«Zikr uz» Рабиъул аввал ойи ☪️ 1448
Open in Telegram
@Zikr_uz расмий канал!!! Андижон туманидаги "Аммор ибн Ёсир" жоме масжиди имом хатиби Матғозиев Салимжоннинг расмий диний-маърифий" канали Youtube: https://youtube.com/channel/UCOhfb0L2x9j5E2DYFHMKDIg
Show more1 778
Subscribers
+524 hours
+87 days
-1030 days
Posts Archive
#raddiya
🗣Ҳукм чиқариш илми тиббиёт илми кабидир. Мабодо бировнинг фарзанди оғир касалга чалиниб қолса, у тегишли ташхис қўйиш ва фарзандини даволаш учун тиббиётга оид китобларни титадими ёки малакали шифокорнинг олдига борадими? Тўғрисини айтганда, унинг эси жойида бўлса, кейинги йўлни тутади.
❗️Динда ҳам худди шундай.
Аслида у тиббиётдан ҳам муҳимроқ, шунингдек, қамрови жиҳатидан хавфлироқдир.
🖋Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий раҳимаҳуллоҳ
👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•
✅Каналга обуна бўлинг👇
🌐 (https://t.me/zikr_uz)
АСР НАМОЗИ ҲАҚИДАГИ ҲАДИС
#ҳадис
❓2173-САВОЛ: “Аср намозини қазо қилган одамнинг қилган амаллари бекор бўлибди” ҳадисини қандай тушунамиз? Агар шу иш содир бўлса, бутун умр қилган амаллари бекор кетадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Бурайда Асламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган мазкур ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:
مَنْ تَرَكَ صَلَاةَ العَصْرِ فَقَدْ حَبِطَ عَمَلُهُ
“*Ким аср намозини тарк қилса, унинг амали ҳабата (*бекор_) бўлибди”, (Имом Бухорий ривояти).
Ҳадисдаги “... *тарк қилса_”дан мурод, узрсиз равишда қасддан тарк қилишдир.
“... _унинг амали ҳабата (бек_ор) бўлибд*и” иборасини эса “амалнинг ўзи бутунлай йўқ бўлиб кетади”, деган маънода эмас, балки амалнинг ажри, мукофоти бекор бўлиб, савоби йўқ бўлиб кетади, деб тушунилади. Агар уни зоҳирий маъноси тушунилса, кишининг шу пайтгача бажарган намоз, рўза, закот ва ҳажларини қайта бажариши керак бўлар эди.
Айнан қайси амалларининг ажру савоби бекор бўлади деган масалада уламолар турлича фикрлар билдирганлар: айримлар ўша кундаги амаллари бекор бўлади, деган бўлсалар, баъзи олимлар ўша қазо бўлган аср намозининг савоби бекор бўлади (яъни ўз вақтида ўқиган киши учун бериладиган савоблардан маҳрум бўлади), деганлар. Бошқа олимлар эса бу мажозий ўхшатиш бўлиб, ундан кўзланган маъно “Унинг қилган иши худди амали бекор бўлган кимсага ўхшаб қолибди”, демакдир, деб айтганлар. Бошқа бир фикрга кўра, бунинг маъноси: “Амали бекор бўлишига жуда оз қолди”, деганидир.
Ибн Ҳажар Асқалоний айтадилар: “Ушбу таъвиллар ичида ҳақиқатга энг яқини шуки, бу сўз қаттиқ огоҳлантириш (зажр ва таҳдид) мақомида бўлиб, унинг зоҳирий маъноси кўзда тутилмаган”.
Юқоридаги сўзлардан хулоса қилсак, аср намозини қасддан узрсиз тарк қилиш катта гуноҳдир, бундай одам жуда кўп яхшиликлардан бебаҳра қолади. Аммо бир марта аср намозини тарк қилиш билан унинг барча амаллари бекор бўлиб кетмайди. Балки ўша кундаги амалларигина бекор бўлади ёки ўша бир намознинг ажру савобидан маҳрум бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•
✅Каналга обуна бўлинг👇
🌐 (https://t.me/zikr_uz)
#кайфият
Қалбингиз Аллоҳнинг уйи!
Кўксингиз меҳрнинг чашмаси!
Кўзингиз гўзаллик шайдоси!
Қўлларингиз хайрнинг аскари!
Оёқларингиз яхшиликнинг чопари!
Турган-битганингиз Мусаввир зотнинг "санъат асари!"
Илм сизга тутилди, дунё сизга яралди; тунлар оромингиз учун, кунлар касби корингиз учун бино бўлди, Хақ шундай яратибдими, демак ҳеч бири бежиз эмас!
Хайрли тонг...
👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•
✅Каналга обуна бўлинг👇
🌐 (https://t.me/zikr_uz)
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ
Якшанба тонги муборак бўлсин!
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
🍃Асл саодат “Раббим Аллоҳ!” демоқликдадир. "Агар Пайғамбар алайҳиссалом ёнларида бўлсак, у зотдан куч олардик...”
🍃Кунимиз шукр ва зикрга бой бўлсин!
📆 06.09.2026-й ( мелодий йил )
(Сентябрь ойи )
📆 24.03.1448-й ( хижрий йил )
(Робиъул аввал ойи )
Яқинларни, қадрдонларни зиёрат қилиб туринг. Зеро вақт тез ўтиб кетиб қолмоқда..
👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•
✅Каналга обуна бўлинг👇
🌐 (https://t.me/zikr_uz)
Мусулмон умматларига раҳмат бўлганлари
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бошқалардан кўра мусулмон умматларига меҳрибонроқ эдилар. Бу ҳақида Қуръони кармида шундай дейилади:
{ لَقَدْ جَاءَكُمْ رَسُولٌ مِنْ أَنْفُسِكُمْ عَزِيزٌ عَلَيْهِ مَا عَنِتُّمْ حَرِيصٌ عَلَيْكُمْ بِالْمُؤْمِنِينَ رَءُوفٌ رَحِيمٌ } (3)
“Ҳaқиқaтaн, сизлaргa ўзлaрингиздaн (чиққaн), сизлaрнинг қийинчиликлaрингиздaн aлaм чeкaдигaн, сизлaр билaн қизиқувчи вa мўминлaргa мушфиқ вa рaҳмдил рaсул кeлгaндир”. (Тавба: 127).
Ҳузайфа розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ғазабланган ҳолатимда умматимдан қай бирини сўккан бўлсам ёки лаънатлаган бўлсам, мен ҳам Одамнинг фарзандиман. Мен ҳам сизлар ғазаб қилганингиздек, ғазаб қиламан. Бироқ, Аллоҳ таоло мени оламларга айни раҳмат этиб юборди. Ўша лаънат ва сўкиш уларга мендан дуо сифатида қабул бўлишини истайман”, деган эдилар.
Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Хушхабарлар беринглар, нафрат қилдирманглар, осонлаштиринглар, қийинлаштирманглар”, дедилар. (Имом Муслим ривояти. Ушбу ҳадис Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг “РАСУЛУЛЛОҲ соллаллоҳу алайҳи васаллам” номли китобларидан).
Усома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари у зотга: “Тезроқ келинг, ўғлим қабзи руҳ бўлмоқда”, деб одам юборди. Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам айтиб: “Албатта, олгани ҳам Аллоҳникидир, бергани ҳам Уникидир. Унинг наздида ҳар бир нарсанинг ажали белгилангандир. Сабр қилсин ва талаби савобда бўлсин”, деб одам юбордилар. У (қиз) қасам ичиб: “Албатта келсинлар”, деб одам юборди. Бас, у зот турдилар. Ул зот билан бирга Саъд ибн Убода, Муоз ибн Жабал, Убай ибн Каъб, Зайд ибн Собит ва бир қанча кишилар ҳам турдилар. Болани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўтариб олиб келинганда, унинг жони мешга ўхшаб пўкиллаб қолган эди. Бас, у зотнинг икки кўзларидан ёш оқди. Шунда Саъд: “Ё Расулуллоҳ, бу нима?”, деди. “Бу Аллоҳ бандаларининг қалбига солган раҳматидур. Аллоҳ фақат раҳимлик бандаларигагина раҳим қиладир”, дедилар”. (Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилишган. Ушбу ҳадис ҳам ўша китобдан).
👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•
✅Каналга обуна бўлинг👇
🌐 (https://t.me/zikr_uz)
#kun_hikmati
🌙 САРҲИСОБ
✅ Хотиржам бўлинг, Аллоҳ ризқингизга кафил бўлган! Лекин жаннатга киришингизга кафил бўлмаган, ғурурланманг!
✔️ Нажот топувчилар оздир. Дунёнинг зеб-зийнати ўткинчидир.
✨Жаннатдан бошқа барча неъмат фонийдир. Дўзахдан бошқа ҳар қандай бало аслида офиятдир.
⏳Фурсатни бой бермай туриб, нафсингизни сарҳисоб қилиб туринг.
👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•
✅Каналга обуна бўлинг👇
🌐 (https://t.me/zikr_uz)
БАЛОҒАТГА ЕТМАГАН БОЛАНИНГ ҚАБРДАГИ ҲОЛАТИ
❓2172-САВОЛ: Биламизки, ҳар бир банда вафот этгач қабрда сўроқ қилинади. Саволим шуки, балоғатга етмай вафот этганлар ҳам сўроқ қилинадими?
Ахир улар ақлини танимаганку ҳали? Пайғамбаримиз алайҳиссалом балоғатга етмаган ўз ўғиллари Иброҳимни қабрга қўйганларида: “Ҳозир сенинг олдинга иккита фаришта келади. “Роббим Аллоҳ” дегин, “Пайғамбарим отам Муҳаммад алайҳиссалом, диним эса ислом” дегин, деб айтган эканлар. Бу воқеадан, демак ҳамма, яъни балоғатга етмаганлар ҳам сўроқ қилинади, деган хулоса чиқадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Балоғатга етмай вафот этган болалар қабрда савол-жавоб қилиниши масаласида уламолар ихтилоф қилганлар:
Имом Абул Муъин Насафий, Ибн Салоҳ, Нававий, Субкий, Ибн Ҳажар Маккий каби олимлар балоғатга етмаган болалар қабрда савол жавоб қилинмайди, деганлар.
Абул Муъин Насафий “Баҳрул калом” китобида (179-бет) шундай дейдилар: “Шунингдек, мусулмонларнинг ёш болаларига ҳам ҳисоб, азоб ва қабрдаги савол-жавоб бўлмайди”.
Сиз айтган ҳадисни бир қатор олимлар “ғариб”, “саҳиҳ эмас” деганлар. Аллома Субкий айтадилар: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўғилларига талқин қилишлари (қабрдаги саволларга жавобларни ўргатишлари) ҳақидаги ривоятнинг асли йўқ”.
Аллома Закариё Ансорий айтадилар: “Пайғамбар алайҳиссаломнинг ўғилларига талқин қилишлари ҳақидаги ривоят ғарибдир”.
Айрим олимлар эса ёш бола ҳам қабрда савол-жавоб қилинади, деганлар. “Фатовои Баззозия”да шундай дейилади: “Ҳар бир руҳ эгаси савол-жавоб қилинади, ҳатто ёш бола ҳам, Аллоҳ таоло унга (тўғри жавобни) илҳом қилади”.
Имом Қуртубий “Тазкира”да шундай дейдилар: “Ёш болалар (қабрдаги савол-жавобда) худди балоғатга етганлар кабидирлар. Улар ўзларининг (қабрдаги) мавқелари ва бахт-саодатларини билишлари учун ақллари комил қилиб қўйилади ҳамда сўраладиган нарсаларига жавоб бериш илҳом қилинади”.
Мазҳабимизда биринчи қараш кучлироқ саналади. Аллома Ҳаскафий “Дуррул муҳтор”да айтадилар: “Энг саҳиҳ гап шуки, пайғамбарлар ҳам, мўминларнинг ёш болалари ҳам савол-жавоб қилинмайди”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•
✅Каналга обуна бўлинг👇
🌐 (https://t.me/zikr_uz)
#тафаккур_учун
Инсонлар сенга муҳтож бўлишлари неъматдир. Бас, бундан малол олма, акс ҳолда, бу неъмат адоватга айланади. Билгингки, ҳаётингдаги энг яхши тонг – одамлар сени сўроқлашган кундир, сен уларни сўроқлаган эмас.
"Маҳзун бўлма" Шайх Оиз ал-Қарний
👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•
✅Каналга обуна бўлинг👇
🌐 (https://t.me/zikr_uz)
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ
Шанба тонги муборак бўлсин!
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
🍃Асл саодат “Раббим Аллоҳ!” демоқликдадир. "Агар Пайғамбар алайҳиссалом ёнларида бўлсак, у зотдан куч олардик...”
🍃Кунимиз шукр ва зикрга бой бўлсин!
📆 05.09.2026-й ( мелодий йил )
(Сентябрь ойи )
📆 23.03.1448-й ( хижрий йил )
(Робиъул аввал ойи )
Яқинларни, қадрдонларни зиёрат қилиб туринг. Зеро вақт тез ўтиб кетиб қолмоқда..
👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•
✅Каналга обуна бўлинг👇
🌐 (https://t.me/zikr_uz)
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига энг аввал пишган мевалар келтирилса, ундан олиб кўзларига кейин лабларига қўйиб: “Ё, Аллоҳ бунинг аввалини кўрсатганингдек, охирини ҳам кўрсатгин”, деб дуо қилардилар. Кейин меваларни ҳузурларидаги ёшларга тарқатардилар. (Имом Табароний ривояти. Ушбу ҳадисни Ибн Синний Абу Ҳурайрадан ривоят қилган)
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам фарзандлари Иброҳим вафот этганида кўзларидан ёш оққанди.
Анас розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фарзандлари Иброҳимнинг ҳузурига кирдилар. Иброҳим жон талвасасида эди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўзларидан ёш тўкила бошлади. Шунда Абдурроҳман ибн Авф: “Сиз ҳамми Ё, Расулуллоҳ! (яъни сиз ҳам йиғлайсизми), дедилар. Ул зот: “Эй, Ибн Авф, бу раҳим-шавқатдандир”, дедилар. Бошқа ривоятда эса: “Кўз ёш тўкилади, қалб маҳзун бўлади ва биз фақат Роббимизни рози қиладиган сўзларни гапирамиз. Биз сенинг фироқингга маҳзунмиз эй, Иброҳим”, дедилар. (Имом Бухорий ривояти. Баъзи жумлаларини Имом Муслим ривоят қилган)
Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, у зот айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга фарзандлари Иброҳим вафот этаётган ҳолатида кўтариб олиб келинганда, у зотнинг икки кўзларидан ёш оқди. Шунда Саъд: “Ё Расулуллоҳ, нимага йиғлаяпсиз?”, деди. Шунда: “Бу Аллоҳ таоло бандаларининг қалбига жойлаган раҳматидир. Албатта, Аллоҳ таоло фақат раҳим-шавқатли бандаларига раҳим қилади”, дедилар”. (Муттафақун алайҳи)
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам етим-есирлар билан бирга юришдан ҳазар қилмасдилар. Балки, улар билан бирга юрардилар, уларнинг ҳожатларини раво қилардилар. (Имом Насоий шу маънодаги ҳадисни ривоят қилган)
Етимларга нисбатан ўзлари гўзал муомалада бўлардилар, уларга яхшилик қилардилар ва саҳобаларни ҳам шундай қилишга, етимларни ўз қарамоғига олишларига тарғиб қилиб, унинг фазилатларини баён қилардилар.
Абу Ҳурарйра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Мен билан етимни қарамоғига олган киши жаннатда мана шундоқ бўлади”, деб кўрсаткич ва ўрта қўлларини бирлаштириб ишора қилдилар. (Имом Бухорий ривояти)
Бошқа бир ривоятда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмонлардаги энг яхши уй бу унда етимга хайр-саховат қилинадиганидир”, деб айтганлар. (Ибн Можа ривояти)
👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•
✅Каналга обуна бўлинг👇
🌐 (https://t.me/zikr_uz)
#kun_hikmati
💎Жавоҳирлар қутиси
✨Агар бир қути ичига олмос ёки тилла солиб қўйсангиз, у қути 💎жавоҳирлар қутисига айланади.
💬 Агар айни шу қути ичига пўчоқ солсангиз, у пўчоқ идишига айланади.
✅ Агар ичига чиқинди солсангиз, чиқинди қутисига айланади.
✨ Худди шу сингари, миянгизга нимани жойласангиз, сиз ўша нарсанинг маконига айланасиз.
Масалан:
💬тафаккурни кўпайтирсангиз – хазинага 😶🌫️;
💬ғийбат, ҳасад, ношукрлик, салбий фикр ва ҳоказо иллатларни кўпайтирсангиз – маънан 🗑чиқиндихонага айланасиз...
👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•
✅Каналга обуна бўлинг👇
🌐 (https://t.me/zikr_uz)
ЖИНЛАР БИЛАН АЛОҚА ЎРНАТИШ
❓2171-САВОЛ: Жинлар мавжуд, аммо инсон кўзига кўринмайди. Жин чақириш дуолари ва амалларини қилиб жинлар билан алоқа ўрнатиб кўришга уриниш тўғрими? Агар шунақа қилсак нималар содир бўлиши мумкин? Менга кўпроқ маълумотлар айтинг, бу жуда муҳим.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Жинлар олами мавжуд бўлиб, унга иймон келтириш вожибдир. У биздан яширин ғайб олами, у ҳақда фақат ваҳий бизга хабар берган нарсаларнигина биламиз. Аслини олганда, инсон ва жин ўртасида ҳеч қандай алоқа ва муомала йўқдир. Зеро, у бизнинг оламимиздан бошқа бир оламдир ва улар билан муомала қилиш одатий ҳол эмас. Жинлар билан алоқа ўрнатиш, уларни инсонга бўйсундириш ақлан имкони бор иш бўлса-да, одатдан ташқари, ғайритабиий ишдир.
Инсон жин билан қуйидаги ҳолатларда алоқа қилиши мумкин:
1. Бу нарса Пайғамбарларга мўъжиза ўлароқ берилиши мумкин. Аллоҳ таоло айтади:
“Ва шайтонлардан унга ғаввослик қиладиганларини ва ундан бошқа ишларни қиладиганларини ҳам (бўйсундириб қўйдик) ва Биз уларни қўриқлаб турар эдик” (Анбиё сураси, 82-оят). Имом Табарий раҳимаҳуллоҳ оятни бундай шарҳ қилганлар: “Биз Сулаймонга шайтонлардан денгизда у учун ғаввослик қиладиганларини ҳамда ундан бошқа иморатлар, ҳайкаллар ва меҳроблар қуриш каби ишларни қиладиганларини бўйсундириб қўйдик” (“Тафсири Табарий”, 18/482).
2. Аллоҳнинг айрим валийларига каромат ўлароқ юз бериши мумкин. Бу нарса тақводор бандаларга ўзи хоҳламаган, интилмаган тарзда беихтиёр ҳосил бўлади. Аммо Аллоҳ таоло Ўзининг солиҳ бандаларига инъом этадиган энг улуғ каромат Унинг шариати ва динида истиқоматда бўлишдир. Шу сабабли, мусулмон киши кароматларга ва одатдан ташқари ҳодисаларга аҳамият бермаслиги, уларни ўзига ғам-ташвиш қилиб олмаслиги лозим. Аксинча, у ўз нафсининг одатларига эътибор қаратиб, уни тўғрилаши, ислоҳ қилиши ва бутун Одам болаларининг саййиди соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳидоятларига мувофиқ амал қилиши керак. Зеро, кароматнинг асли мана шудир.
3. Фосиқ одам. Агар одатдан ташқари бўлган бундай ҳодиса фосиқ, риёкор ёки кофир кимсанинг қўлида зоҳир бўлса, бу “истидрож” (аста-секин ҳалокатга учратиш учун берилган муҳлат) бобидандир. Аллоҳ таоло айтади: “Оятларимизни ёлғонга чиқарганларни эса, ўзлари билмайдиган томондан аста-секин ҳалокатга яқинлаштирамиз. Ва уларга муҳлат бераман. Албатта, Менинг тузоғим пишиқдир” (Аъроф сураси, 182-183 оятлар).
Жинлар билан атайлаб алоқа ўрнатишга интилиш мана шу учинчисига тушади. Жинлар токи уларни рози қиладиган бирор иш тақдим қилинмаса, шунчаки алоқага киришмайди, Шунингдек, ўзи билан муомала қилаётган жиннинг мусулмон ёки кофир эканини ким ҳам аниқ айта олади? Чунки улар кўзимиздан яшириндир ва биз уларнинг ҳақиқий ҳолатларини билмаймиз. Улар гапларида содиқми ёки ёлғончими?
Бундан ташқари, агар бу йўл шариатда рухсат берилган йўл бўлганида, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга албатта кўрсатма берган бўлардилар. Шунинг учун Аллоҳнинг валий ва солиҳ бандаларининг одати ғайри оддий ишларга аралашмаслик бўлган.
Мусулмон киши Аллоҳ бизни буюрган зоҳирий сабаблар билан машғул бўлиши, ҳаромлик эҳтимоли аралашиши мумкин бўлган ҳар қандай шубҳали нарсадан эҳтиёт бўлиши лозим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сени шубҳага солган нарсани қўй-да, шубҳасиз бўлган нарсага ўт”, деб бежизга айтмаганлар. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•
✅Каналга обуна бўлинг👇
🌐 (https://t.me/zikr_uz)
Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ айтганлар: “Агар Уҳуд тоғидек мол-давлатим бўлганида ҳаммасини сарф қилиб, Мавлуди шарифни ўқитишни дўст тутардим”.
Жунайд Бағдодий раҳматуллоҳи алайҳ: “Кимки Мавлуди шариф ўқиладиган жойда ҳозир бўлиб, уни қадрини улуғласа, албатта, иймони билан кетади”.
Маъруф Карҳий раҳматуллоҳи алайҳ: “Кимки Мавлуди шариф ўтказиш учун тайёргарлик қилаётганда вафот этса, Қиёмат куни Аллоҳ таоло одамларни сафга тизаётганда уни пайғамбарлар сафига қўяди”.
“Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилган эканларки, кимки мен фалон жойда Мавлуди шариф ўтказаман, деб қасд қилса ва мени дўст тутса, Наъим деган жаннатда мен билан бирга бўлади”.
Жалолиддин Суютий раҳматуллоҳи алайҳ: “Хонадонда ёки масжидда Мавлуди шариф ўқилса, Аллоҳ таоло раҳмати барчага баробар ёғилади ва Мавлуди шариф ўқилган жойни раҳмат фариштаси ўраб олади”.
👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•
🌐 (https://t.me/zikr_uz)
📆 04/09/2026й
Жума/Пятница
⏰ #Андижон_вақти_билан
✅ Тонг 04:25
✅ Қуёш 05:50
⏰ "Аммор ибн Ёсир" жоме масжидида намоз вақтлари
📌 Бомдод 05:10
📌 Пешин 13:00
📌 Аср 16:55
📌 Шом 18:45
📌 Ҳуфтон 20:30
♻️Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
👉🏻 https://t.me/zikr_uz
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ
Жума тонги муборак бўлсин!
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
🍃Асл саодат “Раббим Аллоҳ!” демоқликдадир. "Агар Пайғамбар алайҳиссалом ёнларида бўлсак, у зотдан куч олардик...”
🍃Кунимиз шукр ва зикрга бой бўлсин!
📆 04.09.2026-й ( мелодий йил )
(Сентябрь ойи )
📆 22.03.1448-й ( хижрий йил )
(Робиъул аввал ойи )
Яқинларни, қадрдонларни зиёрат қилиб туринг. Зеро вақт тез ўтиб кетиб қолмоқда..
👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•
✅Каналга обуна бўлинг👇
🌐 (https://t.me/zikr_uz)
Ёшларга, етим-есирларга, бевалар, касаллар ва заифҳолларга раҳм-шафқатлари
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен намозни ўқимоқчи бўлиб бошлайман-да, гўдак йиғисини эшитиб қолсам, йиғиси сабабли онасининг қаттиқ изтиробга тушишини билганимдан, намозни енгил қиламан”, дедилар”. (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти)
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ёшларга жуда меҳрибон эдилар.
Оиша онамиздан ривоят қилинади: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Алийнинг икки фарзанди Ҳасан ва Ҳусайн ўптилар. Ҳузурларида Ақроъ ибн Ҳобис ат-Тамимий бор эди. Шунда Ақроъ: “Менинг ўнта фарзандим бор. Лекин мен уларнинг бирортасини ҳечҳам ўпмаганман”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга қараб: “Ким раҳм қилмаса, унга ҳам раҳм қилинмайди”, дедилар”. (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти)
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, у киши айтадилар: “Бир аъробий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурига келиб: “Сизлар ёш гўдакларингизни ўпар экансизлар, биз эса уларни ўпмаймиз”, деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ахир Аллоҳ таоло сенинг қалбингдан раҳм-шафқатни чиқариб ташлаган бўлса, менинг қўлимдан нима ҳам келарди?”, дедилар”.
Яъни, кимнинг қалбида ёшлар, гўдакларга нисбатан раҳм-шафқат бўлса, бу шафқат ўз соҳибини ёшларни ўпишга ундайди. Ана энди кимнинг қалбидан ўша раҳм-шафқат олиб қўйилган бўлса, уларни ўпишликдан тийилади.
Барро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим, Ул зот елкаларида Ҳасанни кўтариб: “Эй, Аллоҳ, мен уни яхши кўраман, сен ҳам уни яхши кўргин”, деб айтардилар”. (Имом Бухорий ва Муслим ҳамда Имом Термизий ривоятлари)
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга: “Аҳли байтингиздан қайси бири сизга маҳбуброқ”, дейилди. Ул зот: “Ҳасан ва Ҳусайн”, дедилар.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Фотима розияллоҳу анҳога: “Менга икки фарзандимни чақир”, деб айтардилар. Кейин Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумоларни бағрларига босиб қучоқлардилар. (Имом Термизий ривояти)
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо ёшларни шодлантириб, уларни хурсанд қилишга қизиқардилар. Ҳузурларига энг аввал пишган мевалардан келтирилса, олдиларидаги ёшларга тарқатардилар.
👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•
✅Каналга обуна бўлинг👇
🌐 (https://t.me/zikr_uz)
#duo_zikr
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ حُبَّكَ، وَحُبَّ مَنْ يُحِبُّكَ، وَالعَمَلَ الَّذِي يُبَلِّغُنِي حُبَّكَ
📖 Ўқилиши: Аллоҳумма иннии ас'алука ҳуббака, ва ҳубба ман йуҳиббука, вал 'амалаллазии йубаллиғуни ҳуббака.
✨ Маъноси: «Аллоҳим! Мен сендан муҳаббатингни сўрайман, Сенга муҳаббат қилганнинг муҳаббатини ва Сенинг муҳаббатингга етказадиган амални сўрайман».
👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•
✅Каналга обуна бўлинг👇
🌐 (https://t.me/zikr_uz)
САЛОМ БЕРИБ БЎЛМАЙДИГАН ҲОЛАТЛАР
❔ САВОЛ: Салом бериб бўлмайдиган ҳолатларни айтиб берсангиз?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Салом бериш суннат амал бўлса-да, бир неча ҳолатларда салом бериш макруҳ эканлигини фуқаҳолар санаб ўтганлар. Шунга кўра:
☑️ намоз ўқиётганга,
☑️ Қуръони карим тиловат қилаётганга,
☑️ ҳадис айтаётганга,
☑️ ваъз қилаётганга,
☑️ уларнинг ҳар бирига қулоқ тутиб турганга,
☑️ фиқҳ илмини такрор қилиб турганга,
☑️ ҳукм чиқариш учун ўтирган қозига,
☑️ фиқҳ борасида илмий баҳс олиб бораётганларга,
☑️ азон ёки иқомат айтаётган муаззинга,
☑️ беҳуда ўйин-кулгу билан банд бўлиб турганларга,
☑️ аврати очиқ инсонга,
☑️ қазои ҳожатда ўтирганга ва
☑️ овқат еяётган одамга салом бериш макруҳ саналади. Чунки мазкур ҳолатларда салом бериш алик олувчининг ўз ишидан чалғитади ҳамда жавоб бера олмайди. Намоз ўқиётган инсон алик ололмайди, зикр қилаётган инсон ҳам шундай. Оғзида луқмасини чайнаётган ҳам овқат билан машғуллиги туфайли, у ҳам жавоб бера олмайди. Қолганлари ҳам шундай. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•
✅Каналга обуна бўлинг👇
🌐 (https://t.me/zikr_uz)
Ҳаётда ҳамма нарса биз режалаштирганимиздек содир бўлавермайди. Баъзан биз жуда хоҳлаган нарсага эриша олмаймиз ва кейинроқ бунинг сабабини тушунамиз.
Ҳаёт ҳар доим ҳам бизнинг хоҳишларимизни амалга оширавермайди, лекин кўпинча бизни айнан ўша ерга олиб боради. Ва орқага назар ташласак, баъзи муваффақиятсизликлар анча яхши нарсанинг бошланиши бўлганини англаймиз.
Хайрли кун...
👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•
✅Каналга обуна бўлинг👇
🌐 (https://t.me/zikr_uz)
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ
Пайшанба тонги муборак бўлсин!
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
🍃Асл саодат “Раббим Аллоҳ!” демоқликдадир. "Агар Пайғамбар алайҳиссалом ёнларида бўлсак, у зотдан куч олардик...”
🍃Кунимиз шукр ва зикрга бой бўлсин!
📆 03.09.2026-й ( мелодий йил )
(Сентябрь ойи )
📆 21.03.1448-й ( хижрий йил )
(Робиъул аввал ойи )
Яқинларни, қадрдонларни зиёрат қилиб туринг. Зеро вақт тез ўтиб кетиб қолмоқда..
👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•
✅Каналга обуна бўлинг👇
🌐 (https://t.me/zikr_uz)
