанба ва якшанба кунлари фотиҳахонликлар бўлди. Сўнг яна битта қўй сўйиб "қирқи"ни ўтказишди. Кейин "ўликифтор", йил ўтиб "йилоши" қилинди. Йигитнинг даволаниши учун ёрдам бермаганлар унинг маъракаларини ўтказиши учун отасига қарзга пул топиб беришди. Орадан 5 йил ўтиб иккинчи ўғилда ҳам иккита буйрак қуриди. Акаси билан содир бўлган барча ишлар у билан такрорланди. Ота унга буйрак ўрнатиш ёки даволаниб туриши учун маблағ топа олмади. Аммо вафот этгач, жанозадан сўнг ўтказиладиган барча маъракалар учун пул топилди. Оила бошига тушадиган синовлар тугамаган экан, яқинда учинчи ўғилда ҳам иккала буйрак қурий бошлабди. Отанинг чорасизликдан боши қотган. Она эса ўғли учун буйрагини беришга тайёр, фақат йиғлайди. Мабодо буйраги ўғлига мос тушмаса яшаб турган уйини сотиб бўлса ҳам ўғлини даволатишга аҳд қилган. Ота охирги йилларда Ҳиндистонга бориб буйрак қўйдирганларни топиб йўл-йўриқларни сўради. Сўнг мевазор боғини ва ҳовлисининг ярмида шу касал бўлган ўғли учун қурилган уйни сотди. Аммо ўшанда ҳам режадаги маблағ бўлмади. Сафарга жўнаб кетишдан олдин эса... Маҳалладошим жўнаб кетганда мен уйда эмасдим. У "сафарга чиқишидан аввал қон чиқариш керак", деб бозордан қўй сотиб олибди. Сўнг уни сўйиб, дастурхон ёзибди ва маҳалла аҳлига эҳсон берибди. Сафардан қайтиб бу хабарни эшитгач биров бошимга гурзи билан ургандай бўлди. Тўнғичи ва ўртанча ўғли дардга чалинганда уларни даволатиш учун маҳалладошим пул топа олмаганди. Кенжа ўғлини даволатишга ҳам одамлардан қарз ва ёрдам сўраб пул тополмагач, боғи ва мулкини сотди. Қолаверса, ҳали ўғлига янги буйрак қўйдиргандан кейин ҳам кўрикка бориб келиб туриш учун унга анча маблағ керак бўлади. Шунинг учун ҳозир маҳалладошим бир сўмни ҳам тежаб ишлатиши лозим. Аммо у буни ўйламай "сафарга чиқишимдан олдин қон чиқаришим ва эҳсон беришим керак", деб ҳалитдан пулнинг бир қисмини сарфлаб юборяпти.
Show all...
«Бизда инсонийлик қийматини ўлчай оладиган аппарат йўқ!» Бир аёл қимматбаҳо кийимлар сотиладиган дўконга киришда эшик оғзида турган фақир бир эркакка кўзи тушди. У эшикка суянганича кийимларга термулиб турар эди. Аёл эркакни дўкон ичига чақириб, кийимлар орасидан ўзига ёққанини танлаб олиши мумкинлигини айтди. Эркак уялиб қаршисида турган болалар кийимига қаради. Аёл эса уни тушуниб, сотувчидан ўша кийимдан икки жуфтини халтага солиб беришини сўради. Ўзи эса четроқдан ҳалиги эркакнинг қувончини кузатиб турди. Бироздан кейин эркак кийимларни қўлига олиб, аёлга кўп раҳмалар айтганча дукондан чиқиб кетди. Аёл эса кийимлар пулини тўлаш учун тўлов чекини сўради. Чекни қўлига олган аёл кутилмаганда бошқа ёзувга кўзи тушди. Дўкон эгаси унга шундай ёзиб қўйган эди: «Бизда инсонийлик қийматини ўлчай оладиган аппарат йўқ!» Садақани кўпайтиринг, ризқингиз зиёда бўлади. Намозингизда хушуъни кўпайтиринг, ҳаловатингиз ортади. Ота-онангизга яхшилик қилишни кўпайтиринг, муваффақиятларингиз кўпаяди. «Ким Аллоҳга тақво қилса, У зот унинг йўлини очиб қўюр. Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур..» (Талоқ 2, 3) «Ким Аллоҳга тақво қилса...» — бу шарт. «У зот унинг йўлини очиб қўюр...» — бу ваъда. «Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур...» — бу эса мукофот. Шартларга риоя қилинг, ваъдага ҳақли бўласиз ва мукофотни қўлга киритасиз. ♕ Нигина Ахмедова https://t.me/aminsayyor
Show all...
Amin Sayyor

Samimiy, haqiqiy va biroz tanqidiy-tahliliy fikrlarga ega blogger kanali