cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Namangan Inform

Tezkor va xolis axborot - jamiyat taraqqiyotining bosh mezoni

Show more
Advertising posts
1 020Subscribers
-624 hours
-327 days
-8330 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

🟢Поранинг ҳар қандай шакли – коррупция иллати! 🟢Пора таклиф қилиш тўхтамас экан, пора олиш ҳам тугамайди. 🟢Ўзингизни ўзгартиринг. Порахўрликка йўқ денг! Каналга уланиш: @aokanamangan
Show all...
Деҳқон бозорлари хусусийлаштирилади Устав капиталидаги давлат акция пакетлари (улушлари) дастлабки босқичда замонавий кўринишга келтириш шарти билан белгиланган тартибда сотиладиган бозор ва савдо комплекслари рўйхати – Ҳукумат қарори лойиҳаси Каналга уланинг:👉@realist24uz
Show all...
БУГУН ТАРИХИЙ КУН БЎЛИШИ МУМКИН Бугун футбол бўйича 🇺🇿Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Олимпияда йўлланмаси учун Индонезия 🇲🇨 Олимпия терма жамоасига қарши ўйнайди. U23 ASIAN CUP QATAR 2024 ⏰19:00 🇲🇨 Индонезия - Ўзбекистон 🇺🇿 👉 @Uzbekistan24 - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Show all...
Мактаб ходими ёки унинг яқин қариндоши оғир касалликка дучор бўлса, 2 лавозим маоши миқдоригача моддий ёрдам берилади! Умумтаълим муассасалари ходимларига моддий ёрдам календарь йил давомида икки лавозим маоши (ўқитувчининг тариф ставкаси) миқдоригача ходимнинг ўзи ва яқин қариндоши (отаси, онаси, турмуш ўртоғи, фарзанди) вафот этганда, оғир касалликка чалинганда, ходим табиий офатдан зарар кўрганда кўрсатилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарорига 1-ИЛОВА Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги НИЗОМнинг 33-банди.
@generalissimus_uzb
Show all...
⚡️ПРЕЗИДЕНТ БИР ҲАФТАДА МЕҲНАТ ТАЪТИЛИГА ҚАЙТДИ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтди. Бугун давлатимиз раҳбари Президент маслаҳатчилари, қатор вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботларини тинглайди. Шунингдек, жорий ҳафтада Президентимиз III Тошкент халқаро инвестиция форуми ишида иштирок этиши режалаштирилган. Эслатиб ўтамиз, жорий йил 22 апрел куни қисқа муддатли меҳнат таътилига чиққани хабар берилган эди. 👉 @bankirkundaligi 👈
Show all...
❗️"Сен ҳеч нарсани уддалай олмайсан!" дея танқид қилинган буюклар ▪️Уолт Дисней янги ғоялар ўйлаб топа олмагани учун, газета таҳририятидан ҳайдалган. ▪️Бетховеннинг бошланғич ўқитувчиси, уни бутунлай қобилиятсиз деб ҳисоблаган. ▪️Эдисоннинг устози уни ақлсиз ва ҳеч нарсани ўргана олмайди деган экан. ▪️Эйнштейн 4 ёшгача гапирмаган. Ўқитувчиси уни ақлий салоҳияти ортда қолганини айтган. ▪️Буюк ҳайкалтарош Роденнинг отаси: — Менинг ўғлим ахмоқ. У уч сафар ҳам санъат мактабига ўқишга кира олмади, — деган. ▪️Менделеев химиядан 3 баҳога ўқиган. ▪️Радиони ўйлаб топган Марко, дўстларига "овозни масофадан туриб ҳавода етказиб бераман" деганида, ҳамма уни ақлдан озган деб, психиатрга бориши кераклигини айтишган. 👉 Ўғилой Болтабоева
Show all...
💸 Ўзбекистоннинг қайси вилоятлари аҳолиси энг кўп ойлик олади? Минтақалар бўйича ўртача ойлик иш ҳақи еълон қилинди: 1️⃣ Тошкент - 8,11 млн сўм 2️⃣ Навоий - 6,5 млн сўм 3️⃣ Тош вилояти - 4,76 млн сўм 4️⃣ Андижон - 4,39 млн сўм 5️⃣ Қорақалпоғистон - 4,0 млн сўм 6️⃣ Хоразм - 4,0 млн сўм 7️⃣ Бухоро - 4,0 млн сўм 8️⃣ Сирдарё – 3,9 млн со‘м 9️⃣ Фарғона - 3,7 млн сўм 🔟 Жиззах - 3,7 млн сўм 1️⃣1️⃣ Самарқанд - 3,6 млн сўм 1️⃣2️⃣ Наманган - 3,6 млн сўм 1️⃣3️⃣ Қашқадарё -3,5 млн сўм 1️⃣4️⃣ Сурхондарё - 3,5 млн сўм ➥ @NAMANGANLIKLAR Батафсил 👇👇👇 https://t.me/+TUUO1DVZ_TkfZvnN
Show all...
👨‍👩‍👧‍👦Ўзбекистонда туғилиш камайиб, вафот этиш ҳолатлари кўпайди Статистика агентлигига кўра, 2024 йилнинг I чорагида 🔸205 713 та туғилиш (2023 йилга нисбатан 4,3% га кам); 🔸40 197 та вафот этиш ҳолати қайд этилган (3,1% га кўп). Мамлакат аҳолиси 165 516 нафарга кўпайган. Табиий ўсиш коэффициенти 1,8% га камайган ➥ @NAMANGANLIKLAR Батафсил 👇👇👇 https://t.me/+TUUO1DVZ_TkfZvnN
Show all...
Ҳукумат яширин иқтисодиётга қарши курашиш доирасида навбатдаги режаларини тайёрлаган. Жамоатчилик учун эълон қилинмаган мазкур лойиҳа мутасадди идоралар ўртасида келишувга чиқарилган, яқинда тадбиркорлар иштирокида муҳокама ҳам қилинган. Айтиш керакки, улар орасида ҳақиқатда яширин иқтисодиёт кўламини камайтиришга доир муҳим қоидалар акс этмоқда. 2024 йил 1 майдан бошлаб: ➖қурилиш корхоналари томонидан жисмоний шахсларга кўчмас мулк объектлари реализация қилинганда солиқ базасини аниқлашда ҳар бир квадрат метр учун минимал миқдорлардан келиб чиқиб ҳисоблаш таклиф этилмоқда; ➖уй-жой, кўчмас мулк ва автотранспорт воситаларини сотуви фақат нақд пулсиз ҳисоб-китоблар асосида амалга оширилади. Бунда жисмоний шахслар томонидан мазкур олди-сотди шартномаларини банк маълумотлари асосида, юридик шахслар томонидан эса электрон ҳисобварақ-фактура орқали нақд пулсиз ҳисобкитобларнинг амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлган тақдирда нотариал расмийлаштирилади. 2024 йил 1 июлга қадар: ➖шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига асосланган қурилиш объекти учун қурилиш материаллари ва сарф-харажатларининг чекланган ўртача миқдорини қатъий белгилаш тизими жорий этилади. ➖“POS” терминаллар ўрнатиш харажатлари фойда ва айланмадан олинадиган солиқ базасидан чегирилади. ➖“POS” терминаллар орқали амалга оширилган товар айланмаларига нисбатан фойда ва айланмадан олинадиган солиқ ставкалари 5 фоизга камайтирилади. Шунингдек: ➖улгуржи савдо тўлиқ нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиш тартибига ўтказилади; ➖юридик шахс томонидан устав жамғармаси оширилган (янгидан шакллантирилган) тақдирда, мазкур операциялар бўйича товар моддий бойликларнинг манбаси юзасидан маълумотларни мажбурий равишда 10 кун ичида солиқ органларининг ахборот тизими орқали тақдим этиш тартиби ўрнатилади. ➖молия йили давомида жорий молия йили учун бюджет даромадларини камайтирувчи, солиқ ва божхона имтиёзларини беришни ва солиқсиз тўловлардан бюджетга ажратмаларни камайтиришни назарда тутувчи қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқиш қатъиян тақиқланади. ❗️Айни пайтда яширин иқтисодиётга қарши курашиш доирасида тадбиркорлар учун солиқ маъмурчилигини янада қийинлаштириш, солиқ хизмати ваколатларини кенгайтириш ҳамда нақд пул муомаласининг яна ортишига олиб келадиган, яъни яширин иқтисодиётнинг кенгайишига туртки берадиган шубҳали таклифлар ҳам бор. 2024 йил 1 июлдан: ➖солиқ органларига солиқ тўловчининг ҳудудига кириш ва бинони кўздан кечириш ваколати берилиши мумкин. Истиснолари ҳам хавотирли. ➖Солиқ қўмитаси Марказий банк билан товар ва хизматлар учун тўловлар жисмоний шахсларнинг пластик карталари (Р2Р) орқали амалга оширилишини тартибга солиш мақсадида Р2Р операцияларида муайян чегарадан ошган транзакциялар бўйича ўзаро маълумот алмашинуви юзасидан меморандум имзолаши шартлиги кўрсатилмоқда. Бу биринчи марта кўтарилмаяпти. Яқин-яқинда ҳам жиддий эътирозга сабаб бўлган эди. ➖айланмадан олинадиган солиқнинг қатъий белгиланган суммада тўлаш тартибини бекор қилиш кўзда тутилмоқда. Бу амалиёт яқиндагина кучга киритилган эди. ➖барча тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан йирик солиқ тўловчилари учун қўшилган қиймат солиғининг салбий фарқ суммаси ўрнини қоплаб беришни мурожаат қилинган кундан бошлаб 60 кундан 75 кун ичида амалга ошириш (тезлаштирилган тартиб ва тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги бундан мустасно). Ҳужжат лойиҳаси чиндан ҳам тадбиркорлар ва фуқаролар учун принципиал тартиб-таомилларни кўзда тутади. Ҳужжат лойиҳаси очиқ муҳокамага қўйилиши, бизнес ва экспертлар ҳамжамияти билан яхшилаб элакдан ўтказилиши, иқтисодиёт равнақига халақит берадиган қисмлари якуний ҳужжатга киритилмаслиги лозим. Умуман, тўсатдан қарорлар пайдо бўлиб қолиш амалиётига барҳам бериш зарур.
Show all...
"ЧЎРТУК" ДА ЯНГИ ШИФОХОНА  ИШ БОШЛАДИ Уйчи тумани 2-сектор ҳудудида жойлашган Чўртук МФЙдаги собиқ Чўртук шифохонаси ўрнида хусусий клиника фойдаланишга топширилди. "Мустақиллик барака файз" МЧЖга қарашли "Маъмура шифо" клиникаси биносини тадбиркор Авазбек Тўраев  қуриб битказди. -60 ўринли шифохонамизда гинекология, кардиология, терапия, неврология бўлимлари мавжуд бўлиб, замонавий аппарат ва энг сўнгги жиҳозлар билан таъминланган,-дейди клиника бош врачи Сардор Мамадалиев. -Шунингдек, лаборатория, ЭКГ ҳам мавжуд. Хоналар бир ва икки кишилик бўлиб, ювиниш хоналари ҳам бор. Бугун клиниканинг тантанали очилиш маросими бўлди. Унда туман ҳокими Ш. Мусаев ҳамда меҳнат фахрийлари қатнашиб, шифохона узоқ йиллар халқимизга хизмат қилишини тиладилар. @uychihokimligi
Show all...