cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi |Rasmiy kanal

Ушбу канал Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ва божхона соҳасидаги янгиликларни аҳолига етказиш ҳамда фуқаролар мурожаатлари учун ташкил қилинган.

Show more
Advertising posts
1 236Subscribers
+124 hours
+17 days
-1030 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

📚 Китоб бизни оламшумул кашфиётлар, буюк бунёдкорликлар сари даъват этади. Мушкул онларимизда бизга ҳаммаслак ва дўст бўлиб тўғри ва оқил йўлни кўрсатади. Шу боисдан ҳаётимизда “ўқимишли инсон” деган ибора бошқача жаранглайди. Китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини оширишга доир тарғибот эса бу жараённинг деъвочаси бўлиб хизмат қилади. 📎 Шу мақсадда Сурхондарё вилояти божхона бошқармасида божхона ходимлари ва уларнинг оила аъзолари ҳамда, оталиққа олинган Термиз шаҳридаги 18-сонли мактабнинг ўқувчилари учун китоб ярмаркаси ташкил этилди. Ярмаркада божхона ходимлар ва мактаб ўқувчилари детектив ва тарихий асарлардан харид қилишди. Божхона бошқармаси ходимлари тадбирда иштирок этган мактаб ўқувчиларига китоблар совға қилди. ➡️ Китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини оширишга ишларини тизимли ва самарали ташкил этиш мақсадида ўтказилган бу тадбир ходимлар ва мактаб ўқувчилари учун фойдали бўлди.
Show all...
Хушхабар! Божхоначилар қўл жанги бўйича 25-30 апрель кунлари Москва шаҳрида ўтказилаётган Жаҳон чемпионатида 1 та олтин ва 3 та бронза медалларини қўлга киритишди. Ўзбекистон терма жамоаси номидан Х.Сатторов мураббийлигида иштирок этаётган божхоначиларимиз Б.Қобулов 88 кг. вазнда "Ўзини ҳимоя қилиш" ҳамда "Жанг" йўналишларида битта олтин ва битта бронза медалини қўлга киритган бўлса, А.Асроров 70 кг. вазн тоифасида иккита бронза медалини юртимизга олиб келадиган бўлди. Божхона ходимларининг ушбу натижалари ташкилотчилар томонидан юксак эътироф этилди ва Халқаро қўл жанги федерацияси томонидан ташаккурнома эълон қилинди. Айни пайтда мусобақа давом этмоқда!
Show all...
Мактаб ўқувчиларига хизмат итининг кўргазмали чиқиши намойиш қилинди 🟢Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан Термиз шаҳридаги 18-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларига “Божхона назоратини амалга оширишда хизмат итларидан фойдаланиш тартиби” мавзуси бўйича кўргазмали машғулот ўтказилди. ▶️Унда, унда бошқарма кичик инспектор-кинологи М.Махаматмуродов ўзига бириктирилган “Дар” лақабли хизмат ити билан гиёҳвандлик воситаларини қидириш жараёлари ва қўшимча буйруқларни бажаришдаги маҳоратини намойиш қилди. Шунингдек, ўқувчилар ҳам хизмат ити ва уни ўргатиш жараёни билан яқиндан танишдилар. ✅Машғулот давомида ўқувчилар, мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга ҳам жавоб олдилар. 🔵 Telegram 🟣 Facebook 🔴 YouTube
Show all...
⚡️Божхоначилар шахматда ғолиб бўлишди ♟Динамо жисмоний тарбия ва спорт жамияти Сурхондарё вилояти Кенгашининг спорт тадбирлар режасига асосан вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўртасида спортнинг шахмат ва шашка турлари бўйича вилоят биринчилиги мусобақаси ташкил этилди. Унда вилоят божхона бошқармаси ходимлари ҳам иштирок этишди. 🥇Қизғин ва муросасиз кечган "ақл гимнастикаси" ҳисобланмиш шахмат мусобақасида эркаклар ўртасида божхона ходими О.Ахмедов барча рақибларини мот қилган ҳолда 1-ўринни қўлга киритган бўлса, аёллар ўртасида божхона ходималари А.Ерназарова 1-ўринни, У.Чориева 2-ўринни эгаллашди. Шунингдек, шашка бўйича божхона ходимаси Н.Ёдгорова 3-ўринни қўлга киритди. 🏆Мусобақада фахрли ўринларни эгаллаган спортчилар вилоят «Динамо» ЖТСЖнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тантанали равишда тақдирланди.
Show all...
#Жанговар_тайёргарлик ⭕️Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси шахсий таркибининг доимий шайлигини синовдан ўтказиш ҳамда ҳарбий тайёргарлигини ошириш бўйича мунтазам машғулотлар олиб борилмоқда. ▶️Жумладан, навбатдаги машғулотда божхона бошқармасининг алоҳида вазифаларни бажаришга мўлжалланган отряд билан, жисмоний ва жанговар тайёргарлигини ошириш мақсадида, эрта тонгдан “Йиғин” сигнали берилди. ☑️Белгиланган вақт ичида йиғилган божхона ходимлари жанговар воситалар ва ўқ отар қурол билан қуролланиб, тасдиқланган режа асосида ҳарбий дала майдонига йўл олишди. ✔️Машғулотлар давомида, махсус гуруҳ узоқ масофага югуриш, тактик жанговар вазифани бажариш ҳамда ўқ отар қуролларни қўллаш бўйича билам ва кўникмаларни янада мустаҳкамладилар. 🔵 Telegram 🟣 Facebook 🔴 YouTube
Show all...
#Матбуот_анжумани 🔰Вилоят матбуот уйида “Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан 2024 йил 1-чораги давомидаги фаолияти якунлари, эришилган ютуқлар va амалга оширилган ишлар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. ⚡️ Тадбирда вилоят прокуратураси, Адлия бошқармаси ва божхона бошқармаси масъул ходимларнинг ахбороти тингланди. ➡️ Ўтказилган матбуот анжуманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари, журналист va блогерлар, соҳага қизиқувчи фаол фуқаролар иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга масъуллардан жавоблар олишди.
Show all...
Go to the archive of posts