cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

Advertising posts
18 284
Subscribers
-5124 hours
-747 days
+3 42130 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

#ЎРГАНИШ Туман ҳокими "Бешчинор" маҳалласида олиб борилаётган ишлар билан танишди Хабарингиз бор, туманимизнинг "Бешчинор" маҳалласида "Обод хонадон-обод кўча-обод маҳалла" мезони доирасида кенг қамровли қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев ва тегишли масъуллар айни маҳаллада бўлиб, маҳаллада олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Ўрганишлар жараёнида туман ҳокими ва масъуллар амалга оширилаётган ишларнинг сифатига эътибор қаратишди, қурилиши ва таъмирланиши мўлжалланаётган обеъктларни ҳам муҳокама қилиб, аҳоли учун қулайлик бўлиши энг муҳими эканлиги бўйича қурувчи ташкилотлар масъулларига кўрсатмалар берди. 🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Show all...
👍 1
#Чилонзорда_ишлар_қизғин #2_сектор #Ичимлик_суви_таъминоти_яхшиланмоқда "Чилонзор" маҳалласи аҳолисига ичимлик суви етказиб берувчи 2-Катта Чилонзор тор кўчасидан ўтувчи эскирган сув қувурлари янгисига алмаштирилмоқда. 🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Show all...
👍 1
#Уч_авлод_учрашуви_Чилонзорда Чилонзор туманида маҳаллалардаги нуронийларимиз иштирокида "Уч авлод учрашуви" тадбирлари ўтказиб келинмоқда. Шунингдек, туманимизда жойлашган Ўзбекистон Республикаси Жаҳон тиллари Университетининг Рус филологияси факультети талабалари билан ўтказилган учрашув ҳам ёшлар учун қизиқарли бўлди. Тадбирда "Нуронийлар" кенгашининг туман бўлинмаси бошлиғи Тоир Каримов, "Чилонзор" маҳалласи нуронийлари Муродхон ота Эшонхўжаев, Жўра ота Холиқов, Бахтиёр ота Дўстхўжаев ва бошқа отахонлар иштирок этиб, ёшларга ҳаёт тажрибаларидан орттирган ўгитларини гапириб беришди. Тадбирда ёшларнинг муаммолари ҳам ўрганилиб, улар томонидан берилган саволларга жавоблар берилди. Туманимиз маҳаллалари ва таълим ташкилотларида бундай қизиқарли учрашувлар давом этмоқда. 🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Show all...
👍 2
#Ўрганиш Саидқаҳҳор Холхўжаев ва тегишли масъуллар "2-Чарх Камолон" маҳалласида бўлди Хабар берганимиздек, айни пайтда туманимизнинг "2-Чарх Камолон" маҳалласида ҳам кенг қамровли таъмирлаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Бугун туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев ва тегишли масъуллар айни маҳаллада бўлиб, бу ерда олиб борилаётган таъмирлаш, ободонлаштириш ишларини ўрганди. Ўрганишлар жараёнида туман ҳокими масъулларга маҳалланинг ободлиги йўлида олиб борилаётган барча ишлар сифатли бўлиши ва асосийси, маҳалла аҳли амалга оширилаётган ишлар натижасидан мамнун бўлиши кераклигини уқтириб ўтди ва бу борада ўзининг тавсияларини берди. 🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Show all...
#Ноқонуний_қурилмалар_бартараф_этилмоқда Туманимиз ҳудудидаги шаҳарсозлик меъёрларига мос келмайдиган ва тегитшли ташкилотлар рухсатисиз қурилган қурилмалар аниқланиб, қонун доирасида бартараф этилмоқда. Шунингдек, туманимиздаги "Тирсакобод" маҳалласи Юқори Дархон кўчасидаги 4-сонли кўпқаватли уйнинг орқасида жойлашган 368 метр квадрат жойга ноқонуний қуриб олинган қурилмани бартараф этиш ишлари амалга оширилди. 🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Show all...
#Чилонзорда_маънавий_тадбирлар #Қадриятлар_фестивали "Миллий қадриятлар билан маънавий камолот сари!" деб номланган фестиваль ўтказилди Ёшлар тарбиясида ўзбек миллий қадриятларининг тутган ўрнини ошириш ҳамда мустаҳкамаш мақсадида Республика Маънавият ва маърифат маркази Чилонзор тумани бўлинмаси ҳамда Чилонзор тумани 2-сонли касб-ҳунар мактаби ҳамкорлигида "Миллий қадриятлар билан маънавий камолот сари!" шиори остида қадриятлар фестивали ўтказилди. Фестиваль доирасида ўқувчи-ёшлар миллий таомларимиздан ош тайёрлашди, миллий либослар кўргазмаси, шунингдек, арқон тортиш ва тош кўтариш каби мусобақалар бўлиб ўтди. Аҳамиятли жиҳати шундаки, ушбу фестивалда тарбияси оғир, ИИОФМБ рўйхатида турувчи ёшлар ҳам фаол иштирок этди. 👉👉👉 Туманимиз бўйлаб худди шундай маънавий-маърифий тадбирлар кенг миқиёсда давом этмоқда. 🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Show all...
👍 1
#Чилонзорда_ишлар_қизғин #Шарқ_маҳалласи "Шарқ" маҳалласи аҳолисига иссиқлик қуввати етказувчи диаметри 400 ммли иссиқлик қувурлари янгиланмоқда. 🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Show all...
Go to the archive of posts