cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Умидахон ЗОКИРОВА

Show more
Uzbekistan62 503The language is not specifiedThe category is not specified
Advertising posts
187
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Хорижий тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган ОТМларига давлат гранти асосида қабул кўрсаткичлари уч бараварга оширилади 🔰 Қарорга кўра, 2021/2022 ўқув йилидан: ➖таълим муассасаларининг камида С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга хорижий тиллар ўқитувчиларига уларнинг базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 50 фоиз миқдорида қўшимча устама ҳақи тўлаб борилади. ➖умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида фаолият юритаётган барча хорижий тиллар ўқитувчиларига замонавий адабиёт, дарслик ва ўқув қўлланмаларини сотиб олиши учун 1 млн сўмдан маблағлар ажратилади. ✅ 2021/2022 ўқув йилида хорижий тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган ОТМларига қабул параметрлари икки бараварга, давлат гранти асосида қабул кўрсаткичлари эса уч бараварга оширилади. ✅ 2022/2023 ўқув йилидан: 🔹 хорижий тилларни ўқитишга ихтисослашган ОТМ битирувчилари томонидан давлат аттестация имтиҳонларини топшириш билан бир қаторда миллий ёки унга тенглаштирилган бошқа етакчи халқаро баҳолаш тизимлари орқали уларнинг билимлари даражасини аниқлаш амалиёти йўлга қўйилади; 🔹 ОТМларнинг магистратура мутахассисликларига ҳамда олий таълимдан кейинги таълим ихтисосликларига танловларда миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга шахслар иштирок этиши тартиби жорий этилади. 👉 2021 йил 1 июлдан давлат органларида таълим ташкилотлари ўқитувчиларини шартнома асосида жалб қилиб, ҳафтада камида бир маротаба ходимларни хорижий тилга ўқитиш амалиёти йўлга қўйилади. 👉 2022 йил 1 январдан хорижий тиллардан миллий ва халқаро сертификатга эга давлат бошқарув идораларининг барча бўғинлари ходимларига лавозим маошига нисбатан 20 фоизгача қўшимча устама тўланади. 👉 2022 йилдан давлат органларига ишга қабул қилиш ва юқори лавозимга тайинлаш учун хорижий тилни билиш талабгорга қўйиладиган мажбурий малакавий кўникма сифатида белгиланади. @barnomirzamova
Show all...
#Live Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2021 йил биринчи чорагидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни ҳам кўриб чиқишди. Ҳисоботда таъкидлангандек, 2021 йилда ҳам COVID-19 пандемияси туфайли юзага келган глобал иқтисодий инқироз натижасида ташқи иқтисодий ҳолат бўйича хатарлар ноаниқлиги юқорилигича сақланиб қолмоқда. 2021 йилнинг январь-март ойларида республикамиз иқтисодиёти 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 3,0 фоизга ўсган бўлиб (2020 йилнинг 1-чорагида 4,6 фоиз), ялпи ички маҳсулот ҳажми 128,6 трлн. сўмни ташкил этди. Иқтисодий ўсиш саноат 3,8 фоизга, қурилиш 0,5 фоизга, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги 3,1 фоизга ҳамда хизматлар 2,8 фоизга ўсиши билан таъминланган. Инфляция даражаси йиллик нисбатда 10,9 фоизни, ўтган йилнинг январь-мартига нисбатан эса 2,7 фоизни ташкил этди. Бунда озиқ-овқат маҳсулотлари йиллик инфляция кўрсаткичини 5,9 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 3,1 фоизга, хизматлар эса 1,9 фоизга оширди. Ялпи мажлис давом этмоқда. Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
Show all...
Log in to Facebook

Log in to Facebook to start sharing and connecting with your friends, family and people you know.

#Live Мажлисда таъкидланганидек, 2020 йил якунлари бўйича юртимиз иқтисодиёти 2019 йилга нисбатан 1,6 фоизга ўсган бўлиб, ялпи ички маҳсулот ҳажми 580,2 трлн. сўмни ташкил этди. Ялпи ички маҳсулоти ўсишининг 0,76 фоизи қишлоқ хўжалигига (соҳадаги ялпи қўшилган қийматининг ўсиши 3,0 фоиз), 0,55 фоизи қурилишга (9,2 фоиз), 0,18 фоизи саноатга (0,7 фоиз) ҳамда 0,04 фоизи хизматлар (0,1 фоиз) ҳиссасига тўғри келди. Шу билан бирга, ҳисобот даврида ялпи қўшилган қиймат таркибида хизматлар 36,3 фоизни (2019 йилда 36,1 фоиз), қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги 28,2 фоизни (28,0 фоиз), саноат 28,5 фоизга (29,3 фоиз), қурилиш 7,0 фоизни (6,6 фоиз) ташкил этди. Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
Show all...
#Live Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бошланди. Унда депутатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2020 йилдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқмоқда. Мажлисда Вазирлар Маҳкамаси масъул ходимлари, вазирлик, давлат қўмиталари ва идоралар раҳбарлари масофадан иштирок этаяпти. Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
Show all...
#Кун_тарихи 25 май санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни 📍 https://uza.uz/uz/posts/269771 🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Show all...
ХАЁТИМДА 35 ЙИЛ "СУНГИ КУНГИРОК"НИ КУРГАН ИНСОНМАН. Бугунги кун хаётимнинг энг гузал, мехрга тула утказилган кунларимдан биии. Мактаб чогларимда укиб юрган вактларимда ушбу кунни узгача хаяжон билан кутар эдик. Хар йили "Сунги кунгирок" сафланишида, чиройли мактаб формасини кийиб, сочимиздаги оппок бантигим билан шеър айти, ракс тушиб битирувчиларни янги хаётга кузатар эдик. Вакт келиб, узимиз жонажон мактабимизни тарк этишга мажбур булдик. Олийгохни тамомлаб узимни жонажон мактабим, менга мехр ила таълим-тарбия берган даргохимга, устозларимни багрига ишга кайтдим. Ишлаб юрган вактимда хам 25-май келаётганида биз устозларни укувчимиздан кура купрок хаяжон босар эди, чунки бу куни, биз мехр берган, таълим-тарбия берган полопонларимиз "Катта хаёт"га йул олар эдилар. Биз уларга чиройли ниятларла дуо килиб кузатдик. Укитувчилик фаолиятимда 5 марта синф болаларига синф рахбар булдим. Улпрни ушбу куни, кузимда ёш билан кузатдим. Хаммадан хам 16 йиллик Маънавий маърифий ишлар буйича директор уринбосари лавозимида ишлаганимда 24-майдан 25-майга утар кечасида ухламас эдим. Сабаби мактабни, сахнани безаш. Болажонларимни калбида гузал кунни хотираси абадий колишига харакат килар эдик. Хаммадан хам битирувчилар билан ушбу бир соатлик тадбир учун бир ой тайёрланган кунларимизни эсласам, боламдан хам купрок мени юрагим хапкириб туради. 16 йил давомида, хар йили 5-6 тадан синф битиртирсак 100 га етиб-етмай болажонларимни Хаётга кузатдик. Директорлик фаолиятимда хам 25-30 га якин синфларни битиртирдик. Эхе канча болажонларим, дунёнинг канча жойларида уз ризкларини териб юрибти. Хозиргача мени болажонларим ушбу куни учрашиб туришади. Менга кунгирок килишади. Айникса мени ОНАЖОНИМ деб атаган болаларим мени кузимдан мехр тула ёшни чикишига сабаб буладилар. Мени азиз болажонларим, бегуборларим, фаришталарим. Ушбу куни хар сафар менга суз берилганида сузимни шу иборалар билан бошлар эдим. Сиз мени гузал фарзандларим. Сизни хар бирингизни ушбу кун мехрли кучогим билан кучаман. Сизга Оллохим хар бир ишингизга, укишларингизга, орзуларингизга ривож беришини тилаб коламан. Хаётингизда хар бир кунингиз кувончга тулсин, бахт ва омад хамрохингиз булсин. Хаётингизда факат яхшиликка интилинг, зеро яхшиликдан факат яхшилик кайтади болажоним. Мен сизларни жуда яхши кураман, хар бирингизни калбимдаги мехр ила ёдга оламан. ОМАД ЁР БУЛСИН АЗИЗ БИТИРУВЧИЛАР! Сизнинг онангиз Олий Мажлис Конунчилик палатаси депутати У.А.Зокирова
Show all...
#Биласизми 🔘 Жисмоний шахслар қуйидаги миқдорлардаги товарларни божхона тўловларини тўламасдан Ўзбекистонга олиб кириши мумкин: 🔸Ўзбекистоннинг халқаро аэропортлари божхона чегаралари орқали олиб ўтишда – 2 000 АҚШ доллари; 🔸Ўзбекистон Давлат чегараларининг темир йўл ва дарё божхона чегаралари ўтиш пунктлари орқали олиб ўтишда – 1 000 АҚШ доллари; 🔸Ўзбекистон Давлат чегараларининг автойўл (пиёда) божхона чегаралари ўтиш пунктлари орқали олиб ўтишда – 300 АҚШ доллари; 🔸халқаро курьерлик жўнатмалари орқали жисмоний шахслар номига келаётган товарлар учун – бир календарь чорак мобайнида 1 000 АҚШ доллари; 🔸халқаро почта жўнатмалари орқали жисмоний шахслар номига келаётган товарлар учун – 100 АҚШ доллари. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Show all...
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида "Парламент кутубхонаси"нинг очилишига бағишланган маънавий-маърифий тадбир Ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимиз: Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
Show all...
21- май Ўзбекистон Республикаси ахборот- кутубхона ходимлари куни ОДДИЙ КУТУБХОНАЧИ. Хаётдан нолимайди, Чарчамас хоримайди, Мехнат қилиб толмайди Оддий кутубхоначи. Ишлар улуғ ёшда хам Китобхонни дер болам Орзуси олам олам Оддий кутубхоначи. Шукр қилиб яшайди, Халол нонин ошайди, Боларига ўхшайди Оддий кутубхоначи. Юрар сипо, хотиржам Маоши бўлса хам кам Шикоят қилмас хеч хам Оддий кутубхоначи. Барча олсин деб таълим, Дарсликларни ташир жим, Захматинг тушинар ким, Оддий кутубхоначи. Шеърим хазил бўлса хам Хақиқатлар унда жам Шоирамасман, мен хам Оддий кутубхоначи. Фурсати келди тобга Елканг тегар офтобга Арзийсан эътирофга Оддий кутубхоначи. Шаҳнозахон Рўзиевани ушбу шеърини укидиму ёдимга мени мактабда ишлаган чогларимда, Андижон шахар 30-мактабнинг кутубхонасида ишлаган Юлдуз опам тушди. Опажоним хакикий кутубхоначи, у кутбонасидаги барча китобларни мазмунини биларди, тирик кутубхона деса хам булади. Мактаб, кутубхона, болажонлар опамни бутун вужуди, жони эди десам хам муболага булмайди. Мактаб кутубхонасига барча укувчилар ва укитувчилар кизикиш билан кирар эдик, сабаби тиниб-тинчимаган опажоним барчани узини тадбирлари ва таргиботлари билан бунга эриша олган. Юлдузхон опани мехнати бекиёс, Андижон шахрида етакчи кутубхоначилардан бири булиб ишлаган, хукуматнинг барча Фармон, карор ва конунларини сузсиз бажарган ва бошкаларга хам бажаришни ургата олган, аммо эвазига хеч кандай унвон, совга, мукофот талаб этмаган. Хозирда Юлдузхон опам нафакада. Оллохим барча мехнатларингизни ажрини берсин, Узи энг катта мукофот билан такдирласин. Сиз энг яхшисига лойиксиз. Юлдузхон опам оркали барча кутубхоначиларни ушбу байрам билан табииклайман. Узр табригим кеч колди. Хечдан кура кеч булгани яхшида. Олий Мажлис Конунчилик палатаси депутати У.А.Зокирова.
Show all...
Парламент кутубхонаси янги форматда иш бошлади «Бугун парламент кутубхонаси янги, замонавий қиёфа касб этди. Қуйи палата томонидан халқ вакиллари учун янги ва рақамлаштирилган «Парламент кутубхонаси» лойиҳаси ишлаб чиқилди. Мазкур лойиҳа китоб маданияти, китобхонлик ва китобга бўлган муносабат давлат сиёсати даражасига кўтарилган катта йўналишни муҳим бир тармоғи сифатида вужудга келди. Депутатлар учун ҳам бу жуда яхши имконият. 5 йиллик фурсатда фундаментал билимлар олиш учун тўла асослар яратилган. Кутубхонага ташриф буюрадиган ҳар бир китобхон учун китоб мутолаа қилиш имкониятини яратиш мақсадида кутубхона ўқув зали, йиғилишлар ўтказиш зали, қонун ижодкорлиги зали ва архив фонди ташкил этилди» @nurdinjonismoilov https://parliament.gov.uz/uz/events/other/34582/
Show all...