ANTIKORRUPSIYA расмий
Цензурага йўл қўйилмайди. Оммавий ахборот воситаларининг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади. Конституция 82 модда Мурожаат учун 👇👇👇👇👇 @Antikorrmurojaat_bot
Show more📈 Analytical overview of Telegram channel ANTIKORRUPSIYA расмий
Channel ANTIKORRUPSIYA расмий (@antikorruz) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 17 806 subscribers, ranking 3 402 in the Politics category and 5 059 in the Uzbekistan region.
📊 Audience metrics and dynamics
Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 17 806 subscribers.
According to the latest data from 14 February, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by 239 over the last 30 days and by 0 over the last 24 hours, overall reach remains high.
- Verification status: Not verified
- Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 25.24%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 20.62% reactions from the total number of subscribers.
- Post reach: On average, each post receives 4 495 views. Within the first day, a publication typically gains 3 672 views.
- Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 8.
📝 Description and content policy
The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
“Цензурага йўл қўйилмайди.
Оммавий ахборот воситаларининг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
Конституция 82 модда
Мурожаат учун
👇👇👇👇👇
@Antikorrmurojaat_bot”
Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 18 March, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the Politics category.
Сизларга интервью берганим учун менга босим ўтказишмоқда. Бугун (12 февраль санаси назарда тутилган. Таҳририят изоҳи) Республика тез тиббий ёрдам марказининг Тошкент вилояти филиалига чақиришди. Муродилла исмли киши журналистларга ҳақиқатни гапирганинг учун ишдан бўшайсан деб босим ўтказди, дейди у.Тез ёрдам ходимининг айтишича, хизматнинг Олмалиқ шаҳар бўлими бошлиғи Ортиғой Саидносирова ҳам раҳбарлар қаҳридан бебаҳра қолмаган.
Сизлар Ортиғой опа билан суҳбатлашгач, у менинг интервью беришимни айтган экан. Шундан сўнг мен сизларнинг саволларингизга жавоб бергандим. Муродилла исмли киши Ортиғой опага ҳам тушунтириш хати ёздириб, интизомий жазога тортилиши ва ойлик маошидан ушлаб қолинишини айтди. Раҳбаримиз ҳам менинг журналистларга гапирган ҳақиқатларим учун дакки эшитди, дейди Гўзал Тўйчиева.“Дарё” журналистининг аниқлашича, Гўзал Тўйчиевани Республика тез тиббий ёрдам марказининг Тошкент вилояти филиалига чақиртирган Муродилла исмли мансабдор, ушбу марказнинг директори ўринбосари ходимига ўз хоҳиши билан бошқа ишга ўтишга розилиги ҳақида ариза ёздириб олган. “Дарё” журналисти Республика тез тиббий ёрдам марказининг Тошкент вилояти филиали директорининг Муродилла исмли ўринбосари билан суҳбатлашиш учун филиал масъуллари билан боғланди. Улар ўринбосарнинг тез орада журналистнинг ўзи билан боғланиб, саволларга жавоб беришини билдирди. Аммо кутилган қўнғироқ бўлмади. “Дарё” мухбири билан суҳбатлашган Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Фурқат Санаев ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Ғайрат Шералиевлар вазият назоратга олинганини, масъулларга бу ҳақда хабар қилинишини маълум қилди. Кўп ўтмай, “Дарё” журналисти билан мулоқот қилган Республика тез тиббий ёрдам маркази директорининг тез тиббий ёрдамни ривожлантириш бўйича ўринбосари Нозимжон Далибаев ходим ОАВга маълумот бергани учун ишдан олинмаслигини, вазият уларнинг назоратида эканини билдирди.
🔴 Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда сифат сертификатига эга бўлмаган дори воситалари савдоси билан шуғулланувчи шахслар фаолиятига чек қўйилди. Жумладан, Тошкент шаҳрида яшовчи, 1969 ва 1997 йилларда туғилган ота-бола ўз яшаш хонадонида айланма йўллар орқали олиб келинган дори воситаларини сақлашга мўлжалланган яширин омбор ташкил қилиб, у ерда дори воситаларини сақлаш ҳамда дорихоналарга ўтказиш билан шуғулланишган.❗️ Тезкор тадбир давомида қонунбузарларга тегишли хонадон ва автомобиль кўздан кечирилганда, асосан Туркия ва Ҳиндистон давлатларида ишлаб чиқарилган “Дюспаталин”, “Новомикс”, “Гальвус МЕТ” каби 87 турдаги, жами 133 374 дона, тахминий қиймати 3 млрд сўмдан ортиқ бўлган дори воситалари ҳамда 50 минг АҚШ доллари, 10,6 млн сўм ва 150 нафар шахсга тегишли бўлган банк пластик карталари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштирилиб олинди.
🖥 Ҳозирда дори воситалари намуналари экспертизадан ўтказиш мақсадида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига юборилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.🛡 Каналга аъзо бўлинг 🔗 t.me/antikorruz
Бу кетишда яқин келажакда Ўзбекистондаги блогерлик фаолияти тарихга айланади, мободо блогер қолсаям сарой блогерлари қолиши мумкинБашоратчи блогер 2026 йил Блогосфера — эркинлик ва хавф оралиғида. Бугун қўлида смартфони бор ҳар қандай шахс ахборот тарқатувчига айланиши мумкин, аммо «блогерлик» тушунчаси шунчаки видео олиш ёки пост ёзишдан анча чуқурроқ ва машаққатлироқ жараёндир. Кўпчилик блогерларни фақат енгил ҳаёт кечирадиган, тайёр пулни сарфлайдиган одамлар деб ўйлайди, аслида эса тайёргарлик жараёни, бир дақиқалик сифатли репортаж орқасида соатлаб маълумот тўплаш, манбаларни текшириш (fact-checking) ва сценарий ёзиш туради. Тасвирга олиш, монтаж, овоз устида ишлаш — буларнинг барчаси катта жисмоний ва руҳий қувват талаб қилади. Трендда қолиш учун блогер 24/7 режимда ишлаши керак. Бир кунлик сукут уни аудитория хотирасидан ўчириб юбориши мумкин. Нима учун халқ блогерларга ишонмоқда? Сабаби бугунги кунда анъанавий давлат ОАВ ва телевидениега бўлган ишончнинг пасайиши табиий жараёнга айланди. Бунинг асосий сабаблари блогерлар тилининг соддалигидир. Блогерлар халқ тилида гапиради. Давлат ОАВдаги расмиятчилик, баландпарвоз ва зерикарли ҳисоботлардан фарқли ўлароқ, блогер муаммони бор бўйича кўрсатади. Телевидение «ҳаммаси яхши» қабилида лавҳа тайёрлаётган бир пайтда, блогер лой кўчада, совуқ мактабда ёки коррупция билан тўқнашган фуқаро ёнида пайдо бўлади. Кўп йиллар давомида давлат нашрлари фақат «юқори»дан келган буйруқ ва цензура асосида ишлагани боис, улар жамиятнинг реал оғриқларидан узилиб қолди. Натижада, ахборот бўшлиғини мустақил блогерлар тўлдирди. Блогерлик — Ўзбекистонда энг хавфли касблардан бирига айланиб улгурди. Улар икки томонлама босим остида қолишмоқда, бу ҳуқуқий босим ва обрўсизлантириш. Ҳуқуқ-тартибот органлари ёки манфаатдор шахслар томонидан блогерларни «товламачи», «фирибгар» ёки «жамоат тартибини бузувчи» сифатида кўрсатишга уринишлар тез-тез кузатилмоқда. Бу — жамият кўзида блогернинг обрўсини тўкиш стратегиясидир. Охирги йилларда бир нечта таниқли блогерларнинг ҳибсга олиниши ва узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм қилиниши тизимнинг «эркин сўз»га нисбатан жавоб реакцияси сифатида кўрилмоқда. Ҳар қандай соҳада бўлгани каби, блогерлар орасида ҳам касб этикасига амал қилмайдиганлар бор. Бироқ, тизимли муаммоларни кўтариб чиқаётганларни «синдириш» жамиятнинг кўзини кўр қилиш билан баробардир. Юқоридагилардан келиб чиққан холда табиий бир савол туғилади. Келажак бизга нимани ваъда қилмоқда? Ўзбекистон блогосфераси ҳозир «сараланиш» босқичида. Яқин келажакда бизни сифат ўзгариши, шунчаки «хайп» ортидан қувганлар эмас, балки профессионал суриштирув олиб борадиган медиа-лойиҳалар сақланиб қолади. Қонунчиликдаги ўзгаришлар орқали блогерлар фаолиятини янада қаттиқроқ назорат қилишга уринишлар давом этади. Блогерлар қанчалик босимга учраса, халқ ахборотнинг асл манбасини излашда шунчалик фаол бўлади. Блогер — бу шунчаки телефон кўтарган одам эмас, у жамиятнинг кўзгусидир. Кўзгуни синдириш билан юздаги доғ йўқолиб қолмайди. Давлат тизимлари блогерларни душман эмас, балки ижтимоий муаммоларни кўрсатиб берувчи «шерик» сифатида кўришни ўрганмас экан, ахборот урушида ютқазишда давом этаверади. Баҳодир Сапаев ANTIKORRUPSIYA OAV асосчиси http://t.me/antikorruz
1️⃣ Давлат хавфсизлик хизмати, Божхона ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида Андижон вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда, Хўжаобод тумани ҳудудида ҳаракатланаётган, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида яшовчи, 1991 й.т., муқаддам судланган шахсга тегишли “BYD” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, кўздан кечирилди. Натижада, унинг салон қисмида 6 дона полиэтилен ўрамларда бўлган, жами 5 кг 946 гр “Мефедрон” синтетик гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди. Маълум бўлишича, у ушбу ажал оғусини наркокуръерлар томонидан “закладка” тарзида қолдирилган жойдан олиб, Тошкент шаҳрига кетаётган бўлган.
2️⃣ Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона қўмитаси ходимлари томонидан пойтахтимизда ўтказилган тезкор тадбирда эса, хориждан куръерлик жўнатмаси орқали қандолат маҳсулотлари орасига яширган ҳолда юборилган 350 гр “Клефедрон” синтетик наркотик моддасини қабул қилиб олган вақтида Чилонзор туманида яшовчи, 2006 й.т. шахс ушланди. Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг шериги бўлган – Яшнобод туманида яшовчи, 1991 й.т. шахс ҳам жиноят устида қўлга олинди. Аниқланишича, мазкур фуқаро ўзининг яшаш хонадонида нарколаборатория ташкил қилган бўлиб, ундан тахминий оғирлиги 5,3 кг бўлган синтетик гиёҳванд моддалар, гашиш ва марихуана мойларига ўхшаш моддалар, электрон тарозилар, колба идишлар, уяли алоқа воситалари ва лабораторияда фойдаланиладиган мосламалар ашёвий далил сифатида олинди.
3️⃣ ДХХ Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Ички ишлар ва Божхона органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Фарғона вилоятининг Бувайда туманида яшовчи, 1981 й.т., муқаддам судланган шахс Қирғиз Республикасидан Андижон вилоятига ноқонуний олиб ўтилган 1 кг 23 гр “героин” моддасини шартли харидорга 18500 АҚШ долларига сотган вақтида қўлга олинди.
4️⃣ Сирдарё вилоятида қайд этилган ҳолатда, Сурхондарё вилоятининг Денов туманида яшовчи, 1993, 1996 ва 1997 йилларда туғилган 3 нафар шахс кетаётган “Кобальт” русумли автотранспорт воситаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар ҳамда Божхона органлари ходимлари ҳамкорлигида Сайхунобод туманидаги “Сайхун” ЙПХ масканида тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, автомашинанинг эшик қисмидаги хуфиёна жойга 2516 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари яширилганлиги аниқланди. Маълум бўлишича, улар ушбу дори воситаларини муқаддам куръерлар томонидан Қўқон шаҳридаги “закладка” тарзида қолдирилган жойдан олишган.Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан қонунбузарларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. ✈️Каналга аъзо бўлинг ✅ https://t.me/antikorruz
✅ To‘rtko‘l tumani hokimligi Axborot xizmati 🎖 WS |💻 IG | 📝 FB |🎞TG
