QURAMA24 I Oqibatli bo‘laylik! 🤲
Open in Telegram
Мурожаат, эълон ва табриклар учун: @qurama_murojaat_Bot
Show more1 697
Subscribers
-224 hours
-167 days
-6430 days
Posts Archive
Сенат “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қонунни маъқуллади.
Агар камбағал оилада бир ўғил ва бир қиз бор бўлса, ота-онанинг улардан фақат биттасини ўқитишга имконият бўлса, қизини ўқитиши керак. Ўғил бола ўқиса, фақат ўзи билимли бўлади, лекин қиз бола ўқиса, у нафақат ўзини, балки келажакдаги оиласини ҳам билимли қилади. Чунки ҳар бир қиз - бу бўлажак она, фарзандларнинг биринчи устози. Агар она билимли бўлса, у ўз фарзандларига ҳам илм беради, уларни ақлли ва маърифатли қилиб тарбиялайди. Натижада, бутун бир оила, ҳатто бутун бир жамият билимли бўлади.
Шунинг учун давлатимиз, хотин- қизларнинг таълимига алоҳида эътибор қаратмоқда. Бу эътиборнинг асосий ғояси шундаки, аёлларнинг таълими жамиятга кўпроқ фойда келтиради, чунки улар келажак авлоднинг тарбиясида муҳим рол ўйнайди.
@qurama24
Repost from ҚОРАХИТОЙ | QORAXITOY
Шаҳноза Наврўзованинг ёрқин хотирасига.
ДАРД
Бир тонг уйғондим танамда дард,
Юзларим оғриқдан сарғайди.
Қайдан келди, оҳ, бундайин гард
Орзуларим ўзимдек мунғайди.
Синовларга тўлди бу умрим,
Баъзан йиғлаб, баъзан кулдим мен.
Йўқотмадим, бироқ умидим,
Раҳмат, дедим ҳар бир кунга мен.
Нолимайман шукур, Аллоҳим
Берган дардинг учун розиман.
Умр нима ўткинчи сабо,
Саболарда юрибман дайдиб.
Нетай, танам истайди даво,
Руҳим эса унданда майиб.
Ҳар бир оғриқ ғалабам асли,
Яқинларим менинг нажотим.
Мен, албатта, енгаман дардни,
Фарзандларим менинг ҳаётим.
Нолимайман шукур, Аллоҳим
Берган дардинг учун розиман.
Ш. Наврўзова сўзи.
@qoraxitoyliklar
Мактаб маъмурияти ушбу постни ўчиришимизни сўрамоқда.
Ҳурматли масъуллар сиз мазкур мурожаатни йўллаган ота-онани тинч қўйингда, муамога эътибор қаратинг.
Ота-она фарзандининг келажаги ҳақида ёлғон гапирмайди. Айнан мурожаатнинг, муаммонинг туб моҳияти қолиб, ким ёзгани билан қизиқишингиз, босим қилишингизни билганимиз учун ҳам мурожаатчини шахсини сир сақламоқдамиз.
@qurama24
Ҳақ гап
Нима қилади ўйлаб, ўқув йили бошланганига бир ҳафта бўлди. Оҳангарон туманидаги 27-мактаб ўқувчиларига ҳали китоб берилмаган. Бу биз билган, ботимизга ёзишиб маълум қилинган биргина мактаб, ҳали қанча мактабда китоб муаммоси бўлиб ётибди ММТБга аён.
Яна булар ўқув йилига таёр эмиш...
#Таъзия
"Оҳангарон ҳаёти" газета таҳририяти жамоаси истеъдодли ижодкор, таълим соҳасининг салоҳиятли психологи Наврўзова Шахноза Абдушкуровнанинг вафоти муносабати билан унинг барча яқинларига ҳамдардлик билдиради.
Жанозалари бугун пешин намозидан кейин, соат 13-15 да Қорахитой жомъе масжидида ўқилади.
Охирати обод бўлсин😢🤲
@qurama24
Гўзал дуои саломлари ила тонгларга файз бахш этган Азизлар
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Душанба тонги муборак бўлсин. Ҳафта давомида Сизларга омад ва ҳуш кайфият ҳамроҳ бўлсин!
@qurama24
INGLIZ TILIDAN YANGI GURUHLAR OCHILMOQDA!
"Horizont" o‘quv markazida
🇩🇪 Nemis tili (GOETHE, TELC, MULTILEVEL imtihonlariga tayyorlov)
🇬🇧 Ingliz tili (IELTS, CEFR)
🇷🇺 Rus tilini 0 dan boshlab mukammal darajagacha o‘rganishingiz mumkin!
👨👩👧👦 Kattalar va bolalar uchun alohida guruhlar
📈 Natijaga yo‘naltirilgan darslar sizni kutmoqda.
🕒 Ishlaydiganlar uchun kechki va individual kurslar mavjud.
📍 Manzil: Ohangaron dehqon bozori binosining 2-qavati
📞+998 91 262 81 97
“APK” файллардан эҳтиёт бўлинг!
СИЗГА ТЕЛЕГРАМДАН “СИЗНИ ТЎЙИМГА ТАКЛИФ ҚИЛАМАН…” ДЕГАН МАЗМУНДАГИ ХАБАРНОМАЛАР КЕЛЯПТИМИ? УШБУ ФАЙЛНИ АСЛО ЮКЛАМАНГ!
Акс холда фирибгарлар тузоғига илинишингиз мумкин! Мутахассислар огоҳлантирмоқда!
@qurama24
Меҳрли дуои саломлари ила тонгларга файз бахш этган, Аллоҳ суйганлар,
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Шанба тонги барчангизга муборак бўлсин. Кунингиз файзу барокатли бўлсин! Кун давомида хуш кайфият Сизларни тарк этмасин.
@qurama24
#Супер
Эй, Қирғизистон нима қилиб ташлади? Даҳшатку а😳
Атмосфера бомба🔥
@qurama24
Куз ёмғири — шунчаки ҳаво совуши ёки томчиларнинг деразага урилиши эмас.
Бу — қалбга берилган осойишталик, шошқалоқ дунёнинг бир лаҳзага тўхташи ва хотираларнинг майин сукунати.
Ёмғирнинг ҳидида, иссиқ чойнинг буғида ва хазонлар устидаги сув томчиларида ўзгача бир тафт бор. Баъзан ташқаридаги совуқ, ичкаридаги илиқликни топишга ёрдам беради — оила бағридаги шинамлик,нонушта, иссиқ қаҳва, севимли китоб ва қалбингизга яқин инсонлар суҳбати.
Куз ёмғири кўнгилга хотиржамлик, қалбингизга эса илиқлик олиб келсин...
@qurama24
