Pro Study
Open in Telegram
Хотите достичь своих целей, это только в "Pro Study"💥 Pro Study с нами на пути к целям🚀 Manzil:Chelak shahri Samarqand ko‘chasi 2-uy +998979209494 @NorbayevAbror @Norboyev_Anvar @SirojiddinAslanov
Show more1 626
Subscribers
No data24 hours
+97 days
+4930 days
Posts Archive
1 626
Кейинги йилдан барча йўналишларда имтиёз олиш учун B2 сертификат талаб қилинади
#abituriyent
Вазирлар Маҳкамасининг 13.05.2019 йилдаги 395-сонли қарорга кўра, қуйидаги даражалар акс этган сертификатлар бўлганда, чет тилидан энг максимал балл берилади ва абитуриент тестга кирмайди:
асосий блоки чет тили бўлганлар – CEFR B2 ва ундан юқори (IELTS 5,5 ёки TOEFL IBT 72);
2 ва 3-блоки чет тили бўлганлар – CEFR B1 ва ундан юқори (IELTS 4,5 ёки TOEFL IBT 42).
Лекин кўпчилик қарорнинг бир жиҳатига эътибор қаратмади ва хабарларда ҳам бу ҳақида айтилмади.
Яъни юқоридаги талаблар фақат жорий йил учун амал қилади, кейинги йилдан чет тили қайси блокда бўлишидан қатъи назар имтиёз B2 даражадаги сертификати бор абитуриентларга берилади. Яна ҳам соддароқ айтганда, B1 даражаси кейинги йилдан бошлаб кириш имтиҳонларида ҳеч қандай имтиёз бермайди.
Очиғи бунақасини кутмаган эдим. Ёдингизда бўлса, ўтган йили худди шу қарорнинг лойиҳаси муҳокама учун қўйилганди, лекин бу банд ўша лойиҳада йўқ эди. Унда қаердан пайдо бўлиб қолди? Ким қўшди? Нима мақсадда қўшди? Кимдир изоҳ берадими бунга?
Лойиҳа эълон қилинганда, кўпчилик B2 учун эътироз билдирганди. Лекин мен асосий блокка имтиёз бериш учун B2 талаб қилиш ташаббусини қўллаб-қувватлаб пост ёзгандим (https://t.me/xushnudbek/1362). Унда қуйидагича фикрлар бор эди:
«Бошқа томондан қараганда, инглиз тили филологияси йўналишига ҳужжат топширган абитуриент инглиз тилини археология йўналишига топширган абитуриентдан яхшироқ билиши керакми? Нима учун оддий мактаб битирувчисига қўйилган талабни (B1) билгани учун инглиз тили ва адабиётига топширган абитуриентга тест синовларида максимал (!) балл бериб ва уни тестдан озод қилиш керак? Нима учун?
Инглиз тили бўйича таржима назарияси ва амалиёти йўналишида имтиёзга эга чиқмоқчими, марҳамат, ҳаммадан бир бош баландроқ эканлигини исботласин ва B2 даража билан максимал балл (30 тадан 30 та тўғри жавоб) олсин. Абитуриент ҳаммадан зўрроқ эмасми, унда кечирасиз, марҳамат қилиб B1 даражада тузилган тест саволларига эл қатори жавоб берсин ва зўр бўлса, ҳаммасига тўғри жавоб бериб, ўқишга кирсин».
Ҳалиям ўша фикрларимда собитман. Аммо кейинги йилдан қайси блокда бўлишидан қатъи назар барча йўналишларга B2 сертификат талаб қилинишини маъқулламайман.
Бевосита инглиз тилига ихтисослашган ва ихтисослашмаган йўналишлар орасида фарқ бўлиши, талаблар даражаси турлича бўлиши керак. Ахир бу оддий мантиқ-ку!
Яна бир жиҳатини инобатга олишларини илтимос қилар эдим. Бугунги кунда мактаб, коллеж ва лицейларда чет тилини ўқитилиш даражасини ҳаммамиз яхши биламиз, бу ҳеч кимга сир эмас.
Масалан, Президент Фармони билан тасдиқланган Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида B1-CEFR даражасига мувофиқ инглиз тилини ўзлаштирган умумтаълим мактаблари битирувчилари сонини 2019 йилда 10%, 2021 йилда 20%, 2025 йилда 50% ва 2030 йилга борибгина 100%га чиқариш режа қилинаётгани ёзилган. Бу ҳали B1 даража ҳақидаги режа. B2 га йўл бўлсин.
Мана шундай шароитдан келиб чиқиб, кириш имтиҳонларида талабни B2 даражасигача кескин кучайтириш ёшларда тил ўрганишга бўлган иштиёқни бадтар камайтиради. Бола психологиясида шунақа, кам-кам, кичик вазифалар бериб, уларда ўқишга мотивациясини ошириш керак. Бирданига мураккаб топшириқ уларни бездириб қўяди ва акс натижа беради.
Масалан, чет тили асосий бўлмаган йўналишларда IELTS 4,5 учун максимал балл берилишини эшитиб, кўпчилик ўқиш истагини билдирди. “Вой, анча осон бўлибдику, сал ҳаракат қилсам, бу даражани оламанку” деган ўй билан чет тилини ўқишга иштиёқ пайдо бўлди. Аммо энди уларнинг вазифаси янада мураккаблашди. Бунақа вазиятда IELTS 5,5 олиш учун кетадиган вақт ҳамда меҳнатдан қочиб, тинчгина таваккал тест ишлаб чиқиш вариантини танлаши мумкин.
Шахсий фикримча, токи халқ таълимидаги сифат талаб даражасига етгунча, бундай баланд талабларни қўймаслик керак.
Мутасаддилар бу қарорни ҳали ҳам қайта кўриб чиқишса мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈
1 626
Расман! Абитуриентлардан ҳужжатлар фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилинади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2019/2020 ўқув йили қабулидан бошлаб, давлат ОТМларига бакалавриатга ўқишга кириш учун абитуриентлар фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қиладилар.
Шунингдек, тест синовлари ташкил этилаётган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлардан (ногиронлиги бўлган ёки тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар бундан мустасно) тест синовларида иштирок этиши учун ЭКИҲ ярим баравари (101 минг 365 сўм ) миқдорида тўлов ундирилади.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
1 626
⚡️ РАСМАН: Абитуриентлар учун хушхабар!
ОТМларга тест синовлари орқали қабул қилиш тартибига оид Президент қарори имзоланибди. Қарорда абитуриентлар учун кўплаб ижобий янгиликлар акс этган, дейишмоқда.
Жумладан, абитуриентга 3 та йўналишни танлашда фанлар кетма-кетлиги мос бўлмаса ҳам рухсат этиладиган бўлди.
Масалан, 1-блок тарих фани бўлган йўналишни танлаган абитуриент, кейинги йўналишлар сифатида 1-блоки чет тили ёки она тили ва адабиёт бўлган йўналишни ҳам танлай олиши мумкин. Фақат асосий шарти блокдаги учта фан бир хил бўлиши керак, кетма-кетлиги бошқача бўлса ҳам мумкин.
Шунингдек, айтишларича, қабул жараёнларида аввалги йилларда ўқишга кира олмаган абитуриентлардан олинадиган тўловлар ҳам камайтирилибди. Яъни тўлов миқдори ярим “минималка” (101 минг сўм) этиб белгиланибди. Биринчи йили ўқишга топшираётганлар учун ҳужжат топшириш бепул бўлади.
👉 @xushnudbek 👈
1 626
ДТМ рухсатномасини энди онлайн олса ҳам бўлади. Тошкентга келиш шарт эмас
Бу ҳақда Адлия вазирлиги томонидан ўтказилган “Қонунчиликдаги янгиликлар” брифинги ва матбуот анжуманида маълум қилинди.
Кутилаётган қулайликлардан бири сифатида Давлат тест маркази бош бошқарма бошлиғи Барно Ражабов маълумот бериб ўтди:
«Абитуриентларни шу пайтгача қийнаб келаётган масалалардан бири ДТМ рухсатномаларини қай вақтда олиши эди. Одатда, ушбу рухсатномалар имтиҳон арафасида 31 июлга қадар (шу куни ҳам) тарқатиларди.
Ўтган йил мисолида айтадиган бўлсак, тест синовлари 15 кун давом этгани сабабли абитуриентларнинг ушбу рухсатнома билан боғлиқ мурожаатлари кўп бўлди.
Уларнинг аксари Тошкентга келиб-кетишда ортиқча оворагарчилик ва харажатларнинг олдини олиш билан боғлиқ эди, албатта.
Биз ҳам шу мақсадларни кўзлаб бу йилдан ДТМ рухсатномаларини бевосита Давлат тест маркази сайтидан фойдаланиб ўзига тегишли рухсатномани юклаб олиши мумкин ва шу асосда тегишли ўқув биносига кириб-чиқиши таъминланишини назарда тутяпмиз», - дея таъкидлади ДТМ вакили.
Манба: @xushnudbek
✅ t.me/davlattestmarkazi
1 626
ОТМларга қабул бошландими?
❗️Жавоб: ЙЎҚ!
Айрим каналларда 1 майдан ОТМларга қабул бошлангани, яъни аввалги йилларда ўқишга кира олмаган абитуриентлар 1 майдан 20 июнгача ҳужжатларини топшириши мумкинлиги ҳақида ёзишмоқда.
Бу нотўғри маълумот. Ҳозирча қабул жараёнлари бошлангани йўқ.
Унда қачон бошланади?
Айнан қачон бошланишини билмадим-у, лекин бунинг учун энг аввало 2 та ҳужжат қабул қилиниши керак:
1) Президент қарори билан 2019/2020 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланиши керак. Яъни қайси ОТМда қайси йўналишлар учун нечта жой ажратилгани аниқ бўлмасдан туриб, қабул жараёнлари бошланмайди;
2) Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан қабул жараёнларига ойдинлик киритувчи янги тартиб тасдиқланиши керак.
Масалан, бу йил қабул жараёнларида кўплаб ўзгаришлар ҳақида гапирилмоқда: 3та ОТМни танлаш имконияти, ҳужжатларни давлат хизматлари маркази орқали ёки онлайн топшириш, аввалги йилда «йиқилганлар»нинг 202 минг сўм тўлов тўлаши, 3 йилга ўтадиган балл сертификати берилиши, IELTS каби сертификатларга ҳам максимал балл берилиши - хуллас, жуда ва жуда кўп янгиликлар ҳақида гапирилмоқда. Лекин буларнинг барчаси - ЛОЙИҲА!
Бугунги кунгача қабулга оид ҳукумат қарори қабул қилинмади, шу сабабли ушбу ўзгаришлар расман кучга эга эмас. Қачон тасдиқланишидан хабарим йўқ.
Шу сабабли ҳам «1 майдан ОТМларга қабул бошланди» деган хабарларга ишонманг. Ва Президент ҳамда Ҳукумат қарорлари имзоланишини кутинг. Сабр қилинг.
P.S.: қабулга оид ҳужжатларнинг кам муддат қолганда ёки кечикиб тасдиқланиши азалий одат биз учун. Тарки одат эса амри маҳол. Катта эҳтимол билан, май ойининг ўрталарида имзоланадиган ВМ қарорида «1 майдан ҳужжатлар қабул қилинсин» деб ёзилса ҳам сира ҳайрон қолмайман.
Қабулга оид янгиликлардан хабардор
бўлиб бориш учун обуна бўлинг:
👉 @xushnudbek 👈
1 626
Абитуриентлар диққатига!
Вазирлар Маҳкамасининг Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисидаги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (360-сон, 27.04.2019 й.). Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.
Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, турк тилини чет тили сифатида ўқиган абитуриентлар ҳам мазкур тилдан кўп балли баҳо тизими бўйича имтиҳон топширадилар.
Эндиликда ОТМларга ҳужжат топширишда 086-У-шакл бўйича тиббий маълумотнома талаб қилинмайди.
Қуйидагилар ОТМларга қўшимча давлат грантлари асосида имтиҳонсиз ўқишга қабул қилинувчилар қаторига киритилди:
• Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги Исҳоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларга ихтисослашган мактаб-интернатни аъло баҳоларга битирган битирувчилар бакалавриатнинг хорижий тил ва адабиёт, филология ва тилларни ўқитиш йўналишларига;
• ҳар бир ҳарбий қисмдан биттадан ёш ҳарбий хизматчи, қисм қўмондонлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти тавсияномасига асосан.
Шунингдек, киритилган қўшимчалар билан сиртқи таълим шаклига ўқишга қабул қилиш тартиби белгиланди:
• сиртқи таълимга ҳужжатлар 1 июлдан 30 июлгача қабул қилинади;
• кириш имтиҳонлари 16 августдан 25 августгача камида 3 та фандан ўтказилади;
• ёзма имтиҳонлар шифрланган ҳолда текширилади;
• имтиҳонлар бакалавриат таълим йўналишларига мувофиқ келувчи 3 та фандан тўпланиши керак бўлган максимал 189,0 баллдан, ҳар бир фаннинг ўрнига қараб унинг учун ажратилган энг кўп баллнинг 0 дан 100 фоизгача бўлган оралиқда баҳоланади;
• натижалар имтиҳондан кейин 1-3 кунда таълим муассасасининг расмий сайтида эълон қилинади.
Шунингдек, магистратурага киришда қуйидагилар бекор қилинди:
• магистратурага кирувчиларнинг илмий ва илмий-педагогик ишларга қобилияти ҳамда қизиқишини аниқлаш мақсадида танланган мутахассисликка мос саволлар асосида суҳбат;
• “Информатика ва ахборот технологиялари” фани бўйича синов;
• Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фани бўйича синов.
Магистратурага ҳужжат топширганларнинг TOEFL бўйича камида 72 ёки IELTS бўйича камида 5,5 балл бўлганида улар чет тилидан кириш синовида иштирок этмайди. Илгари бу натижалар TOEFL бўйича камида 58 ва IELTS бўйича камида 5 балл бўлиши керак эди.
Ўқишини баҳорги семестрга қайта тиклаш бўйича ариза топшириш ҳар йили 15 январдан 25 январгача давом этади. Илгари 20 декабрдан кейинги йилнинг 20 январига қадар эди.
👉 @xushnudbek 👈
1 626
✅ Vocabulary time
🔱Describing similarities
🔹️Likewise- singari, ...dek
🔹️Correspondingly- Mos ravishda
🔹️Equally- birdek
🔹️Not only… but also- nafaqat bu, balki.....
🔹️In the same way- huddi shu asnoda
🔹️Similarly- shu bilan birga
🔱Showing cause and effect
🔸️Consequently- Natijada
🔸️As a result- Natijasida
🔸️Thus- Shu sababli
🔸️Hence - shundan so'ng
🔸️Since- sababli
🔸️Because- chunki
🔸️Therefore- shuning uchun
🔸️Accordingly- muvofiq ravishda
🔸️This suggests that- Bu shuni ko'rsatadiki
🔸️For this reason- shu sababli ham
🔱Comparing and contrasting
🔹️Alternatively- muqobil sifatida
🔹️However- shunday bo'lsa ham
🔹️On the other hand- boshqa taraflama
🔹️Instead- o'rniga
🔹️On the contrary- taqqoslaganda
🔹️Despite/in spite of- ...ga qaramasdan
🔹️While (not whilst!)- esa
🔹️Even so- shunga qaramasdan
🔹️Nevertheless- shunga qaramay
🔹️Nonetheless- shunday bo'lsa ham
🔹️Admittedly-tan olish kerakki
1 626
⚡️Абитуриентлар учун янгилик
2019 йилги тест синовларида жавоблар варақаси ҳар бир абитуриент учун махсус («именной») чиқарилиши режалаштирилмоқда.
Яъни жавоблар варақасида абитуриентнинг исм-шарифи, тест куни, тест топширадиган ҳудуди, биноси, гуруҳи ва ўтириш жойи ҳамда ID-коди кўрсатилади.
Каналга уланиш:
👉 @xushnudbek 👈
1 626
Судда ютган абитуриентлар бўйича Хушнудбек Худойбердиев айрим фикрларини каналида эълон қилди
ДТМда ваколат борми?
Жиззахлик абитуриент воқеасида суд у белгилаган жавобни тўғри деб топди ва ДТМга унинг баллини қайта ҳисоблаш ҳамда уни Тошкент тиббиёт институтига талабаликка тавсия этиш мажбуриятини юклади.
Кеча хабар қилинган воқеада эса Тиббиёт академиясига шартнома асосида қабул қилинган талаба қизни бюджетга ўтказиш ҳақида қарор қабул қилинган.
Қизиқ томони шундаки Ўзбекистондаги қабул жараёни мураккаб схемадан ташкил топган. Кўпчилик билмаслиги мумкин, аммо ДТМ талабаларни ўқишга қабул қилиш, контрактдаги талабаларни бюджетга ўтказиш ваколатига эга эмас. Унинг вазифаси шунчаки тестни ташкил этиш ва абитуриентларнинг тест синовлари натижасини ҳисоблаб бериш, тамом.
Унда талабани қабул қилиш ваколати ОТМ ректоридами, деб сўрашингиз мумкин. Йўқ, ректорлар ҳам бундай ваколатга эга эмас. Ўшанчун ҳам қайсидир ректор “тест синовидан ўтказиб, талабаликка қабул қиламан” деб ваъда берган бўлса, унга фирибгарлик сифатида баҳоланади, чунки ректорлар қўлида тестдан ўтказиб қўйиш ваколати йўқ.
Агар на ДТМ, на ректорда бундай ваколат бўлмаса, унда абитуриентларни ўқишга ким қабул қилади?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси!
Таркиби Президент қарори билан тасдиқланадиган Давлат комиссияси коллегиал маслаҳат органи ҳисобланади. Айни мана шу комиссия ўқишга қабул қилиш, контрактдан бюджетга ўтказиш, ўқишга тиклаш, ўқишни кўчириш (перевод), супер-контрактга қабул қилиш ва бошқа кўплаб ваколатларга эга.
Қисқароқ қилиб тушунтирганда, абитуриентларни ўқишга қабул қилиш мана бу кетма-кетликда амалга оширилади:
1) Имтиҳон ўтказилади (тест, ижодий);
2) ДТМ якуний натижаларни ҳисоблаб, ОТМлар кесимида грант-контрактга ажратган ҳолда Давлат комиссиясига юборади;
3) Давлат комиссияси 2 хил мазмунда қарор қабул қилади:
а) давлат грантидаги абитуриентларни талабаликка қабул қилиш ҳақида;
б) контрактдагиларни эса талабаликка тавсия қилиш ҳақида.
Контрактдагилар дастлаб қабул қилинмайди, балки талабаликка тавсия этилади, қачонки шартнома пулини тўлагандан сўнг улар қабул қилинади.
4) Давлат комиссияси ўз қарорларини ОТМларга юборади;
5) ОТМ ректорлари шу қарорлар асосида худди шу мазмундаги (қабул қилиш ва тавсия этиш) ўз буйруқларини чиқаради.
Демак, юқоридагилардан кўринадики, судда ғалаба қозонган шахслар биргина ДТМ орқали ўқишга қабул қилинмайди ёки бюджетга ўтиб қолмайди. Бу масалада Давлат комиссиясининг қарорисиз ҳеч нарса ўзгармайди. Балки шунинг учундир, гарчи узил-кесил суд қарори 27 февралда чиққан бўлса ҳам, жиззахлик абитуриент ҳалигача талаба бўла олмади.
Тиббиёт академиясида ўқийдиган талаба қизни ҳам шу тақдир кутиб турган бўлиши мумкин, чунки гарчи у судда ғалаба қозонган бўлса ҳам, аммо ДТМ уни бюджетга ўтказиб қўйиш ваколатига эга эмас. Нари борса, натижасини қайта ҳисоблаб, Давлат комиссиясига юборади, бўлди. Уёғи нима бўлади, Худо билади.
Шу сабабли, ҳурматли абитуриентлар, ишни пухта қилиш керак. Судга бераётганда нафақат ДТМга, балки Давлат комиссиясига ҳам мажбурият юклаш тўғрисида сўраш керак. Йўқса, калаванинг учини топа олмай, қозиқ атрофида айланиб юраверасиз.
Ҳа, айтганча, баъзан ўқишга киритишни сўраб, ОТМ ректорларини судга берганлар ҳам учраб туради, бу мутлақо хато. Улар «не причём», ректорлар Сизни ўқишга киритиб қўя олмайди. Ҳаққини талаб қилиб, судлашиш яхши, лекин тўғри судлашиш бу - санъат!
✅ @davlattestmarkazi
1 626
📘 Grammar time
not + any / no / none
❄️ Gaplarda inkor (not) ishlatilganda "hech qanday" deyish uchun "any" ishlatardik:
🇺🇸 I'm not going to do any work this evening
🇺🇿 Men bu oqshom hech qanday ish qilmoqchi emasman.
❄️ Agar gapda "not" ishlatmasak "any" ham ishlatilmaydi. Uning o'rniga inkor qilish uchun "no" so'zini ishlatish mumkin:
🇺🇸I have got no friends
🇺🇿 Menda do'stlar yo'q.
Yoki:
🇺🇸 I haven't got any friends
🇺🇿Menda hech qanday do'stlar yo'q) desa ham bo'ladi.
❄️ Demak "no" gapda "not"
ishlatilmagan paytda qo'yiladi. Chunki bitta gapda ikkita inkor so'zi kelmaydi.
⚡️ Qisqa qilib yo'q deb javob berish uchun "none" ishlatamiz:
🔎
-How much time have we got? (Bizda qancha vaqt bor?)
- None. (Yo'q. Vaqtimiz qolmadi)
⚡️ Agar qisqa javobda "hech kim" demoqchi bo'lsak "no-one" so'zini ishlatamiz:
🔎
- Who did you meet (Siz kim bilan uchrashgan edingiz)?
- No-one (Hech kim bilan).
️🍁 Share this with friends⤵️⤵️
@ProStudy
1 626
✒ Writing time
Expressions for Writing Essays in IELTS
🇺🇸 It is a common phenomenon and indisputable fact that…..
🇺🇿 Hozirda bu oddiy holat va rad qilib bo’lmaydigan fakt shuki ...
🇺🇸 The current orthodoxy on that delicate issue is that …..
🇺🇿 Bu oddiy bo’lmagan muommo ustidagi fikr shuki ...
🇺🇸 From this context, it can easily be inferred that ….
🇺🇿 Bu vaziyatdan osongina shuni hulosa qilish mumkinki ….
🇺🇸 It would certainly be a sobering thought to assert that ….
🇺🇿 Bu narsani ta’kidlash aqilli fikr bo’lar edi ...
🇺🇸 The most indispensable and outstanding facet which is ought to be inferred is that ...
🇺🇿 Bu muammoning ko’zga ko’ringan va asosiy xulosa qilish kerak bo’lgan tarafi shuki ...
🍁 Share this with friends⤵️⤵️
@ProStudy
1 626
📕 Idiom time
☂️ know sth inside out
🇺🇸 if you know something inside out, you know it completely or you're 100% familiar with it
🇺🇿 biror narsani besh qo'limday bilaman degan iboraga to'g'ri keladi
🇬🇧 I know Grammar inside out
🇺🇿 Men Grammatikani besh qo'limday bilaman
🇬🇧 Don't teach us Maths. We know it inside out.
🇺🇿 Bizga Matematikani o'rgatmay qo'yaqol... Biz uni besh qo'limizday bilamiz
🍁 Share this with friends⤵️⤵️
@ProStudy
1 626
Idiom of the Day
📚see eye to eye
🌎 Meaning:
If you see eye to eye with someone, you totally agree with them about something.
⭕For example:
🦋 They don't agree about everything, but when it comes to the most important issues they see eye to eye.
🦋 It's funny how they've become friends even though they don't seem to see eye to eye on anything.
🍁Share this with friends⤵️⤵️
@ProStudy
