Дунё ўткинчидир охират мангу
Open in Telegram
427
Subscribers
-124 hours
+57 days
+1130 days
Posts Archive
ПАЙҒАМБАРЛАР ВОРИСИ
Милодий 748 сана 15 майда Молик ибн Динор роҳимаҳуллоҳ таваллуд топган. У обид, зоҳид инсон эди. Молик ибн Динор Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларини у зотнинг ходимлари Анас ибн Молик розиёллоҳу анҳудан эшитган эди. Молик ибн Динордан Абу Довуд, Тирмизий, Насоий, ибн Можа ва имом Бухорий роҳимаҳумуллоҳ ривоят қилишган.
Имом Заҳабий у ҳақида “Сияру аъломин нубало” китобида шундай дейди: “У тобеъинларнинг буюкларидан, ишончли, таниқли инсон. У ҳақида ҳеч ким ихтилоф қилмаган!”.
Бир куни Молик ибн Динорнинг уйига кечаси ўғри кирди. Оладиган ҳеч нарса топа олмасдан чиқиб кетмоқчи бўлиб турганида Молик унга деди:
-Дунёдан ҳеч нарса топа олмадинг. Охиратдан бирор нарса олиб кет!
-Майли!
-Таҳорат қил-да, икки ракаат намоз ўқи!
Ўғри туриб таҳорат қилди ва икки ракаат намоз ўқиди ва чиқиб кетди. Ўша куни бомдодда намоз тугаганидан сўнг ўша ўғри Молик ибн Динорнинг олдига келиб деди:
-Аллоҳга қасамки, қайтиб ўғрилик қилмайман!
Молик ибн Динор қачон ўша ўғрини эсласа: “Аллоҳ унга раҳм қилсин. Бизни тунамоқчи эди, аслида эса биз уни тунадик!”, дер эди.
Бу буюкликни, бу олийжанобликни бугунги осийлар ўз олимларида топа олишмаяпти.
Инсонлар доимо уларни Аллоҳ томон қўлларидан етаклайдиган кишига муҳтож бўлишади. Инсонлар қанчалик ёмон бўлишмасин, уларда яхшилик уруғи сақланиб қолаверади. Биз агар ўша уруғнинг устига камтарлик, раҳмат ва эътибор сувини қуйсак тамом, инсонлар Аллоҳнинг изни билан яхшилик томонга ўзгариб кетаверади!
Пайғамбарлар фаришталарга эмас, осий ва гуноҳкор инсонларга юборилган. Аллоҳ уларга инсонларни Ўзи томон бошлаш вазифасини топширган эди!
Бугун гарчи пайғамбарлик тугаган бўлсада, уларнинг вазифалари ҳали-ҳануз сақланиб қолган. Аллоҳни инсонларга севдирганларга саломлар бўлсин!
ИНСОН БОШ МИЯСИ ҲАҚИДА 25 ТА ФАКТ.
Инсон бош мияси энг кам ўрганилган, тананинг жуда муҳим қисмидир. Дунёдаги машҳур тиббиёт олимлари инсон миянинг янги омилларини ўрганиш устида кўплаб тадқиқотлар олиб бормоқдалар.
Маълумки, бош мия марказий асаб тизими органи бўлиб, у бир-бири билан боғлиқ бўлган асаб ҳужайралари ва толаларидан ташкил топади.
Келинг, энди бош миямиз ҳақида қуйидаги қизиқарли маълумотларни келтириб ўтсак:
1. Ҳар сафар бирор нимани эслаб қолганингизда, мияда янги нейрон алоқалари шаклланади.
2. Киши уйғонгач, унинг мияси унча катта бўлмаган лампочка ишлаши учун етарли бўлган энергияни ишлаб чиқаради.
3. Инсон мияси 50 ёшгача шаклланади.
4. Алкогол туфайли мия вақтинчалик эслаб қолиш қобилиятини йўқотади.
5. Инсон туғилганда асаб ҳужайралари улғайган даврига нисбатан анча кўп бўлади.
6. Бош миянинг фақатгина ўнг ёки чап тараф палласи ишлаши ҳақидаги гапларнинг барчаси уйдирма. Аслида, улар ўзаро маълумот алмашган ҳолда ишлашади.
7. Оиладаги шафқатсизлик боланинг миясига жуда қаттиқ салбий таъсир қилади.
10. Шоколад ҳиди тета-ритмни ишлаб чиқаришни фаоллаштиради, бу эса ўз навбатида инсонни тинчлантириб, бўшаштиради.
11. Альберт Эйнштейнни танасини ёриб кўрган патологоанатом унинг миясини ўғирлаб, 20 йил давомида формалинли эритмада сақлаган.
13. Уяли алоқа воситаларида узоқ суҳбатлашиш, бош мияда ўсимта пайдо бўлиши хавфини кучайтиради.
14. Ёш болалар мияси организмдаги глюкозанинг 50 фоизини сарфлайди, шу туфайли болаларга кўп уйқу зарур.
15. Мия танадаги барча кислород ва қоннинг 20 фоизини сарфлайди.
16. Сиз бирон бир янгиликни аниқласангиз, миянинг тузилиши ўзгаради.
18. Меъёрдан кам ухлаш мия фаолиятига яъни реакциялар секинлашувига ва мулоҳаза юритиш ёмонлашувига таъсир қилади.
19. Миянинг ярми жарроҳлик йўли билан хотирага таъсир қилмаган ҳолда олиб ташланиши мумкин.
20. 2015 йилда қуввати бўйича тўртинчи ўринда турувчи суперкомпьютерга инсон миясининг бир сониялик фаоллигини кўрсатиш учун 40 дақиқа вақт керак бўлди.
21. Америкалик ихтирочи Рэймонд Курцвейлнинг фикрига кўра, 2023 йилда шахсий компьютерлар инсон мияси қувватини ҳисоблаш даражасига етади.
22. Инсон мияси 100 миллиард нейронлардан ва триллион ҳужайралардан ташкил топган.
24. Олимларнинг фикрига кўра, диета (парҳез) мия “ўзини ўзи” ейишга олиб келиши мумкин.
25. Унутиш – мия учун фойдали бўлиб, керакмас маълумотларни миядан ўчириб юбориш, мия эгилувчанлигини сақлаб қолади.
50. Одам кулганда 17 та мускул ишлатади, хафа булганда эса — 43та.
51. 60 га кирганда одамлар там рецепторларининг ярмини йўқотади.
52. Самолётда одамнинг сочи ердагидан кўра 2 марта тезроқ ўсади.
53. Кунига одамлар ўртача 4800 та сўз айтади.
54. Кўзларимиз хеч қачон катталашмайди, лекин қулоқларимиз ва бурунимиз ҳаётимиз давомида тўхтамай ўсади.
55. Суяк пўлатдан қаттиқроқдир.
56. Сиз хеч качон кўзнингизни очиб аксираолмайсиз.
57. Агар тирноғингиз ичига усса, демак бу сизнинг оилангиздан наслдан — наслга ўтиб келади.
#Инсон_ҳақида_қизиқарли_фактлар
1. Инсон танасидаги умуман қон таъминоти бўлмайдиган аъзо бу — кўзнингмугуз пардаси (энг устки тиниқ парда). Кузнинг бу қисми кислородни тўғридан — тўғри хаводан олади.
2. Инсон миясининг сиғими 4 терабайтни ташкил қилади.
3. 7 ойгача инсон бир пайтни ўзида нафас олишга хам, ютинишга хам қодир.
4. Бош суяги 29 та хар ҳил суяклардан ташкил топган
5. Аксирганингизда организмингизнинг барча фаолиятлари тухтайди, хаттоки юрагингиз хам.
6. Миядан берилган нерв импулси 274км/с тезликда ҳаракат қилади.
7. Бир кун ичида инсон мияси, бутун дунёдаги телефонлар биргаликда ишлаб чиқарадиган электр импулсларидан купрок электр импулслари ишлаб чиқаради.
8. Инсон организмида бир итдаги барча каналарни ўлдиришга етадиган олтингугурт (сульфат), 900 та қалам ясашга етадиган углерод, ўйинчоқ замбаракдан ўқ отишга етадиган калий, 7бўлак совун тайёрлашга етадиган ёг моддалари ва 50 литрли идишни тўлдиришга етарли бўлган сув бор.
9. Инсон юраги ҳаёти давомида 182 млн литр қонни айлантиради.
10. Бола бармоқ изларига онасининг қорнида 3 ойлик бўлганида эга бўлади.
11. Аёллар юраги эркакларникидан тезроқ уради.
12. Чарлз Осборн исмли инсонни 68 йил давомида хиқичоқ тутган.
13. Ўнг қўлда ёзадиган одамлар, чап қўлда ёзадиганларга қараганда ўртача 9 йил кўпроқ яшайдилар.
14. Инсон тушларининг 90% ини эсидан чиқариб қўяди.
15. Инсон организмидаги қон томирларининг умумий узунлиги – 100000 кm
16. Баҳорда одамлар, кузга караганда 1/3марта тезрок нафас оладилар.
17. Хаётининг охригача инсон 150 триллион бит нарсани хотирасида сақлаб қолади.
18. Тана хароратининг 80% инсон бошидан чиқиб кетади.
19. Уятиб кетканингизда юзингиз кизариб кетган пайтда, ошқозонингиз хам қизил бўлиб қолади.
20. Одам узининг танаси оғирлигининг 1% га тенг сув миқдорини йўқотса чанқоқни хис қилади, 5% йўқотса хушидан кетиши мумкин, 10% йўқотиш эса ўлимга олиб келади.
21. Одамлар чалқанчасига ухлайдиган ягона мавжудотлардир.
22. 4 ёшли бола кунига ўртача 450 та савол беради.
23. Бетакрор бўлган бармоқ изларига инсонлардан ташқари коалалар хам эга.
24. Инсон киндигининг илмий номи — уибиликус.
25. Инсон организмида тишдан ташқари барча органлар ўзларини қайтадан тиклаш кобилиятига эгадир.
26. Ухлаб қолиш учун инсонга, одатда, 7 дақиқа керак булади.
27. Ўнг қўлда ёзадиганлар кўпинча овқатни оғиз бўшлиғининг чап тарафида чайнайдилар, чап қўлда ёзадиганлар эса — унг тарафда.
28. Дунё аҳолисининг фақатгина 7% чап қўлда ёза олади.
29. Олма ва банан ҳидлари ошиқча килограммлардан халос бўлишга ёрдан беради.
30. Ҳаёти давомида инсон бошида усадиган сочларнинг уртача узунлиги 725 км.
31. Инсон организмида яшовчи бактерияларнинг умумий оғирлиги 2 килограммни ташкил қилади.
32. Чайнаш учун мулжалланган мускулларнинг мутлақ кучи 195 килограммга тенгдир.
33. Тиш эмали — инсон организмидаги энг қаттиқ тўқима.
34. Инсон организмидаги барча темирни бирлаштирсангиз соат учун кичиккина бурамачага етади холос.
35. Теккис чизиқлар чиза оладиган ягона мавжудот бу одам.
36. Хаёти давомида инсон териси 1000 марта алмашади.
37. Инсон организмида фақатгина 4 хил минерал моддалар мавжуд: апатит кальцит, ароганит ва кристобалит.
38. Қўлдаги тирноқлар оёқдаги тирноклардан 4 марта тезроқ ўсади.
39. Бир сонияда инсон миясида 100000 га якин кимёвий реакциялар содир булади.
40. Инсон организмидаги энг кучли мускулбу — тил.
41. Инсон юрагининг катталигини муштининг катталиги билан тенгдир. Катта ёшдаги инсон юраги огирлиги 220 —260 граммни ташкил қилади.
42. Туғилгандан сўнг бола баданида 300 та суяк бўлади, ҳаётининг охирида эса — 206та.
43. Инсон хаётлиги пайтида ингичка ичак 2 метр узунликда бўлади. Инсон вафот этгандан сўнг, барча мускуллар бушашганда эса 6 метрни ташкил қилади.
44. Унг тарафдаги ўпка, чап тарафдаги ўпкадан кўпроқ хавони сиғдира олади.
45. Кунига одам уртача 23000 марта нафас олади.
46. Инсон огзида 40000 га яқин бактериялар мавжуд.
47. Инсон организмида 2000 га яқин там рецепторлари мавжуд.
48. Инсон қўзи 10 млн рангларни фарқлай олади.
49. Юрак қонни 4-қаватга кўтара оладиган босим яратади.
Лондон мэри — МУСУЛМОН
Бирмингем мэри — МУСУЛМОН
Лидс мэри — МУСУЛМОН
Блэкберн мери — МУСУЛМОН
Шеффилд мери — МУСУЛМОН
Оксфорд мэри — МУСУЛМОН
Лутон мэри — МУСУЛМОН
Олдхэм мэри — МУСУЛМОН
Рочдейл мэри — МУСУЛМОН
Ҳозирда барча Британия мактабларида ФАҚАТ ҲАЛОЛ ГЎШТ маҳсулотларини тортишмоқда!
Бунга 66 миллион аҳолидан бор йўғи 4 миллион мусулмон эришди!!
Бу — кўзларимиз очилиши учун.
Ҳамза Якасай исломга доир мавзуда баъзи ғарб файласуфларидан иқтибослар келтиради:
1. Лев Толстой (1828-1910)
"Ислом келажакда дунёни бошқаради, чунки унда илм ва донолик уйғунлиги мавжуд".
2. Герберт Уэллс (1846-1946)
"Ислом яна кучга киргунга қадар, қанчадан-қанча авлодлар ваҳшийликлардан азият чекади ва ҳаёти қисқаради? Ўшанда бир куни ислом бутун дунё эътиборини тортади, ўша куни тинчлик ҳукмронлиги бошланади, ва бу куни олам яшнайди."
3. Альберт Эйнштейн (1879-1955)
"Шуни тушуниб етдим-ки, мусулмонлар яҳудийлар қила олмаган ишларни ўзларининг ақл-идроки ва шуури билан эришди. Исломдаги бу куч дунёга тотувлик олиб кела олади".
4. Хьюстон Смит (1919)
"Биздаги ва дунёдаги биздан энг афзал бўлган дин — исломдир. Агар биз исломга қалбимиз ва онгимизни бағишласак, биз учун яхши бўлади".
5. Михаил Нострадамус (1503-1566)
"Ислом Европада ҳукмрон дин, Европанинг машҳур шаҳри эса Ислом давлатининг пойтахтига айланади".
6. Бертран Рассел (1872-1970)
"Мен ислом билан танишдим ва билдимки, бу бутун дунё ва инсониятнинг дини бўлмоғи лозим. Ислом бутун Европа бўйлаб ёйилади, ва Европада буюк ислом мутафаккирлари пайдо бўлади. Ислом олам учун ҳақиқий стимулга айланади".
7. Йеста Лобон (1841-1931)
"Ислом фақатгина тотувлик ва муроса келиш ҳақида қайғуради. Насронийларга динини ислоҳот қилишни таклиф қилинг".
8. Бернард Шоу (1856-1950)
Кун келиб, бутун дунё исломни қабул қилади, ва, агар у исломни ҳақиқий номини қабул қилмасада, уни метафора номи остида қабул қилиши тайин. Ғарб кун келиб исломни қабул қилади ва ислом тотувликда яшашни ўрганганларни динига айланади".
9. Иоганн Гейт (1749-1832)
"Барчамиз эртами ёки кеч исломни қабул қилишимиз зарур. Фақат шу дин ҳақиқийдир. Агар мени мусулмон дейишса, ўзимни ёмон ҳис қилмайман, уни тўғри деб қабул қиламан."
Алҳамдулиллаҳ!
Кавсар сурасига оид сонлар мўъжизаси...
Қуръони каримдаги энг қисқа сура Кавсар сурасидир.
Сура 10 та сўздан иборат.
Суранинг аввалги ояти 10 та алифбо ҳарфини ўзида жам қилган.
Иккинчи ояти 10 та алифбо ҳарфини ўзида жамлаган.
Учинчи оятида ҳам 10 та алифбо ҳарфи бор.
Сурада энг кўп келган ҳарф «алиф»дир. У 10 марта такрорланган.
Сурада бир марта келган ҳарфлар 10 тани ташкил қилади.
Кавсар сурасининг охирги оятлари «ро» ҳарфи билан тугайди. Ро ҳарфи алифбода 10 ўринда туради.
Охири «ро» билан тугайдиган суралар сони 10 та. Кавсар сураси уларнинг 10 чиси.
Сурадаги 10 рақамини сири нимада?
Кавсар сураси:
بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ
إِنَّا أَعْطَيْنَاكَ الْكَوْثَرَ
1. Албатта, Биз сенга Кавсарни бердик.
فَصَلِّ لِرَبِّكَ وَانْحَرْ
2. Бас, Роббингга намоз ўқи ва жонлик сўй.
إِنَّ شَانِئَكَ هُوَ الْأَبْتَرُ
3. Албатта, сени ёмон кўриб, айбловчининг орқаси кесикдир.
Сурада энг муҳим масалалардан бири қурбонлик ҳақида сўз юритилган. Қурбонлик куни эса зулҳижжанинг 10 - кунидир.
Субҳаналлоҳ!
Қисқа сурада шунча мутаносиблик.
Катта суралар ҳақида нима деб ўйлайсиз?!
Аллоҳим барчамизни кавсар сувидан суғоргин. Амин!
ДОНОЛАРДАН ТЎРТ ҲИКМАТ
«Қайси мамлакат одамлари илмдан, ахлоқдан, адабиётдан, фалсафадан кўра кўпроқ сиёсат ҳақида гапирсалар, билингки, у мамлакатда ҳеч бир соҳа тартибга солинмагандир».
Фридрих ШИЛЛЕР,
немис шоири ва драматурги
«Уйқудаги одамни уйғотиш мумкин. Аммо ўзини ухлаётганга солиб ётган одамни уйғотиб бўлмайди».
Махатма ГАНДИ,
ҳинд мутафаккири
«Ҳақсизликка индамай бўйин эгадиганлар – ҳақсизлик қилганлар билан тенгма-тенг айбдордирлар. Чунки, ҳақсизликнинг ёйилишига ва куч олишига унга бўйин эгадиганлар сабабчи бўладилар».
Рабиндранат ТҲАКУР,
ҳинд ёзувчиси, шоир ва жамоат арбоби
«Халқнинг оғзидаги нонини тортиб оладиганлар оммага қаноатдан ваъз айтадилар...
Бўккунича овқат ейдиганлар очларга келажакдаги гўзал кунларни ваъда этадилар...»
Бертольд БРЕХТ,
немис драматурги
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Бирор мусулмон бошқа бир мусулмонни эрталаб кўргани борса, то кеч киргунича етмиш минг фаришта унинг ҳаққига дуода бўлишади. Агар кечқурун кўргани борса, то эрталабгача етмиш минг фаришта унинг ҳаққига дуода бўлишади. Ҳамда бу кишига жаннатда териб, йиғиб қўйилган мева бўлади», деб айтганларини эшитдим.
Имом Термизий ривоятлари.
https://t.me/shoshhanafiy
Олимлар айтишади:
📚“Тафаккур беш хилдир ва булардан беш нарса юзага келади:
1️⃣Аллоҳнинг оятларини тафаккур қилиш – бундан тавҳид ва собит имон юзага келади;
2️⃣ Аллоҳ бахш этган неъматларни тафаккур қилиш – бундан муҳаббат (илоҳий ишқ) юзага келади;
3️⃣Аллоҳнинг ваъдасини тафаккур қилиш – бундан рағбат пайдо бўлади;
4️⃣Аллоҳнинг қайтариғини (илоҳий таҳдидни) тафаккур қилиш – бундан ҳайбат (Аллоҳдан қўрқув) пайдо бўлади;
5️⃣Аллоҳнинг шунча фазлу эҳсонига қарамай, бандаликни адо этишдаги камчиликларини тафаккур қилиш – бундан ҳаё юзага келади”.
✅ Улашинг | @MuslimShosh
АҲЛИ ЖАННАТЛАРДАН БИР ОДАМ
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ўтирган эдик. У зот: «Ҳозир ҳузурингизга аҳли жаннатлардан бир одам чиқади», дедилар. Ансорийлардан, соқолидан таҳорат суви оқиб турган, чап қўлида ковуш тутган киши чиқиб келди. Эртасига Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айни гапни айтган вақтларида, яна ўша одам кечаги ҳолида чиқиб келди. Учинчи куни ҳам худди шу ҳолат такрорлангач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўринларидан туриб, мажлисдагилар тарқалганида Абдуллоҳ ибн Амр ҳалиги одамга эргашиб борди-да: «Отам билан орамиздан гап ўтиб қолиб, уч кунгача унинг олдига кирмасликка қасам ичган эдим. Агар маъқул топсангиз, менга шу муддат ўтгунча уйингиздан жой бериб туринг», деди. У одам «Хўп» деб жавоб берди. Ҳазрати Анас ривоят давомида шундай дейдилар: «Абдуллоҳ, ўша уч кеча у билан бирга тунаганини, у одамнинг кечалари ҳеч бедор бўлмаганини, гапириб юрар эди. Агар у одам безовта бўлса, ўрнида ағдарилиб ётар ва бомдодгача Аллоҳни зикр қилиб, такбир айтиб чиқар экан. Абдуллоҳ яна шуларни айтган экан: «Аммо ундан фақат яхши гапларни эшитдим. Уч кеча ўтгандан сўнг унинг амали ҳеч нарса эмас экан, деган фикрга келай дедим. Унга: «Эй Аллоҳнинг бандаси! Отам билан орамизда ҳеч гап ўтгани йўқ. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан уч марта: «Ҳозир ҳузурингизга аҳли жаннатлардан бир киши келади», деган гапни эшитдим. Уч марта ҳам сен чиқиб келдинг. Сенинг ҳузурингдан жой олиб, қиладиган амалларингга назар солиб, сенга иқтидо қилиш орзусида эдим. Аммо каттароқ бир иш қилганингни кўрмадим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган гапларга сени нима эриштирган?» деб сўрадим. У эса: «Ўзинг кўрган нарсадан бошқа ҳеч нарса йўқ», деди. Қайтиб кетаётганимда у мени ёнига чақириб: «Ўзинг кўрган нарсалардан бошқа ҳеч нарса йўқ. Фақат, мен қалбимда мусулмонлардан бирор кимсага гина-кудурат сақламайман. Ҳеч кимга, унга Аллоқдан етган яхшиликка нисбатан ҳасад қилмайман», деди. «Сени ўша мақомга етиштирган шу хислатинг экан. Ана шунга биз тоқат қила олмаймиз», дедим», деди.
Абдуллоҳ ибн Амр Аҳмад ва Насаий ривоят қилган.
Ҳақиқатан ҳам, инсонлар қалбида ўзгаларга нисбатан ҳасад бўлмаслиги улуғ фазилатдир. Чунки, бундай одамдан ҳеч бир ёмонлик чиқмайди. Аллоҳ барчамизни ҳасадгўйликдан сақласин! Элу юртимизни бу оғир дарддан Ўзи қутқарсин! Омин!
МУКОФОТНИНГ КАТТАЛИГИ БАЛОНИНГ КАТТАЛИГИГА ҚАРАБ
عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: إِذَا أَرَادَ اللهُ بِعَبْدِهِ الْخَيْرَ عَجَّلَ لَهُ الْعُقُوبَةَ فِي الدُّنْيَا، وَإِذَا أَرَادَ اللهُ بِعَبْدِهِ الشَّرَّ أَمْسَكَ عَنْهُ بِذَنْبِهِ حَتَّى يُوَافِيَ بِهِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон Аллоҳ Ўз бандасига яхшиликни ирода қилса, унга бу дунёда уқубатни тезлатади. Қачон Аллоҳ Ўз бандасига ёмонликни ирода қилса, унга қиёмат куни тўлиқ азоб бериш учун гуноҳига яраша жазо бермай туради», дедилар».
📜 Шарҳ: Демак, мўмин банда бу дунёда ўзига етадиган балоларга қиёматга қолмай, ёруғ дунёнинг ўзида гуноҳлари учун олаётган жазо сифатида ҳам қараши керак бўлади. Бу ҳам Аллоҳ таолонинг мўмин бандага кўрсатган меҳридир.
***
وَعَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: إِنَّ عِظَمَ الْجَزَاءِ مَعَ عِظَمِ الْبَلَاءِ، وَإِنَّ اللهَ تَعَالَى إِذَا أَحَبَّ قَوْمًا ابْتَلَاهُمْ، فَمَنْ رَضِيَ فَلَهُ الرِّضَا وَمَنْ سَخِطَ فَلَهُ السُّخْطُ
Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, мукофотнинг катталиги балонинг катталигига қараб бўлади. Албатта, Аллоҳ таоло қачон бир қавмни яхши кўрса, бало ила синаб кўради. Ким рози бўлса, унга розилик бўлади. Ким ғазаб қилса, унга ғазаб бўлади», дедилар».
📜 Шарҳ: Аллоҳ таолонинг ҳукмига рози бўлиб, сабр қилган бандадан Аллоҳ таоло рози бўлади. Аллоҳ таолонинг ҳукмига рози бўлмай, ўзига етган балодан ғазабланса, ўша бандага Аллоҳ таолонинг ғазаби бўлади. Шунинг учун мўмин банда ўзига етган ҳар бир кўнгилсизликни Аллоҳ таоло томонидан синов деб билиб, сабр қилса, Аллоҳ таолонинг ҳукмига рози бўлса, албатта, Аллоҳ таоло ҳам ундан рози бўлади.
Манба: “Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан
ЭНГ КЎП КИТОБ ЁЗГАН ОЛИМ
Ибн Ақийл раҳматуллоҳи алайҳнинг биргина "Фунун" деган китоблари 800 мужаллад бўлган экан. Одам алайҳиссаломдан кейин келган одамлардан ҳеч бири бунчалик кўп китоб ёзолмаган.
Ибн Ақийл айтган эканлар:
"Ҳозир ёшим 80 да. Лекин ҳалиям китоб ёзишга ҳимматим бор. Мен сизлар овқатлангандек овқатланмайман. Балки, вақтимни қизғонаман. Қаттиқ нонни сувга солиб қўйиб, китоб ёзаётган жойимда еявераман. Астойдил ўтириб ейишга эса вақтим йўқ".
Умр яшаб ўтилган йиллар билан эмас, қилинган эзгу ишлар билан ўлчанади.
Тўрт кишидан ҳеч қачон аразламанг:
— Отадан; — Онадан;
— Ака-укадан; — Опа-сингилдан!
Тўрт нарсадан Аллоҳ таолонинг паноҳини тиланг:
— Ғамдан; — Маҳзунликдан;
— Ожизликдан; — Бахилликдан!
Тўрт кишига бағритошлик қилманг:
— Етимга; — Мискингга;
— Фақирга; — Беморга!
Тўрт нарсани тақинчоқ каби тақиб олинг:
— Сабрни; — Ҳалимликни;
— Илмни; — Саҳийликни!
Тафаккур қилинг!
ОЛТИ НАРСАГА КАФОЛАТ
عن عبادة بن صامت رضي الله عنه:أن النبي صلى الله عليه وسلم قال اضمنوا لي ستا من أنفسكم ، أضمن لكم الجنة : اصدقوا إذا حدثتم، وأوفوا إذا وعدتم، وأدوا إذا اؤتمنتم، واحفظوا فروجكم، وغضوا أبصاركم، وكفوا أيديكم). رواه أحمد
Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга олти нарсага кафолат берсангизлар, мен сизларга жаннатнинг кафолатини бераман. Гапирсангиз, рост гапиринглар, ваъда қилсангиз, вафо қилинглар, сизларга омонат қўйилса, уни адо қилинглар, авратларингизни (номаҳрамлардан) сақланглар, назарингизни (бегоналардан)пастлатинглар, ва қўлингизга эрк берманглар".
✍️ Имом Аҳмад ривояти
***
عَنْ سَهْلِ بْنِ سَعْدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: مَنْ يَضْمَنْ لِي مَا بَيْنَ لَحْيَيْهِ وَمَا بَيْنَ رِجْلَيْهِ أَضْمَنْ لَهُ الْجَنَّةَ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالتِّرْمِذِيُّ
Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким менга икки жағи ва икки оёғи орасидаги нарсани (ёмонликдан) тийиш кафолатини берса, мен унга жаннатнинг кафолатини бераман», дедилар».
✍️ Икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар.
📜 Шарҳ: Банда тилини ва фаржини ёмонликдан тийса, жаннатга кириши кафолатли бўлиб қолар экан. Бас, ҳар банда Пайғамбар алайҳиссаломдан ўша кафолатни олишга ҳаракат қилмоғи лозим.
Манба: “Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан
Repost from 📚 КУНЛИК ҲАДИС | Расмий канал 🌙
#Ҳадис_683
ОЛТИ НАРСАГА КАФОЛАТ
عن عبادة بن صامت رضي الله عنه:أن النبي صلى الله عليه وسلم قال اضمنوا لي ستا من أنفسكم ، أضمن لكم الجنة : اصدقوا إذا حدثتم، وأوفوا إذا وعدتم، وأدوا إذا اؤتمنتم، واحفظوا فروجكم، وغضوا أبصاركم، وكفوا أيديكم). رواه أحمد
Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга олти нарсага кафолат берсангизлар, мен сизларга жаннатнинг кафолатини бераман. Гапирсангиз, рост гапиринглар, ваъда қилсангиз, вафо қилинглар, сизларга омонат қўйилса, уни адо қилинглар, авратларингизни (номаҳрамлардан) сақланглар, назарингизни (бегоналардан)пастлатинглар, ва қўлингизга эрк берманглар".
✍️ Имом Аҳмад ривояти
***
عَنْ سَهْلِ بْنِ سَعْدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: مَنْ يَضْمَنْ لِي مَا بَيْنَ لَحْيَيْهِ وَمَا بَيْنَ رِجْلَيْهِ أَضْمَنْ لَهُ الْجَنَّةَ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالتِّرْمِذِيُّ
Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким менга икки жағи ва икки оёғи орасидаги нарсани (ёмонликдан) тийиш кафолатини берса, мен унга жаннатнинг кафолатини бераман», дедилар».
✍️ Икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар.
📜 Шарҳ: Банда тилини ва фаржини ёмонликдан тийса, жаннатга кириши кафолатли бўлиб қолар экан. Бас, ҳар банда Пайғамбар алайҳиссаломдан ўша кафолатни олишга ҳаракат қилмоғи лозим.
Манба: “Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан
📚 KУНЛИК ҲАДИС
Кун хикмати
Инсон режа тузганда,
тақдир кулармиш,
Тақдир режа тузганда,
инсон йиғлармиш...
Саҳл ибн Ҳунайф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Ким: «Ассаламу алайкум», деса, унга ўнта ҳасанот ёзилади.
Ким: «Ассаламу алайкум вароҳматуллоҳ», деса, унга йигирмата ҳасанот ёзилади.
Ким: «Ассаламу алайкум вароҳматуллоҳи вабарокатуҳ», деса, унга
ўттизта ҳасанот ёзилади».
(Табароний ривояти)
#Ҳадис_678
ҚАРЗНИ УЗИШ ДУОСИ
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: جَاءَتْ فَاطِمَةُ عَلَيْهَا السَّلَامُ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ تَسْأَلُهُ خَادِمًا، فَقَالَ لَهَا: قُولِي اللَّهُمَّ رَبَّ السَّمَوَاتِ السَّبْعِ وَرَبَّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ، رَبَّنَا وَرَبَّ كُلِّ شَيْءٍ، مُنْزِلَ التَّوْرَاةِ وَالْإِنْجِيلِ وَالْقُرْآنِ، فَالِقَ الْحَبِّ وَالنَّوَى، أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ كُلِّ شَيْءٍ أَنْتَ آخِذٌ بِنَاصِيَتِهِ، أَنْتَ الْأَوَّلُ فَلَيْسَ قَبْلَكَ شَيْءٌ، وَأَنْتَ الْآخِرُ فَلَيْسَ بَعْدَكَ شَيْءٌ، وَأَنْتَ الظَّاهِرُ فَلَيْسَ فَوْقَكَ شَيْءٌ، وَأَنْتَ الْبَاطِنُ فَلَيْسَ دُونَكَ شَيْءٌ، اقْضِ عَنِّي الدَّيْنَ وَأَغْنِنِي مِنَ الْفَقْرِ. رَوَى هَذِهِ الثَّلَاثَةَ مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 «Фотима алайҳассалом Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, ходим сўради. Шунда у зот унга:
«Аллоҳим! Эй етти осмоннинг Робби ва улуғ аршнинг Робби!
Эй Роббимиз ва барча нарсанинг Робби!
Эй Таврот, Инжил ва Қуръонни нозил қилувчи!
Эй донни ва данакни ёрувчи! Мен Сендан Ўзинг пешонасидан тутувчи ҳар нарсанинг шарридан паноҳ тилайман.
Сен аввалсан! Сендан олдин ҳеч нарса йўқ!
Сен охирсан! Сендан кейин ҳеч нарса йўқ!
Сен зоҳирсан! Сендан устун ҳеч нарса йўқ!
Сен ботинсан! Сенинг ортингда ҳеч нарса йўқ!
Менинг қарзимдан қутқар! Мени фақирликдан бой қил!» дегин», дедилар».
✍️ Ушбу учтани Муслим ва Термизий ривоят қилганлар.
📚 KУНЛИК ҲАДИС
ҲИЛМ
Аҳнаф ибн Қайс роҳимаҳуллоҳни "Арабларнинг энг юмшоқ одами" дейишар эди. Унинг ҳақида "ҳеч ғазабланмайди, агар ғазабланса мингта чавандоз уни нима учун ғазабланганини сўраб ўтирмасдан унинг учун ғазабланади", дейишар эди!
Бир куни Аҳнаф ибн Қайсдан сўрашди:
- Ҳалимликни кимдан ўргангансан?
Аҳнаф жавоб берди:
- Қайс ибн Осимдан. Бир куни уйининг ташқарисида қиличини таққан ҳолда суҳбатлашиб ўтирган эди. Унинг олдига бири боғланган ва яна бири ўлдирилган икки кишини келтиришди. Унга: "Ўғлингни жиянинг ўлдириб қўйибди", дейишди. Аллоҳга қасамки, у гапини тўхтатмади, оҳанги ҳам ўзгармади. Охиригача гапириб сўнгра қотил жиянига шундай деди: "Эй болам! Роббингга осий бўлибсан. Ўз ўқинг билан ўзингни отибсан. Амакиваччангни ўлдирибсан!".
Сўнгра иккинчи ўғлига қараб деди:
- Ўғлим! Тур акангни дафн қил. Сўнгра амакиваччангни қўлларини еч. Онангга хун ҳаққи сифатида юзта туя олиб бориб бер. У бизнинг ичимизда ғарибадир!
Аллоҳ таоло Одам алайҳис саломни бутун ер юзидаги тупроқдан яратди. Унинг авлодлари тупроқ сингари оқ, қора, қизил, сариқ рангда бўлишди. Ранглари турлича бўлиши билан бирга табиатлари ҳам турлича бўлди. Уларнинг бири юмшоқ бўлса бири ғазабнок, бири сахий бўлса бошқаси бахил, бири меҳрибон бўлса бошқаси тош қалбли, бири хушмуомала бўлса бошқаси қўпол, бири илтифотли бўлса бошқаси мақтанчоқ бўлди.
Ҳамманинг ўз табиати бор. Ундан ажрала олмайди. Мусо алайҳис саломнинг аччиғи тез бўлган. Ийсо алайҳис салом эса жуда ҳам юмшоқ бўлган. Иймон табиатни бекор қилмайди, балки уни тарбиялайди. Иймон ўз қўлларини табиат устига қўйиб уни қолибдан чиқиб кетишдан тўсиб туради. Табиат қолибга тушса ишларни ўз ўрнига қайтаради.
Мусо алайҳис салом ғазабланганида қўлидаги таврот лавҳларини ерга ташлаб юборди. Ғазаб кетганида дарров лавҳларни ердан олди.
Пайғамбарларнинг табиати модомики турлича бўлар экан, бошқаларники хилма-хил бўлиши тайин!
Булар инсонни табиатига бўйсуниб кетишига баҳона бўлмайди. Бу дунё синов дунёсидир. Ҳамма ўзидаги нарса билан синалади.
Ҳалим инсон ғазабини даф қилишда қийналмайди. Ғазабнок инсон эса анча курашишига тўғри келади. Ажр ана шу машаққат миқдорида бўлади.
Сахий инсонга сахийлик қилиш осон. У бундан роҳатланади. Аммо молга ҳарис инсонга сахийлик қилиш анча машаққатли бўлади. Ўзини қийнашига тўғри келади. Савоб машаққат миқдорида бўлади.
Фикримча, табиатга эришиб бўлмайди. Зеро у фитратдир. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг: "Ҳалимлик юввош бўлиш ва мулойимлик билан бўлади", деган гапларининг маъноси шуки, сиздан ғазабингизга қарши курашиш, нафсингиз жиловини қўлга олишингиз талаб қилинади. Кимдир ҳалимликни туғма хусусият ўлароқ кўрсатса, сиздан унга эришиш учун меҳнат талаб қилинади.
Нафсимиз жиҳод майдони. Ҳар ким бунда машаққати эвазига ажрланади!
❗️БИЛМАГАН НАРСАНГИЗГА УРИНМАНГ!
Ҳофиз ибн Аҳмад ал-Ҳакамийнинг “Сулламул вусул” номли китобида келади:
“Саъдуддин Масъуд ибн Умар Тафтазонийнинг таржимаи ҳолида шундай келади:
“Имом Тафтазоний султоннинг мажлисида Журжоний билан мунозара қилиб қолди. Журжонийнинг тили қаламидан фасоҳатлироқ эди. Тафтазоний эса аксинча, гапга нўноқроқ эди. Шу сабабли мажлис аҳли Журжонийнинг гапларини устун деб билишди. Тафтазоний қаттиқ қайғуга ботди, ғам чекиб шундан вафот қилди!”.
Дунёда ризқ деган нарса бор. Бирор кишига ҳамма нарса берилмаган. Кишига бир эшик очилса бир нечтаси ёпиқ бўлади.
Аҳмад Шавқий шеърни яхши ўқий олмас эди. Шоирлар амири шеърларини, қасидаларини бошқаларга ўқитар эди.
Имом Заҳабий наҳв имом Сибвайҳнинг таржимаи ҳолида шундай дейди:
“Сибвайҳ заковатли ва даҳо бўлишига қарамасдан гапга нўноқ, аммо қалами равон эди!”.
Ўзингизга очилган эшикка назар солинг. Ўшандан шамол каби югуринг. Ўзингизга беркитилган эшикка назар солинг. Уни секин чертинг.
Кишининг яхши биладиган иши билан машғул бўлиши, билмайдиган ишига беҳуда куч сарфлашидан афзалроқдир!
