cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Ислом молияси | Islom moliyasi

Ислом молияси соҳасида билим ва кўникмаларни шакллантириш. Назария ва замонавий амалиёт, манбалар ва янгиликлар 📱t.me/IslomMoliyasi 🖥islommoliyasi.uz 🔵fb.me/IslomMoliyasi 🔴youtube.com/c/IslomMoliyasi 🔘t.me/islamic_finance_plus ⌨️ @IM_contact

Show more
Advertising posts
11 964
Subscribers
-224 hours
-247 days
-7630 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

#фойдали_маълумот Ассалому алайкум! Илм истагида бўлганлар учун қуйидаги маълумотни тақдим қилмоқчимиз. Саудия Арабистонидаги олий ўқув юртларида турли йўналишлар бўйича грант орқали таълим олмоқчи бўлганлар бакалавр, магистратура ва доктарантурага кириш учун тегишли ҳужжатларни жорий йилнинг 28-июлига қадар https://studyinsaudi.moe.gov.sa/ портали орқали топширишлари мумкин. Саудия университетлари ичида Ар-Риёдаги “Имом Муҳаммад бин Сауд” энг кучли олийгоҳлардан бири ҳисобланади. Ушбу олий таълим муассассига кириш ҳам қийин лекин ўқув дастури ҳам жуда яхши, деб эътироф этишади соҳа мутахассислари. Шунингдек, Макка шаҳридаги машҳур “Уммул Қуро” ва Мадина университети ҳам яхши илм бериши билан танилган. “Кинг Сауд” университети ва “Кинг Абдулазиз” университетлари ҳам халқаро рейтингларда юқори ўринларда турадиган университетлар қаторига киради. Саудияда ўқиш ва ҳужжат топшириш ҳақида қўшимча маълумот олмоқчи бўлганлар тўғридан тўғри https://studyinsaudi.moe.gov.sa/ порталидан олишлари мумкин. У ерда малумотлар Араб тилидан ташқари яна 10 та тилда (хусусан Инглиз, Франсуз, Немис ва Турк тилларида) ҳам мавжуд. Порталда йўқ маълумотларни тўғридан тўғри унивеситетлар сайтларидан ҳам олиш мумкин. Унивеситет сайтларида малумотлар камида Араб ва Ингиз тилада бўлади. Ушбу маълумотларни бизга тақдим этган Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида жойлашган Prince ‎Sultan University, Бизнес Бошқарув Факультетининг Молия кафедраси ‎Профессор ассистенти, AAOIFIнинг шариат маслаҳатчиси ва аудитори сертификати соҳиби, ҳамюртимиз Аълам Асадовга ўз миннатдорчилигимизни изҳор этамиз.
Show all...
ادرس في السعودية

ادرس في السعودية - وزارة التعليم

#эслатма Музораба келишуви доирасида маблағ киритган томон (сармоядор) иш юритувчи-музорибга унинг (яъни сармоядорнинг) номидан қарз олиш ваколатини берсагина бизнесга қарз маблағлари жалб қилиши мумкин. Акс ҳолда, бундай ўзбошимчалик оқибатида пайдо бўлган молиявий мажбуриятлар музорибнинг зиммасига тушади. ✅@IslomMoliyasi канали
Show all...
👍 12
#тафсир Бир оят тафсири: «Фажр» сураси 15 — 20 оятлар «15. Бас, инсонни Роббиси синаш учун икром қилса ва неъмат берса, “Роббим мени икром қилди”, дейди. 16. Қачон У Зот уни синаш учун ризқини тор қилиб қўйса, Роббим мени хорлади, дейди.17. Йўқ! Балки етимларни икром қилмайсизлар. 18. Бир-бирингизни мискинларга таом беришга ундамайсизлар. 19. Ва меросни шиддат-ла ейсизлар. 20. Ва молни кўп яхши кўрасизлар.» 🌐 https://islommoliyasi.uz/uz/fajr-15-20/@IslomMoliyasi канали
Show all...
👍 14😢 1
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам етим болаларга валий бўлган мусулмонларга тадбирли бўлиш, ўзи тасарруф қилишга қодир бўлмаган кишининг пули бўлса ҳам, у пулни беҳуда сақлаб турмай, ишлатиб-кўпайтириш пайидан бўлиш маслаҳатини бермоқдалар. Васийлар етимларнинг молини тижорат ва бошқа йўллар билан кўпайтирганидан сўнг фойдадан ҳизмат ҳаққи сифатида олишлари ҳам мумкин. Лекин, васий ўз молини кўпайтириш, васийлик ваколатидан фойдаланиб етимларнинг молларини ўзи хоҳлагандай тасарруф қилишлари тўғри бўлмайди. Бу ҳақида фиқҳий манбааларда шундай дейилади: وَلَا يَجُوزُ لِلْوَصِيِّ أَنْ يَتَّجِرَ لِنَفْسِهِ بِمَالِ الْيَتِيمِ أَوْ الْمَيِّتِ فَإِنْ فَعَلَ وَرَبِحَ يَضْمَنُ رَأْسَ الْمَالِ وَيَتَصَدَّقُ بِالرِّبْحِ فِي قَوْلِ أَبِي حَنِيفَةَ وَمُحَمَّدٍ رَحِمَهُمَا اللَّهُ تَعَالَى Васий етим ёки маййитнинг моли билан ўзининг фойдаси учун тижорат қилиши жоиз эмас. Агар шундай қилса ва фойда кўрса Абу Ҳанифа ва имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳларнинг мазҳабларига кўра фойдани садақа қилади ва тижоратга тикилган молни тўлаб беради (Фатавои Ҳиндия). Демак, васийлар ўзи фойда кўриш мақсадида эмас, балки етимларнинг молини кўпайтириш мақсадида тижорат қилишлари мумкин. Аммо бунинг акси бўлса бу иш жоиз бўлмайди. Валлоҳу аълам. 🌐 Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази @IslomMoliyasi канали
Show all...
👍 16
#мерос #савол_жавоб ВАСИЙ ФОЙДА КЎРИШ МАҚСАДИДА ЕТИМЛАР МОЛИНИ ИШЛАТИШИ ЖОИЗМИ? ❓CАВОЛ: Етимлар ва уларнинг онаси ўртасида мерос тақсимланган, лекин улар бирга яшашади. Шунда она болаларнинг пулларидан қайтариб қўйиш шарти билан фойдаланиб туриши, гоҳида тижоратга ишлатиши жоизми? Она етимларга васий қилиб қўйилган. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда етим деб отаси вафот этган вояга етмаган болага айтилади. Вояга етиб, балоғат ёшига кирса, етимликдан чиқади. Ота вафотидан аввал етимларга васий тайинлаган бўлса (у қариндош ҳам, бегона ҳам бўлиши мумкин), ўша киши, васий бўлмаса бобо меросни ҳақдорларга шариатимизга мувофиқ тақсимлаб беради ва етимга теккан улуш ҳисобидан уни парваришлаб туради. Агар бобо бўлмаса, амаки ёки она ҳам васийлик қила олади. Васий ёки юқорида саналган қариндошлар етимларнинг молини асраб, балоғатга етгач молнинг қолган қисмини уларга топширадилар. Бу ишни адолат билан бажарсалар улкан савоб, агар етимни молига хиёнат қилсалар, ноҳақ ишлатсалар қаттиқ гуноҳкор бўладилар. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай айтади: إِنَّ الَّذِينَ يَأْكُلُونَ أَمْوَالَ الْيَتَامَى ظُلْمًا إِنَّمَا يَأْكُلُونَ فِي بُطُونِهِمْ نَارًا وَسَيَصْلَوْنَ سَعِيرًا “Етимларнинг молларини зулм йўли билан ейдиган кимсалар ҳеч шак-шубҳасиз, қоринларига оловни еган бўлурлар. Ва, албатта, дўзахга киражаклар!” (Нисо сураси, 10-оят). Етимларнинг молларини ноҳақ ейдиган кимсалар аслида олов еган бўлиб, қиёмат куни қоринларида алангаланиб туради. Етим болага қараб турган васий агар муҳтож бўлса, етимнинг молидан ҳожати миқдорича олиб туриши мумкин. وَابْتَلُواْ الْيَتَامَى حَتَّىَ إِذَا بَلَغُواْ النِّكَاحَ فَإِنْ آنَسْتُم مِّنْهُمْ رُشْدًا فَادْفَعُواْ إِلَيْهِمْ أَمْوَالَهُمْ وَلاَ تَأْكُلُوهَا إِسْرَافًا وَبِدَارًا أَن يَكْبَرُواْ وَمَن كَانَ غَنِيًّا فَلْيَسْتَعْفِفْ وَمَن كَانَ فَقِيرًا فَلْيَأْكُلْ بِالْمَعْرُوفِ فَإِذَا دَفَعْتُمْ إِلَيْهِمْ أَمْوَالَهُمْ فَأَشْهِدُواْ عَلَيْهِمْ وَكَفَى بِاللّهِ حَسِيبًا. “У молларни исроф қилиб ва (эгалари) катта бўлиб қолмасин, деб шошилиб еб қўйманглар. (Етимни ўз қарамоғига олган) киши агар бой бўлса, (етимнинг молидан) парҳез қилсин, камбағал бўлса, яхшилик билан (яъни, қилган хизматига яраша) олиб есин” (Нисо сураси, 6-оят). Уламолар: “Етимга васий бўлган киши етимнинг молидан яхшиликдан (яъни заруратдан) ортиқчасини ейиш ҳаром бўлади”, деганлар. Имомо Розий раҳматуллоҳи алайҳ “Тафсири Кабир” китобида васийлар етимнинг молидан яхшилик билан ейиш ҳақидаги икки хил қарашни келтирганлар: 1. Васий етимнинг молидан исроф қилмасдан эҳтиёжига қараб унга қилган хизматига ярашасини олиши жоиз. 2. Васий зарур бўлиб қолганда етимнинг молидан қарз сифатида олиб туради, имкони бўлганда қайтаради. Агар васий бу қарзни қайтаришга имкони бўлмасдан вафот этса, вафот этган васийнинг молидан ушбу қарз қайтарилмайди. Аслида васийлар етимнинг молини шунчаки сақлаб турмасдан уни тижоратга тикиб кўпайтириш пайида бўлишлари афзал ҳисобланади. عمرو بن شعيب عن أبيه عن جده: أن النبيَّ صلى الله عليه وسلم خطَب الناس فقال: ((ألا من وَلِيَ يتيمًا له مال، فليتَّجر فيه، ولا يترُكْه حتى تأكله الصدقة Амр ибн Шуайб разияллоҳу анҳу отасидан ота бобосидан қилган ривоятда: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга хутба қилиб: “Огоҳ бўлинглар! Ким етимга валий бўлса ва у(етим)нинг моли бўлса, у ила тижорат қилсин, уни то садақа еб битиргунча тарк этиб қўймасин”, дедилар”. (Термизий ривоят қилган) (давоми кейинги постда)
Show all...
👍 9
#қисқа_савол_жавоблар Эр-хотин орасидаги қарз муносабатлари Ассалому алайкум! Хотин эрига қарз берса бўладими ва бу қандай ҳолатларда мумкин? Жавоб: Ва алайкум ассалом! Шариатда эр хотиннинг мулки алоҳида алоҳида ҳисобланади. Шунинг учун кимни моли нисобга етса закот ўшанга вожиб бўлади. шундай бўлганидан кейин ҳар ким ўзини молини бегонага қарз беранидек яқинларига ҳам қарз бериши мумкин. Шу қатори эр хотин ҳам бир бирларига қарз беришлари ҳам мумкин. Бу кимларгадир ғалатироқ туюлса ҳам. Оилавий тижорат қилувчилар эса тижоратда кимни ўрни қандайлигини аниқлаб қўйишлари шарт. Чунки улардан бири вафот топиб ортидан меросхўрлар қолдирса кимни ҳиссаси қанча эканлиги аниқ бўлиши керак. Валлоҳу аълам! Манба: «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Show all...
👍 26
#огоҳлик #молиявий_пирамида Ассалому алайкум! Ўта содда ва балки шунинг учун меҳнат қилмасдан осонгина катта пул топиш мумкин, деб ўйлайдиган одамлар бор ҳаётда. Шундай инсонлардан имкон қадар фойдаланишга ҳаракат қиладиган фирибгарлар ҳам етарли. Айниқса, сўнгги пайтда шунақалар кўпайиб қолди. Улар турли-туман тузоқлар ўйлаб топишади, энг қизиғи сийқаси чиқиб кетган, бироз фикр юритадиган одам ўқиса кулгиси келадиган, фалончи машҳур миллиардер нафақа ёшига етган инсонларни (ёшларни/аёлларни/ногиронларни ваҳоказо) молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида жамғарма ташкил қилибди ёки махсус дастур асосида узоқ муддатга фоизсиз пул бераётганмиш каби ахмоқона тузоқларга ҳам осон пул топиш илинжидаги минглаб(!) одамларни илинтиришади. Афсуски, расмий манбалар орқали огоҳлантиришлар ҳам, ижтимоий тармоқларда бундай тузоқлар ҳақида чиқаётган маълумотлар ҳам енгил пул топиш орзусидаги одамларга таъсир қилмаяпти. Фирибгарлар молиявий пирамидалар орқали минглаб одамларни шўрини қуритишда давом этишяпти. Бунга балки фирибгарларга нисбатан жиддий чоралар кўрилмаётганлиги ҳам сабаб бўлаётгандир. Аслида, жиноат кодексига бунақа фирибгарларга нисбатан мол-мулкини мусодара қилиш, ўзларини қамоқ жазосига ҳукм қилиш ҳамда уларни марказий ТВ ва ижтимоий тармоқларда кўрсатиб шарманда қилишни кўзда тутувчи модданинг киритилиши тўғри бўларди. Бугун биз сизларнинг эътиборингизга kun.uz да молиявий пирамидалар ҳақида чоп этилган қуйидаги мақолани ҳавола қилишга қарор қилдик. 🌐https://kun.uz/news/2024/04/29/qurbonlar-yarim-millionga-yetmoqda-ozbekistonliklarni-moliyaviy-piramidalardan-kim-qutqaradi @IslomMoliyasi канали
Show all...
Qurbonlar yarim millionga yetmoqda: o‘zbekistonliklarni moliyaviy piramidalardan kim qutqaradi?

Har kuni yuzlab odamlar bir necha ming dollarlarini moliyaviy piramidalarga tikib, kuyib qolishmoqda.

👍 16
Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтаётган Ислом тараққиёт банки гуруҳи кенгашининг йиллик йиғилишида Трастбанк Бошқаруви Раиси С.Нормухамедов бошчилигидаги делегация аъзолари ҳам фаол қатнашмоқда. Хусусан, Трастбанк ва Хусусий секторни ривожлантириш ислом Корпопацияси ўзаро англашув Меморандуми имзолади. Унга кўра, икки молия институти ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади. Халқаро ислом савдо-молия копорацияси билан ўтказилган учрашувда икки томонлама алоқаларни ривожлантириш, кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларининг ислом шариати асосида молиялаштирилишига доир ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди. Таъкидлаш жоизки, Трастбанк Ислом Тараққиёт банки гуруҳига кирувчи ислом корпорациялари билан ҳамкорликни 2018 йилда йўлга қўйган бўлиб, бугунги кунга қадар жами 64 млн АҚШ доллари миқдорида 6 та келишув имзоланган. Улар доирасида Республикамиздаги кичик ва ўрта бизнес субъектларининг жами 74 та лойиҳаси молиялаштирилган. Бу тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш ва янги иш ўринлари яратилишига хизмат қилмоқда.
Show all...
👍 41👏 1
#савол_жавоб Ассаламу алайкум! Кеча Мушорака бўйича қўйилган саволга камчилик жавоб берган бўлса-да, лекин тўғри жавоб беришди. Савол-жавобда иштирок этган ва тўғри жавоб берган обуначиларимизга ташаккур изҳор этамиз ва билимлари зиёда ва манфаатли бўлишини тилаймиз. 🔰 Шундай қилиб, қўйилган саволнинг жавоби ўлароқ қуйидаги маълумотни эътиборингизга ҳавола қилмоқчимиз: 1️⃣ Мушорака битими иштирокчилари хоҳ улар бизнес лойиҳада фаол иштирок этувчи шерик бўлсин, хоҳ фаол бўлмаган шерик бўлсин (яъни фақат сармоя киритиш билан чекланувчи томон) улар ўзлари киритган сармоянинг танини сақланиб туришини ёки қатъий фойда миқдорини талаб қилишлари мумкин эмас, чунки бизнес фаолият давомида шароит турлича бўлиши ва киритилган сармоя зарар оқибатида камайиб ёки ҳатто йўқ бўлиб кетиши мумкин. Шу сабабли ҳар қандай шерикка қатъий миқдордаги тўловлар қилинишига келишиш ёки унинг бизнесга киритган сармояси асосида фойда миқдорини олдиндан белгилаш мумкин эмас (масалан, 100 млн. сўм сармоя киритиб, ҳар йили шу сармоянинг 20 фоизини фойда кўринишида олишга даъвогарлик қилиш мумкин эмас); 2️⃣ Шериклар, "агар кимдир лойиҳадан чиқадиган бўлса, қолганлар чиқаётган шерикнинг улушини киритилган номинал бўйича (яъни қанча маблағ киритилган бўлса шунча) сотиб олади", деб келишув тузиши мумкин эмас, чунки биринчидан, юқорида айтганимиздек киритилган сармоя зарар оқибатида камайган ёки йўқ бўлиб кетган бўлиши мумкин. Иккинчидан, шерик хоҳ у фаол шерик (масалан иш юритувчи) бўлсин, хоҳ у бизнес лойиҳа ташаббускори бўлсин, бошқа шерикларни киритган сармоясини кафолатлаши рибо бўлиб қолади. ❗️Хўш, аслида қандай бўлиши керак? 1.Мушорака битимида томонлар бизнес лойиҳага сармоя киритиш пайтида ўз улушларининг нисбатини фоизда аниқлаб олишлари ва буни ёзма равишда (чунки тирик жон бўлган инсон хотираси ўзгарувчан) қайд қилиб қўйишлари керак; 2. Мушорака доирасида олинадиган фойда тақсимотини ушбу битим доирасида келишиб олишлари лозим (фойда нисбати мушоракадаги улуш нисбатига мувофиқ бўлиши шарт эмас); 3. Томонлар мушорака битими давомийлиги/муддатини белигилаб олишлари мумкин. Келишилган муддат келганда томонлар “ғалвирни сувдан кўтариб” бизнеснинг якуний ҳолатини (қолган активлар+берилган қарзлар, дебиторлик қарздорлиги—молиявий мажбуриятлар) жорий бозор нархларида баҳолашлари ва шундан кейин, қолдиқ сармояни (ёки зарарни) киритилган улушлар нисбатида тақсимлаб олишади. Қайсидир шерик бизнес лойиҳадан чиқиб кетмоқчи бўлса ҳам худди шундай бўлади, яъни бизнес лойиҳанинг молиявий ҳолати жорий бозор нархларида аниқланади ва бизнесдаги улушини қолган шерикларга ёки 3чи томонга (лекин аввал шерикларга таклиф қилиши керак) келишилган нархда сотиб чиқиб кетаверади. Бунда бир нарсага эътибор қилиш зарур: бизнесда қолаётган шериклар чиқиб кетаётган шерикнинг улушини албатта сотиб олиши керак, деган қоида йўқ. Келишув бошида фаол шерик бошқа шерикларга, “ким бизнесдан чиқиб кетадиган бўлса, мен ўша шерикнинг улушини албатта сотиб оламан, деб қатъий ваъда бериши ҳам тўғри эмас, чунки ҳолат турлича бўлиши (масалан, сотиб олиш имконияти бўлмаслиги ёки бизнес зарарга кирган бўлиши) мумкин. Шу билан бирга, юқорида ёзганимиздек, бизнесдан чиқиб кетаётган томон ўз улушини қолаётган шерикларга таклиф қилиши керак бўлади (шу пайтда қолаётган шерик чиқиб кетаётган шерикнинг улушини сотиб олиш имкониятига эга бўлади). Мисол учун: 3 та шерик 300 млн.сўмга маҳсулот сотиб олиб, савдо-сотиқни бошлашди, маълум муддатдан кейин шериклардан бири бизнесдан чиқмоқчи бўлса, бизнеснинг ҳолати (юқорида келтирилган формула асосида ҳисобланганда) 330 млн.сўмга тенг эканлиги аниқланади. Демак, чиқиб кетаётган шерикнинг улуши 110 млн.сўмга тенг экан. Энди, у ўз улушини шу нархга ёки истаса арзонроққа шерикларига таклиф қилиши, агар улар сотиб олмаса 3 чи томонга сотиб юбориши мумкин. ✅ @IslomMoliyasi канали
Show all...
👍 11🔥 3🎉 1
#янгилик ANORBANK Ўзбекистонда биринчи Ислом банкини яратиш бўйича келишув имзолади 27-30 апрель кунлари Ар-Риёд шаҳрида Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз ал Сауд ҳомийлигида Ислом тараққиёт банки гуруҳининг (ИТБ) йиллик анжуман йиғилиши ва олтин юбилейи бўлиб ўтмоқда. Тадбирларда халқаро ва минтақавий молия институтлари, Ислом банклари, хусусий сектор компаниялари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, Савдо-саноат палаталари ҳамда ишбилармонлар кенгашлари делегатлари қаторида ANORBANK вакиллари ҳам иштирок этмоқда. Уч кун давомида делегатлар иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ва ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш йўлларини ўрганмоқда. ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси (ICD) билан ўзаро англашув меморандумини имзолади, унга кўра банк ва ХСРИК инвестиция имкониятлари ва молиялаштиришни ўрганиш ва аниқлашда яқиндан ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда. 🔰 давоми 👉 https://islommoliyasi.uz/uz/7499/@IslomMoliyasi канали
Show all...
👍 53🔥 4🎉 3