cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Китоб жавони-илм хирмони,ундаги хар жилд акл дармони

Когон шахар Ахборот кутубхона маркази.Уйда китоб укиймиз ва тинглаймиз.

Show more
Uzbekistan59 633The language is not specifiedThe category is not specified
Advertising posts
192
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Бизга айтишарди... Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Хуфтоннинг зулмати ўтгунча болаларингизни йиғинг. Чунки бир пайт борки, унда шайтонлар тарқалади”. (Имом Аҳмад ва Ҳоким ривояти). Демак, кеч тушиши билан болаларни уйга тўплаш, ювинтириб, уйдаги ишлар билан машғул қилиш лозим экан. Ўша пайтда болалар кўчада қаровсиз қолсалар, уларга зарар етиб қолиши мумкин. Чунки бу пайтда шайтонлар қўзғалган вақт бўлади. (Анвар Аҳмад таржимаси). Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг 🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱
Show all...
Қонни табиий усулда яъни сунъий дориларсиз суюлтириш мумкинми? XX аср охири ва XXI асрда инсониятнинг она табиатга уйғунлиги пасайди. Атрофимиз тўла сунъий маҳсулотлар. Болаларимиз ота-оналаримиз истеъмол қилган табиий тут майиз, қовун қоқи ва турли мевалар қоқиси ва улардан тайёрланган компотлар, шунингдек, қанд лавлаги, майиз ҳамда тут шинниси ўрнига турли сунъий бўёқлар солинган ичимлиг-у конфетларни хуш кўрадиган бўлиб қолишди. Қонни эса айнан табиий мева шарбатлари, қизил лавлаги салати, қуруқ мевалардан тайёрланган компотлар суюлтиради. Баҳорда кунлар исиб, қуёш чарақлаган кунларда зулук кўйдириш (гириудотерапия), хижама қилдириш (қон олдириш) ҳам организмда қоннинг янгиланиб, инсоннинг ёшаришига туртки бўлувчи омиллардандир. Умуман олганда қон қуюлиши ва қабзият (ич қотиш) аввало, нотўғри овқатланиш ҳамда камҳаракатлик сабабли юзага келади. Қабзиятнинг салбий таъсири сабабли бавосил (геморой) хасталиги ривожланади. Соғлом одамнинг ичи ҳар куни ва равон келиши лозим. Ич қотиши натижасида организм заҳарланади. Беморнинг боши оғрийди. Баъзан унинг кўнгли беҳузур бўлади. У эса сабаби қабзиятдан эканлигини англамайди ва бош оғриғига қарши дори воситаларини ичади. Бу сунъий дорилар эса юрак ва буйракларга зарар етказади. Шундай пайтда хаста одам дағал толали яъни, таркибида клетчатка мўл бўлган қора, кепакли нон, қизил лавлагили салат, буғда пиширилган қанд лавлаги истеъмол қилиш керак. Арпабодиён уруғи солиб, ивитилган туршак ҳам ични юриштиради. Метериозм (ичакларда ел тўпланиши)нинг олдини олиш учун арпабодиён уруғидан дамлама ичиш халқ табобатида кенг қўлланилган. Бунинг учун бир чой қошиқ уруғ ярим литрлик чойнакка солиб, чой ўрнида дамланади. Уни кечқурун дамлаб қўйиб, эрталаб оч қоринга кўнгил тусагунича ичиш лозим. Шифобахш арпабодиён уруғи, шунингдек, она сутини ҳам кўпайтиради ва гўдакнинг ичи дам бўлишининг олдини олади. Қабзиятда халқ табобатида табиий сурги ҳапдорилар қўлланилади. Маккаи сано ўсимлиги (дорихоналарда сотилади) хона ҳароратида турган қатиқ ёки творог зардобини оч қоринга ичиш ҳам ични суради. Наҳорда газсиз минерал сув ичиш, ични тозалайди. Ҳар қандай сурги воситасидан фойдаланишдан уч кун аввал, гўштли, қуюқ ва бадҳазм таомлар танавул этилмайди. Унинг ўрнига енгил ҳазм бўлувчи, парҳез, ёрма донли маҳсулотлар (гречиха), сули (пeрловка), ясмиқ (чечевица)дан парҳезли овқатлар ва салатлар истеъмол қилинг. Сурги нафақат ичаклардаги хилтларни тозалайди. У қоннинг таркибини ҳам яхшилайди. Юздаги доғларни йўқотади ҳамда терини ёшартиради. Кўклам фаслида организмдаги витаминлар ва макро ҳамда микроэлиментлар заҳираси камайганда азалдан ота-боболаримиз, момоларимиз ёрма ва ундирилган буғдойдан ҳалим, сумалак каби таомлар тайёрлашган. Турли хил донлардан гўжалар пиширишган. Дастурхонларга турли баҳорий кўклардан таомлар тортилган. Ушбу таомлар ҳам кони фойда. 🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱
Show all...
❓Қайси овқатга қачон туз солишни биласизми? 🥩 Мол гўштидан тайёрланган таомга гўшт пишишидан 30-40 дақиқа аввал солинади. 🥣 Балиқли таомни тайёрлашни бошлашингиз биланоқ туз сепилади. 🍲 Қўзиқоринли овқатларга эса таом тайёр бўлгачгина туз солинади. 🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱
Show all...
СЎНГИ ҚЎНҒИРОҚ 2 Қадрдоним, жонажон мактаб, Дилни вайрон этгимиз келмас, Жонажоним, қадрдон мактаб, Сени ташлаб кетгимиз келмас, Қўлларимни маҳкам тут ўртоқ, Чалинмоқда сўнги қўнғироқ. Руҳсорингга тўйай синфдош, Кетма асло юзингни буриб, Яноқларда милтирайди ёш, Йиғлаяпмиз жилмайиб туриб, Қалбимизда ширин бир титроқ, Чалинмоқда сўнги қўнғироқ. Дунё экан шундай бевафо, Кетаяпмиз айрилиб жим,жим, Айро йўллар,тақдирлар айро, Ҳайр энди гўзал севгилим, Бағритошим кўзларимга боқ, Чалинмоқда сўнги қўнғироқ. Умр елар тўхтамай бир зум, Дилга солиб алам,ғамларни, Соғинамиз сени мактабим, Соғинамиз қувноқ дамларни, Қулларимни қўйворма ўртоқ, Чалинмоқда сўнги қўнғироқ. ✍Хуршид Карим Каналга уланиш👇👇👇 @Xurshid_Karim
Show all...
🥗Овқат ҳиди тўйганлик ҳиссини беролади 🔸Жанубий Флорида университети олимлари америкалик мактаб ўқувчилари билан тадқиқот ўтказиб,овқат ҳиди ошқозонни қондира олишини аниқлашди. 🧠Гап шундаки, мия ҳиссий лаззатланиш манбасини ҳар доим ҳам тўғри фарқлай олмайди. 🔸Синовлар давомида иштирокчилар ҳам фойдали, ҳам зарарли озиқ-овқатлар (қулупнай, олма, печене, пизза) ни ҳидлашди. Дастлабки 30 сонияда зарарли овқат истеъмол қилиш истаги устун келди, аммо 2 дақиқа ўтиб қизиқиш йўқолди, иштирокчилар мева ва резаворларни танлашди. 🔸Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, шунчаки юқори калорияли овқат ҳиди ошқозонни тўйдиради, зарарли овқатларга бўлган иштиёқни камайтиради ва соғлом озиқ-овқатларга йўл беради. https://t.me/kitobAKM
Show all...
Китоб жавони-илм хирмони,ундаги хар жилд акл дармони

Когон шахар Ахборот кутубхона маркази.Уйда китоб укиймиз ва тинглаймиз.