cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

G’alvir.uz

🔘 Информационно позновательный канал 🔘 Eng ommabop axborot kanali Тижорий таклифлар учун: 👉 @bir_xon

Show more
Advertising posts
428Subscribers
No data24 hours
-357 days
-5630 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

⚡️Ҳаж ва Умра вазирлиги Ҳаж ибодатини адо этиш истагида бўлганларни огоҳлантирди ❗️Саудия Арабистони Ҳаж ибодатини адо этиш учун бир қатор мамлакатлардаги ижтимоий тармоқлар орқали ўз хизматларини реклама қилувчи сохта Ҳаж кампаниялари қурбони бўлиб қолмасликдан огоҳлантирди. ✅ Вазирликнинг аниқлик киритишича Ҳаж қилиш фақат Ҳаж визасини олиш орқали амалга оширилиши мумкин. Бунда, ҳар бир давлат учун ажратилган квота асосида Ҳаж ишлари ташкил этилади. ❗️ Эслатма: Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун “Ҳаж” тадбири Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан амалга оширилади. “Ҳаж” фаолияти билан бошқа ташкилотларнинг, хусусан, сайёҳлик ташкилотлари ва бошқаларнинг шуғулланишига йўл қўйилмайди ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланади. ❗️Азиз юртдошлар, огоҳ бўлинг, фирибгарларга алданманг!
Show all...
#тезкор ⚡️Ҳаж-2024 мавсуми учун бир зиёратчига тўлов миқдори – 73 млн 970 минг сўм этиб белгиланди. Маълумот учун ўткан йили яъни 2023 йил бу миқдор – 68 млн 760 минг сўм этиб белгиланган эди. Хаж 2024 сафарига мамлакатимиздан кетиш 20 майдан бошланади.👇 https://telegram.me/joinchat/AAAAAEC3FZ6kdZ99w4BwBg
Show all...
Футболлар зўр бўляптикуя... Шарҳловчиларимиз кайфиятни бузиб қўйишябди. Рақибга нисбатан жуда ҳурматсизлик қилишябди. Жароҳат олса хурсанд бўлишяпти. Рақибдан сал устун келсак футболчиларимизни осмонга олиб чиқишябди, арзимаган командага гол урсак ҳам узундан узоқ қилиб гооооооооооол деб бақиришмоқда. Болалар қўрқиб кетябди бу ўхшамас бақириқлардан. Айримлари футболни ўзи яхши тушунмайди. Биттаси Шомуродовни Абраҳамдан зўрлигини исботлашга ҳаракат қилганди... Биз ҳам мухлис Шомуродовга, Файзуллаевга, немисларга ўйнаса ҳам ҳаммамиз ўша командаларга болеть қиламиз. Аммо шарҳ ақлли, вазмин бўлиши керак. Бир ўйинчини Мессига ўхшатди бир шарҳловчи, овози ҳам ингичка, ҳеч шарҳга ярамайди. Мен учун раҳматли шарҳловчимиз Ахбор ака Имомхўжаев идеал бўлиб қолаверадилар. Танқид ҳам мақтов ҳам меъёрида бўлган. Корнер, вингер, бол бой, лонг бол, камбек, дерби сўзларини ишлатмай ҳам шарҳни қойиллатганлар. Аллоҳ раҳмат қилсин у кишини, самимий одил шарҳларни ҳам!
Show all...
👍 3
⚡️Агар қаерингдир оғриса, ҳеч кимга билдирма. Акс ҳолда айнан шу жойингга зарба беришади. ✍️ Суқрот.
Show all...
#Ҳаж_2024 #Муҳим_эслатма ФИРИБГАРЛАРГА АЛДАНМАНГ ЁХУД ҲАЖ САФАРИ ТЎҒРИСИДА МУҲИМ ЭСЛАТМА❗️ ⚡️Айни кунларда ижтимоий тармоқларда «Фалон фирма билан ҳаж қилинг!», «Ҳаж сафари учун саноқли жой қолди!», «Ҳаж учун ярим нархни тўланг!» каби жимжимадор сарлавҳа остидаги рекламалар кўпаймоқда. Айримлар умра визаси, туристик (зиёрат) виза, бизнес виза билан ҳаж қилишни ваъда қилмоқда, бунинг мутлақо имкони йўқ! 📢 Ёдингизда тутинг! Саудия Арабистонида Ҳаж амалларини бажариш учун сизда «Ҳаж-2024» визаси бўлиши шарт. Саудия Арабистони Подшоҳлиги томонидан белгиланган тартибга мувофиқ чет эл фуқаролари учун ҳаж ибодатини адо этишнинг асосий шарти ҳаж визасига эга бўлиш ҳисобланади. Қолган барча турдаги визалар (умра, туризм, бизнес, зиёрат ва б.лар) билан ҳаж тадбирини амалга ошириш Саудия қонунчилигига кўра қатъиян тақиқланган ва тегишли тартибда жазоланади. ❗ Унутманг! Ўзбекистон учун ажратилган ҳаж квотаси фақатгина Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ташкил этиладиган Ҳаж сафарига отланган зиёратчиларга ажратилган, шундай экан, айримларнинг Ўзбекистон орқали Ҳаж сафарига жўнатамиз, деган алдовларига учманг! Улар фуқароларимизни бошқа давлатлар орқали ноқонуний тарзда олиб кетишга уринишмоқда. Бу эса, қонуний асосга эга бўлмаган ва ҳаж ташкил этишга ваколати йўқ кимсаларнинг уринишидир. Кези келганда айтиб ўтиш керак-ки, бу каби хатти-ҳаракатлар Саудия Арабистони Подшоҳлиги ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида қатъий чора кўрилишига сабаб бўлади. 📃 Аввал хабар берганимиздек, муборак сафарларга ноқонуний йўллар билан боришга интилиш 6 ой қамоқ жазоси, Саудия Арабистонидан депорт қилиш ва Саудия Арабистонига ҳар қандай виза билан 10 йил муддатга киришни тақиқлаш ҳамда 100.000 саудия риёли (26.000 АҚШ доллари) миқдорида жарима солишга олиб келади. 🗣 Маълумот учун, биргина 2022-2023 йиллардаги Ҳаж масумида Ўзбекистон фуқаролари туристик, бизнес ва бошқа визалар орқали Саудия Арабистонига ташриф буюриб, Ҳаж амаллари бажариладиган ҳудудларга кира олмаганлар. Ҳаж мавсуми арафасида зиёрат виза (туристик) олган ҳолда Бирлашган Араб Амирликлари, Иордания ва бошқа давлатлар орқали келган минглаб фуқароларимиз эса Саудия Арабистони ҳудудига киритилмаган. Улар Подшоҳлик ҳаж қонунчилигини бузганлик учун Саудия Арабистонидан 10 йил муддатга депортация қилинган. Хусусан, 2023 йилда бутун дунёдан 150 мингдан ортиқ шахслар ушланиб жаримага тортилган ва депортация қилинган. ✅ Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, юртимизда «Ҳаж» тадбири Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги 364-сонли «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилади. Мазкур ҳужжатга асосан, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун «Ҳаж» тадбири Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан амалга оширилади. «Ҳаж» фаолияти билан бошқа ташкилотларнинг, хусусан, сайёҳлик ташкилотлари ва бошқаларнинг шуғулланишига йўл қўйилмайди ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланади. ❗️Азиз юртдошлар, огоҳ бўлинг, фирибгарларга алданманг! Манба: Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати
Show all...
Нималар энергия беради, нималар олади 👇 https://telegram.me/joinchat/AAAAAEC3FZ6kdZ99w4BwBg
Show all...
👍 4
😁 2