cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Фикрлар чорраҳаси | Fikrlar chorrahasi

Фикрлар, мулоҳазалар, баҳс, тортишув ва танқидий ёндашув. Биз билан алоқа: @Chorraha_aloqa_bot https://t.me/joinchat/AAAAAEQMZ55L3y1NBQn86A

Show more
Uzbekistan94 774The language is not specifiedThe category is not specified
Advertising posts
112
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Ўзбек тилининг замонавий луғати: Партия—5 йилда бир марта бир-бири билан телевидениеда кўрсатувда тортишиб, шарфга ўхшаш мато илиб, кўчада юрганлар; Мансабдор—бой ва "қўли ҳамма ерга етувчи"шахс; Россия—ишлашга бориладиган жой, у ерда албатта иш топилади, деган тасаввур. Тўй—бутун умрида йиққани ва ҳамма пулини сарфлаб ишлатиладиган кун; Ношукрлар—танқид қиладиган турли ёшдаги одамлар; Подвал—баъзилар меҳмон бўлиб, кириб-чиққан, баъзилар қайтиб чиқмаган жой; Тинчлигимизни кўролмайдиган қора кучлар—ўзимизнинг юртимиздан чиққан профессионал журналистлар, таҳлилчилар, сиёсий экспертлар; Ичкаридаги ғаламислар —мустақил блогерлар; Онги булғанганлар—ўша блогерларнинг каналларини ўқийдиган ёшлар; "Яхши" ёзадиган(ҳатто ҳокимлар кузатадиган) блогерлар—сарой блогерлари; Шеп—асосан, ҳоким ва катта лавозимли шахсларга нисбатан ишлатилади; Окалар—кенг маънода қўлланилади, асосан ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимларига нисбатан; Дача—махсус одамлар учун махсус дам олиш маскани. Давом эттиришингиз мумкин))) @imaginative_girl Бизнинг манзил: @fikrchorraha
Show all...
#тасаввуф ёҳуд нега Одам алайҳиссаломга фаришталар сажда қилди. Машҳур тасаввуф машойиҳи Абдухолиқ Ғиждувоний раҳимаҳуллоҳ ўз ўғилларига қуйидагиларни таълим берганлар: "Эй, фарзанд! Мен сенга барча ҳолатларда илм, адаб ва тақвода бўлишингни васият қиламан! Ўтган уламоларнинг изидан юришинг лозим. Аҳли суннат ва жамоатнинг мулозими бўл! Фиқҳ ва ҳадис ўргангин! Жоҳил сўфилардан эҳтиёт бўлгин! Ҳамиша намозни жамоат билан ўқигин! Ҳаргиз машҳурликни талаб қилма! Чунки, шуҳратда офат бор! Ўзингга хонақоҳ қуриб олма, хонақоҳда (шайхлик) қилиб ўтирма! Одамлар, номаҳрам хотинлар ва омилар билан ҳамсуҳбат бўлаверма! Cамоъ (рақсли зикр) бўлаётган жойда кўп бўлма. Чунки, самоъда мунофиқлик юзага келади. Кўп самоъ дилни ўлдиради. Уни инкор ҳам қилма. Чунки, самоънинг ўз эгалари бор. Кам гапир, кам еб-ич ва кам ухла! Кўпчиликдан худди шердан қочганинг каби қоч! Хилватда ўзингга хизмат қил! Халқ билан талашиб-тортишма! Ҳеч кимдан бирор нарса истама, бировларга хизмат буюрма!". (Жуда керакли ўгитлар, кошки амал қисам эди 😕) *** Тасаввуф ва унинг асл таълими билан яқиндан танишмасдан туриб, "жоҳил сўфи"ларни кўриб, шуни "тасаввуф" деб ўйлаш ва уни оламга жар солиш жоҳилликдан ўзга нарса эмас. *** Кўриб турганингиздек, тасаввуф машойиҳи ҳам ўғли орқали одамларни "Аҳли суннат ва жамоатни маҳкам тутишга, Фиқҳ ва ҳадис ўрганишга, жоҳил сўфилардан эҳтиёт бўлишга, хонақоҳда (шайхлик) қилиб ўтирмасликка" чақирмоқда. Буни билмасдан тасаввуф ҳақида фикр билдириш жоҳиллик, билиб туриб жоҳил сўфиларнинг ишини тасаввуф деб кўрсатиш инсофсизликдир. Жоҳил сўфиларнинг иши тасаввуф эмас, бидъат ва хурофотдир. Одам алайҳиссалом барча нарсаларнинг исмини тўғри айтиб бергани учун фаришталардан улуғ бўлди. Агар инсофли бўлсангиз сиз ҳам барча нарсаларни тўғри номланг! © Саид Комил Бизнинг манзил: @fikrchorraha
Show all...
Бир куни америкадаги бир университет профессори ҳеч қачон талабаларни йиқитмаган бўлса-да, бир марта шундай ҳолат кузатилганини тан олди. Дарслардан бирида талабалар унга социализмни мақтай кетишди: "Социализм — ажойиб тузум, у инсонлар бой-камбағал эмас, тенг бўлишини таъминлайди.". Буни эшитган профессор гуруҳда амалий машғулот ўтказиш таклифини ва натижалардан қатъи назар, ҳаммага уларнинг барчаси бажарган ишларнинг ўртача баҳоси қўйилишини айтди. Биринчи синовда ҳамма бир хилда "яхши" баҳога сазовор бўлди. Назорат ишини "аъло"га бажарганини билган талабалар норози кайфиятда қолди. Унчалик ўзини қийнамаганлар эса баҳодан хурсанд эди. Кейинги назорат иши бошланишида ўзлаштириши паст талабалар ўзини умуман уринтирмади. Аълочилар ҳам барибир олдингидек ўртача баҳо қўйилишини ҳис қилгани учун яхши тайёрланмади. Иккинчи назорат ишининг ўртача баҳоси олдинги галгидан ҳам пастроқ чиқди — "қониқарли". Ҳеч ким хурсанд бўлмади. Талабалар иштиёқи умуман пасайиб кетди ва учинчи назорат ишининг баҳоси гуруҳнинг барча аъзолари учун энг паст баҳога тўғри келди — "қониқарсиз". Ушбу эксперимент натижаси баҳс, жанжал ва гиналар бўлди холос. Гуруҳ атмосфераси социализм ваъда қилган бахтли ҳаётга мутлоқ тўғри келмас эди. Ҳеч ким бошқалар учун меҳнат қилиб, яхши баҳо олишга ҳаракат қилгиси келмасди. Интернет сарҳадларидан. Гавҳар Насруллоҳ таржимаси Бизнинг манзил: @fikrchorraha
Show all...
Azon.tv лойиҳаси бошлаганда Шуҳрат ака Қаюмов билан маслаҳатлашган эдик. У киши кастинг уюштириш кераклиги, бошловчи ва суҳандонларни танлаб олиб, ўзлари ўқитиб беришларини айтдилар. Аллоҳга муҳаббат ва динга ихлосларини қарангки, танлаб олинган номзодларни ўзлари бир ой ўқитиб бердилар ва қанчалар илтимос қилмайлик, бунга ҳақ олмадилар. Ундан кейин ҳам биздан маслаҳатларини ҳеч аямадилар. Шуҳрат ака ихлосли мўмин эдилар. * Чамамда, 2015-йиллар бўлса керак, туҳмат туфайли Олий маъҳад талабаларидан бирининг иши судга ошадиган бўлди. Ҳурмати ва обрўсини ўртага қўйиб, Шуҳрат ака шу йигитни қутқариб қолганди. Ўша пайтларда бундай журъат ва келажагини гаровга қўйиш унча-мунча одамнинг қўлидан келмас эди. Шуҳрат ака мард одам эдилар. * Шуҳрат ака билан охирги сўзлашувимиз телефонда бўлди. Ундан олдин ҳам аудио версияси тайёрланган "Ўкинма" китобини Registon tv билан ҳамкорликда ўзлари ҳам қайта ўқиб, оммага тақдим этмоқчи эканларини айтиб, одоб билан бунга изн сўрадилар. Бу одоб олдида бажонидил рози бўлдим. Шуҳрат ака одобли инсон эдилар. * Шуҳрат аканинг айримларгина биладиган динга хизматлари ва холис амаллари бор. Иншааллоҳ, бунга тарих ва инсонлар гувоҳ. Аллоҳ Шуҳрат акани раҳматига ғарқ қилсин ва солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин! © Mubashshir Ahmad Бизнинг манзил: @fikrchorraha
Show all...
#тарқатинг Салом, Галлаорол туманидан шу хамённи топиб олдим, шу расмдаги йигит тел килсин. 99 065 42 81 Бизнинг манзил 👉 @fikrchorraha
Show all...

Кеч тушди. Дўконни беркитаётган эдим. Ортимдан бир киши: - Ука олма оласизми? - деди. 45-50 ёш чамаси, велосипедда олма сотиб юрган экан. - Қани кўрайчи, нархи қанча экан? - олдига яқинлашдим. - Сизга 7500 дан қилиб бераман, - деди. Дарров савдогарлигим тутиб кетди. - 5000 дан беринг ҳаммасини оламан, - дедим. - Йўқ ука, майли сизга 7000 дан берай, 4 кг холос, ҳаммасини олинг, - деди. Қарасам 5000 данга бермайдиган. - Хўп 6000 дан беринг, 2 килосини оламан, -дедим, - ҳаммаси кўпда ахир. Бир муддат ўйланиб қолди. - Ука ҳаммасини олинг, 6500 дан берай, - деди. - Ҳаммасини нима қиламан амаки, эртага ҳам сотаверасизда, - дедим. - Йўқ, бугун ҳаммасини сотишим керакда, келинг ука мана хохлаган биттасини олиб таътиб кўринг, жуда ширин олмалар, - деб, салафан пакет ичидан бир дона олма олиб менга узатди. Кўзим амаки узатган олмага эмас, олма узатилган қўлларга тушиб қолди. Совуқдан тилим-тилим бўлиб ёрилиб кетибди. Бир вақтлар, кузнинг совуқ кунларида, пахта даласида пахта терган вақтимда, ўзимни ҳам қўлларим шундай ёрилиб кетган эди. Эслаб, ичим ачишиб кетди. Қилган ишимдан хафа бўлиб кетдим. Менга узатган олмани олиб, уни ҳам салафанга солдим-да, амакига юзланиб: - 8000 дан оламан, ҳаммасини оламан, - дедим. Нархни эшитиб, менга ажабланиб қаради. - Ҳа, ҳа 8000 дан оламан, - дедим яна қўшимча қилиб. - Хазиллашяпсизми ука? - дегунча, мен пул санашга тушиб кетдим. - Мана 32000 рози бўлинг! - дедим. Пулни қўлимдан оларкан, санаб ўтирмай, 2000 ни қайтариб берди ва: - Мен розиман ука, сиз ҳам рози бўлинг, - деди. Пулларни чўнтагига соларкан, яна менга юзланиб: - Яхши бўлди-да, жуда зарур эди, - деб қўйди, кўзлари қувнаб. Амаки кетгач, қилган ишимдан ўзим ҳам хурсанд бўлдим, кўнглим ёришди. Ёрилган қўллар эса, ҳамон кўз ўнгимдан кетмаяпти... © Abdurahim Alamov Бизнинг манзил 👉 @fikrchorraha
Show all...
Уст-боши эски бўлса ҳам тоза юради. Ҳатто сиз кўрмаган кийимларини ҳам ақалли бир томчи пешобдан ҳам тоза сақлайди. Ўзи катта ва кичик бетаҳоратликдан пок, жунуб ва ҳатто таҳорасиз ҳолда юрмайди. Ўзидан хушбўй ҳид таралиб туради, камида, ёқимсиз ҳид сезмайсиз ундан. Гапирса, яхши гапларни гапиради, сизни алдамайди, сўкинмайди, фаҳш-фужур гапларни гапирмайди. Сизга зарари тегмаслигини биласиз, ишонасиз, хотиржам бўласиз. Гуноҳ қилсангиз у сизни қайтаради, насиҳат қилади, Aллоҳни эслатади. Сиқилсангиз кўнглингизни кўтаради, бошингизга ташвиш тушса, уни аритишда ёрдамчи бўлади, сизни оғир ҳолатда кўрса, сиз сўрамасангиз ҳам имкони бўла туриб ёрдамсиз ташлаб қўймайди. Сизни ғийбат қилмайди, сотмайди, ортингиздан бўҳтону туҳматлар уюштирмайди. Миллатингиз, рангингиз, ёшингиз, мансабу мартабангиз, бой ёки камбағаллигингизнинг фарқи йўқ у учун. Сиз буларнинг барини билиб, ҳис қилиб турасиз… Нақадар яхши – мусулмон дўст! © Ikrom Sharif Бизнинг манзил 👉@fikrchorraha
Show all...

Нақадар хақ сўзлар... Болта билан қалам бир-бирига ўхшайдиган буюмлар эмас. Аммо хизмати жихатидан анчайин яқин туради. Болта - қотил қўлида ўлим қуроли. Ўтинчи қўлида мехнат қуроли. Хунарманд қўлида санъат қуроли. Қалам - хасадгўй қўлида ўлим қуроли. Саводхон қўлида мехнат қуроли. Истеъдод қўлида санъат қуроли. Ўткир Хошимов ( Оллох рахмат қилсин) уйқулари қочиб ён дафтарларини чеккасига ёзиб қўйишган экан.... Болта-ку бир гап бўлар лекин қалам , хасадгўйни, ичи қора худбин одамни қўлига тушмагани маъқул. © Абдулатиф Хамедов Бизнинг манзил 👉 @fikrchorraha
Show all...
Бай, бай, бай, жуда чатоқ бўлибдику а? Энди нима қиламиз? Яна қарз тортсакмикан ёки Россиядан илтимос қилайликмикан? Андижон-Москва поездини томига бўлса ҳам осилиб етволишарди... Бай, бай, бай... #қаранг... Бизнинг манзил 👉 @fikrchorraha
Show all...
Янги келинчак янги ковушга ўхшайди, иссиққина, торгина. © Ўткир Ҳошимов Бизнинг манзил 👉@fikrchorraha
Show all...