cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

UYCHILIKLAR.UZ | Уйчиликлар

Сиз « UYCHILIKLAR_UZ » учун очилган энг катта расмий каналдасиз! 🎥 Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг👉🏻 @uzooqdaman Реклама учун @uzooqdaman

Show more
Advertising posts
23 641Subscribers
-15124 hours
-1 3127 days
-3 60230 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

💰Ўзбекистондаги энг сердаромад соҳалар эълон қилинди Статистика агентлигига кўра, 2024 йил январь-март ойларида тармоқлар кесимидаги ўртача иш ҳақи қуйидагича: ▪️молия, суғурта ва воситачилик фаолияти – 13,2 млн сўм; ▪️ахборот ва алоқа соҳаси – 11,7 млн сўм; ▪️ташиш ва сақлаш соҳаси – 7,4 млн сўм; ▪️саноат соҳаси – 6,1 млн сўм; ▪️савдо соҳаси – 5,6 млн сўм; ▪️қурилиш соҳаси – 5,3 млн сўм; ▪️яшаш ва овқатланиш хизматлари – 4,2 млн сўм; ▪️санъат, кўнгил очиш ва дам олиш соҳаси – 3,9 млн сўм; ▪️таълим соҳаси – 3,4 млн сўм; ▪️соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳаси – 3,2 млн сўм. Шу даврда ўртача ойлик маош эса 4,9 млн сўмга тенг. ➡️ @UYCHILIKLAR_UZ – Тезкор ва ишончли хабарлар макони!!!
Show all...
Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтди. Бугун давлат раҳбари Президент маслаҳатчилари, қатор вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботларини тинглайди. Шунингдек, жорий ҳафтада президент III Тошкент халқаро инвестиция форуми ишида иштирок этиши режалаштирилган. ➡️ @UYCHILIKLAR_UZ – Тезкор ва ишончли хабарлар макони!!!
Show all...
#ТАБРИК Ҳурматли АБРОР СОБИРОВ! Сизни баҳорнинг фусункор кунларида қарши олаётган таваллуд айёмингиз билан самимий муборакбод этамиз. Бугун Уйчи тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари вазифасида олиб бораётган ибратли фаолиятингизда Сизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаймиз. Туманимиз равнақи, ёшларимиз келажаги йўлидаги эзгу ишларингизда муваффақиятлар ёр бўлсин. Ҳурмат билан: @UYCHILIKLAR_UZ ахборот агентлиги жамоаси. ➡️ @UYCHILIKLAR_UZ – Тезкор ва ишончли хабарлар макони!!!
Show all...
Хайрли тонг! Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин🤲 ➡️ @UYCHILIKLAR_UZ – Тезкор ва ишончли хабарлар макони!!!
Show all...
Инсон борки, доимо барчани назарида юришни истайди! Қўлингда давлатинг бўлса, бу хол осон кечади. Акси бўлса, аксинча.... Ўткинчи дунёда бойлик илинжида, ўзини ўққа-чўққа уриш, сўнгра мол-давлатидан айрилиш видеороликдаги йигит каби инсониятни не куйларга солади. Хулоса ўзингиздан, ҳамма нарсани вақтида қадрланг. (Ҳатто бойликни ҳам)! ➡️ @UYCHILIKLAR_UZ – Тезкор ва ишончли хабарлар макони!!!
Show all...
#ДИҚҚАТ Энди мактаб битирувчилари ўрганган ҳунари бўйича имтиҳон топширади. Бунга оид қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди. Унга кўра, битирувчилар ўрганган касб-ҳунари бўйича амалий имтиҳон топширади ва уларга давлат намунасидаги электрон сертификат берилади. Касб-ҳунар эгаллаган ва амалий имтиҳондан ўтган битирувчиларга 2024-2025 ўқув йилидан бошлаб, умумий ўрта таълим муассасалари ҳамда “Ишга марҳамат” мономарказлари томонидан имзоланадиган, уларга ишлаш ҳуқуқини берувчи электрон шаклда сертификат берилади. ➡️ @UYCHILIKLAR_UZ – Тезкор ва ишончли хабарлар макони!!!
Show all...
"ЧЎРТУК" ДА ЯНГИ ШИФОХОНА  ИШ БОШЛАДИ Уйчи тумани 2-сектор ҳудудида жойлашган Чўртук МФЙдаги собиқ Чўртук шифохонаси ўрнида хусусий клиника фойдаланишга топширилди. "Мустақиллик барака файз" МЧЖга қарашли "Маъмура шифо" клиникаси биносини тадбиркор Авазбек Тўраев  қуриб битказди. — 60 ўринли шифохонамизда гинекология, кардиология, терапия, неврология бўлимлари мавжуд бўлиб, замонавий аппарат ва энг сўнгги жиҳозлар билан таъминланган, — дейди клиника бош врачи Сардор Мамадалиев. Шунингдек, лаборатория, ЭКГ ҳам мавжуд. Хоналар бир ва икки кишилик бўлиб, ювиниш хоналари ҳам бор. Бугун клиниканинг тантанали очилиш маросими бўлди. Унда туман ҳокими Ш.Мусаев ҳамда меҳнат фахрийлари қатнашиб, шифохона узоқ йиллар халқимизга хизмат қилишини тиладилар. ➡️ @UYCHILIKLAR_UZ – Тезкор ва ишончли хабарлар макони!!!
Show all...
— Мана муҳаббат, мана меҳр❤️ ➡️ @UYCHILIKLAR_UZ – Тезкор ва ишончли хабарлар макони!!!
Show all...
Шамоллашни дастлабки босқичидаёқ йўқ қиладиган тавсиялар. — Бир бош пиёзни бошини кесиб, ўзагидан бир-икки бор нафас олинг. Бу муолажани кунига 3-4 марта такрорланг. — Лимонни пўстлоғи билан майдалаб, ўсимлик мойи билан аралаштиринг. Бурун тешикларига кунига бир неча марта шу ёғдан томизиб туринг. — 1,5 литр қайнатилган сувга 1 ош қошиқ туз ва 1 дона лимон шарбатини қўшинг. Яхшилаб аралаштиринг ва 1,5 соат давомида ичинг Кимга саломатлик тиласангиз, шу постни юбориб қўйинг ! ➡️ @UYCHILIKLAR_UZ – Тезкор ва ишончли хабарлар макони!!!
Show all...
🌦 Aссалому алайкум. Якшанба тонги муборак бўлсин. Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин! ✨Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир... ✨Шукр ва зикрга бой кун бўлсин! Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин! 🙋‍♂Бизга қўшилинг👇🏿👇🏿 ➡️ @UYCHILIKLAR_UZ – Тезкор ва ишончли хабарлар макони!!!
Show all...