Дунё ўткинчидир охират мангу
Open in Telegram
427
Subscribers
-124 hours
+57 days
+1130 days
Posts Archive
Бекорчилик одамни абгор қилади
* Одам учта нарсанинг қадрини доим кечикиб билади. Ёшлик. Соғлиқ. Тинчлик.
* Дўстни хўрлаш – гуноҳ. Умр йўлдошини хўрлаш – юз ҳисса гуноҳ. Ота-онани хўрлаш – минг ҳисса гуноҳ. Гўдакни хўрлаш – чексиз гуноҳ...
* Дунёда энг бебаҳо, аммо ҳамиша беназир тарқатиладиган хазина бор. Бу – Она меҳри!
* Ҳатто булбул ҳам бола очганидан кейин сайрашни бас қилиб, полапонларига емиш ташийди.
* Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!
* Ақл билан мансабга эришиш мумкин. Мансаб билан ақлга эришиб бўлмайди.
* Дунёда мукаммал нарса йўқ. Ҳатто Муҳаббат деб аталмиш олий туйғуда ҳам адолатсизлик бор. Ким қаттиқроқ севса, ўша кўпроқ изтироб чекади.
* Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан белгиланади.
* Иш кўплигию, вақт йўқлигидан нолиманг. Вақт кўплигию, иш йўқлигидан қўрқинг. Одамни абгор қиладиган нарса – бекорчилик.
Ўткир ҲОШИМОВ.
📗 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам буюрадилар: “Тўйгунча еб-ичиб, қалбларингизни ўлдирманг! Қалб бир ниҳолга ўхшайди. Ниҳолга ошиқча сув берилганда қандай сарғайиб сўлса ва ўсишдан тўхтаса, худди шундай қалб ҳам ортиқча сувдан ўлади, бундай одамда тоза фикр ва инсоний феъл-атворлар қолмайди”.
Кўп еган одамнинг акли заиф бўлади, илм ўргана олмайди. Чунки, доимий тўқлик ва мечкайлик ақлни кўр қилади. Ақли бўлган одам нафснинг шаҳвоний ҳавасларини очлик йўли билан маҳв этади. Аллоҳ ўртага қўйган ахлоқ асосларини оёқ ости қилган нафсни фақат очлик тарбиялай олади. Чунки ҳавойи орзулар, еб-ичишлар кишини тўғри йўлдан чиқариш учун шайтоннинг қўлидаги қуролдир.
📗 Шунинг учун ҳам Аллоҳнинг Расули буюрадилар: “Шайтон инсоннинг қон томирларида айланиб юради. Унинг йўлини очлик билан тўсиб ташланг. Қиёмат куни Аллоҳга инсонларнинг энг яқин бўлгани кўпроқ оч ва ташна юрганлардан иборат бўлади”.
📜 Бу ҳадис шундай шарҳланади: Калорияси кучли ва кўп овқат егувчи кимсалар тез йўлдан озадилар, чунки бу ҳолда қон серҳаракат бўлади. Нафс шундай ҳолга етадики, энди у ҳаром-ҳалол , машруъ-ғайримашруъ демай, ҳар нарсани ураверади. Ҳолбуки, эҳтиёж миқдорига риоя қилган ҳолда овқатланилса, нафс бузилмайди, одам йўлдан озмайди.
Баъзи аҳли ҳикмат дейдики:
Аллоҳ жонлиларни уч тоифада яратган:
1. Малаклар (фаришталар): Аллоҳ малакларга фақат ақл берган, доимо ҳою ҳавасга амал киладиган нафс бермаган. Демак, малакларда гуноҳ қилишга мойиллик йўқ.
2. Ҳайвонлар: Аллоҳ ҳайвонларга биз тушунган маънода ақл бермаган, фақатгина нафс берган.
3. Инсонлар: Аллоҳ инсонларга ҳам ақл, ҳам нафс берган. Шундай бўлгач, инсон зоти учун энг катта хатар меъдадан ва ейиш-ичиш ҳирсидан келади. Одам ила Ҳаво – уларга Аллоҳнинг саломи бўлсин – меъданинг ҳирси туфайли жаннатдан қувилиб, хорлик ва йўқлик майдонига отилгандилар. Чунки Аллоҳ уларга мева ейишни такиқлаганди.
📌 1. Кимнингки нафси ақлидан ғолиб келса ва шу нафсининг ҳавойи истакларига кўра ҳаёт кечирса, у ҳайвондан ҳам тубанроқ, яъни ҳайвонлар ундан яхшироқдирлар.
📌 2. Кимники, ақли нафсидан ғолиб келса ва ҳаётини Аллоҳ ўртага қўйган ахлоқ асослари доирасида ўтказса, у малаклардан ҳам устундир. Нафснинг ҳавойи истакларига бўйсунган одам, агар у ҳукмдор бўлса, қул аҳволига тушади. Нафснинг ҳавойи ҳавасларига қарши бориб, сабр қилган одам эса, қул бўлса ҳукмдор бўлади.
Абу Ҳомид Ғаззолий, “Мукошафат-ул қулуб” китобидан
... ТАХАЖЖУД НАМОЗИ – ИНФАРКТНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ВОСИТАСИДИР ...
----
~...Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Нафл намозларининг энг яхшиси ярим тунда ўқиладиган тахажжуд намозидир” (Имом Аҳмад ривоят қилган)
~...Гап шундаки, туннинг бу қисмида ухлаётган одамнинг танаси максимал даражада бўшашади: юрак уриш сони 10 тага камаяди, нафас харакатлари 1тага қисқаради, моддалар алмашинуви секинлашади ва бунинг оқибатида тана ҳарорати 1 градусга тушади, шунингдек систолик ва диастолик босим симоб устуни бўйича 10мм га пасаяди.
~...Бу пайтда шунингдек организмнинг яхшигина “зарядланиши” айни муддаодир, ва бу вақтда мия максимал даражада тозалангани учун тиниқдир, демакки ибодат қилувчининг кайфияти жуда яхши зарядланган бўлади.
~...Ногиронликка ёки тўсатдан ўлимга олиб келувчи касалликларнинг ва бошқа асоратларнинг олдини олиш учун ёш қанчалик катта бўлса тахажжуд намозини ўқиш шунчалик зарур ёки актуалдир.
*** ... Пайғамбар алайҳиссаломнинг тахажжуд намози борасидаги яна бир неча ҳадисларини келтириб ўтсак:
~...“Дуо туннинг ярмида (яхшироқ) қабул бўлади”
~...“Атрофдагиларга салом бер, бечораларга таом бер, қариндошлар билан алоқани мустаҳкамла ва одамлар ухлаганда намоз ўқи – ва сен Жаннатга кирасан”
~...“Ҳар бир кечада шундай вақт борки, унда одам Аллохдан дуо қилиб сўраса сўраганини беради” (Муслим ривояти)
~...“Тахажжуд намози исонни гуноҳ қилишдан тийиб туради ва Аллоҳга яқинлаштиради” (Термизий ривояти)
~...“Тахажжуд намози қабр азобини узоқлаштиради” (ибн Можжа ривояти)
~...“Тахажжуд намози Лайлатул-Қадрда ўқилган 4 ракаатга тенг” (Табароний ривояти)
~...“Агар тунда турсанг, ва агар яна кимдир бу намозни ўқишни хохлашини билсанг уни уйғот. Ниятни уйқудан олдин қилиш керак ва агар кейин ҳатто ухлаб қолсанг (тасодифан) ҳам ин-ша-Аллох ажрини оласан”
#КУН_ҲИКМАТИ
Яхшиликка чақирувчи кишида қуйидаги хислат ва фазилатлар жам бўлиши лозим:
1) яхшиликка чақиришдан мақсад – Аллоҳ таолонинг розилиги бўлиши;
2) илм. Чунки илмсиз қилинган амри маъруф одамларга таъсир қилмайди;
3) шафқат, мулойимлик билан дўстона насиҳат қилиш зарур. Аллоҳ таоло Мусо ва Ҳорун алайҳимассаломни Фиръавн олдига юборганида: «Бас, унга юмшоқ сўз айтингиз! Шояд, у эслатма олса ёки (ҳалок қилишимдан) қўрқса»(Тоҳо сураси, 43-оят);
4) сабрли ва ҳалим бўлиш. Аллох таоло Луқмон алайҳиссалом қиссасида: «…яхшиликка буюр ва ёмонликдан қайтар ҳамда ўзингга етган (балолар)га сабр қил!» деб марҳамат қилган.
5) амри маъруф қилувчи киши, аввало, айтган сўзига ўзи амал қилиши шарт. Қуръони каримда: “…одамларни яхшиликка буюрасиз-у, ўзингизни унутасизми?!” дейилган.
Абу Лайс Самарқандий
“Фотиҳа” сурасини ўқиб сув ичишнинг фойдаси
Сув ичишдан олдин Фотиҳа сураси тўлиқ ўқилади. Сўнгра ўтирган ҳолатда сувни ичилади. Фотиҳа сурасини ўқиб кейин сув ичилганда тиқилиб қолган қон томирлари очилиб кетади, қон айланиш системаси изига тушади, юрак фаолияти яхшиланади, қалб ором олади.
Инсонда ички қувват пайдо бўлади, ички аъзолар (ошқозон, жигар, ичаклар) равон ишлайди.
Аслида, Қуръон борича шифо, раббоний дорихонадир. Бир стакан сувни Фотиҳа сурасини ўқиб ичишга одатланган киши буни ҳис қилади.
Фотиҳа сураси руҳингизга руҳ, кучингизга куч баҳш этади.
Фотиҳа сураси ҳаётингиздаги барча муаммоларни ҳал қилади, ҳаттоки эр-хотин ўртасидаги, фарзандлар ўртасидаги, ишдаги, ўқишдаги муаммолар ҳам бундан мустасно эмас.
Фотиҳа сураси қалбдаги гина кудурат, буғзу адоватга ҳам барҳам беради. Ҳасад, кибр, ужб ва ғурур каби қалб ҳасталикларини даволайди, турли микроблар ва зарарли вирусларни ўлдиради.
Хонангизни Фотиҳа сурасининг хушбўй атри билан муаттар қилинг. Тўшагингизга ётганингизда ҳам такрор ва такрор ўқинг.
Фотиҳа сурасини ўқишлик ишларингизни тартибли бўлишини таъминлайди.
Фотиҳа сурасини маъноларини тушуниб ўқишга ҳаракат қилинг. Аллоҳ таоло “Фотиҳа” сурасини тавсифлар экан:
وَلَقَدْ ءَاتَيْنَٰكَ سَبْعًا مِّنَ ٱلْمَثَانِى وَٱلْقُرْءَانَ ٱلْعَظِيمَ
яъни: “Дарҳақиқат, Биз Сизга етти такрорланувчи (етти оятли «Фотиҳа» сураси)ни ва улуғ Қуръонни ато этдик”, деган (Ҳижр сураси, 87-оят).
Араб тилида “و” “ва” боғловчиси тенгликни ифодалайди. Яъни, Аллоҳ таоло “Фотиҳа” сурасини Улуғ Қуръонга тенглаштиряпди. Шунинг учун уламолар: Қуръони каримнинг маънолари Фотиҳа сурасига сингдирилган, Фотиҳа сурасининг маънолари “Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина ёрдам сўраймиз” деган оятга сингдирилган, дейдилар.
Фотиҳа сураси бир кунда суннат ва нафл намозлардан ташқари фақат фарз намозларининг ўзида ўн етти марта такрор ўқилади. Такрор-такрор ўқилишида ҳам сир бор. Агар бирор намознинг бирорта ракъатида ўқилмай қолса, намоз мукаммал бўлмай қолади.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Фотиҳа сурасини “Шофия” (Шифо берувчи), “Кофия” (Кифоя қилувчи), Қуръондаги энг буюк сура деб номлаганлар. Саҳобалар беморнинг оғриётган ерига қўлларини қўйиб Фотиҳа сурасини етти марта ўқиганларида Аллоҳнинг изни билан касал тузалар эди.
Қачон Қуръон ўқисангиз уни Фотиҳа сураси билан бошланг. Фотиҳа сураси зулматларни нурга айлантиради, кўнгил сиқилишидан халос этади, ғам-ташвишларни аритади.
Шундай экан, бир стакан сувни Фотиҳа сурасини ўқиб ичинг, Аллоҳнинг изни билан фарқини биласиз.
***
Иложи борича табиий бўлаверинг, ўзингиздан сохта инсон ясаманг. Табиий ҳолатда инсон кўнглидагилар яққол намоён бўлади, ким эканлигингизни яхшироқ билиб оласиз…
Фариштани ҳайрон қолдирган сўзлар.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга қуйидагиларни гапириб берган экан:
“Аллоҳнинг бандаларидан бир банда:
“Я Робби лакал ҳамду кама ямбағий лижалали важҳика ва азийми султоника”,
деб (савоб ва гуноҳларни ёзиб борадиган) икки фариштани қийин аҳволга солиб қўйган.
У иккиси қандай (яъни, нима деб) ёзишни билмай, осмонга кўтарилдиларда Аллоҳ таолога: “Эй Робимиз, бир банданг биз нима деб ёзишни билмайдиган бир гап айтди”, дейишди.
Аллоҳ азза ва жалла бандаси нима деганини билиб турсада, “Бандам нима деди?”, дея сўради. Улар:
“Эй Парвардигор банданг “Я Роббий лакал ҳамду кама ямбағий лижалали важҳика ва азийми султоника деди”, дейишди. Шунда Аллоҳ икки фариштага: “Айтганидек ҳолда ёзинглар. Менга рўбарў келганида уни мукофотини Ўзим бераман”, деди”.
Имом Аҳмад ва Ибн Можа ривояти.
У сўзларнинг маъноси: “Эй Роббим, Сенга Ўзингни буюклигинг ва салтанатингни улуғлигига яраша ва муносиб ҳамд бўлсин”.
Ҳақиқатда инсон қўлига тасбеҳ олиб, минглаб ҳамд айтганида ҳам Аллоҳ таоло берган биттагина неъматининг шукрини ҳам адо этолмайди. Ҳолбуки, бизга берилган неъматларнинг санаб адоғига етиб бўлмайди. Қолаверса, ҳамд айтишнинг ўзи ҳам бир неъмат. Битта ҳамд айта олган киши мана шу бахтга муяссар қилган Зот Аллоҳ таолога яна шукр қилиши керак. Чунки, Аллоҳ таолонинг ризқини еб, ношукр бўлиб юрганлар қанча?! Шунинг учун ҳадиси шарифда келган сўзларни айтса, энг олий даражадаги ҳамдни айтган бўлади. Сабаби, унинг маъноси чексиз ҳамду сано бўлсин демакдир. Натижада ҳатто фаришта ҳам ҳавас қиладиган мукофотга эришади.Аллоҳ таоло барчамизни шундай мақомларга муносиб бандаларидан қилсин. Омийн.
Аёл латофатини уч нарса йўққа чиқаради:
қайсарлик,
асабийлик
ва баланд овоз.
Вильям Шекспир.
Ёмон одатларни катта бўлишингиздан олдин тарк этинг!
Тўққизга кирган ёш болага отаси оғзи кичик идиш ичида катта мева турганини кўрсатди. Бола ҳайрон бўлди. Қандай қилиб бу мева оғзи кичик идишнинг ичига сиғди экан-а?
Бола идиш ичидаги мевани чиқаришга ҳаракат қилмоқчи бўлиб турганда ота сўраб қолди:
- Бу катта мева оғзи кичик идиш ичига қандай кириб қолди экан?!
Ота болани қўлидан ушлаб боғга олиб кирди. Қўлига бир бўш шишани олиб энди пишиб келаётган мева ғўрасини ичига солиб, шохга боғлаб қўйди.
Кунлар ўтди. Мева катта бўлди. Буни кўрган бола сирдан воқиф бўлди.
Ота болага насиҳат қилди:
-Болажоним, кўрдингми, ёмон одатларга ёшликдан ўргансанг катта бўлганингда ундан халос бўлиш идиш ичидаги мева каби қийин бўлади.
Шунинг учун болаларимизни ёшликдан яхши одатларга ўргатайлик. Ёмон одатлардан уларни эҳтиёт қилайлик.
#Ҳадис
Имом Доримий ривоят қиладилар: Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: «Ким Бақара сурасидан ўн оятни–аввалидан тўрт оят, «Оятул Курсий» ва ундан кейинги икки оят ва охиридан уч оятни кечаси ўқиса, ўша уйга шу кечаси шайтон кирмайди», - деганлар.
Имом Насаий Абу Умомадан ривоят қилган ҳадисда: Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Ким ҳар фарз намоздан кейин «Оятул Курсий»ни ўқиса, унинг жаннатга киришини фақат ўлим тўсиб туради, холос», деганлар.
Яъни, ўлмагани учун жаннатга кирмайди, агар вафот этса, уни жаннатдан тўсадиган ҳеч нарса қолмайди, дегани.
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
@muslimunuzportal @andijonhanafiylari
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
✅Kanalga a'zo bo'ling, do'stlaringizga ham ulashing!📲⤵️
@faruq_uz
Ўзбекча изҳор
• Дадаси, нонушта тайёр, турақолинг.
• Дадаси, ташқарида совуқ бўляпти, қалин курткангизни кияқолинг.
• Дадаси, йўлларда эҳтиёт бўлинг.
• Дадаси, тушлик қилиб олинг.
•Дадаси, таҳоратингизга сув тайёрлаб қўйдим.
• Дадаси, кеч қолмай келинг.
• Дадаси, келяпсизми, таом тайёр бўлди.
• Дадаси, чарчамадингизми?
Булар аёлнинг эрига “Дадаси, мен сизни яхши кўраман” деган гапининг турли услубдаги изҳорлари.
• Онаси, яхши ўтиринглар, Ўзига омонат.
• Онаси, рўзғорда нима кам, келишимда нима олиб келай?
• Онаси, болаларимиз сени қийнамадими?
• Онаси, кун бўйи чарчамадингми?
• Онаси, пиширган таоминг жуда мазали бўпти.
• Онаси, кийининглар, кўчани айланиб келамиз.
• Онаси, узр, кел ярашайлик.
• Онаси, қанақа кўйлак оберай?
• Онаси, мени дуо қил.
Булар эрнинг аёлига “Онаси, сени яхши кўраман” деган гапининг турлича изҳорлари.
Яратган ҳамма оилаларни тотув, саодатли қилсин, жанжалдан асрасин. Оила неъматига эришмаганларга солиҳ-солиҳа жуфтлар ато этсин.
Ўзбекча изҳор
• Дадаси, нонушта тайёр, турақолинг.
• Дадаси, ташқарида совуқ бўляпти, қалин курткангизни кияқолинг.
• Дадаси, йўлларда эҳтиёт бўлинг.
• Дадаси, тушлик қилиб олинг.
•Дадаси, таҳоратингизга сув тайёрлаб қўйдим.
• Дадаси, кеч қолмай келинг.
• Дадаси, келяпсизми, таом тайёр бўлди.
• Дадаси, чарчамадингизми?
Булар аёлнинг эрига “Дадаси, мен сизни яхши кўраман” деган гапининг турли услубдаги изҳорлари.
• Онаси, яхши ўтиринглар, Ўзига омонат.
• Онаси, рўзғорда нима кам, келишимда нима олиб келай?
• Онаси, болаларимиз сени қийнамадими?
• Онаси, кун бўйи чарчамадингми?
• Онаси, пиширган таоминг жуда мазали бўпти.
• Онаси, кийининглар, кўчани айланиб келамиз.
• Онаси, узр, кел ярашайлик.
• Онаси, қанақа кўйлак оберай?
• Онаси, мени дуо қил.
Булар эрнинг аёлига “Онаси, сени яхши кўраман” деган гапининг турлича изҳорлари.
Яратган ҳамма оилаларни тотув, саодатли қилсин, жанжалдан асрасин. Оила неъматига эришмаганларга солиҳ-солиҳа жуфтлар ато этсин.
ЗОҲИР ВА БОТИН
Шайхлардан бири айтади:
" Мағрибда бир зоҳид , ҳаракат ва ижтиҳодга аҳл бўлган бир зот бўлиб , у киши денгиздан балиқ овлаб кун кўрар, овлаган балиғини ярмини садақа қилиб қолган ярми билан овқатланар эди. Ана шу шайхнинг муридларидан бири Мағриб шаҳарларидан бир шаҳарга сафар қилмоқчи бўлди. У шайхидан дуо олиш учун унинг олдига борганида шайхи деди:
"Агар у шаҳарга борсанг фалончи биродаримнинг олдига бор. Унга мендан салом айт ва ундан дуо қилишини сўра. У Аллоҳнинг дўстларидандир".
У зотнинг муриди айтади:
"Мен сафар қилиб у шаҳарга бордим ва ўша киши ҳақида суриштирдим. Менга фақат подшоҳларгагина муносиб бир уйни кўрсатишди. Мен таажжубландим. Уни сўраган эдим , подшоҳнинг ҳузурида эканини айтишди. Таажжубим яна ортти. Озгина вақт ўтиб у киши гўзал либослар ва чиройли маркабда келди. Гўё у аъёнлари ичидаги подшоҳдек эди. Таажжубим аввалгидан ҳам зиёда бўлди. У билан учрашмасдан кетишни қасд қилдим. Кейин ўзимга -ўзим : "Шайхимга хилоф қилишим мумкин эмас", дедим-да киришга изн сўрадим. Менга изн берилди. Кириб у ерда қуллар ва хизматкорларни кўрдим. Шайхга : "Фалон биродарингиз сизга салом айтди" , дедим. У киши: " Унинг олдидан келдингми? " , деди. Мен: "Ҳа ", дедим. У деди : "Агар унинг олдига қайтиб борсанг унга шундай дегин: "Қачонгача дунё билан машғул бўласиз?! Қачонгача унга юз бурасиз?! Қачон унга бўлган рағбатингизни узасиз?!".
Мен ўзимга : Аллоҳга қасамки, бу ҳаммасидан ажиброқдир", дедим.
Шайхимнинг олдига қайтиб келгач у мендан: "Биродарим билан учрашдингми?" , деб сўради. Мен : "Ҳа" , дедим. У : "Менга нима деди?" , деб сўради. Мен у шайхнинг айтган гапларини шайхимга айта олмай : "Ҳеч нарса" , дедим. Шайхим: "У менга бирор нарса деган бўлиши керак" , деди. Мен ноилож шайхимга у киши айтган гапларни айтдим. У узоқ йиғлади . Кейин шундай деди:
" Мен сенга уни Аллоҳнинг дўстларидан демаганмидим?! У биродарим тўғри айтибди. Аллоҳ унинг қалбини дунёдан ювиб поклаган. Дунё фақатгина унинг қўли ва зоҳиридадир. Менинг эса қўлимдан дунёни олди . Аммо менда унга қизиқувчанлик бор".
(Ибн Атоуллоҳ Сакандарий, "Латоифул минан")
ҚУРЪОН ЎҚИШНИНГ СОҒЛИҚҚА ФОЙДАЛАРИ
Олимлар аниқлашича, доим Қуръон ўқийдиган одам руҳий безовталикдан юқори даражада ҳимояланади. Бундан ташқари:
– Қуръон ўқийдиган одам ҳузур-ҳаловат топади, хотиржамликка эришади;
– Қуръон ўқиш иммунитетни кучайтиради;
– Қуръон ўқийдиган одам руҳан, жисмонан соғлом бўлади;
– Қуръон ўқийдиган инсон учун юрак хасталиги бегонадир;
– Мусҳафга қараб Қуръон ўқиш кўзни равшан қилади;
– хотирани мустаҳкамлайди, мия фаолиятини ривожлантиради;
– кишининг фикрлаш қобилиятини ўстиради, дунёқарашини кенгайтиради;
– инсоннинг ўзига ишончини орттиради;
– тўғри қарор қабул қилиш қобилиятини ривожлантиради;
– дунёга ҳирс қўйиш, тама, ҳасад, ғийбат каби иллатлар оқибатида келиб чиқадиган моддий касалликлардан асрайди;
– Қуръонни тажвид қоидаларига мувофиқ ўқиш нутқни ривожлантиради, кишини сўзга чечан қилади!
АСР ВАҚТИНИНГ СИРИ
«(Беш вақт фарз қилинган) намозларни, Хусусан, ўрта намозни сақлангиз (ўз вақтида ўқингиз)» Бақара сураси, 238-оят.
“Аср намози киши руҳи ва баданига таъсир қиладиган кўпгина касалликларга даводир”.
Бу фикр Қоҳирада бўлиб ўтган Қуръони каримнинг тиббий ҳақиқатларига бағишланган халқаро анжуманда айтилган.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, аср намози гипертония (хафақон, қон босими юқори бўлиши), асаб бузилиши, ўта семизлик, церроз, одатланган ҳомила тушиши, жинсий қобилиятсизлик, дисминория (оғир ҳайз кўриш), псориаз, катаракта, астма ва мигрен (бош оғриғи) каби касалликларга даводир.
Доктор Зубайр Карамий “ал-Арабия” журналида чоп этилган мақоласида Қуръони каримда “Ўрта намоз” дея зикр қилинган ва Исломнинг улуғ мўъжизаларидан бўлган аср намози ҳақида қуйидагиларни келтиради: «Бу намоз ҳақида Қуръони каримда икки ўринда зикр этилган.
Биринчиси, Бақара сураси 238-оят: “(Беш вақт фарз қилинган) намозларни, хусусан ўрта намозни сақлангиз (ўз вақтида ўқингиз) ва (намозда) Аллоҳга бўйин сунган ҳолатда (камтарлик билан) турингиз!”
Иккинчиси, “Аср билан қасамёд этурман” (Аср сураси, 1-)оятидир. Баъзи тафсирларда бу оятдаги “Аср” сўзидан аср намози вақти назарда тутилган, дейилган. “Қачон Қуръондаги бу оятни ўқисам, айниқса, аср намозига алоҳида урғу берилгани ҳақида тафаккур қилсам, таажжубга тушаман...»
Доктор Карамий миядаги биологик соат билан аср намози орасидаги синхронлик (бир вақтда содир бўлиш) мавжудлигини айтади. Бирор шошилинч ҳолатга дуч келган кишида кортизон ва адреналин деб аталмиш икки гормон ишга тушади. Мазкур икки гормон биологик соатга кўра, турли вақтларга тақсимланган. Бизга, биринчи ўринда, зарур бўлган гормон адреналиндир.
Доктор Карамий адреналин таъсирларини қисқача бундай ифодалайди: “Адреналин пульс (юрак уриши)ни тезлатади, қон томирларини торайтиради, юқори қон босимига, кўп терлаш ва сўлак ишлаб чиқарилишига сабаб бўлади. Шунингдек, у қонда лейкоцитлар сонини орттиради. Зарурат бўлмаганда бутун баданни доимий ва кучли фаолиятга тайёрлайди ҳамда охирида барча вазифалар учун баданни нормал ҳолатга қайтаради”.
Бироқ адреналиннинг хавфли томони ҳам бор. Зеро, у кучли тоқатсизланиш ва қайталанувчи қўрқув “психосомаик” деб номланувчи жиддий касалликка сабаб бўлиши мумкин (тоқатсизланиш ва қўрқув онларида адреналин ишлаб чиқариш ортади. Мунтазам равишда бундай ҳолат содир бўлиши ёки тез-тез такрорланиб туриши “психосоматик касалликлар” гуруҳига кирувчи турли хасталикларга йўл очиши мумкин). Хавф-хатар ва ғам-ғусса каби ҳолатлар юқорида айтилган реакцияларни юзага келтиради.
Доктор Карамий айтади: “Қондаги адреналин гормони ортишининг, юқорида санаб ўтилган касалликларга (гипертония, асаб бузилиши ва ҳоказо) йўл очувчи энг муҳим омил эканини аниқладик”.
Хўш, аср намози бу гормонга қандай таъсир кўрсатади?
“Бу намоз, дарҳақиқат, кучли таъсирга эга. Аср намози санаб ўтилган касалликларга сабаб бўладиган адреналин гормони миқдорини туширишга ёрдам беради”, дейди ва яна шуларни илова қилади доктор Карамий: “Бу гормон инсон танасида айнан соат 15–17 ларда, яъни аср пайти ортиши аниқланган”.
Доктор Карамий чиқарган хулоса бундай: “Аср намози руҳий озуқамиз бўлиши билан бир қаторда, бизни тиббий жиҳатдан ҳам муҳофаза қилувчи қалқондир”.
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким:
رَضِيتُ بِاللهِ رَبًّا وَبِالإِسْلاَمِ دِينًا وَبِمُحَمَّدٍ صلى الله عليه وسلم رَسُولاً
«Розийту биллаҳи роббан ва бил ислами дийнан ва бимуҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама росула», деса, унга жаннат вожиб бўлади», дедилар.
(Маъноси: “Аллоҳни раббим деб, Исломни диним деб, Муҳаммад алайҳиссаломни расул деб рози бўлдим”).
Абу Довуд ривоят қилганлар.
ИСТИҒФОР АЙТ
Агар сенга дунё тор бўлиб қолса,
✅ Истиғфор айт!
Ишларинг юришмаса,
✅ Истиғфор айт!
Бошингга турли қийинчилик ва мусибатлар тушса,
✅ Истиғфор айт!
Юрагинг сиқилса,
✅ Истиғфор айт!
Бой бўлишни истасанг,
✅ Истиғфор айт!
Қашшоқликка йўлиқсанг,
✅ Истиғфор айт!
Фарзанд талабида бўлсанг,
✅ Истиғфор айт!
Тирикчилик масаласида қандайдир муаммога дуч келcанг,
✅ Истиғфор айт!
Савдойингдан барака кўтарилган бўлса,
✅ Истиғфор айт!
Агар оилада нотинчлик бўлса,
✅ Истиғфор айт!
Эр-хотин ўртасида келишмовчилик чиқса ёки фарзандлар итоатсизлик қилиб, катталар гапини икки қилса,
✅ Истиғфор айт!
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Кимда-ким кўп истиғфор айтса, Аллоҳ ўша (банда) учун ҳар қандай ғам-ташвишдан қутулиш, тангликдан чиқиш йўлини (пайдо) қилади, уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантиради” (Абу Довуд, Аҳмад, Табароний, Ҳоким ривоят қилган ).
Истиғфор айт! Еру осмонлар Робби сени мағфират қилур.
1️⃣. Астағфируллоҳ📿
2️⃣. Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ. 📿
3️⃣. Астағфируллоҳ, 📿астағфируллоҳ, астағфируллоҳ ал-ъазийм, ал-Карийм, аллазий ла илаҳа илла ҳу, ал-Ҳайюл-Қойюм ва натубу илайҳ ва насъалуҳут-тавбата вал-мағфирота вал-ҳидаята лана иннаҳу ҳуват-таввабур-роҳийм. Тавбата ъабдин золимин линафсиҳи ла ямлику линафсиҳи мавтан вала ҳаятан вала нушуро.
Улуғ Аллоҳдан мағфират сўрайман
БЕЪРУ АРИЙС
Қубо масжидига борган зиёратчилар, Қубо масжидинг қибла тарафадан ўнга эллик қадам юрсалар машхур тарихга эга Арийс қудуғининг ўрни бор.
Қудуқ ўрни алоҳида қора мармар тош билан доира шаклда белгиланиб қўйилган. Ушбу қудуқ атрофида бирданига буюк саҳобалар Абу Бакр Умар ва Усмон розияллоҳу анҳумларга жаннат башорати берилган. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муҳрли узуклари Усмон розияллоҳу анҳунинг қўлларидан тушиб кетиб, ҳозиргача топилмаган.
Зиёратчиларни ушбу ерга боришларини тавсия қиламан.
Болалар билан ўйнаётганда ёлғон сўзлашдан огоҳлантириш
Абдуллоҳ ибн Омир розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизникида ўтирган эдилар, онам мени чақириб, «Бери кел, бир нарса бераман», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Нима бермоқчисан?» дедилар. Онам: «Хурмо бермоқчи эдим», деган эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳеч нарса бермаганингда, сенга ёлғон ёзилиб қолар эди», дедилар».
Имом Абу Довуд ривояти.
ҚАЛБНИНГ ДАВОСИ 5 НАРСАДАДИР:
1. Тафаккур билан Қуръон ўқиш.
2. Очкўзлик билан овқатланмаслик.
3. Тун қоронғусида Аллоҳга ибодатда бўлиш.
4. Тонг палласида Аллоҳга ибодатда бўлиш.
5. Яхши инсонлар даврасида кўпроқ бўлиш.
Яҳё ибн Муоз
