Pro Study
Open in Telegram
Хотите достичь своих целей, это только в "Pro Study"💥 Pro Study с нами на пути к целям🚀 Manzil:Chelak shahri Samarqand ko‘chasi 2-uy +998979209494 @NorbayevAbror @Norboyev_Anvar @SirojiddinAslanov
Show more1 618
Subscribers
+124 hours
-597 days
+4830 days
Posts Archive
1 622
Бугун мандат чиқиши кутилмоқда
Олинган маълумотларга кўра, бугун тест синовларинг якуний жавоблари эълон қилиниши кутилмоқда. Жавобларни эълон қилиш барча ташкилий масалалар ҳал қилинган, фақат расмий тасдиқланиши кутилмоқда.
Абитуриентлар ўқишга кирган ёки кирмаганини шахсий кабинети орқали билиб олишлари мумкин бўлади.
Жуда кўпчилик мандатни интиқлик билан кутмоқда )) Сабр, яна озгина, сабр.
Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈
1 622
⚡БУГУН ҲАМ МАНДАТ ЧИҚМАЙДИ!
Шу муносабат билан бугун соат 15:00да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Давлат тест маркази бош бошқарма бошлиғи Барно Ражабов иштирокида брифинг бўлиб ўтади. Бу ҳақда АОКА расмий сайти хабар бермоқда.
Тадбирда 2019/2020 ўқув йиллари олий таълим муассасалари бакалавриатига қабул тест синовлари танлови бўйича маълумот тақдим этилади.
Шунингдек, 21 августда эълон қилиниши мўлжалланган мандат натижалари маълум кунлар орқага сурилиши юзасидан ҳам ахборот берилади.
Барча ОАВ вакиллари (журналист ва блогерлар) таклиф этилади ва олдиндан рўйхатдан ўтишлари сўралади.
Рўйхатдан ўтиш учун
90 732 53 59
Батафсил маълумот👇
https://t.me/joinchat/AAAAAECOxo-RSqV0py3QIQ
1 622
ДТМ сайтидаги (mandat.dtm.uz) натижалар якуний эмас!
Кўпчилик телеграм каналлар "Мандат чиқди" дея ушбу сайтдаги маълумотларни тарқатишяпти. Аммо, бу якуний мандат эмас.
Шунчаки ким неча балл олганини ва баллар кетма-кетлигидаги жойлашувни кўрсатяпти холос. Ҳали у ердаги ўринлар бир нечта сабабларга кўра ўзгариши мумкин.
Биринчидан, ҳарбий тавсияномага эга абитуриентлар учун ажратилган алоҳида 5% лик квотага кирганлар бу рўйхатдан чиқиб кетади.
Кўпчилик ҳалигача бехабар экан, эслатиб қўйиш керак, жорий йилдан ҳарбий тавсиянома учун қўшимча балл берилмайди, улар алоҳида квота учун курашади. Батафсил.
Иккинчидан, ногиронлиги бўлган шахслар учун имтиёзли равишда ажратилган қўшимча 2% ли давлат гранти асосидаги квотага кирганлар бу рўйхатдан чиқиб кетади.
Учинчидан, ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари учун ажратилган алоҳида 5% ли давлат гранти асосидаги квотага кирганлар бу рўйхатдан чиқиб кетади.
Шунингдек, ҳозир базада учта йўналишни танлаганлар барча учта йўналишда кўрсатилмоқда. Якуний мандатда улар танлаган устувор йўналишларига қараб, йўналишларга бўлиниб кетади ва қолган 2 та йўналиш рўйхатидан чиқиб кетади.
Хуллас, ҳозир mandat.dtm.uz сайти орқали шунчаки ўз балингизни билиб, имкониятларингизни тахминан чамалаб туришингиз мумкин.
Аммо якуний натижани фақат ҳозир ўқишга кира олмаганлар рўйхатида турганлар кутиши керак. Чунки улар якуний натижа чиққанда кирган бўлиши мумкин. Албатта бунда жааа рўйхатда пастда турганлар эмас, чизиққа яқин жойлашганларда имконият бўлади.
Аммо ҳозир квота бўйича ўқишга кирганлар рўйхатида турганлар, назарий жиҳатдан якуний натижаларни кутиб ўтирмасдан, талабаликни аллақачон нишонлайверса бўлади. Чунки ҳозир абитуриентлар учала танлаган йўналишлари бўйича рўйхатда туришибди, бу дегани ушбу рўйхатдан кимдир чиқиб кетса кетадики, лекин бошқа жойдан баланд балл олган бегоналар рўйхатга келиб қўшилмайди. Демак, назарий жиҳатдан уларни кира олмай қолишига хавф йўқ. Аксинча, ҳозир контрактни бошида турганлар якунда бюджетга кўтарилиши мумкин.
Каналга уланиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAECOxo-RSqV0py3QIQ
1 622
mandat.dtm.uz сайтида қўшимча маълумотлар берилмоқда!
Йўналишлар кесимида олимпиядачилар номи келтирилмоқда. Расмда ТДЮУ мандати кўрсатилган.
Каналга уланиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAECOxo-RSqV0py3QIQ
1 622
Кўпчилик сўраётган саволга жавоб: минимум балл борми?
Ҳар йили тест синовларида минимум балл чегараси қўйилади. Яъни абитуриентлар билими орқали нафақат ўзгалар билан, энг аввало ўзи билан ҳам курашиши керак. Агар абитуриент минимум баллни тўплай олмаса, унда ҳаттоки квотада жой бўлса ҳам, у талабаликка қабул қилинмайди.
Эшитишимга қараганда, бу минимум балл тест синовлари жорий этилган дастлабки йилларда максимал баллнинг 50%и бўлган экан. Яъни максимал балл 226,8 бўлган бўлса, 113,4 баллдан кам тўплаганлар жой бўлса ҳам қабул қилинмаган. Аммо бу талаб туфайли жуда кўп квоталар тўлмасдан, бўш қолиб кетгани учун, ноилож минимум талабни 30% га туширишган экан.
Жорий йилда ҳам минимум талаб худди аввалги йиллардагидек.
Тўлов-контракт учун – 56,7 балл;
Давлат гранти учун – 68 балл.
Бу нима дегани?
Аниқ мисол билан тушунтираман.
Пастдаги 1-расмга қаранг. Тошкент темир йўл транспорти муҳандислари институтининг «Электр техникаси, электр механикаси ва электр технологиялари (тармоқлар бўйича)» йўналишининг рус гуруҳига жами 24 та квота ажратилган. Шундан 4 та грант, 20 та контракт.
Лекин натижаларга қарасак, 22, 23 ва 24-ўриндаги абитуриентлар 56,7 баллдан кам тўплаганини кўриш мумкин. Демак, улар гарчи квота ичида турган бўлса ҳам талабаликка қабул қилинмайди.
2-расмга қаранг. Самарқанд ветеринария медицинаси институти «Биотeхнология» йўналишида Андижон вилояти учун давлат грантига 1 та мақсадли қабул квотаси ажратилган. Ўша 1 та ўрин учун 10 киши ҳужжат топширган. Лекин 10 нафар абитуриентнинг барчаси 68 баллдан кам тўплаган. Демак, ўша давлат гранти учун ажратилган 1 та ўринга ҳеч ким кира олмайди. Бўш қолади.
Ана шунақа гаплар. Тўғрисини айтсам, ҳамма саволга таваккал фақат 1 та вариантни белгилаб чиққанлар 40-45 балл оладиган бир замонда ёшларимизнинг атиги 56,7 балл тўплай олмаслиги бизни хавотирга солиши керак, албатта. Аммо наилож, қозонда бори чўмичга чиқади.
Савол туғилиши мумкин, 56,7 баллдан кам тўплаганлар энди ўқишга кира олмайдими?
Кириши мумкин. Молиявий имконияти борлар супер-мупер контракт орқали камида 20 баравардан 50 бараваргача бўлган контрактни тўлаб (йўналишига қараб), талаба бўлишлари мумкин (ҳали нархи номаълум).
Шу ўринда яна бир гап: ҳатто 56,7 балл ҳам тўплай олмаганлар кўпинча «Молиявий имкони йўқлар нима қилсин, ҳамма нарса бойлар учун эканда, улар ўқийдию, биз ўқий олмаймизми, айбимиз камбағаллигимизми?» деб ёзишади.
Уларга жавобим: айбингиз камбағалликда эмас, билимсизлигингизда. Озгина ихлос ва хоҳиш билан қўлингизга китоб олганингизда эди, бемалол бюджетларга ҳам кирардингиз, нолиб, дийдиё ҳам қилиб юрмасдингиз.
Ҳаммаси ўз қўлингизда, ишонинг. Айбни ўзгалардан эмас, энг аввало ўзингиздан изланг.
Саломат бўлинг. Барча билимлиларга, билим олишга иштиёқи борларга омад тилайман!
👉 @xushnudbek 👈
1 622
#Биласизми
ТЕСТ НАТИЖАЛАРИ БЎЙИЧА АППЕЛЯЦИЯ БЕРИШ ТАРТИБИ ҚАНДАЙ?
Қонунчиликка кўра, тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлар 21 августдан 30 августгача (белгиланган иш вақтига мувофиқ) бўлган муддатда апелляция комиссиясига ёзма ёки электрон шаклда апелляция шикоятини бериш ҳуқуқига эга.
Шундан сўнг абитуриентга хабарнома юборилиши, бунда у хабарномада белгиланган кунда паспорти ва абитуриент рухсатномаси билан келиши шарт.
Шикоят апелляция комиссияси томонидан абитуриент иштирокида, унинг ёзма жавоблари асосида кўриб чиқилади.
Абитуриентга жавоблар варақаси нусхаси, тест топшириқлари нотўғри бажарилган жавоблар рўйхати ҳамда тест синовларида берилган тест топшириқлари китоби берилади.
Тақдим этилган ҳужжатлар асосида абитуриент ҳар бир нотўғри тест топшириғига жавобларини ёзма равишда баён қилади.
Комиссия апелляция шикоятини қаноатлантириш ёки қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда абитуриент мурожаат қилганда унга ушбу қарордан кўчирма берилади.
Каналга уланиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAECOxo-RSqV0py3QIQ
1 622
Тошкент давлат юридик университети белгиланган квотадан ортиқча грант оладиган кўринади!
ТДЮУ нинг 11 нафар абитуриенти 189.0 балл, ундан кейинги 7 нафар абитуриент бир хил 187.9 балл тўплашган. Жами 18 нафар, аммо грант учун 15 та квота ажратилган. Лекин шунга қарамасдан, агар ушбу абитуриентлар орасида махсус квоталарга (ҳарбий имтиёзга эгалар, ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари, чин етимлар, ногиронлар ва х.к) алоқадорлар бўлмаса, бу абитуриентларнинг барчаси истисно тариқасида давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.
Булар шунчаки тахминлар, ҳолос. Якуний мандат барча тахминларга барҳам беради. Кўпи билан 22-авгусгача натижалар эълон қилинади. Кутамиз...
Каналга уланиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAECOxo-RSqV0py3QIQ
1 622
Тест синовларининг барча натижалари эълон қилинди
#abituriyent
ДТМ берган хабарга кўра, 15 августда бўлган тест натижалари ҳам эълон қилинибди. Демак, бу дегани - 29 июлдан 15 августга қадар бўлиб ўтган барча тест синовларининг натижалари маълум бўлди.
Хўш, бу нимани англатади? Демак, энди mandat.dtm.uz сайтидаги рўйхат бошқа ўзгармайди.
Қиссадан ҳисса, ҳозир асосий квота бўйича ўқишга кирганлар рўйхатида турганлар, якуний натижаларни кутиб ўтирмасдан, талабаликни аллақачон нишонлайверса бўлади (бечора қўчқорлар...).
Чунки ҳозир абитуриентлар учала танлаган йўналишлари бўйича барча рўйхатда туришибди, бу дегани ушбу рўйхатдан кимдир чиқиб кетса кетадики, лекин бошқа йўналишдан баланд балл олган бегоналар рўйхатга келиб қўшилмайди. Агар мабодо бирорта фавқулодда вазият бўлиб қолмаса (худди сўнгги дақиқаларда кутилмаганда Фарғонадаги «Темурбеклар мактаби»ни битирганларга имтиёз берилгани ҳисобидан, ҳарбий ОТМларда етарли балл олганлар ҳам ўқишга киролмай қолиб кетганидек), унда ҳозир рўйхат бўйича ўқишга кирганлар албатта талаба бўлади. Аксинча, ҳозир контрактни бошида турганлар якунда бюджетга кўтарилиши ҳам мумкин.
Кира олмаганларчи? Улар умид қилса бўладими?
Ҳа, бўлади. Негалигини мана бу ерда ўқийсиз: https://t.me/xushnudbek/2799
Барча талаба бўлганларни табриклайман!
Талабаликка яқин турганларга эса омад тилайман!
Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈
1 622
E'lon qilgan abituriyentlarimiz 100 foiz kirish imtihonlaridan o'tgan. Mandat natijasiga ko'ra yana talaba bo'lgan abituriyentlarimizni yaqin vaqtlar ichida bilib olamiz.
1 622
Pro study dan yana bir abituriyentimiz talaba bo'lish baxtiga muyyasar bo'ldi. Markazimizning tom ma'nodagi yetakchi abituriyenti Sharofova Sevinch nufuzli oliy o'quv yurti Samarqand davlat universiteti talabasiga aylandi Sevinch hozircha markazimizning eng yuqori natijasini qayd etdi. 167,4 ball to'pladi. Bu bilan Sevinchni Pro Study jamoasi tabriklaydi va oliy o'quv yurtida ham doim yetakchi nomini o'zi bilan hamroh bo'lishiga tilakdosh. Porloq kelajakni biz bilan quring Pro study bilan !!!
1 622
Erta tongdan ajoyib yangiliklar bilan boshlaymiz.Pro Study abituriyenti Mardibekov Shohruh Samarqand davlat chet tillar insitituti talabasiga aylandi. Shohruh 157,7 ball to'pladi. Pro study jamoasi siz bilan faxrlanadi. Bu katta hayotga qo'yilgan dastlabki yirik qadam bo'ldi. Barchasi o'z qo'limizda.Shohrih bunga yana bir namuna bo'ladi. Kelajakni o'zimiz quramiz. Kelajakni biz bilan quring Pro Study bilan !!!
1 622
⭐️ Pro study ⭐️ O'quv markazida yangi guruhlar uchun qabul ochildi 😃
1️⃣ Ingliz tili umumiy guruhlar - GENERAL ENGLISH (Beginner - Advanced) 👍🏻
2️⃣ PRE-IELTS kurslari (davomiyligi 3 oy) 👍🏻
3️⃣ IELTS kurslari 👍🏻
4️⃣ B1 / B2 / C1 daraja uchun tayyorgarlik guruhlari 👍🏻
5️⃣ Ingliz tili o'qituvchilari uchun ustama haq testiga va Aptis testiga tayyorgarlik 👍🏻
6️⃣ Yosh bolalar uchun kurslar - KIDS ENGLISH 👍🏻
7️⃣ Ingliz tili grammatika kurslari - DTM testlari uchun 👍🏻
Yuqoridagi guruhlarga qabul 31.08.2019 gacha bo'lib darslar . Bizga qo'shiling, sira afsuslanmaysiz 😉
Kurslarga yozilish uchun +998979209494 raqamiga qo'ng'iroq qilishingiz mumkin 😊
⭐️ Pro Study ⭐️ Manzili: Chelak Shahar / / O'yingoh Ko'chasi 6-uy / Mo'ljal :Istirohat bog'i
1 622
Супер-контракт бу йил ҳам борми?
Жорий йилда ҳам супер-контракт бўлади. Кундузгида ҳам, сиртқида ҳам, кечкида ҳам. Ҳаттоки янгилик сифатида илк марта магистратурада ҳам супер-контракт тартиби амал қилади.
Нархлари ҳозирча аниқ эмас. Бу ҳақида тегишли қарор қабул қилиниши билан хабар қиланади. Лекин ўтган йилгидан кўп ҳам фарқ қилмаса керак.
Супер-контрактда ўқиш учун камида 56,7 балл тўплаш керак.
Мабодо 56,7 баллдан камроқ (ҳаттоки 1 балл) тўпланса ҳам ўқиш имконияти яратилади, фақат унинг нархи суперконтрактдан ҳам қимматроқ, аниқроғи унинг 2 баравари миқдорида бўлади. Бу тартибга ўтган йили шартли равишда «супер-мупер контракт» деб номлаганди.
Маълумот учун, супер-контракт фақат биринчи йил учун тўланади. Талабалар биринчи ўқув йилини тугатгандан сўнг кейинги ўқув йилидан бошлаб амалда ўрнатилган базавий тўлов-контракт миқдори асосида (яъни эл қатори) ўқишини давом эттирадилар.
манба: @xushnudbek
Каналга уланиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAECOxo-RSqV0py3QIQ
1 622
Талаба бўлганлигини ҳозирдан билиш мумкинми?
#abituriyent
mandat.dtm.uz сайти ҳақида кўплаб саволлар келиб тушмоқда, шунинг учун қисқа изоҳ бермоқчиман.
Сайтдаги натижалар якуний эмас. Шунчаки ким неча балл олганини ва баллар кетма-кетлигидаги жойлашувни кўрсатяпти холос. Ҳали у ердаги ўринлар бир нечта сабабларга кўра ўзгариши мумкин.
Биринчидан, ҳарбий тавсияномага эга абитуриентлар учун ажратилган алоҳида 5% лик квотага кирганлар бу рўйхатдан чиқиб кетади.
Кўпчилик ҳалигача бехабар экан, эслатиб қўяй, жорий йилдан ҳарбий тавсиянома учун қўшимча балл берилмайди, улар алоҳида квота учун курашади. Батафсил.
Иккинчидан, ногиронлиги бўлган шахслар учун имтиёзли равишда ажратилган қўшимча 2% ли давлат гранти асосидаги квотага кирганлар бу рўйхатдан чиқиб кетади.
Учинчидан, ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари учун ажратилган алоҳида 5% ли давлат гранти асосидаги квотага кирганлар бу рўйхатдан чиқиб кетади.
Шунингдек, ҳозир базада учта йўналишни танлаганлар барча учта йўналишда кўрсатилмоқда. Тестлар тўлиқ якунлангач, улар танлаган устувор йўналишларига қараб, йўналишларга бўлиниб кетади ва қолган 2 та йўналиш рўйхатидан чиқиб кетади.
Хуллас, ҳозир mandat.dtm.uz сайти орқали шунчаки ўз балингизни билиб, имкониятларингизни тахминан чамалаб туришингиз мумкин. Аммо якуний натижа барча тест синовлари тугагач маълум бўлади.
Аммо якуний натижани фақат ҳозир ўқишга кира олмаганлар рўйхатида турганлар кутиши керак. Чунки улар якуний натижа чиққанда кирган бўлиши мумкин. Албатта бунда жааа рўйхатда пастда турганлар эмас, чизиққа яқин жойлашганларда имконият бўлади.
Аммо ҳозир квота бўйича ўқишга кирганлар рўйхатида турганлар, назарий жиҳатдан якуний натижаларни кутиб ўтирмасдан, талабаликни аллақачон нишонлайверса бўлади. Чунки ҳозир абитуриентлар учала танлаган йўналишлари бўйича рўйхатда туришибди, бу дегани ушбу рўйхатдан кимдир чиқиб кетса кетадики, лекин бошқа жойдан баланд балл олган бегоналар рўйхатга келиб қўшилмайди. Демак, назарий жиҳатдан уларни кира олмай қолишига хавф йўқ. Аксинча, ҳозир контрактни бошида турганлар якунда бюджетга кўтарилиши мумкин.
Хуллас, шунақа гаплар.
Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈
1 622
Бугун деярли барча ҳудудларда тест синовлари якунланади
Бугунги кунгача аксарият ҳудудларда тест синовлари якунланиб бўлди. Хусусан, 8 август куни Сурхондарё, 10 август куни Сирдарё, Наманган вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида, 12 август куни эса Қашқадарё вилоятида тест синовлари якунланди.
Кеча, 13 август куни, Фарғона, Жиззах ва Навоий вилоятларида ҳам тест синовларининг охирги куни ўтказилди.
Бугун қуйидаги 4 та ҳудудда тест синовларининг охирги куни – Қорақалпоғистон, Андижон, Хоразм ва Самарқанд вилоятлари.
Тест синовларининг энг охирги куни, эртага – 15 августда Бухоро вилоятида бўлиб ўтади.
Тест синовларининг якуний жавоби (ким кирган, ким кирмагани) тест синовларининг охирги куни ўтказилган кундан бошлаб 1 ҳафта ичида эълон қилинади. Демак, 22 августга қадар якуний тест жавоблари маълум бўлади. Бунда жавоблар айнан 22 августда эмас, олдинроқ чиқиши ҳам мумкин.
@xushnudbek
Каналга уланиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAECOxo-RSqV0py3QIQ
1 622
Бир хил балл тўпланса, нима бўлади?
#abituriyent
Агар бир нечта абитуриент грант ёки контрактнинг энг охирги чизиғида бир хил балл тўпласа, унда улардан қайси бири грант ёки контрактга кирган деб ҳисобланади?
ЖАВОБ: Бунинг жавоби қуйидагича:
• давлат грантига 10 та жой ажратилган дейлик. 9, 10, 11-ўринлардаги 3 нафар абитуриент бир хил балл тўплаган. Бундай вазиятда учаласи ҳам давлат грантига қабул қилинади, давлат гранти учун қўшимча жой ажратилади;
• контрактда ҳам худди шундай вазият. Кириш чизиғининг охирида квотадан кўпроқ бўлган абитуриентлар бир хил балл тўплаган бўлса, уларнинг барчаси ўқишга кирган деб ҳисобланади ва қўшимча жой ажратилади;
• худди шу қоида бакалавр учун ҳам, магистратура учун ҳам бирдек амал қилади.
Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈