en
Feedback
IQRO📖

IQRO📖

Open in Telegram

📖O‘qi deya buyurgan Zot, o‘qidingmi deya so‘ramasmi? «Tafakkur bilan o‘qilgan bir oyat, tadabbursiz o‘qilgan xatmi Qur'ondan yaxshidir.» Ibn Qoyyim rohimahulloh📚 Manbasiz olinshingiz mumkin. 29.06.2021🎬

Show more
1 053
Subscribers
No data24 hours
-87 days
-6130 days
Posts Archive
.

sticker.webp0.09 KB

Канал фаолияти тугатилди. Шу вақтгача биз билан бўлганингиз учун ташаккур!
Канал фаолияти тугатилди. Шу вақтгача биз билан бўлганингиз учун ташаккур!

#qabul Diqqat eʼlon! 🕌 Nazariy tajviddan individual dars oladigonlar uchun qabul ochildi📖. (Kurs to‘lishi uchun 3ta o‘quvch
#qabul Diqqat eʼlon! 🕌 Nazariy tajviddan individual dars oladigonlar uchun qabul ochildi📖. (Kurs to‘lishi uchun 3ta o‘quvchi qabul qilinadi) Bu kurs ayol-qizlarimiz uchun🧎‍♀️ Kurs davomiyligi 6 oy Darslar haftada 3kun Kurs narxi: 200min Dars vaqti 6:00⏳ Ustoza: Ummu Yusuf🧕 Ustozaning tolibi ilmlarga talablari:☝️ Darsga o‘z vaqtida kirish va dars qoldirmaslik. ⏰ Ilmni qadrlaydigan, haqiqatda ilmga haris o‘quvchilar qabul qilinadi.🌙 Murojat uchun @tartil_bilan_bot👍

"Сен ниманики Аллоҳ учун тарк қилсанг Аллоҳ эвазига сенга унданда яхшисини беради". @tadabbur_bilan

🎯Шайтон инсоннинг қон томирларига ўрнашиб олиб, юраги бўш қолишини кутиб туради ва вас-васа қилади. Шайтонга фурсат берманг, юрагингизни ҳам тилингизни ҳам доимо Аллоҳнинг зикри ила банд қилинг! Абу Ҳурайра⏩️ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ ⏩️соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки калима борки, улар тилга енгил, тарозида оғир ва Раҳмонга маҳбубдир. Улар: سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ سُبْحَانَ اللهِ الْعَظِيمِ «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, субҳаналлоҳил ъазийм», деб айтдилар». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Ўғлимни тарбияли қилиб бер, Аллоҳим Машҳур тобеин Фузайл ибн Иёз раҳматуллоҳи алайҳнинг Али исмли ўғли бўлиб, илмга қизиқмас, боқибеғам бола эди. Отаси уни тарбия қилишга ҳар қанча уринмасин, бирор ўзгариш бўлма ди. Шунда фарзанди ҳаққига бундай дуо қилди: اللهم إنِّي اجْتَهَدْتُ أَنْ أُؤَدِّبَ عَلِيًّا قلم أَقْدِرُ عَلَى تَأْدِيبِهِ فَأَذِبُهُ أَنْتَ Маъноси: Аллоҳим, мен ўғлим Алини одобли қилишга ҳарчанд ҳаракат қилдим, аммо қурбим етмади, бас, Ўзинг менга уни тарбияли қилиб бер. Ушбу дуонинг баракотидан Али ибн Фузайл раҳматуллоҳи алайҳ улуғ олим бўлиб етишди. Имом Насоий раҳматуллоҳи алайҳ Али ибн Фузайлни “сиқа” (ишончли) “маьмун” (омонатли) деган. Абдуллоҳ ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ: “Одамларнинг энг яхшиси Фузайл ибн Иёз, ундан ҳам яхшироғи ўғли Алидир”, деган. Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳи: “Мен Фузайлдан ва унинг ўғлидан кўра Аллоҳдан кўпроқ қўрқадиган бирор кимсани кўрмадим”, деган (Сиярул аълам ан-нубало).

🔸Солиҳлардан 5️⃣ўгит: 1️⃣. Рамазонга қўшиб ҳимматингизга ҳам «хайр» деманг! • Бишр ал-Ҳофийга Рамазонда ибодат қилиб ғайрат кўрсатадиган, у ўтгач эса амалларини тарк қиладиган инсонлар ҳақида айтилди. Шунда Бишр ал-Ҳофий: «Аллоҳни фақат Рамазонда танийдиган қавм нақадар ёмон қавм!» деди. (Ибн Ражаб. «Латоифул маъаариф») 2️⃣. Рамазоннинг ниҳояси тақвонида ниҳояси, дегани эмас! • Суфён Саврий Ийд куни ташқарига чиқди ва: «Ушбу кунимизда бошлайдиган биринчи ишимиз кўзни тийишдир», деди. (Ибн Жавзий. «Табсират») • Абу Ҳаким айтади: «Ҳассон ибн Абу Синон Ийд куни кўчага чиқди. Қайтиб келгач аёли: «Бугун сиз кўрган чиройли аёллар қанча экан?!» деди. Гапни кўпайтириб юборган эди Ҳассон унга: «Шўринг қурисин! Чиқиб то олдингга қайтиб келгунимга қадар бармоғимдан кўзимни узганим йўқ!» деди». (Ибн Абу Дунё. «Вараъ») 3️⃣. Хавф билан умид ўртасида бўлинг! • Вуҳайб ибн Вард Ийд куни хиринглашиб турган қавмни кўриб: «Агар анавиларнинг тутган рўзалари қабул қилинган бўлса, бу шукр қилувчиларнинг иши эмас. Агар қабул қилинмаган бўлса, бу қўрқувчиларнинг иши ҳам эмас», деди. (Ибн Ражаб. «Латоифул маъаариф») 4️⃣. Ўттиз кун ичида қилган амалларингизни Аллоҳдан қабул қилишини сўранг! • Муъалло ибн Фазл: «Ўтган солиҳлар Аллоҳдан олти ой Рамазонга етказишини сўраб дуо қилардилар. Қолган олти ойда амалларини қабул этишини сўрардилар». (Ибн Ражаб. «Латоифул маъаариф») • Умар ибн Абдулазиз Ийдул Фитр куни чиқиб шундай хутба қилди: «Эй одамлар! Сизлар ўттиз кун рўза тутдингиз, ўттиз кун қиёмда турдингиз. Бугун эса Аллоҳ сизлардан амалларингизни қабул қилишини сўраш учун чиқдингиз!» (Ибн Ражаб. «Латоифул маъариф») 5️⃣. Унутманг: «Аллоҳга осийлик қилинмаган ҳар бир кун ийд (байрам)дир!» (Ҳасан Басрий) @tadabbur_bilan

Рамазон ҳайити 1 кун. Қурбон ҳайити 3 кундир. Бугун Шавволнинг иккинчи кунидир. Шавволнинг биринчи куни байрам қилиб, иккинчи кунидан Шавволнинг олти кунлик тўзасини тутсангиз бўлади.

🌙Шаввол ойида олти кун рўза тутиш ҳақида! 📌Рамазондан кейин Шавволда олти кун рўза тутиш бир даҳр рўзага тенг. «Даҳр»дан мурод бир йилдир. Рамазон ўн ойга, Шавволдан олти кун эса икки ойга тенг. Зотан, яхшиликлар ўн баробар кўпайтирилади. Олти кунлик рўзани қазо рўзаларидан олдин тутиш жоиз. Чунки ким Рамазондан бирон кун рўзасини узр сабабли очган бўлса, гўёки уни тутган кишидек бўлади. Қолаверса, у Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу: «Ким Рамазон рўзасини тутса, сўнг унга Шавволдан олти кун рўзани эргаштирса, бир йил рўза тутгандек бўлади», деган сўзларига дохилдир. Қазо рўзалари унинг зиммасида қолаверади. Олти кунлик рўза Шавволга чекланишининг мустаҳаблиги уни бошқа ойларда тутиш ҳам мустаҳаб эканини инкор қилмайди. Зотан, Шавволнинг зикр қилиниши (олти кунлик рўзага) шошилиш учундир. Имом Молик салафларнинг ушбу рўзага амал қилишганини инкор қилганида (олти кунлик рўзанинг фақат) Шавволгагина чекланишини назарда тутган. Ният олимларнинг тижоратидир. Киши қўшалоқ ажрга эга бўлиши учун Шавволдаги олти кунлик рўзани душанба ва тўлин ой рўзаси каби кунларга мувофиқ қилиши мустаҳабдир. Умар розияллоҳу анҳунинг қазо рўзалар билан нафл рўзаларни жамлаганлари собит бўлган.

Жубайр Ибн Нуфайр айтдилар: Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари ҳайит куни бир-бирларини кўриб қолсалар: "Аллоҳ биздан ҳам, сиздан ҳам солиҳ амалларни қабул айласин", дейишарди. ✨🌙Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин!

Рамазон кетди, лекин Қуръон кетмади. Таровеҳ тугади, лекин ибодат тугамади. Ажр-савоблар ёзилиши давом этмоқда. Рамазон ойи якунланди, аммо Аллоҳга бўлган бандалик тугамади. Аллоҳ таоло айтади: { وَٱعۡبُدۡ رَبَّكَ حَتَّىٰ یَأۡتِیَكَ ٱلۡیَقِینُ } (Шунингдек), то сизга аниқ нарса (яъни, ўлим соати) келгунича Парвардигорингизга ибодат қилинг! (Ҳижр: 99) @tadabbur_bilan

Аллоҳим, бу Рамазон рўзамизнинг охиргиси бўлиб қолмасин. Агар уни охирги қилсанг, мени раҳмат қилинганлардан қил, маҳрум қилинганлардан қилма. Алҳамдулиллаҳ тугаллангани учун, алҳамдулиллаҳ етказгани учун, алҳамдулиллаҳ рўза ва қиём учун. Аллоҳим, бизни бу ойни иймон ва ихлос билан рўза тутганлардан, Лайлатул Қадрга етганлардан ва ажрга эришганлардан қил. Ва Рамазон қуёши ботмасин, фақат бизни мағфират қилганинг ҳолда ва бизни қабул қилинганлардан ёзганинг ҳолда. Аллоҳим, мени ва ота-онамни мағфират қил ва уларга раҳм қил, улар мени кичиклигимда тарбия қилганларидек 🤲🤍

📌Рамазон ойининг охирги кунида қуйидагиларни айтиб қоламиз: "Барча ойларнинг Робби танҳодир. Рамазоннинг Робби шаввол ойи ва бошқа ойларнинг ҳам Роббидир. Бизнинг вазифамиз қайси ой бўлишидан қатъи назар, динимизда, эътиқодимизда, хайрли ва солиҳ амалларимизда мустаҳкам қолишимиздир!" 🤲Аллоҳим! Бизларни тўғри йўлинг узра собитқадам қил! Ўз ҳолимизга ташлаб қўйма! Афвингни, раҳматингни ва мағфиратингни ва офиятингни дариғ тутма! Рамазондаги амалларимизни даргоҳингда қабул айла. Ундан барчамизни ажру савоблар эгаси бўлиб чиқишимизни муваффақ қил! 🤲🤲🤲🤲

Story

Story

Устоз Мубашшир Аҳмаддан байрам табриги Ушбу видео табрик бир неча йил аввал ёзиб олинган. Устозни соғинганлар учун улашиб қуйдим. Аллоҳ Устозимизнинг соғлиқларига шифо берсин. Тезроқ озодлик насиб этсин. @Ahmad_Bayon

Repost from Bintu Sodiq
Охирги қимматли кечаларда турибмиз... Афсуски, баъзи одамлар бу қимматли кечаларни ҳайит тайёргарлиги билан ўтказадилар — бозорларда сарсон бўлиб юрадилар, Аллоҳ таолога маъсиятда ўтказадилар, вақтни беҳуда савдо-сотиқ, бемани куй-қўшиқ ва ҳаттоки жанжалларга сарфлайдилар. Бу — қадрни билмасликдир. Бунинг мисоли шундайки, гўё Аллоҳ таоло осмондан олтин ёғдирмоқда-ю, банда эса: «Менга бу олтин керак эмас, балки ерда ётган кесак-тошларни оламан», дегандек гап. Тақий Усмоний @BintuSodiq

Бир аёл ҳар сафар ўғилларидан биронтасини хулқида ёмон ўзгаришни кўрса, дарров садақа қилиб, таом тарқатар ва ушбу: “Уларнинг молларидан садақа ол. Бу билан уларни поклайсан, тозалайсан ва уларнинг ҳаққига дуо қил...” Тавба сураси, 103 -оятни ўқиб дуо қиларкан: “Аллоҳим, ушбу садақам фарзандимнинг ахлоқи покланиши учундир, чунки унинг бу ҳоли менга у касал бўлиб, хасталанганидан кўпроқ таъсир қилади, безовта қилади” дер экан. Яна бир аёл бўлса, камбағал эди, кунлик топганларига кифоя қиларли кун кечиришарди. Шу сабаб садақа қилишга ҳеч нарса тополмасди. Эри ёки ўғли бирон айб, гуноҳ содир қилишса, кечаси туриб Бақара сурасини зам қилиб намоз ўқир ва: “Аллоҳим, бу менинг садақамдир, уни мендан қабул эт. Уни менга ислоҳ қилиб бергин”, дея дуо қиларди. Нима учун вафот этган инсон дунёга қайтиш имкони берилса, садақани танлайди? Бу ҳақда Қуръони каримда: “Ва бирингизга ўлим келиб: «Эй Роббим, агар менинг ўлимимни яқин муддатга орқага сурсанг, бас, садақа қилиб солиҳлардан бўлсам», демасдан аввал Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қилинг” (Мунофиқун сураси, 10- оят), деб айтилган. Нима учун “Умра қиламан” демайди, “намоз ўқийман” демайди, “рўза тутаман” демайди, балки “садақа қиламан” дейди. Илм аҳли дейишди: Вафот этган киши ўлимидан кейин садақани қай даражада фойдаси, асари улкан бўлишини кўргани учун ҳам шундай дейди. Садақани кўпайтиринглар, албатта мўмин қиёмат кунида садақасининг сояси остида бўлади. Айни дамда сиз қилишингиз мумкин бўлган энг афзал садақа - ушбу ўқиганингизни садақа ниятида бошқага улашишингиздир. @tadabbur_bilan

photo content