en
Feedback
MADRASAI MIR MASJIDI.UZ

MADRASAI MIR MASJIDI.UZ

Open in Telegram

Қўқон шаҳар бош имом хатибининг диний, маърифий телеграм канали

Show more
490
Subscribers
+124 hours
+37 days
+830 days
Posts Archive
Аҳли жаннатлар қайси сураларни ўқийдилар. Яқинларингизгаҳам улашинг. Bizni telegram, Instagram va Facebook ijtimoiy tarmoqlarimizda ham kuzating. 👇👇👇 Telegram Instagram Facebook

ТАБИАТ – АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ ОМОНАТИДИР. Инсон қаерда яшамасин, у қишлоқ бўладими, шаҳар бўладими, истиқомат қилиб турган жойларини обод қилиш ҳаракатида бўлиши лозим! Албатта, кўчат экиш фақат ҳисобот учун бўлиб қолмай, чин ихлос билан, яхши ният билан бўлиши лозим. Экилган кўчатларни тарбия қилиш, уларни қаровсиз ташлаб қўймаслик ҳам жуда муҳим. Чунки ҳар йили минглаб кўчат экиб, яна уларни қуритиб қўйиш фақат ўзимизни алдаш ва кўчатларга нисбатан хиёнатдир. Куни кеча, 30 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Жиззах вилоятига сафарлари давомида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт кўчатлари ўтқаздилар. Айтиш лозимки, яқинда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолари Кенгашининг навбатдаги йиғилишида иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларига бефарқ бўлмаслик, табиатни асраб-авайлаш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кузги дарахт экиш ишларини жадаллик билан амалга оширишга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди. Шунингдек, унда ушбу лойиҳа соҳа ходимлари ўртасида “Табиат – Аллоҳ таолонинг омонатидир” шиори остида ўтказилиши белгилаб олинди. http://t.me/madrasaimirmasjidi/http://t.me/madrasaimirmasjidi/

КЎЧАТ ЭКИШ ФАЗИЛАТИ. Суҳбатимиз давомида атроф-муҳитни тоза сақлаш ҳамда ободонлаштириш ҳақида сўз юритамиз. Дарҳақиқат, динимизда атроф-муҳитни тоза сақлаш ва ободонлаштириш ҳақида тарғиботлар жуда кўп. Ҳатто пайғамбаримиз алайҳиссалом бизни: “Қиёмат қоим бўлиб қолса-ю, бирингизнинг қўлида кўчат бўлса, у қоим бўлгунича экишга улгурса, экиб қўйсин”, деб кўчат экишга қизиқтирганлар (Имом Бухорий ривоятлари). Шу кунларда муҳтарам Юртбошимиз ташаббуслари билан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳа замирида ҳам айнан ободонлаштириш, кўкаламлаштириш билан бир қаторда атроф муҳит муҳофазаси, озодаликка эътибор қаратиш асосий мақсад этиб белгиланган. Мана шундай хайрли мақсадлар йўлида биз мусулмонлар ҳам биргаликда ҳаракат қилиб, ҳар биримиз ўз ҳиссамизни қўшмоғимиз лозим. Зеро, ер юзини обод қилиш, яхшилик ва хайрли амалларда бир-биримизга ёрдамчи бўлишимиз лозимлиги ҳақида ояти карима ва ҳадиси шарифларда очиқ ойдин баён қилинган. http://t.me/madrasaimirmasjidi/http://t.me/madrasaimirmasjidi/

САЪД ИБН ВАҚҚОСНИНГ ВАФОТЛАРИ. Саъд ибн Ваққос розияллоҳу анҳу 54 ҳижрийда Мадинаи Мунавваранинг четидаги Ақиқ водийсида 83 ёшларида вафот этганлар. Вафотлари яқинлашган вақтда ўғиллари йиғладилар. Шунда у зот: “Нега йиғлайсан, ўғлим? Албатта, (умидим) Аллоҳ мени ҳеч азобламайди. Мен аҳли жаннатларданман”, дедилар. Жон таслим қилишларидан олдин сандиқдан Бадр куни кийган ридоларини олиб кафанлашни буюриб, уни шу кун учун сақлаб қўйганларини айтдилар. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёллари бўлмиш оналаримиз у зотни қабристонга олиб боришдан олдин Масжиди Набавийга олиб кириб ўтишни илтимос қилдилар. Шундай қилинди ва оналаримиз ҳам у кишига жаноза ўқиб олдилар. Кейин Марвон ибн Ҳакам у кишига жаноза ўқидилар ва муборак жасадлари Бақий қабристонига дафн этилди. Аллоҳ таоло барча саҳобалардан, хусусан буюк фазилатлар соҳиби Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан рози бўлсин! Ислом дини учун қилган буюк хизматларини қабул айласин! http://t.me/madrasaimirmasjidi/http://t.me/madrasaimirmasjidi/

ИЛМ АҲЛЛАРИНИНГ ҚАЛБИГА ОЗОР БЕРМАНГ! Бу воқеа, мўмин-мусулмонларга холис хизмат қилиб турган инсонлар, хусусан аҳли илмларимиз, имом-домлаларимизнинг кўнглига озор бериш, уларнинг дуоибадларидан ўта эҳтиёт бўлиш лозимлигини англатади. Биз қўпол муомала қилаётган одамлар ичида дуоси мустажоб бўлганлар бор, албатта. Бу нарсани доим ёдимизда туриши керак. Саъд разияллоҳу анҳуга хос бўлган энг улуғ фазилатларидан бири кейинчалик мусулмонлар орасида бўлиб ўтган фитналардан йироқ ҳолда яшаганлар. Саъд ибн Абу Ваққос ҳазрати Усмон даврларидаги машҳур фитна бошланганда, уйларидан чиқмай қўйдилар. Яқинлари ва бола чақаларига ўша ишлар ҳақидаги бирор гапни ўз ҳузурларида гапирмасликка буюрдилар. “Ҳилятул авлиё” китобида келтирилади: “Саъд ибн Абу Ваққос, Ибн Масъуд, Ибн Умар ва Аммор ибн Ёсир разияллоҳу анҳум бир жойда йиғилиб қолдилар ва фитна ҳақида гап очилиб қолди. Шунда Саъд разияллоҳу анҳу “Мен уйда ўтираман. Ундай нарсаларга аралашмайман” дедилар. http://t.me/madrasaimirmasjidi/http://t.me/madrasaimirmasjidi/

САЪД РА НИНГ ДУОЛАРИ Бир қанча одамларни буни аниқлаб келиш учун Куфага юборди. Қайси масжидга кириб сўрашмасан у ҳақида фақат мақтов сўзларни эшитишди. Бани Авс қабиласига келганида куняси Абу Саъда бўлган Усома ибн Қатода номли киши туриб: “Биздан сўрайдиган бўлсанглар, Саъд, кечки намозларни енгил ўқимайди, тақсимотни ҳам тўғри қилмайди ва ҳукм чиқаришда ҳам адолатли йўл тутмайди”, деди. Саъд: “Аллоҳга қасам, уч нарсани дуо қилиб сўрайман: “Аллоҳим! Агар бу банданг ёлғончи бўлса, риёкорлик ва элкўрсинга ўрнидан туриб гапирган бўлса, унинг умри узун бўлсину, фақирлигини зиёда ва фитналарга рўбарў қил”, деб дуо қилдилар”. Абдулмалик ибн Умайр айтади: “Мен Саъд дуойи бад қилган кишини ўта қариб кетганидан икки қоши кўзи устига тушиб кетгани ва ёш қизларнинг йўлини тўсиб чиққани ҳамда қизлар уни қўллари билан кўрсатганларини кўрганман”. Шундан сўнг ундан бу ҳақда сўралса, у: “Мен фитнага учраган қари чолман. Менга Саъднинг дуойи бади теккан”, дер эди (Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилган). http://t.me/madrasaimirmasjidi/http://t.me/madrasaimirmasjidi/

КУФА АҲЛИНИНГ ШИКОЯТИ Бу хусусда Жобир ибн Самура разияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Куфа аҳли Саъд ибн Абу Ваққос устидан ҳазрати Умар ибн Хаттобга шикоят қилди. Ҳазрати Умар ибн Хаттоб уни бўшатиб, ўрнига Амморни бошлиқ қилиб қўйди. Уларнинг Саъд устидан қилган шикоятларидан бири, намозни яхшилаб ўқимаслиги эди. Ҳазрати Умар ибн Хаттоб уни чақиртириб: “Эй Абу Исҳоқ! Анавилар сени яхшилаб намоз ўқиб бермайди, демоқдалар. Сен нима дейсан?” деб сўрадилар. – Аллоҳга қасам, мен уларга Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўқиганлари сингари хуфтон намозининг олдинги икки ракатини узоқроқ ва қолган икки ракатини енгилроқ ўқиб бераман, – деди. – Бу уларнинг сен ҳақингда ўйлаганлари, эй Абу Исҳоқ! – дедилар ҳазрати Умар. http://t.me/madrasaimirmasjidi/http://t.me/madrasaimirmasjidi/

АГАР САЪД СЕНГА ДУО ҚИЛСА, ДУОСИНИ ИЖОБАТ ҚИЛГИН! Уҳуд ғазотида Мусулмонлар оғир аҳволда қолган бир пайтда Пайғамбаримиз алайҳиссалом майдоннинг ўртасида турар, атрофларини энг фидокор саҳобалар ўраб туришарди. Саъд ибн Абу Ваққос разияллоҳу анҳу рўпарадаги мушрикларни камондан ўқ отиб даф қиларди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом у кишига: “Отинг, эй Саъд! Ота-онам сизга фидо бўлсин!” дер эдилар. “Фидо бўлсин!” дегани ҳақиқий маънода эмас, балки мазкур кишига чексиз муҳаббатни изҳор қилишдир. Бу ривоятда ҳам Саъд разияллоҳу анҳунинг фазилати маълум бўлади. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳам ҳусни хулқларига қарангки, Саъд разияллоҳу анҳунинг фидокорлигини дуо ва лутф билан мукофотладилар. Саъд ибн Абу Ваққос разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуоларини олган ҳамда ўзлари ҳам дуоси ижобат бўладиган зотлардан бўлганлар. Бу борада Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: اَللَّهُمَّ اسْتَجِبْ لِسَعْدٍ إِذَا دَعَاكَ яъни: “Ё Аллоҳ! Агар Саъд сенга дуо қилса, дуосини ижобат қилгин!” (Имом Термизий ривоятлари). Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу дуоларидан кейин Саъд разияллоҳу анҳу қачон дуо қилсалар, дуоси ижобат бўлар эди. http://t.me/madrasaimirmasjidi/http://t.me/madrasaimirmasjidi/

“ОТАМ ВА ОНАМ ФИДО БЎЛСИН СЕНГА, ЭЙ САЪД” Саъд розияллоҳу анҳунинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббат ва эҳтиромлари жуда юксак даражада бўлган. У зотга ўта фидокорлик билан хизмат қилганлар. Бу нарса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг эътирофларига сабаб бўлган. Бошқа саҳобаларга нисбатан “отам ёки онам фидо бўлсин” деб ота ёки оналарини битталарини зикр этган бўлсалар, Саъд розияллоҳу анҳуга ҳар иккиларини қўшиб “отам ва онам фидо бўлсин сенга, эй Саъд” деганлар. Бу борада Ҳазрати Али разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг Саъддан бошқа одам учун ота-оналарини жамлаганларини эшитмаганман” (Имом Бухорий ривоятлари). Яъни ҳазрати Али Пайғамбаримиз алайҳиссалом Саъддан бошқа кишига “ота-онам сенга фидо бўлсин”, деганларини эшитмаганлар. http://t.me/madrasaimirmasjidi/http://t.me/madrasaimirmasjidi/

ШАҲАРСОЗЛИК ИЛМИГА ҲАМ ЭГА ЭДИЛАР. Саъд ибн Ваққос розияллоҳу анҳунинг тарихда ёрқин из қолдирган ва инсоният цивилизациясига улкан ҳисса бўлиб қўшилган ишларидан бири – Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг топшириқларига биноан Куфа шаҳрини барпо этишларидир. Натижада, Куфа шаҳри саҳобаларнинг қароргоҳи, Абдуллоҳ ибн Масъуддек буюк саҳобанинг мадрасаси ҳамда халқаро исломий илмлар марказига айланди. Бироз муддат ўтиб Куфа шаҳри мазҳаббошимиз Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг ватанлари бўлди. Бу нарса Саъд ибн Ваққос розияллоҳу анҳунинг юксак фаросати ва шаҳарсозлик илмига ҳам эга бўлганларига далолат қилади. Демак саҳобалар ташаббускор, янгилик кашф қилувчи, одамларга қулайлик ва манфаат етказувчи зотлар бўлган. Мазкур мисолда икки улуғ саҳоба шаҳар барпо қилишлари билан одамларнинг ўсиб келаётган уй-жойга бўлган эҳтиёжларини қондирганлар. http://t.me/madrasaimirmasjidi/http://t.me/madrasaimirmasjidi/

ЭЙ АЛЛОҲИМ! САЪДГА ШИФО БЕРГИН. Аллоҳ таоло Саъд разияллоҳу анҳуга берган кароматни қарангки, Пайғамбаримизнинг истакларидан хабарсиз ҳолда У Зотнинг хизматларига келдилар. Аллоҳ таоло Саъд ибн Абу Ваққоснинг кўнглига Пайғамбари рози бўладиган ишни илҳом қилди. Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу айтадилар: “Маккада бемор бўлиб қолдим. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам мени кўргани келдилар. Бас, У зот қўлларини пешонамга қўйдилар, сўнгра қўллари ила юзимни ва қорнимни силадилар. Кейин эса: “Эй Аллоҳим! Саъдга шифо бергин. Унинг ҳижратини батамом қилгин”, дедилар. Ҳозиргача Расулуллоҳнинг қўллари тафтини сезиб тураман” (Имом Бухорий ривоятлари). Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг Саъд ибн Абу Ваққоснинг пешоналари, юз ва қоринларини силашлари ўта меҳрибонлик ва хайри бараканинг аломатидир. Бу эса Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу учун катта фазилатдир. http://t.me/madrasaimirmasjidi/http://t.me/madrasaimirmasjidi/

БИРИНЧИ ТАНСОҚЧИ ЭДИЛАР Саъд ибн Абу Ваққос разияллоҳу анҳунинг шарафига шараф қўшадиган ишларидан яна бири, у зот Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг биринчи тан соқчилари бўлганлар. Бу борада Оиша разияллоҳу анҳо онамиз бундай деганлар: سَهِرَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مَقْدَمَهُ الْمَدِينَةَ لَيْلَةً فَقَالَ: "لَيْتَ رَجُلًا صَالِحًا مِنْ أَصْحَابِي يَحْرُسُنِي اللَّيْلَةَ" قَالَتْ: فَبَيْنَا نَحْنُ كَذَلِكَ سَمِعْنَا خَشْخَشَةَ سِلَاحٍ فَقَالَ: "مَنْ هَذَا؟" قَالَ سَعْدُ بْنُ أَبِي وَقَّاصٍ فَقَالَ لَهُ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "مَا جَاءَ بِكَ؟" قَالَ وَقَعَ فِي نَفْسِي خَوْفٌ عَلَى رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَجِئْتُ أَحْرُسُهُ فَدَعَا لَهُ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ثُمَّ نَامَ яъни: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида бир кеча уйқулари қочди ва: “Саҳобаларимдан бир киши мени шу кечаси қўриқлаганида эди”, дедилар. Биз шундоқ ҳолда турганимизда қурол овозини эшитиб қолдик. Шунда у зот алайҳиссалом: “Бу ким?” дедилар. “Саъд ибн Абу Ваққос”, дейилди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам у зотга: “Нимага келдингиз?” дедилар. “Кўнглимга Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақида хавф тушиб, у зотни қўриқлагани келдим”, дедилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Саъд ибн Абу Ваққос разияллоҳу анҳунинг ҳақларига дуо қилиб, сўнгра уйқуга кетдилар” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилганлар). http://t.me/madrasaimirmasjidi/http://t.me/madrasaimirmasjidi/

РАСУЛУЛЛОҲ САВ НИНГ ЭЪТИРОФЛАРИ Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом Саъд ибн Абу Ваққоснинг юксак фазилатларини эътироф қиладилар ва тоғам, деб улуғлайдилар (У Зотга она томондан қариндош бўлганлар). Бундай тоға ҳаммада ҳам бўлавермаслигига ишора қилиб дейдилар: أَقْبَلَ سَعْدٌ، فَقَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم: هَذَا خَالِي فَلْيُرنِي امْرُؤٌ خَالَهُ яъни: “Саъд келаётган эди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу менинг тоғам. Қани бирор киши менга (мана шундай) тоғасини кўрсатсин(чи)!?” дедилар (Имом Термизий ривоятлари). Саъд ибн Абу Ваққос разияллоҳу анҳу мусулмонлар ҳаётида рўй берган муҳим ишларда ҳам пешқадамлардан бўлганлар. У киши Аллоҳ йўлида биринчи бўлиб камон отган суворий ҳисобланадилар. Мадинага ҳижрат қилган кишиларнинг ҳам энг аввалгиларидан бўлганлар. http://t.me/madrasaimirmasjidi/http://t.me/madrasaimirmasjidi/

ГЎЗАЛ АХЛОҚ, АДОЛАТ ВА МЕҲРИБОНЛИКЛАРИ Саъд ибн Абу Ваққос разияллоҳу анҳу гўзал ахлоқ, адолат ва меҳрибонликни ўзларида мужассам қилган беназир инсон бўлганлар. Бу борада Абу Минҳол қуйидагиларни айтганлар: سَأَلَ عُمَرُ بْنُ الْخَطَّابِ عَمْرَو بْنَ مَعْدِ يْكَرَبَ، عَنْ سَعْدِ بْنِ أَبِي وَقَّاصٍ، فَقَالَ: مُتَوَاضِعٌ فِي بِيئَتِهِ، أَسَدٌ فِي غَابَتِهِ يَعْدِلُ فِي الْقَضْيَّةِ، وَيَقْسِمُ بِالسَّوِيَّةِ، وَيَبْعُدُ فِي السَّرِيَّةِ، وَيَعْطِفُ عَلَيْنَا عَطْفَ الْأُمِّ الْبَرَّةِ، وَيَنْقُلُ إِلَيْنَا حَقَّنَا نَقْلَ الذَّرَّةِ яъни: “Умар розияллоҳу анҳу Амр ибн Маъдийкарабадан Саъд ибн Абу Ваққос ҳақида сўрадилар. У зот қуйидагича жавоб бердилар: “Саъд ибн Абу Ваққос манзилида камтар, тўқайида шердир. Ҳукмда адолат қилади, тақсимотда тенглик қилади, қўшинда узоққа боради, бизга меҳрибон она каби меҳр кўрсатади ва бизга ҳаққимизни чумоли каби ташиб келади” (“Усудул ғоба” китоби). http://t.me/madrasaimirmasjidi/http://t.me/madrasaimirmasjidi/

САЪД ИБН АБУ ВАҚҚОС РА НИНГ ИСЛОМГА КИРИШЛАРИ Тарих китобларида Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳунинг Исломга киришлари қуйидагича васф этилган. Бу воқеани ўзлари айтиб берганлар: “Исломга киришимдан уч кун илгари тушимда ўзимни қатма-қат зулматларнинг ичида қолганимни кўрдим. Тўфонлар ичида типирчилаб турганимда бирдан менга ой нур сочиб қолди. Мен у томон юрдим. Мендан олдин у ой тарафга бир неча одам бораётганини кўрдим. Улар Зайд ибн Ҳориса, Али ибн Абу Толиб ва Абу Бакр Сиддиқ эди. Уларга “Бу ерга қачон келдингиз?” дедим. Улар “Ҳозир келдик”, дедилар. Эрталаб менга Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг яширин равишда Исломга даъват қилаётганлари хабари етди. Шунда Аллоҳ менга яхшиликни ирода қилганини, мени зулматлардан нурга чиқаришни ирода қилганини билдим ва у зот томон шошилдим. У Зотни Жиёд дарасида учратдим. Намоз ўқиб турган эканлар. Мусулмон бўлдим”. http://t.me/madrasaimirmasjidi/http://t.me/madrasaimirmasjidi/

САЪД ИБН АБУ ВАҚҚОС РАЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ Ана шундай буюк саҳобалардан бири, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам жаннат башоратини берган зот – Саъд ибн Абу Ваққос разияллоҳу анҳу бўлиб, бугун шу зот ҳақида суҳбат қиламиз. У кишининг тўлиқ исмлари Саъд ибн Молик ибн Уҳайб ибн Абдуманоф ибн Зуҳра ибн Килобдир. Насаблари Пайғамбармиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг насаблари билан Килоб ибн Муррада бирлашади. Саъд ибн Абу Ваққос разияллоҳу анҳу биринчилардан бўлиб Исломга кириш бахтига муяссар бўлган саҳобалардандир. Уламоларнинг ўрганишларича, у киши еттинчи бўлиб Исломга кирганлар. http://t.me/madrasaimirmasjidi/http://t.me/madrasaimirmasjidi/

САҲОБАЛАРНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу саҳобалар ҳақида қуйидаги сўзларни айтганлар: أُولَئِكَ أَصْحَابُ مُحَمَّدٍ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانُوا أَفْضَلَ هَذِهِ الْأُمَّةِ أَبَرَّهَا قُلُوبًا وَأَعْمَقَهَا عِلْمًا وَأَقَلَّهَا تَكَلُّفًا اِختَارَهُمُ اللَّهُ لِصُحْبَةِ نَبِيِّهِ وَلِإِقَامَةِ دِينِهِ فَاعْرِفُوا لَهُمْ فَضْلَهُمْ وَاتَّبِعُوهُمْ عَلَى آثَارِهِمْ وَتَمَسَّكُوا بِمَا اسْتَطَعْتُمْ مِنْ أَخْلَاقِهِمْ وَسِيَرِهِمْ فَإِنَّهُمْ كَانُوا عَلَى الْهَدْيِ الْمُسْتَقِيمِ (رَوَاهُ الإمام رَزِيْنٌ) яъни: “Саҳобалар Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламнинг йўлдошлари. Улар бу умматнинг энг афзали, энг қалби пок, энг чуқур илмга эга, энг такаллуфи (сохталиги) кам зотлардир. Улар Аллоҳ таоло Ўз пайғамбарининг суҳбати ва динини барпо қилиши учун танлаб олган қавмдирлар. Шундай экан, уларнинг қадрларини билинглар ва йўлларини маҳкам тутинглар. Имкон қадар уларнинг хулқ ва сийратларини тутинглар. Чунки улар энг тўғри йўлда бўлганлар” (Имом Разийн ривоятлари). http://t.me/madrasaimirmasjidi/http://t.me/madrasaimirmasjidi/

УЛАР УММАТ УЧУН ИБРАТ МАКТАБИДИР. Ўтган солиҳ инсонларнинг сийратлари ва ҳаёт йўллари биз учун жуда катта ибрат мактаби экани барчага маълум. Буюк тобеин Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳ: “Солиҳ инсонларнинг турмуш тарзларини ўрганиш билан Аллоҳ таоло бандаларнинг қалбларини мустаҳкам қилади”, деганлар. Дарҳақиқат, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари авлиёларнинг пешқадами, солиҳ инсонларнинг саралари ва мўминлар учун энг гўзал намунадирлар. Улар уммат учун йўлчи юлдузлардир, ибрат мактабидир. http://t.me/madrasaimirmasjidi/http://t.me/madrasaimirmasjidi/

Аллоҳдан ноумид бўлмасдан сўраш керак. Яқинларингизгаҳам улашинг. Bizni telegram, Instagram va Facebook ijtimoiy tarmoqlarimizda ham kuzating. 👇👇👇 Telegram Instagram Facebook

Дуода қўлни кўтариш. Яқинларингизгаҳам улашинг. Bizni telegram, Instagram va Facebook ijtimoiy tarmoqlarimizda ham kuzating. 👇👇👇 Telegram Instagram Facebook