en
Feedback
Taskin_uz

Taskin_uz

Open in Telegram

☘بِسْــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــيم ☘

Show more
1 174
Subscribers
+324 hours
+217 days
+3730 days
Posts Archive
photo content

photo content

Дунёни ҲАЁСИЗЛИК балосидан нима қутқаради...? Ҳукуматларми..? Қарорларми..? Қонунларми...? ЙЎЎҚ .... ... Дунёни ҳаёсизлик балосидан ЭРКАК ҲАЁСИ қутқаради... Очиқ кийинган, очиқ ишва қилаётган Зулайҳога «ҳаром» дея боқмаган Юсуфлар қутқаради... Эртадан кечгача йўлини пойлаган гўзал қизларнинг ёнидан ерга қараб, сассизгина ўтиб кетган Мусъаблар қутқаради... Аёллар қатнашган издиҳомларда пойафзалининг учидан бошқа ерга қарамаган Усмонлар қутқаради... Фаҳш илдизларини беомон қўпорган Умарлар қутқаради... Аммо, қани улар...?! Ўзининг аҳли аёлини номус ўрнида кўриб, бошқанинг аҳли аёлини ов ўрнида кўрадиган Абу Лаҳаблар кўпайди бугун... Замонлар бўйи ўз исботини топиб келаётган бир ҳақиқат бор: «Бошқанинг номусига кўз тикгувчининг ўз номусини асрамоққа имкони бўлмас»... Имом Шофий эркакларга шундай ўгит берар эканлар: «Ўзларингизни тийинглар, шунда аёлларингиз ҳам ҳаром нарсалардан ўзларини тиядилар»... Номус ва ҳаё фақат АЁЛЛАРГА ХОС деб ҳисоблашга кўникиб қолингани учун ҳам бугун қанча беномус, қанча беҳаё эркак дунёни булғаб юборди... ...Меърож кечасида ҳазрати Умарнинг Жаннатдаги ҳовлиси ва ундаги ҳурлар намоён бўлганида, ~ «Сенинг рашкингни билганим учун у тарафга қарамадим, эй Умар...», деган Расулуллоҳ (с а в)нинг кўчадаги қиз-аёлларга кўзини лўқ қилиб тикиладиган эркак умматлари орасидамиз... Ваҳоланки, Аллоҳ таоло Қуръони Каримда огоҳлантирган: «Мўмин эркакларга айтинг, кўзларини ҳаромдан сақласинлар!..» («Нур» сураси, 30-оят). Ҳазрат Али (р а) ўз даврларида эркакларга бир ўгитни қайта-қайта такрорлар эканлар: «Тасаттур фақат аёлларга хос деб ўйламанг. Эркакнинг тасаттури – унинг кўзларидадир!»...  ✍️Дилфуза Комил Каналга уланиш учун линк👇 https://t.me/taskin_uz

#muftiy_minbari 📹 Тинчлик неъматлар асосидир 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣

photo content

Саккиз хил аёл ҳеч қачон фазилатли бўла олмайди: 1. Эрига хиёнат қиладиган аёл; 2. Икки дўстнинг ёки ака-уканинг орасини бузадиган аёл; 3. Эри билан қайнонасининг орасини бузадиган аёл; 4. Эркак кишини моддий мақсадларини рўёбга чиқариш воситаси деб қарайдиган аёл; 5. Ажрашган эрига туҳмат қиладиган аёл; 6. Эрининг ишончига кириб олиб, сўнг унинг мол-мулкини исроф қиладиган аёл; 7. Ўзидаги адоватни фарзандларига ҳам сингдирадиган аёл; 8. Эрининг камбағаллигини юзига солиб, қалбини синдирадиган аёл. Аллоҳим, бундай аёллардан Ўзинг сақла! https://t.me/taskin_uz

photo content

#нозик_хилқат Ҳар бир аёлнинг шахсий гувоҳномаси бор. Бу гувоҳномага — “Аёлларга яхши муомала қилинглар!”  —  деб ёзиб, тагига “Аллоҳнинг Расули Муҳаммад”, деб муҳр урилган. ☝️• Онангга қарасанг, жаннат унинг пойида эканини эсла; • Хотинингга қарасанг, “Яхшиларингиз — аҳли аёлига яхши бўлганларингиздир”, деган ҳадисни эсла; • Қизингга қарасанг, Қиёмат куни сени дўзаҳдан тўсувчи парда эканини эсла. Пайғамбар алайҳиссаломнинг васиятларини эсда тут!

photo content

Дўст истаётган бўлсанг, Аллоҳ етар. Ёр истаётган бўлсанг, Муҳаммад етар. Далил истаётган бўлсанг, Қуръон етар. Ҳузур истаётган бўлсанг, Намоз етар. Бойлик истаётган бўлсанг, Қаноат етар. Душман истаётган бўлсанг, Нафсинг етар. Азизлик истаётган бўлсанг, Ислом етар. Насиҳат истаётган бўлсанг, Ўлим етар. https://t.me/taskin_uz

#Ҳадис ☝️ МЎМИН КИШИНИНГ СИФАТЛАРИ 📗 Расули акрам (ﷺ) айтдилар: «Мўмин ўзига раво кўрган нарсасини биродарига ҳам раво кўради». ✍️ (Анас розияллоҳу анҳу ривояти). *** 📗 Пайғамбар (ﷺ) дедилар: «Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган киши меҳмонини сийласин». ✍️ (Муттафақун алайҳ). *** 📗 Расули акрам (ﷺ) дедилар: «Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, қўшнисининг ҳурматини жойига қўйсин». ✍️ (Муттафақун алайҳ). *** 📗 Пайғамбар (ﷺ) яна дедилар: «Кимки Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, хайрни гапирсин ёки жим бўлсин». ✍️(Муттафақун алайҳ). *** 📗 Пайғамбар (ﷺ) мўминларнинг сифати гўзал хулқ эканини зикр қилиб, дейдилар: «Иймони энг комил мўмин хулқи гўзалидир». ✍️(Ибн Можа ривояти). *** 📗 Пайғамбар (ﷺ) дедилар: «Агар камгап, босиқ мўмин кишини кўрсангиз, унга яқинлашинг. Чунки у ҳикмат сочади». ✍️ (Ибн Можа ривояти). *** 📗 Расули акрам (ﷺ) дедилар: «Ким яхши амалидан хурсанд бўлиб, ёмон амалидан хафа бўлса, у мўминдир». ✍️ (Имом Аҳмад ва Табароний ривояти). *** 📗 Пайғамбар (ﷺ) дедилар: «Биродарига озор етказадиган назар билан ишора қилиш мўмин кишига ҳалол эмас». ✍️ (Ибн Муборак ривояти). Манба: Абу Ҳомид Ғаззолий | "ИҲЁУ УЛУМИД-ДИН" китобидан https://t.me/taskin_uz

#muftiy_minbari 📹 Мўмин ваъдабоз бўлмайди 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣

#muftiy_minbari 📹 Беамалнинг ҳолига вой! 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣

Суннатилло қори Мавлуд шариф https://t.me/taskin_uz

#muftiy_minbari 📹 Ваъда қарздир 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣

🗣 ЛАФЗ 🎙 Устоз Убайдуллоҳ домла    Абдуллаев 🔗 https://t.me/ubaydullohdomla