en
Feedback
Muhammad Ali ijodi

Muhammad Ali ijodi

Open in Telegram

Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Давлат мукофоти лауреати, Алишер Навоий олтин медали соҳиби шоир, адиб, таржимон ва олим Муҳаммад Алининг ижодий каналига хуш келибсиз! https://www.facebook.com/MuhammadAli.Ijodi/

Show more
2 100
Subscribers
-724 hours
-807 days
-10530 days
Posts Archive
#Улуғ_салтанат_101 #audiokitoblar #ulugsaltanat @mtrkaudiokitoblar Telegram | Facebook

Азиз Дўстлар, муҳтарам мухлислар! Барчангизни улуғ байрамимиз, шонли Мустақиллигимизнинг 35-йиллиги муносабати билан чин юрагимдан табриклайман! Аллоҳ шундай қутлуғ кунларга етказгани учун шукрлар қиламиз! Ҳамиша жонажон юртимизни, муҳтарам Президентимизни, бутун халқимизни, барча-барчангизни Парвардигор ўз паноҳида асрасин! 🙏 ✍️ Муҳаммад Али 📱 Telegram 📱 Facebook

Азиз

Устоз Муҳаммад Али номидан журналист Илҳом Маъруповга самимий миннатдорлик билдирилди.

Ассалому алайкум, ҳурматли устоз! Сизнинг «Мўъжизалар диёри» эссеингизни катта қизиқиш ва чуқур ҳаяжон билан ўқиб чиқдим. Асарни мутолаа қилар эканман, ундаги самимият, теран мушоҳада ва юксак маънавий руҳ мени ниҳоятда таъсирлантирди. Айниқса, муборак заминдаги зиёрат таассуротларини оддий хотиралар баёни эмас, балки инсон қалби, иймон-эътиқоди, шукр ва ҳаёт ҳақидаги чуқур ўйлар билан уйғун тарзда ифода этганингиз алоҳида эътиборимни тортди. Асар давомида муқаддас масканлар, дуо ва ибодат манзаралари орқали инсон учун энг улуғ неъматлар – тинчлик, осойишталик, саломатлик, аҳиллик ва Ватан қадри янада теранроқ англашилади. Айниқса, ҳар бир воқеа ва таассурот ортидан инсонни эзгуликка, шукроналикка ва яхшилик қилишга чорловчи маънони ҳис қилиш мумкин. Мутолаа давомида кўп бор ўйга толдим: баъзи асарлар инсонга маълумот беради, баъзилари эса қалбига таъсир қилади. Сизнинг ушбу эссеингиз мен учун ана шундай – қалбга етиб борадиган, инсонни ўз-ўзига назар ташлашга ва ҳаёт неъматларини янада қадрлашга ундайдиган асар бўлди. Шундай мазмунли, самимий ва юксак маънавий қимматга эга асар учун Сизга чин дилдан миннатдорлик билдираман. Қалбингиздаги эзгу туйғулар, бой ҳаётий тажриба ва ижодий салоҳиятингиз яна кўплаб гўзал асарларда намоён бўлишини тилайман. Сизга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, хотиржамлик ва ижодий баркамоллик тилайман. Қаламингиз ҳамиша халқимиз маънавияти, юртимиз тарихи ва инсон қалбидаги эзгуликларни тараннум этишда чарчамасин! Ҳурмат ва самимий эҳтиром билан, Илҳом Маърупов.

Азиз дўст! Мазкур мақолани ўқинг. Раҳмат!

хуррият 29-сон.pdf3.92 MB

"Муъжизалар диёри"эссаси "Ҳуррият" газетаси шу йил 22 итюль сонида эълон қилинган.

photo content

КЎЗ ВАСФИДА Кўз айтадур, айтганлари меҳрли, Ғайбдан келган садо каби сеҳрли. Кўз кўради туйғуларнинг қатини, Изҳор айлар кўнг
КЎЗ ВАСФИДА Кўз айтадур, айтганлари меҳрли, Ғайбдан келган садо каби сеҳрли. Кўз кўради туйғуларнинг қатини, Изҳор айлар кўнгил муҳаббатини. Кўз ёнади, ёниб турган замони, Нурга чулғар буткул еру самони. Кўз эркалар, суйганини ким билар, Ўз жойида туриб ёрга интилар. Бўса олар, бошқачадир бўсаси, Сўйлай десанг, ширин эрур қиссаси. Кўз учади... ҳечким ундай учолмас, Кўз қучади, ҳеч кимундай қучолмас... Нафрат қилса, сенга олам бўлур тор, Шундан ўзи асрасин парвардигор! Кўз - туби йўқ, сарҳади йўқ бир уммон, Боқсанг, унда ғарқ бўлмоғинг бегумон. Салом берар, келинчакдай мулойим, Дейсан, шу кўз чақнаб юрсин, илойим. Эй кўзи шўх, ким не десин-демасин, Кўзингизга кўз тегмасин, тегмасин! 2007 ✍ Муҳаммад Али

*** Абдулла Ориповга Pост дединг: ит ҳурар карвонга доим, Бекордир саклардан ўзгани кутмоқ. Азал қонунида битилмиш қоим, Итла
*** Абдулла Ориповга Pост дединг: ит ҳурар карвонга доим, Бекордир саклардан ўзгани кутмоқ. Азал қонунида битилмиш қоим, Итларда ҳурмоғу карвонга - ўтмоқ... Майлига, дўстгинам, койитма жонни, Беҳол увалмасин ҳориган юрак. Ғафлат босмасин деб ахир карвонни, Итларнинг ҳам ҳуриб турмоғи керак!.. 2007 ✍ Муҳаммад Али

*** Қачонлардир яшаган Хайём. Деган эди: "Дунё бебаҳо. Мен ҳам бир кун ўлгум, вассалом! Тупроқ бўлар дурри бебаҳо". Қачонлард
*** Қачонлардир яшаган Хайём. Деган эди: "Дунё бебаҳо. Мен ҳам бир кун ўлгум, вассалом! Тупроқ бўлар дурри бебаҳо". Қачонлардир яшаган Хайём. Ажаб, шундай экан-да дунё! Хайём ўзин этади инкор. Ундан қолмиш дурри бебаҳо Ҳануз тирик, ҳануз фусункор! Ажаб, шундай экан-да дунё... 1964. ✍ Муҳаммад Али

#Улуғ_салтанат_100 #audiokitoblar #ulugsaltanat @mtrkaudiokitoblar Telegram | Facebook

Repost from Temuriy.uz
#Соҳибқирон_Амир_Темур_690_ёшда "Халқ сўзи" газетасининг 2026-йил 11-август кунги 162-сонида Ўзбекистон халқ ёзувчиси,Амир Темур жамоат фонди Раиси,профессор Муҳаммад Алининг "Амир Темур салтанати ва Янги Ўзбекистон" сарлавҳали мақоласи эълон қилинди. Марҳамат, мутолаа завқидан баҳра олинг. Халқаро Aмир Темур жамоат фонди ахборот хизмати     Web-sayt | Telegram | Facebook

РОМАНС Кимсасиз тун кечада мунгсирайди тераклар, Юксакларда ой суйлар шуълаафшон эртаклар. Оппоқ ҳарир кўйлакда бир аёл нозик
РОМАНС Кимсасиз тун кечада мунгсирайди тераклар, Юксакларда ой суйлар шуълаафшон эртаклар. Оппоқ ҳарир кўйлакда бир аёл нозик-ниҳол, Теракка суянмишдир бамисли шамол беҳол. Ким кимга суянмишдир, аёлми теракка воҳ, Теракми аёлдан ё тилар ўзига паноҳ? Шамолдан теракнинг ҳам тик қадди эгилмишдир, Ғуссадан аёлнинг ҳам гул қадди букилмишдир. Иккиси ҳам тебранар маломат ҳаволарда, Булутлар узра ой ҳам сирғанар самоларда... Терак учига қўниб, тўхтаб қолар ой, ҳайҳот, Бағри туташиб бирдан куя бошлар шу заҳот! Нозик-ниҳол аёл лол, тепасида куяр ой, Ўзин қайга қўймоқни билмас терак ҳойнаҳой. Аёл ғуссасиданми ой куяр, куяр эди, Дунёдай кенг самонинг бағрини ўяр эди... 2006 ✍ Муҳаммад Али

#Улуғ_салтанат_99 #audiokitoblar #ulugsaltanat @mtrkaudiokitoblar Telegram | Facebook

#Улуғ_салтанат_98 #audiokitoblar #ulugsaltanat @mtrkaudiokitoblar Telegram | Facebook

"Халқ сўзхи" газетасининг 1 авагуст 2026 йил сонида Ўзбекист он халқ ёзувчиси Муҳаммад Алининг "Уфқларга талпинган ёшлик " номли қизиқарли мақоласи босилган. Ўқишга тавсия этамиз.