Аллергология Маркази
Open in Telegram
Республика илмий ихтисослашган аллергология маркази расмий Телеграм канали Манзил: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Шифокорлар кўчаси 2. (ориентир Тошми МАКРО) allergologiyamarkazi.uz Боғланиш учун: ☎️ +99878 150 06 65 , +99890 024 55 03
Show more847
Subscribers
No data24 hours
+77 days
+1930 days
Posts Archive
Что сейчас цветет?
☎️ +99 890 024 55 03
🌐 allergocenter.uz | Telegram | Facebook | Youtube | Instagram
Вопросы о молоке!
☎️ +99 890 024 55 03
🌐 allergocenter.uz | Telegram | Facebook | Youtube | Instagram
Repost from Sog‘liqni saqlash vazirligi
🌸 Юртимизга орзиқиб кутилган гўзал баҳор фасли кириб келди. Табиатнинг уйғониш ва яшариш мавсумида барчангизни сиҳат-саломатлик асло тарк этмасин!
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Демодекоз бу қандай касаллик?
☎️ +99 890 024 55 03
🌐 allergocenter.uz | Telegram | Facebook | Youtube | Instagram
Демодекоз это какое заболевание?
☎️ +99 890 024 55 03
🌐 allergocenter.uz | Telegram | Facebook | Youtube | Instagram
🥚 Куриные яйца – без сомнения, один из важнейших продуктов в рационе миллионов людей с самого раннего детства, неотъемлемый компонент многих диет и ингредиент тысяч блюд. При этом яйца содержат аллергены, которые могут вызывать тяжёлые и угрожающие жизни реакции вплоть до анафилаксии.
☎️ +99 890 024 55 03
🌐 allergocenter.uz | Telegram | Facebook | Youtube | Instagram
Repost from Sog‘liqni saqlash vazirligi
❗️Аллергик касалликларнинг 30-40 фоизи аутоиммун реакциялар билан боғлиқ
🔬 Иммунитет заифлашиши — саломатлигимиз учун катта хавф. Бунда организмнинг турли касалликларга қарши курашиш қобилияти сусаяди. Аммо ҳаддан ташқари фаол иммунитет ҳам соғлик учун жиддий муаммо!
Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Илмира Разикова шу мавзудаги хулосаларини аллергик касалликлар билан боғлаган ҳолда баён қилди.
▶️ — Аутоиммун хасталиклар иммун тизими фаолияти издан чиқиши туфайли юзага келади, — дейди тиббиёт фанлари доктори, профессор И.Разикова. — Ушбу патологияда тананинг ҳимоя қобилияти шунчалар тажовузкор бўладики, иммунитетимиз вирус ва бактериялар ўрнига, ўз организмимизга қарши курашишга киришади.
📌 Яъни тана ўз ҳужайраларини душмандай қабул қилиб, уларни йўқ қилувчи антитаналар ишлаб чиқара бошлайди. Шу тариқа ички аъзоларимизда яллиғланиш жараёни кечади. Энг ёмони, яллиғланиш қанчалик кучайса, иммунитет тизимидаги "қотил ҳужайра"ларнинг соғлом тўқима ва органларга "ҳужуми" шу қадар зўраяди.
🩺 Бу эса бора-бора псориаз, ревматоид артрит, тарқоқ склероз, ярали колит, қандли диабетнинг 2-тури, склеродермия, васкулит каби қатор аутоиммун касалликлар ривожланишига сабаб бўлади.
✅ Бундай патологияларнинг пайдо бўлиш омиллари ҳақида турли хулоса ва ёндашувлар мавжуд. Масалан, баъзи аутоиммун хасталиклар, хусусан, қизил волчанка ёш аёлларда эркакларга қараганда 10 марта кўп учрайди.
♻️ Айрим шундай касалликлар эса бир оила аъзоларида генларнинг тўсатдан мутацияси туфайли пайдо бўлади ёки ирсият орқали узатилади.
🔎 Қолаверса, қатор ташқи омиллар — қуёш нурлари, кимёвий моддалар сингари аллергенлар ҳамда вирус ва бактериялар аутоиммун жараёнининг ривожланишига мойиллик яратади.
📊 Ўрганишларга кўра, аллергик касалликларнинг тахминан 30-40 фоизи аутоиммун реакциялар билан боғлиқ. Бунда функционал аутоантитаналар семиз ҳужайралар ва базофилларнинг фаоллашишига, гистамин ҳамда бошқа яллиғланишга қарши моддалар ҳосил бўлишига олиб келади.
💊 Одатда касаллик қўзғалмаслиги учун иммунитет тизимини блокловчи дори-дармонлардан фойдаланилади. Аммо бу препаратлар, ўз навбатида, инсоннинг инфекцияларга қарши ҳимоя қобилиятини заифлаштириши мумкин.
‼️ Айни пайтда Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт марказимизда шундай дарддан азият чекаётган беморларда аллергик касалликларни энг илғор усулларда аниқлаш ва муолажа қилиш йўлга қўйилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Аллергик касалликка чалинган беморларнинг электрон реестри яратилмоқда.
☎️ +99 890 024 55 03
🌐 allergocenter.uz | Telegram | Facebook | Youtube | Instagram
Подоконики, ванная комната, санузлы, первый и последний этаж, частные дома, аквариум, климат, место, где живет человек... всё это фактор риска роста плесени! А где же тогда плесени нет?
⠀
Споры плесени, представляющие собой крошечные частицы, выделяемые грибками могут вызывать аллергические реакции у восприимчивых людей. Аллергия на плесень похожа на другие виды респираторных аллергических реакций, такие как аллергия на пыльцу или домашних животных, и может вызывать такие симптомы, как чихание, насморк или заложенность носа, зуд глаз и слезотечение. У людей, страдающих астмой, воздействие плесени может усугубить респираторные симптомы и привести к приступам астмы.
⠀
Среди частых причин развития плесневой аллергии выделяют Aspergillus, Penicillium и Alternaria, Cludosporium, Fusarium, Mucor. Именно к этим компонентам чаще всего врач-аллерголог назначает диагностику в поиске плесневой сенсибилизации.
☎️ +99 890 024 55 03
🌐 allergocenter.uz | Telegram | Facebook | Youtube | Twitter |Instagram
Repost from Sog‘liqni saqlash vazirligi
❗️Аллергик касалликка чалинган беморларнинг электрон реестри яратилмоқда
▶️ Илмира Разикова,
Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази директори:
📈 — Ҳозир дунёда ҳар уч кишидан бири аллергиядан азият чекмоқда. Бу — Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти таҳлили. Аммо глобал иқлим ўзгариши ва атроф-муҳит ифлосланиши билан боғлиқ муаммолар кескинлашар экан, вазият янада хавотирли тус олиши табиий.
📌 Қолаверса, кимёвий қўшимча ва консервантлар билан бойитилган озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмоли ортмоқда. Дори воситаларини ҳаддан ташқари кўп қабул қилаётганимиз — факт. Кам харакатлик, стресс каби омиллар иммун тизимини тобора заифлаштиряпти.
📊 Шу боис, ЖССТ 2025 йилга бориб, Ер юзи аҳолисининг тенг ярми аллергик касалликлар билан курашишига тўғри келади, деб прогноз қилган. Ҳатто баъзи тараққий этган мамлакатлар аллақачон ушбу чизиққа етиб улгурди.
📋 Бунга қарши самарали курашиш учун ўтган йил 23 ноябрда “Аллергик касалликларнинг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
🔎 Ҳозир ушбу ҳужжат ижроси доирасида тиббиётнинг бирламчи бўғинидан бошлаб аллергик касалликларнинг эпидемиологик кўрсаткичлари устидан назорат кучайтирилмоқда ва манзилли скрининг текширувлари жорий этиляпти.
💊 Қолаверса, аллергик ва иммунологик касалликларга чалинган “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”да бўлган беморларни ингаляцион глюкокортикостероид дори воситалари билан бепул таъминлаш тизими йўлга қўйилиши юртдошларимиз учун катта ғамхўрлик бўлди.
🔬 Ҳудудларда аллергология ва клиник иммунология йўналишида юқори технологик ташхислаш ва даволаш амалиётлари турларини босқичма-босқич 10 турдан 20 тургача оширмоқчимиз.
💻 Бундан ташқари, аллергик касалликка чалинган беморларнинг электрон реестрини яратишга киришдик. Шу мақсадда ҳозир марказимиз ва унинг ҳудудий филиаллари мутахассислари билан биргаликда манзилли ўрганишларни ўтказяпмиз.
🏥 Жумладан, шу ҳафта бошидан муассасамиз етакчи шифокорларидан иборат ишчи гуруҳ Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида бўлдик. Ҳудуд кўп тармоқли марказий поликлиникаси ва қатор оилавий поликлиникаларда мақсадли скрининг текширувлари ташкил этилди.
🩺 Ўтказилган чуқурлаштирилган кўриклар давомида болалар ва катталар, ҳомиладор аёллар юқори малакали аллерголог шифокорлардан тиббий маслаҳат ҳамда стационар ва уй шароитида даволаниш бўйича кўрсатмалар олди. Лозим бўлган беморларга марказда имтиёзли даволаниш учун тавсиялар берилди.
‼️ Шунингдек, хизмат сафаримиз асносида Чирчиқ шаҳрида аҳолига ихтисослаштирилган аллергологик ёрдам кўрсатиш даражаси, мавжуд камчиликлар ҳамда имтиёзли даволаниш учун йўлланмалар бериш тизимида юзага келаётган муаммолар ўрганилди. Мутахассислар учун маҳорат дарслари ташкил этилди.
Ҳозир бундай тизимли ишлар республикамизнинг бошқа ҳудудларида ҳам изчил давом эттирилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
🩺 Жойларда тиббий кўриклар ташкил этилмоқда!
🏥12-13-14 феврал кунлари Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий амалий тиббиёт маркази етакчи шифокорларидан иборат ишчи гуруҳ - марказ директори, т.ф.д., профессор И.С.Разикова бошчилигида Тошкент вилояти Чирчиқ шахар кўп тармоқли марказий поликлиникасида, Чирчиқ шахар биринчи, иккинчи, учунчи оилавий поликлиникаларида бўлишди.
📌 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 371-сонли "Аллергик касалликларинг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбири тўғрисида" ги қарори ижроси жойларда жадал амалга оширилмоқда!
Натижада чекка ҳудудларда истиқомат қиладиган аҳоли орасида аллергик касалликларни эрта аниқлаш, уларни профилактика қилиш мақсадида скрининг текширувлари ўтказилди. Қабулга келган беморлар профессор бошчилигида чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.
👩🏻⚕️ Ўтказилган тиббий кўрик давомида ҳудудда яшовчи болалар ва катталар юқори малакали, олий тоифали аллерголог-шифокорлардан тиббий-маслаҳат ҳамда стационар ва уй шароитида даволаниш бўйича тавсиялар олдилар. Лозим бўлган беморларга марказда имтиёзли даволаниш учун тавсиялар берилди.
☎️ +99 890 024 55 03
🌐 allergocenter.uz | Telegram | Facebook | Youtube | Twitter |Instagram
🩸Основными минеральными соединениями в крови, способными проводить электроимпульсы (электролиты) выступают:
• хлор
• калий
• натрий
🥊 Любые, даже малейшие изменения баланса могут негативно отражаться на сердечном ритме, работе почек и других органов
Электролиты в биохимическом анализе помогают определить заболевания желудочно-кишечного тракта, при которых нарушаются процессы усвоения пищи 🥘
🫀 Также лабораторное исследование определяет нарушения работы почек, печени, надпочечников и щитовидной железы, сахарный диабет, сердечно-сосудистые заболевания
Сдать анализы на электролиты вы можете с 8.30 до 14.00 в лаборатории у нас!
📲 +99890 024 55 03
* У НАС ЖИВАЯ ОЧЕРЕДЬ 😊
🌐 allergocenter.uz | Telegram | Facebook | Youtube | Twitter |Instagram
Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий амалий тиббиёт марказида даволанаётган беморлар учун дори дармонлар 💊 ёрдамида даволаш билан бир қаторда хар куни тонгда даволовчи гимнастика🤽♀️, нафас машқлари🧘♀️ ўтказилиб келинади.
Нафас йўлларида сурункали касалликлари бўлган беморлар учун ушбу нафас машқлари жуда муҳим! Нафас машқлари қилиб бўлгач беморлар мусиқага💃 рақсга тушиб эрта тонгни яхши кайфиятда 🥰 кутиб оладилар!
Эрта тонгда соғлом бўлганлар учун ҳам гимнастика билан шуғилланиб туриш албатта фойдали!💪
☎️+99890 024 55 03
🌐 allergocenter.uz | Telegram | Facebook | Youtube | Twitter |Instagram
