en
Feedback
To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

To’rtko’l So'fi Oxun masjidi

Open in Telegram

Andijon viloyati Izboskan tumani To'rtko'l Savol yuborish uchun quyidagi manzilga yozing 👇👇👇 @masjid_tortkol

Show more
5 530
Subscribers
+1124 hours
+327 days
+12130 days
Posts Archive
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу! Якшанба  тонги муборак бўлсин! 📆 06.09.2026 — мелодий-шамсий йил. (сентябрь ойи) ☀️ 25.03.1448 — хижрий-камарий сана. (Рабиул-аввал ойи) АЗОН ВАҚТЛАРИ Бомдод -04:21 Қуёш   -  05:37 Қиём     - 12:13 Пешин  -  12:50 Аср        - 16:45 Шом      - 18:44 Хуфтон - 20:10 НАМОЗ ВАҚТЛАРИ Бомдод—05:00 Пешин —13:00 Аср      —16:55 Шом    —18:44 Хуфтон—20:20 Янги кунга етказган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!. 🕌 Тўрткўл қишлоғи, "Сўфи Охун" жомеъ масжиди https://t.me/TortkolMasjidi

Касалхонадаги оғир касалларни кўриб, бир марта зиёрат қилишингиз Роббингизни сизга ато қилган неъматини эсга олиб, шукр ва тавба қилишга ошиқишингизга кифоя этади. Аллоҳим, беморларга шифо бергин, офият бергин! https://t.me/TortkolMasjidi

Қуръони каримни ҳурматлаш одоблари... 1. Таҳорат билан ушлаш. Мусҳафни бетаҳорат ушлаш жоиз эмас. 2. Ўнг қўлда ушлаш. Уни бировга беришда ҳам, олишда ҳам, очиб ёпишда ҳам, варақлашда ҳам ўнг қўлни ишлатиш. 3. Юқори тутиш ва юқори жойга қуйиш. Тик турган ва ўтирган одам уни киндикдан қуйи тутмаслиги керак. 4. У томон оёқ узатмаслик. Мусҳафга ëки фиқх китобларига оёқ узатиш макруҳдир. 5. Устига ҳеч нарса қўймаслик. Мусҳаф энг олий китобдир, устига ҳеч нарса қўйиб бўлмайди. Китобларни тахлаганда ҳам Мусҳафни энг юқорига қўйиш керак. 6. Ўқишдан бошқа мақсадда ишлатмаслик. У билан бирор нарсани туртиш, унга таяниш, суяниш ва ҳоказо. 7. Ҳожатхона ва шу каби Аллоҳни зикр этиш нолойиқ бўлган жойга Мусҳаф олиб кирилмайди. 8. Мусҳафни отиш, орқа ўгирган холда узатиш жоиз эмас. 9. Тоза ва хушбўй тутиш. 10. Авайлаш. Масалан, Мусҳафни унинг учун махсус тикилган ёки ясалган, уни чангдан, намдан сақлайдиган махсус ғилофга солиб юриш. 11. Ўпиш ва кўзга суртиш. Ҳазрат Умар розийаллоху анху ҳар куни эрта билан Мусҳафни олиб, ўпардилар. 12. Ҳурмат билан тилга олиш. Масалан, "Мусҳафи шариф" дейиш, у ҳақда сўзлаганда ҳурматни изҳор этиш. 13. Унга қараб ўқишни тарк этмаслик. Гарчи ҳофизи Қуръон бўлса ҳам, мусҳафга қараб ўқиб туриш кепак. 14. Ўқиб бўлганидан кейин очиқ ташлаб кетмаслик. 15. Ўнг тарафини юқорига қилиб ёпиш. Қуръони карим ўнг тарафдан ўқилгани учун ёпишда ҳам Фотиҳа сурасини тепага қилиб ёпиш лозим. 16. Яроқсиз ҳолга келса, пок жойга кўмиш. Баъзи уламолар кўмишга имкон топилмаган тақдирда ёқиб юбориш мумкинлигини айтганлар. Бу одоблар улуғ, савобли ишлар бўлса-да, бироқ энг муҳим иш Мусҳафни ўқиш, ўрганиш ва ундаги кўрсатмаларга амал қилишдир. Зеро, бу нафақат одоб, балки Мусҳафнинг ҳақи ҳисобланади. t.me/TortkolMasjidi

»Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун». Юқоридаги дуо қандай номланади?
Anonymous voting

Асмо бинти Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг турмуш ўртоғи қайси саҳоба эди?
Anonymous voting

Юсуф алайҳиссаломнинг оталари қайси пайғамбар эди?
Anonymous voting

НАМОЗНИ ҚАНДАЙ ЎҚИШ КEРАК? Усмон розияллоҳу анҳу даврида бир ансор билан ҳам бундай воқеа юз берган. У ўз боғида намоз ўқирди. Дарахт шохлари пишган ширадор хурмолар мўл-кўллигидан эгилиб қолганди, бу унинг эътиборини ўзига тортди, мамнун бўлди. Аммо бу ракатлар ададини унутишга сабаб бўлди. Жаҳли чиқиб, уни намоздан чалғитган боғдан воз кечишга аҳд қилди. У Усмон розияллоху анҳунинг олдиига келиб, боғдан Аллоҳ йўлида фойдаланишини илтимос қилди. Ҳазрат Усмон розияллоҳу анҳу боғини эллик минг дирҳамга соттириб, пулни мусулмонлар эҳтиёжига сарфлади. Бу саҳобаларнинг намозга эътиқоди нақадар юксаклигини кўрсатади. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу намоз ўқишга чоғланганида (ҳузунинг ҳайбатидан) тахланган либос каби бўлиб қоларкан. Намоз чоғи уйдагиларнинг гап-сўзини ҳам эшитмас экан. Баъзан уйдагилар: "Жим, овоз чиқарманглар, Абдуллоҳ намоз ўқияпти", дейишса, у киши: "Истаганларингизни гапираверинг, мен намоздалик пайтимда гапларингизни эшитмайман", деганлар. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу кўз (пардаси) оғришидан изтироб чекарди. Табиб унга бундай деди: "Даволаш мумкин, фақат эҳтиёт чорасини кўришинг керак. Беш кунлаб ерга мукка тушишдан ўзингни тийиб туришинг лозим. Шу боис саждани адо этишда тахта мосламадан фойдаланишинг мумкин». У деди: «Бунақа бўлиши мумкин эмас, бу аҳволда мен бир ракъат ҳам намоз ўқий олмайман. Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим: «Бирор кимса билиб туриб хато намоз ўқиса, қиёмат куни Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлади». *"Мўминнинг меърожи"* китобидан.

КИРИЛЛ ҲАРФИДАГИ МУСҲАФНИ УШЛАШ #Қуръон ❓1373-CАВОЛ: Кирилл ва лотин ҳарфида ёзилган Қуръон китоблари бор. Шуларни бетаҳорат ушлаш ва ўқиш мумкинми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уламоларимиз бундай китобларни ҳам нопок ҳолатда ушлаш мумкин эмас, деганлар. “Мавсуъатул фиқҳия ал-Кувайтия” китобида бундай дейилган: ذهب الحنفية في الأصح عندهم إلى أنه لا يجوز للحائض قراءة القرآن بقصد القراءة ولا مسه، ولو مكتوباً بغير العربية “Ҳанафий уламолар наздидаги энг саҳиҳ гапга кўра, ҳайзли аёл Қуръони каримни гарчи араб тилидан бошқа тилда ёзилган бўлса ҳам қироат мақсадида ўқиши ва ушлаши мумкин эмас, деганлар”. Мазкур ҳукм таҳоратсиз кишига ҳам тегишлидир. Чунки фиқҳ китобларида бетаҳорат киши билан жунуб ва ҳайзли шахсларнинг мусҳафни ушлаши борасида ҳукм бир хил. Фақат ёддан ўқишда фарқ қилади, яъни ҳайзли аёл ва жунуб инсон Қуръонни тиловат қила олмайди, аммо бетаҳорат инсон тиловат қила олади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

#Тонг_отганида_ўқиладиган_дуо #Ҳадис: Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин... Абдуллоҳ ибн Ғанном розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг отганида: اللهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةٍ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ «Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр», деса, кундузнинг шукрини адо қилибди. Ким шу дуони кеч кирганида айтса, кечанинг шукрини адо этибди», дедилар. (Маъноси: “Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сен томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин”). Абу Довуд ривоятлари. https://t.me/TortkolMasjidi

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу! Шанба  тонги муборак бўлсин! 📆 05.09.2026 — мелодий-шамсий йил. (сентябрь ойи) ☀️ 24.03.1448 — хижрий-камарий сана. (Рабиул-аввал ойи) АЗОН ВАҚТЛАРИ Бомдод -04:30 Қуёш   -  05:36 Қиём     - 12:13 Пешин  -  12:50 Аср        - 16:45 Шом      - 18:44 Хуфтон - 20:10 НАМОЗ ВАҚТЛАРИ Бомдод—05:00 Пешин —13:00 Аср      —16:55 Шом    —18:44 Хуфтон—20:20 Янги кунга етказган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!. 🕌 Тўрткўл қишлоғи, "Сўфи Охун" жомеъ масжиди https://t.me/TortkolMasjidi

#Тонг_отганида_ўқиладиган_дуо #Ҳадис: Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин... Абдуллоҳ ибн Ғанном розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг отганида: اللهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةٍ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ «Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр», деса, кундузнинг шукрини адо қилибди. Ким шу дуони кеч кирганида айтса, кечанинг шукрини адо этибди», дедилар. (Маъноси: “Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сен томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин”). Абу Довуд ривоятлари. https://t.me/TortkolMasjidi

​​Набий алайҳиссаломга бўлган муҳаббат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам биз учун жонимиздан, молимиздан, ота-онамиздан, барча оила аъзоларимиздан, жамики инсонлардан азизроқ ва маҳбуброқдирлар. Имом Молик раҳимаҳуллоҳ Мадинада яшаб, Мадинада вафот этганлар. У ердан бошқа шаҳарга чиқмаганлар. Сабабини сўралганда: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ётган шаҳарни ташлаб кетишни ёқтирмайман» деган эканлар. Имом Молик раҳимаҳуллоҳ ҳадис ўқиётиб, сесканган эканлар. Ҳадисни ўқиб бўлганларида, шогирдлари ўша сесканишларининг сабабини сўрашганда, чаён чақиб олгани учун шундай бўлганини айтган эканлар. Шогирдлари ҳайрон бўлиб: «Нега ҳадисни тўхтатмадингиз?» дейишганда, улуғ имом: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларини бўлгим келмади!», деб жавоб берган эканлар. Имом Молик раҳимаҳуллоҳ Мадина кўчаларида умуман уловга минмаган эканлар. Сабабини сўрашганда: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ётган тупроқни уловнинг туёқлари билан босгани Аллоҳ таолодан ҳаё қиламан!» деб жавоб берган эканлар. Имом Молик раҳимаҳуллоҳ Мадина кўчаларида юрганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга одоб ва ҳурмат юзасидан ҳеч қачон ерни тепиб, силтаб қадам босиб юрмаган эканлар. Баъзи ошиқлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг равзалари, қабрлари устидаги гумбаз яшил рангда бўлгани учун яшил рангдаги поябзал кийишни ўзларига эп кўрмаган эканлар! Баъзи аҳли илмлар тажриба қилиб кўришларича, бир жойда кўп ўтирганларида оёқлари увишиб, жимирлаб қолса, дарҳол севикли Пайғамбаримизнинг муборак исмларини зикр қилсалар, ўша увишиш ва жимирлаш кетган экан. Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни қанчалик севамиз? У зоти бобаракотга бўлган муҳаббатимиз боламизга ёки мол-дунёга бўлган муҳаббатимиздан кўпроқми ёки камми? Агар кам бўлса, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларини кўпроқ ўрганайлик, муҳаббатимизни оширайлик! Икки олам сарвари, маҳбубимиз, охиратда шафоатчимиз бўлган зотга Аллоҳ таолонинг саломи, саловоти ва баракоти бўлсин! https://t.me/TortkolMasjidi

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг оталари Абдуллоҳ оналари Оминага неча ёшларида уйланганди?
Anonymous voting

اللهُمَّ افْتَحْ لِي أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ «Аллоҳуммафтаҳ лий абваба роҳматик» Юқоридаги дуо қачон ўқилади?
Anonymous voting

Бадр ғазоти қайси ойда бўлиб ўтган?
Anonymous voting

⏰ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ⏰ 📆 04.09. дан — 11.09 гача 📱 Телефон учун обойлар. 📲Яқинларингизга ҳам улашинг 📲 Расмий каналимизга обу
+9
⏰ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ⏰ 📆 04.09. дан — 11.09 гача 📱 Телефон учун обойлар. 📲Яқинларингизга ҳам улашинг 📲 Расмий каналимизга обуна бўлинг ⬇️⬇️⬇️ 🕌 Тўрткўл қ. "Сўфи Охун" жомеъ масжиди. https://t.me/TortkolMasjidi

📷 Жума намозидан фото лавҳалар. 📆 04.09.2026- й. 🕌 Тўрткўл қ "Сўфи Охун" жомеь масжиди. 📲Яқинларингизга ҳам улашинг 📲Рас
+9
📷 Жума намозидан фото лавҳалар.           📆 04.09.2026- й. 🕌 Тўрткўл қ "Сўфи Охун"  жомеь масжиди. 📲Яқинларингизга ҳам улашинг 📲Расмий каналимизга обуна бўлинг ⬇️⬇️⬇️ 🕌 Тўрткўл қ. "Сўфи Охун" жомеь масжиди. https://t.me/TortkolMasjidi

📷 Жума намозидан фото лавҳалар.           📆 28.08.2026- й. 🕌 Тўрткўл қ "Сўфи Охун"  жомеь масжиди. 📲Яқинларингизга ҳам улашинг 📲Расмий каналимизга обуна бў

#дуо #Ёмғир 💧 Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً 🤲 «Аллоҳумма соййибан наафиъан» Парвардигоро, фойдали (хайрли) ёмғир қил! https://t.me/TortkolMasjidi

ЁМҒИР ПАЙТИДАГИ ДУО РАД ҚИЛИНМАЙДИ... Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёмғир ёғишни бошлаганда бундай дуо қилардилар: "А
ЁМҒИР ПАЙТИДАГИ ДУО РАД ҚИЛИНМАЙДИ...     Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёмғир ёғишни бошлаганда бундай дуо қилардилар: "Аллоҳумма, инний асалука хойроҳаа ва хойро маа фийҳаа ва хойро маа урсилат биҳ ва аъуузу бика мин шарриҳаа ва шарри маа фийҳаа ва шарри маа урсилат биҳ".    Маъноси: "Аллоҳим, Сендан бунинг (шамолнинг) яхшисини, ундаги яхшиликни ва у билан юборилган нарсанинг (ёмғирнинг) яхшисини сўрайман. Сендан унинг ёмонидан, ундаги ёмонликдан ва у билан юборилган нарсанинг ёмонидан паноҳ сўрайман".    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "...ёмғир пайтидаги дуо рад қилинмайди", дедилар.     Аллоҳ таоло ёғаётган ёмғирни хайрли ва баракали қилсин! 📲Яқинларингизга ҳам улашинг 📲 Расмий каналимизга обуна бўлинг ⬇️⬇️⬇️ 🕌 Тўрткўл қ. "Сўфи Охун" жомеъ масжиди. t.me/TortkolMasjidi