cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Qashqadaryo gazetasi

"Қашқадарё" газетасининг расмий канали http://qashqadaryogz.uz https://facebook.com/qashqadaryogz

Show more
Advertising posts
217Subscribers
-224 hours
-37 days
+330 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Шаҳрисабз – ИҲТ пойтахти меҳмонларни ўзига ром этмоқда
Show all...
Сичанкўл манзаралари
Show all...
Танлов ғолибларининг мукофотлари адлия бошқармаси аралашувидан сўнггина тўлаб берилди Президент соврини учун “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарлари, Ғузор, Косон, Китоб, Миришкор, Нишон туманлари босқичларида совринли ўринларни қўлга киритган мактабларга мукофот пуллари маҳаллий ҳокимликлари томонидан тўлаб берилмаганлиги аниқлангач, вилоят адлия бошқармаси томонидан тегишли таъсир чоралари қўлланган. Шундан сўнг айрим ҳокимликлар томонидан маблағлар ихтиёрий равишда тўлаб берилган, қолган ҳолатлар бўйича эса судларга даъво аризалари киритилиши таъминланди.
Show all...
Президентнинг "Қашқадарё вилоятида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда соғлиқни сақлаш тизимини янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида белгиланганидек, Қашқадарё вилоятида онкологик касалликларни эрта босқичда аниқлаган тиббиёт бригадалари ҳар бир аниқланган ҳолат учун Тиббиёт муассасаларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2 миллион сўм миқдорида рағбатлантирилади.
Show all...
Ишсиз дадани, ишсиз эрни ким ҳам яхши кўрарди? Югурдак бўлиш осонмас. Оғамиз ўрнидан турмоқчи бўлса, сен аллақачон тик оёқда бўлишинг керак.
Show all...
Энг ишончли автобрендлар номи маълум бўлди Британиянинг автомобиллар ҳақида ёритишга ихтисослашган What Car? (Қайси машина?) журнали энг ишончли автобрендлар рейтингини тузди. Шундай қилиб, нашр маълумотларига кўра, ҳозирги кунда энг ишончли бренд Lexus ҳисобланади. Унинг рейтинги 98,3 фоизни ташкил этган. Баҳолашда 99,8 фоиз жамғарган 2014-2021 йиллардаги Lexus NX автомобили эса энг ишончли автомобиль сифатида тан олинган. Энг ишончли автомобиль ишлаб чиқарувчилари рейтингида Toyota 97,4 фоиз кўрсаткич билан иккинчи ўринда жойлашган. 2011-2020 йиллардаги Toyota Yaris япон брендининг энг муаммосиз модели сифатида кўрсатилган. Учинчи ўринни Mini эгаллаган. Унинг ишлаб чиқарувчиси BMW Европа брендлари ичида энг юқори кўрсаткичга эга бўлган - 97,2 фоиз. Бу ерда 97,9 фоиз рейтинг балли билан 2015-2024 йиллардаги Mini Clubman етакчи.
Show all...
"Qashqadaryo"га жавоб берадилар Муштарийларимиз яхши хабардор, "Qashqadaryo" газетасининг 2024 йил 4 апрелдаги сонида "Бурни кўтарилиб қолган"; "Оёғи ердан узилган"; "Кибр отига минган"; "Вазифасига салоҳиятсиз"; "Ваъдабоз PRчи"... сарлавҳали материал чоп этилган эди. Унда таҳририятнинг 2024 йил 29 февралда вилоят ММТБ бошлиғи Убайдулла Орипов номига йўлланган ахборот олишга доир сўрови жавобсиз, эътиборсиз қолдирилгани ҳақида сўз юритилиб, балки жамоатчилик диққат-марказида турса, масъулни қўзғатар деган ўйда унинг айнан такрорини газета орқали эълон қилган эдик. Шундай бўлди. Таҳририятга ахборот олишга доир сўров юзасидан жорий йил 5 апрелда ушбу бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари М.Панжиев томонидан имзоланган жавоб келди. Унда уқтирилишича, "Қашқадарё вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси масъул ходими томонидан жорий йилнинг 1 март куни сўровга доир ахборот бериш юзасидан йўлланган жавоб хати ходимга бириктирилган edo.ijro.uz платформасида техник носозлик туфайли юкланмай қолган" эмиш.
Show all...
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Қашқадарё аҳолиси орасида сўров ўтказади Унинг доирасида аҳолининг иқтисодий фаоллиги тенденциялари ўзгаришини аниқлаш ва истеъмол кайфияти индексини ҳисоблаш баробарида фуқароларни ташвишлантираётган ижтимоий-иқтисодий масалаларни ўрганиш ва таҳлил қилиш ҳам назарда тутилган.
Show all...