cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

لا تحزن | La Tahzanim

بسم الله الرحمن الرحيم...🍃 Kanal admini bilan bog'lanish uchun bot @Laatahzanim_bot💫 Instagram: https://instagram.com/latahzaniim Post olinganda kanal manbaasi ko'rsatilsin❗

Show more
Advertising posts
1 829
Subscribers
-124 hours
-117 days
-4530 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

00:17
Video unavailableShow in Telegram
ЎЛИМ ҲАҚ Имом ибн Касир роҳимаҳуллоҳ "Ал-бидая ван ниҳая" китобида амир Балкабек Сармазнинг таржимаи ҳолида шундай келтиради: "Балкабек Сармаз 493 ҳижрийда қатл қилинди. Уни Ботинийлардан бўлган бир киши биқинига ханжар тиқиб ўлдирди. У Ботинийлардан доим эҳтиёт бўлиб юрар, кийимининг остидан доим совут кийиб юрар эди. Фақатгина ўша машъум кечада совут киймаган эди". Ҳар бир махлуқ ажали томон ўз оёғи билан боради. Арабларда бир гап бор эди: "Ажал сиз омонлик деб ўйлаган макондан келади!". Ўқ чумчуқни дарахтда турганида қулатади. Балиқнинг ажали хўракда яширинган бўлади. Бир киши ҳақида ўқиган эдим. У бутун умрини чиройли ва ҳашаматли уй қуришга сарфлайди. Уйига кўчиб ўтганининг биринчи кунида ток уриб вафот этади. У ўзига қабр қурганидан бехабар эди. Яна биттаси ҳашаматли тўйхона қурди. Тўйхонасининг очилиш маросимига келаётиб автоҳалокатдан вафот этди. Гоҳида инсон орзу қилган қимматбаҳо машина унинг тобути бўлади, Аллоҳ сақласин! Гоҳо эса инсон юқори мансабга чуқур кетганида вафот қилади. Кўп ажаллар иссиқ тўшакда келади. Дунёни тарк қилишда ҳамманинг ўз йўли бор. Ҳамма ўлимнинг сабаби бор. Уни даф қилишнинг иложи йўқ. Биз қилишимиз мумкин бўлган биргина иш бор. У ўлимга ҳозирлик кўришдир! @Latahzanim
Show all...
86b7aafb2cf0fbc2bab97f4e58f407b2.mp42.21 MB
👍 1😢 1
00:34
Video unavailableShow in Telegram
Endichi? Yana bahona qilasizmi? @Latahzanim
Show all...
301722442_An_EovbS7DlZXiybh_5dPr4jTgMAL0D0WtyZMBi3PpJvbNdPJ84pAT7oybwvMRhXYX.mp45.60 MB
👍 2
Photo unavailableShow in Telegram
“Кун келиб барчаси поёнига етади”, – кимни даҳшатга солса, кимгадир тасалли беради бу гап. @Latahzanim
Show all...
🔥 3👍 1
00:22
Video unavailableShow in Telegram
Ким нима қилса, ўзи учун қилади. Қилаётган (киши қилган яхшилик ва ёмонлигини оқибатини албатта) кўради ва тортади. Унутма! Бир нарсага эришиш учун бутун бир умр керак бўлади. Бир нарсани қўлдан бой бериш учун эса, бир лаҳзалик ғафлат кифоя... @Latahzanim
Show all...
8.68 MB
👍 7🔥 2
00:15
Video unavailableShow in Telegram
Хаёт жуда ҳам қисқа. Шундай экан кечир, табассум эт ва эттир, қўлингдан келганича кўнгил ол, қўлингдан келганича ёрдам бер, шукрни канда қилма, тилингдан кимса озорланмасин, Аллоҳ буюргандек яша ва бахтли бўл! Токи, бир кун вафот топиб кетганингда инсонлар озорларингни эслаб қайта кўнгиллари оғримасин, балки, яхшиликларингни эслаб, ортингдан хайр-дуо қилсинлар! Соғиниладиган инсон бўл, унутиладиган эмас! @Latahzanim
Show all...
IMG_7542.MP45.31 MB
2👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
Уял, эй виждон! Уял! Бу борлиқни маълум бир низомга солиб қўйган Зотнинг ишларини идрок этгин-да, ўз қуллик баҳоинг нақадар паст эканига уял! – Сен бир тутам сочингни бир-бирига қоришиб, чигаллашиб кетмасин дея тинмай парвариш қилар экансан, қалашиб ётган, аммо бири иккинчисига ҳалал бермай, ўз вазифасини бажараётган миллион-миллион томирларга қараб уял!.. @Latahzanim
Show all...
👍 6😢 2
Photo unavailableShow in Telegram
Мақтовга лойиқ Қуръон тиловати Ҳаққи билан Қуръон тиловат қилишнинг шартлари: Тил ақл ва қалб тиловатда иштирок этиши; - Тилнинг насибаси : Ҳарфларни тўғри талаффуз қилиш ва тартил билан ўқиш. - Ақлнинг насибаси : Маъноларни тушуниб ўқиш ва фаҳмлаш. - Қалбнинг насибаси : Ваъз насиҳат олиш ва қабул қилиш ва таъсирланиш. -Тил тартил билан ўқийди -Ақл таржима қилади -Қалб насиҳат олади Имом Ғаззолийнинг " Иҳё Улумуддин " китобларидан. @Latahzanim
Show all...
👍 2🤩 2
Photo unavailableShow in Telegram
ДЎСТ Абдурраҳмон ас-Саққоф "Уд ал-Ҳиндий" номли китобида келтиради: "Оқилларнинг биридан сўрашди: -Қанча дўстингиз бор? У жавоб берди: - Билмайман. Чунки дунё ҳозир мен томон юз бурган, пулим кўп. Дунё мендан юз ўгириб пулим тугаганида қанча дўстим борлигини айтаман!". Инсонлар ичидаги хазиналар қийинчилик пайтида билинади. Ҳақиқий инсонларни суянадиган елкаларга эҳтиёжимиз тушганида таниймиз. Кўтарилаётган пайтимизда бизга узатилган қўллар аслида биз учун эмас. Қулаганимизда бизга узатилган қўллар бизникидир. Аммо кўтарилаётган инсон ҳам кўтарилиш йўлида тавозули бўлиши керак. Чунки тушаётганда ҳам айнан ўша инсонлар йўлиқиши мумкин. Бир пайтлар хонасига ўртакашсиз киритмайдиган катталаримизни кейинчалик нафақасини олиш учун ўртакаш излаётганини кўрдик. Биз инсонларга улардан эваз кутмасдан яхшилик қилишга амр қилинганмиз. Агар яхшилигимиз мева берса бош устига. Агар мева бермаса ажри Аллоҳнинг ҳузуридадир! @Latahzanim
Show all...
👍 8 1
Photo unavailableShow in Telegram
Қиёмат, Қурбон (ҳайити) кунига ўхшайди. Мўминларга байрам куни бўлса, "ҳўкиз"ларга ҳалокат кунидир. Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу. @Latahzanim
Show all...
5👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
Байрамга ҳафагарчилик билан кирилмайди. Шу сабабдан кел, ялиниб-ёлвор ярашайлик.😊😊😊😊 @Latahzanim
Show all...
👍 3😁 2
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.