ECO TIB
Open in Telegram
🐝 Моддиятдан халқ саломатлигини устун қўйган бренд 📞 +998933962004 🔵 Канал иловаси 👉 @ecotib_uz 🔵 Сотиб олиш учун 👉 @eco_tib
Show more821
Subscribers
-224 hours
-27 days
-1330 days
Posts Archive
821
Зардоб – табиат берган шифо!
✔️ Ичаклар тозаланади, микрофлора тикланади.
✔️ Озишга ёрдам – метаболизм тезлашади, ортиқча суюқлик чиқади.
✔️ Иммунитет кучаяди – антиоксидант ва фойдали бактерияларга бой.
✔️ Жигарга ёрдам – ҳужайралар қайта тикланади.
✔️ Терига фойдали – угри ва яллиғланишга қарши.
✔️ Суяк ва бўғимлар мустаҳкамланади – кальций ва магний манбаи.
Қабул қилиш тартиби:
👉 Эрталаб, оч қоринга 1 стакан
👉 10-14 кунлик курс қилиб ичиш тавсия этилади.
Instagram | Telegram
821
Оёқдаги битта нуқта — танадаги катта енгиллик!Бу нуқтага ҳар куни 5 дақиқа массаж қилинса: ✔️ ҳазм яхшиланади ✔️ қориндаги дам, оғриқ, оғирлик камаяди ✔️ вазн секин-секин тушади ✔️ соғлом ва ёш кўринишга ёрдам беради ✅ Қаерда жойлашган? Оёқнинг ички томонида, тўпиқдан 4 бармоқ юқорида. Шу жойни бармоқ билан енгил айланма ҳаракатда уқаланг. ❗️Бу нуқта аёллар саломатлиги учун ҳам жуда фойдали! Бонус маълумот Шарқ табобатида бу нуқта “умрни узайтирувчи нуқта” деб номланган! Instagram | Telegram
821
Семизўт яширин табиб
Бу гиёҳ:
✔️ Астма ва бронхитда ёрдам беради
✔️ Қандли диабетга қарши курашади
✔️ Занжабилдаги каби яллиғланишни пасайтиради
✔️ Грибок (заққум) касалликларида фойдалидир
✔️ Холестеринни туширувчи табиий восита саналади!
🥗 Уни салатга қўшинг, қайнатиб чой қилинг ёки хом ҳолда ейинг. Танангиз жавоб қайтармай қолмайди.
🔥 Бонус маълумот: Семизот — омега-3 ёғ кислоталарига бой! Бу модда одатда балиқда бўлади, лекин ушбу ўсимликда ҳам табиий ҳолда мавжуд.
☝️ Энди уни ўт деб оёқ ости қилманг. Уни қадрланг – у сиз учун яширин бойлик!
Instagram | Telegram
821
🌊 Инсон - денгиз кабидир. 🌊
Ёлғизгина усти билинади, остида нималарни сақлайди, ичида қандай ғалаёнлар бўлаётганини сўзламайди. Фақатгина жимгина овозсиз оқиб туради…
✍️Мавлоно Румий
🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
🌹ПАЙШАНБА ТОНГИ
ХАЙРЛИ БЎЛСИН!
Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳга шукур хуш келибсан янги тонг, янги кун...
🕌 Нимани Аллоҳдан сўрасангиз хайрлиси,зиёдаси билан ижобат бўлсин!🤲🏻
Instagram | Telegram
821
МАДОРСИЗ ВА КАМҚУВВАТМИСИЗ?
Мадорсизлик, камқувватлик тананинг олдинги мавжуд бўлган имкониятларни йўқота бориши натижасида юзага келувчи ҳолатдир. У туфайли бир талай хасталиклар келиб чиқиши мумкин. Уни нотўғри овқатланиш, аъзои-танада тўқималар озиқланиши учун зарур бўлган муҳим моддаларни тақчиллиги каби сабаблар кучайтириб юбориши мумкин. Ана шундай ҳолатда замонавий тиббиёт билан бир қаторда халқ табобатининг ўзига хос шифо омилларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
✅ Танага қувват бериш, унинг чидамлилигини ошириш учун наъматак (итбурун, шиповник) меваси дамламасини ичиб туриш даркор. Бунинг учун термосга 1 ош қошиқ наъматак мевалардан солиб, уни устига қайнаб турган сув қўшиб, кечасига дамлаб қуйилади. Эрталаб сузиб олинади-да, кейин кунига дамламадан 3 маҳал таомдан ярим соат олдин ярим пиёладан ичилади.
✅ Қувват берувчи омил сифатида майдаланган 1 пиёла қора майиз, 2 дона лимон, 1 пиёла ёнғоқ мағизи, 1 пиёла туршак(ўрик қоқиси)ни обдан аралаштириб, сўнг устига 1,5 пиёла асал қўшилади ва яна аралаштирилади. Ушбу малҳамдан ҳар куни таомдан 1 соат олдин 1 ош қошиқдан истеъмол қилиб турилади.
Мирзамир МИРЗАШАРИПОВ, доришунос
Instagram | Telegram
821
Бодом ёғи тану-жоннинг роҳати
Бодом ёғи юздаги ажинларни, теридаги доғларни кетказади, кўриш қобилятини яхшилайди, асабни тинчлантиради, буйрак, қовуқ ва ўт қопидаги тошларни майдалайди, умуртқа поғона ва мушакларни тузлардан тозалайди, буйрак ва сийдик қопи шамоллашини кетказади, мияда қон айланишини яхшилайди.
Бодом ёғини 1-чой қошиқдан 3-маҳал ичилади
Instagram | Telegram
821
Ловиянинг фойдали жиҳатларини биласизми?
✅ Ловия таркибида ўсимлик оқсили жуда кўп бўлиб, организмни етарли миқдорда клетчатка билан таъминлайди ва бу хусусият саратонга қарши таъсир кўрсатади.
✅ Ловия ва унинг таркибидаги моддалар ҳужайрани генетик зарарланишининг олдини олади.
✅ Ловия маҳсулотлари жуда кўп турдаги ўсма касалликларининг олдини олади, айниқса, простата ракини даволашда катта ёрдам беради.
Instagram | Telegram
821
- Болам, шеър ёдлай олмайди, - дейди бир таниш аёл. – Кичик дуоларни ўргатмоқчи бўламан, бефойда, ҳеч бири ёдида қолмайди...
- Телевизорнинг тагидан турмайди, - шикоят қилади она. – На отасининг, на менинг гапимни олмайди...
Ноҳақсиз, она! Бола айнан сизнинг тарбиянгизни олган! Қорнингиздан телевизор билан тушмаган-ку!
Ҳали гўдаклигидаёқ уни телеэкран қаршисига ўтқазиб қўйиб, бўтқа едирганларингиз эсингиздан чиқдими?
Унинг жимгина мультфильм кўриб ўтирганидан қувониб, уй ишларини қилиб олардингиз. Муҳими тўполон қилмай ўтирса бўлди! Эсингиздами?
Тўғри, уни сиз туғдинггиз, катта қиляпсиз, лекин миясига, онгига телевизор эгалик қиляпти. Теле экран қаҳрамонлари сизнинг болангизнинг нутқини бошқаряпти, фарқига боряпсизми? Эътибор қиляпсизми, у отасига ўхшаб эмас, мультфилм қаҳрамонларига ўхшаб гапиряпти. Унинг дунёси, маслаҳатчиси, орзулар ошёни – планшетда, телевизорда!
Агар тарбиялаш керак бўлса, ўзингизни тарбия қилинг.
...Болаларни увол қиляпсизлар!
✍️Дилфуза КОМИЛ
Instagram | Telegram
821
👁 НОВВОТ ВА БОДОМ – КЎЗГА ҚУВВАТ БЎЛАДИ
✅ Новвот организмга тез сингадиган энергия манбаи бўлиб, асаб тизимини тинчлантириши ва кўзнинг чанқоқлигини камайтиради. Бодом эса Е витамини, омега-3 ёғ кислоталари ва антиоксидантларга бой бўлиб, кўзнинг соғлом бўлишига ёрдам беради.
📝 Тайёрлаш: Туйилган бир пиёла новвот кукунига шунга тенг миқдорда туйилган бодом мағзи аралаштирилади. Аралашмани кунига 2-3 маҳал еб юриш билан кўриш қувватини тиклаш мумкин.
Instagram | Telegram
821
“ОГОҲ БЎЛИНГИЗ, АЛЛОҲНИ ЗИКР ЭТИШ БИЛАН ҚАЛБЛАР ОРОМ ОЛУР"
(Раъд сураси 28-оят.)
🕋
Тўғрисўзлик - Аллоҳнинг яхши кўргани, тажриба - далил, раҳбар эса аҳлини алдамайдиган кишидир. Қалбни очиш ва ажрни кўпайтиришда Аллоҳни доим зикр этиб юришга етадиган амал йўқ. “Бас, Мени эслангиз, Мен ҳам сизларни эслайман” (Бақара сураси 152-оят).
🕌АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА
РОХМАТУЛЛОҲИ
ВА БАРОКАТУҲ.🍃
ХАЙРЛИ ТОНГ!
🤲Аллоҳим! Фақирликдан, иймонсизликдан, ҳаёсизликдан, золим бўлишдан ва ҳорликдан ёлғиз Ўзингга асра! Мени ва барча мусулмонларни бало ва ёмонликлардан асра! Йўлимиздан Сени унуттирадиган, Сенга ибодат қилишдан бизни тўсадиган инсонларни эмас, бизга ҳар доим Сени эслатиб, Сенинг эшигингга олиб борадиган қулларингни чиқар.
🤲Аллоҳим! Дуоларни ижобат этувчи юксак шаънинг ила қилган дуоларимни Ўзинг ижобат айла! Амин!🤲🏻🤲🏻🤲🏻
Instagram | Telegram
821
🫀Юрагим бақувват бўлсин десангиз, ёнғоқ еб туринг
➡️Саломатлик учун фойдали бўлган ёнғоқ, Омега-3 ёғ кислоталарининг манбаси ҳисобланиб нафақат юрак, балки мия фаолиятига ҳам ижобий таъсир қилади. Ҳар куни 2-3та ёнғоқ, 8-10 дона хом бодом ёки финдиқ истеъмол қилинг.
➡️Омега 3 ва E витаминига қўшимча равишда ёнғоқ, бодом ва финдиқ магний ва толали таркиби туфайли қондаги ёмон холестеринни камайтиришга ёрдам беради ва яхши холестерин миқдорини оширади.
Instagram | Telegram
821
ДОНИШМАНД БИЛАН СУҲБАТ...
Мен ундан ёшини сўраган эдим, у айтди:
– 95-да, онам эса 105-ёшда вафот этганлар.
– Соғлиғингизни бу қадар яхшилигининг сири нимада? – сўрадим ундан.
– Касал бўлмасликда, – жавоб қайтарди у.
– Лекин бу бизнинг ихтиёримизда эмас-ку?! – дедим ҳайратимни яшира олмай.
У эса кулиб:
– Ҳа, шундай, – деди.
– Унда менга бунинг сирини айтинг, мен ҳам амал қилай, – дедим.
– Бирор нарсани «Бисмиллаҳ»сиз оғзингга ола кўрма, ҳатто у бир томчи сув ёки таомнинг жуда кичик бўлагини ҳам, – деди у.
Жим бўлиб қолдим.
У эса сўзида давом этди:
– Аллоҳ таоло ҳеч нарсани сабабсиз яратмади.
Ҳар нарсанинг ҳикмати борки, унда фойда ва зарарлари яширинган.
Биз «Бисмиллаҳ» деганимизда Аллоҳ таоло таомдан барча зарарни олиб ташлайди.
Овқатланишдан аввал доим «Бисмиллаҳ»ни айт ва Яратувчингга шукрда бўл.
Таомланиб бўлганингдан кейин «Алҳамдулиллаҳ» деб шукрона келтир. Шунда ҳеч қачон дард чекмайсан.
Унинг бу гапларидан кўзларим ёшга тўлди.
Уни улуғ олим деб ўйладим.
Эндигина кетмоқчи бўлиб турган эдим, қўлларимдан тутиб гап бошлади:
– Эшит, таом ҳақидаги охирги нарса.
Қайтадан жойимга ўтирдим.
– Бирон киши билан таомланаётганингда, гарчи қанчалар очиққан бўлсанг, ҳам асло биринчи бошлама.
Таомга аввал у қўл узатсин ёки унга "олинг" дея манзират қил.
Кейин эса ўзинг ҳам еявер.
Ундан бунинг сабабини сўрашга хижолат бўлиб турган эдим, ўзи айтиб қолди:
– Бу таомингнинг садақасидир.
Қолаверса, бандаларига қайғурганинг учун Аллоҳ сендан хурсанд бўлади.
Доим ёдингда тут!
Таом сенинг тананг, жисминг учун, «Бисмиллаҳ» эса қалбинг учун.
Энди менга айт-чи, қандай қилиб сен касал бўлишинг мумкин?!
У ердан ўйга толганча кетдим.
Биз динимиз буюрган бу каби арзимас нарсаларга на эътибор қиламиз ва на фарзандларимизга ўргатамиз.
Умар ибн Абу Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қарамоғларидаги бола эдим. Қўлим товоқда изғиётган эди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:
«Эй бола! «Бисмиллаҳ», дегин, ўнг қўлинг билан егин ва олдингдан егин!» дедилар.
Шундан буён ана шундай таомланаман»
(Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ривояти).
Instagram | Telegram
821
🕌АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
🌷СЕШАНБА ТОНГИ ХАЙРЛИ БЎЛСИН!🍃
БУГУН 19 август, +35°+19°☀️
🕊Барчамизга яна бир тонг нашидасидан бахраманд бўлиш насиб этибди Алҳамдулиллаҳ!
🌹
Аллоҳ ушбу кунда муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатлатрини зиёдаси билан тухфа этсин..
🌼
Кунингиз файзли, қувончли ва омадли ўтсин!
Instagram | Telegram
