Behzod Fazliddin
Open in Telegram
Беҳзод Фазлиддин битиклари; ўзбек ва жаҳон адабиёти; йўл-йўлакай таҳрирсиз хаёллар... Махсус канал (обуна): @Behzod_Fazliddin_obuna_bot Муаллифлик ҳуқуқи ҳимояланган. Рухсатсиз фойдаланганлик учун қонуний жавобгарлик бор. Алоқа: @Behzod_Fazliddin_bot
Show more1 874
Subscribers
+124 hours
-207 days
-4530 days
Posts Archive
1 874
Онасиз ҳам бориш мумкинми Бахтга?!
Беҳзод Фазлиддин. “Айбнома”
Шеър: 2007 йил
Ижро: 2018 йил
#Шеърлавҳа #Сен_қачон_гуллайсан #Тушларингдан_чиқиб_келдим
#Сиз_сўраган_шеър туркумидан
@Behzod_Fazliddin
1 874
Иймонга суяниб яшайман...
Ҳар банди шу сатр билан тугалланадиган шеърим бор. 1999 йили чоп этилган биринчи тўпламимга киритилган. Ўн тўрт-ўн беш ёшларимда ёзилганди. Очиғи, бу каби илк машқларимни кўнглим тўлиб шеър ҳам деёлмайман-у, лекин руҳиятимга жуда яқинлиги учунми, ҳануз беихтиёр такрорлаб юраман.
Ўшанда мурғак ўспирин қалбнинг бундай оғир кечинмаларга берилиши, туҳмат, ҳасад ва хиёнат каби разилликлар ҳақида сўз очиши ажабланарли туюлса-да, негадир дастлабки битикларимда шундай руҳ устувор экан. Балки, кимлардандир, нелардандир қаттиқ таъсирлангандирман...
«Иймонга суяниб яшайман» — ўша пайтлардан буён умримнинг асл мазмуни, ҳаётимнинг бош дастурига айланган.
#Таҳрирсиз_хаёллар #Ижод_ва_эътиқод
@Behzod_Fazliddin
1 874
***
Ҳаволарга ишонмай қўйдим,
Ҳар лаҳзада кетиш хавфи бор.
Мен ҳеч кимни тушунмай қўйдим,
Юрагимнинг кимга нафи бор?
Яшай дедим – куним ўтмади,
Чарчамадим рўшнолик сўраб.
Кўзларимдан итлар кетмади,
Жим йиғладим Қуёшга қараб.
Ҳали сендан кўнглим ўлмаган,
Бер ўзимга ўзимдан нажот.
Борадиган жойим қолмаган,
Мени бошқа ҳайдама, Ҳаёт!
2005 йил
© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin
#Сен_қачон_гуллайсан
1 874
Ўз уйида айниб бораётган ҳавони ўзгартира олмаган одам жамият об-ҳавосини қандай янгиласин?!
***
“Бир юз билан ўтинглар”, дер экан кўпни кўрган эскилар...
***
Ўзингизни чинакам қаҳрамонга айлантирмас экансиз, сизга ўзлари “қаҳрамон” ясаб бераверишади.
#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар #Эски_дардлар
@Behzod_Fazliddin
1 874
***
Мен – ҳаёт боғида омонат япроқ,
Тўкилиб кетаман эрта, индин ё.
Бир куни мен сенга қайтаман, Тупроқ,
Бир куни мен сенга кетаман, Само.
Тангрим азал сени яратмиш суюк,
Қошингда заррача эмасман, зотан,
Шу қадар мангусан, шу қадар буюк,
Минг битта умримга арзийсан, Ватан!
Дунё нима ўзи – савдо бозори,
Яшасам бўларди дўст қилиб танни.
Худо урмасмиди, етиб озори,
Ҳаётдан пастроққа қўйсам Ватанни?!
Ўтиб қўймасмиди Отам баҳримдан,
Тўлиб кетмасмиди дўзах ноламга?
Қонлар оқмасмиди бу тош бағримдан,
Ватан қолдирмасам магар боламга?!
Йўқ, бундай яшашга кўнолмайди жон,
Сени танимаслик – Руҳимга иснод.
Сен деб яшамасам, борлигим ёлғон,
Сен бор, у дунёю бу дунём обод.
Менинг забоним – гул, қўлларим – сабо,
Сенга бўй таратмай сўлмайман, Ватан.
Ҳали кўп яшайман, аввали Худо,
Бахтингни кўрмасдан ўлмайман, Ватан!
2002 йил 21 август
Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin
Асосий видео YouTube каналимизда тақдим этилди: https://youtu.be/y0gOTP4-FxI
Яқин кунларда ушбу шеър ижроси тўлиқ аудио шаклида ҳам эълон қилинади.
1 874
Турли ташкилотларда масъул лавозимларни эгаллаб турган кўпчилик раҳбарларнинг жамият тугул, ўз иш жойи учун ҳам фойдаси йўқ.
#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар #Эски_дардлар
@Behzod_Fazliddin
1 874
Ҳали кўп яшайман, аввали Худо,
Бахтингни кўрмасдан ўлмайман, Ватан!
Беҳзод Фазлиддин
Шеър: 2002 йил
Ижро: 2023 йил
#Сиз_сўраган_шеър туркумидан
https://youtu.be/y0gOTP4-FxI
#Сен_қачон_гуллайсан #Шеърлавҳа
@Behzod_Fazliddin
1 874
DOVON
Shu xalq o‘ssin, shu yurt ko‘karsin,
Izga tushib ketar qolgani.
Boshin mangu baland ko‘tarsin,
Oltin bo‘lsin tosh deb olgani.
Omon o‘tdi yillar qahridan,
Turishlari mardona bo‘ldi.
G‘anim erib ketdi mehridan,
Oqibati afsona bo‘ldi.
Bek bolasin qadami shaxdam,
Bag‘ri butun, iligi to‘la.
Gijinglagan toychoqlari ham
Yov diliga solar g‘ulg‘ula.
Endigina tonglar otganda,
Parchalanmas azaliy toqat.
U kunlarga qiyos etganda,
Bu kunlarning zahmati – rohat.
Yuraklarda birdamlashaylik,
Suyagani yetar qudrati.
O‘zimizdan baland yashaylik,
Shu yurt haqqi, shu xalq hurmati.
2009-yil
Behzod Fazliddin @Behzod_Fazliddin
#Kutmagan_kunlarim_kutgan_kunlarim
#Tushlaringdan_chiqib_keldim
1 874
Қаёққа қарама, шоу: дунё — шоу, санъат — шоу, адабиёт — шоу, муҳаббат — шоу, эътиқод — шоу, сиёсат — шоу, ватан — шоу...
#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар #Эски_дардлар
@Behzod_Fazliddin
1 874
* * *
Қайларда саргардон наводирсан, Дил,
Кўрлар тепсаб ўтган жавоҳирсан, Дил.
Ўзингни Ўзига топширгансан, бас,
Тағин недан бунча хавотирсан, Дил?!
© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin
#Шеърлавҳа
1 874
“Тақдир, дея чапак чалиб туролмайман,
Керак бўлса, тақдир билан беллашаман!..” —
деб ҳайқирган эканман тўқсонинчи йиллар охирида — ўн беш-ўн олти ёшда битилган бир шеъримда.
Бугун ўша қалтис сатрларни ўқисам, руҳимда алланечук оғриқли титроқ уйғонади. Йўқ, аслида бу тақдирга эмас, ҳаёт адолатсизликларига, атрофдаги тубан кимсаларнинг кирдикорларига ва руҳни бўғувчи чиркин муҳитга қарши исён эди. Бу шаккоклик эмасди, балки ичимдаги “дев”га – ўша қудратли, ўктам овозга бўлган сўнмас ишонч эди. Инсон ўсмирлик, айниқса, балоғат фаслида ўзини ҳар нарсага қодирдек ҳис қиларкан.
Ҳозир эса ўша саркаш руҳни, асов туйғуларни бот-бот қўмсайман. Бир замонлар ўзим назар-писанд қилмаган ҳаёт ўйинларига кўникиб, кўниб бораётгандекман...
#Таҳрирсиз_хаёллар #Ижод_ва_эътиқод #Китобга_кирмаган_битиклар
@Behzod_Fazliddin
1 874
Донишманд халқ тилига қулоқ тутсангиз, ўзбекча луғатларимиз нақадар ғариб эканини теранроқ англайсиз.
#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар
@Behzod_Fazliddin
1 874
Бошдан нима ўтди – билдирганим йўқ,
Кимдир тўкаверди нур изларимга.
Ўзимни-ку хафа қилдирганим йўқ,
Озор бериб қўйдим азизларимга...
Беҳзод Фазлиддин. «Ўғил»
https://youtube.com/shorts/s1S36pTqvII
#Кутмаган_кунларим_кутган_кунларим
#Сиз_сўраган_шеър туркумидан
Шеър: 2008 йил
Видео: 2014 йил
#Шеърлавҳа #Эски_дардлар #Архивдан_лавҳа
@Behzod_Fazliddin
1 874
Илмий изланиш иштиёқи билан аспирантурада ўқиб юрган кезларимизда — 2010 йилларда ёш тадқиқотчиларнинг турмуш шароитига ҳавас қилиб бўлмасди. Гоҳида йўл харажатларига ҳам етмайдиган стипендия билан кун кечириш қийин эди, албатта. Аксарият аспирантлар бошқа бирор жойда ишлаб, у ёқдан бу ёққа қатнаш билан кун ўтказар, тирикчилик ва илм ўртасида сарсон эди. Ишбилармонроқ изланувчилар ҳам репетиторликдан орта олмасди.
Бундай аҳволда қандай диссертация ёзиш мумкин?!
Кўп ҳолларда илмий тадқиқотларнинг "юмалоқ-ёстиқ" қилинаётганига асосий сабаблардан бири ҳам шу — изланиш учун етарлича шароит йўқлиги. Бошқа омиллар ҳам бор, албатта.
Ҳужжатбозлик, сунъий тўсиқлар ва ортиқча оворагарчиликлар сабаб кўплаб тадқиқотчилар, айниқса, ёш кадрлар илмий ишни тугатгандан кейин ҳам йиллаб сарсон бўлаётгани эса алоҳида мавзу.
Шунга қарамай, барча қийинчиликларни матонат билан енгиб, жиддий тадқиқот олиб борган ва ёруғ юз билан диссертация ёқлаганлар бўлган.
Яширмайман, орада ўзим ҳам ҳаммасига қўл силтаб, “ташлаб” кетмоқчи бўлдим. Қолаверса, ишимиз илм-фандаги фойдасиз ислоҳотлар даврига тўғри келиб, чўзилиб кетди.
Ниҳоят, 2019 йили диссертацияни ёқлаб, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олдик. Бу даражага ким нечоғли муносиб — вақт синови ва илмий жамоатчилик ҳукмига ҳавола...
Илму ижод аҳлига зарур шароит яратилмас, соғлом муҳит шаклланмас экан, тайинли натижага эришиб бўлмайди.
Бугун вазият нисбатан яхши — иқтисодий жиҳатдан, албатта. Таянч докторантурада изланиш олиб бораётган ёш тадқиқотчиларнинг стипендияси ёмон эмас. Ҳар ҳолда, бу маблағ кундалик ташвишларга чалғимай, яхшироқ ўқиб-изланишга етса керак.
Шундай экан, имконни ғанимат билинг, вақтни беҳуда совурманг. Ижтимоий тармоқларда соатлаб “санғиш”ни бас қилиб, ўқиб-изланинг, янгилик яратинг, ёш тадқиқотчилар. Кейин бу дамларни тушингизда ҳам топа олмайсиз!
08.07.2019
* * *
Бироқ масаланинг бошқа оғриқли томони ҳам бор: кейинги пайтда илмий даража олиш анча оммалашди, ҳатто осонлашгандек... Баъзан “PhD” дейишга ҳам истиҳола қиладиган бўлиб қолди одам.
* * *
Кузатишимча, бугунги илмий муҳитга малакали мутахассис, янги фикрга ташна изланувчан олимдан кўра “ҳарфчайнар” техник ходим, долзарб мавзудаги илмий тадқиқот эмас, шунчаки шаблонга солинган ҳужжатлар йиғмаси зарурроқ экан.
Бу аҳволда илм-фан ривожи, кадрлар салоҳияти ҳақида қандай гап бўлиши мумкин?!
#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар #Сизга_гапим_бор #Эски_дардлар
@Behzod_Fazliddin
1 874
Илмий изланиш иштиёқи билан аспирантурада ўқиб юрган кезларимизда — 2010 йилларда ёш тадқиқотчиларнинг турмуш шароитига ҳавас қилиб бўлмасди. Гоҳида йўл харажатларига ҳам етмайдиган стипендия билан кун кечириш қийин эди, албатта. Аксарият аспирантлар бошқа бирор жойда ишлаб, у ёқдан бу ёққа қатнаш билан кун ўтказар, тирикчилик ва илм ўртасида сарсон эди. Ишбилармонроқ изланувчилар ҳам репетиторликдан орта олмасди.
Бундай аҳволда қандай диссертация ёзиш мумкин?!
Кўп ҳолларда илмий тадқиқотларнинг "юмалоқ-ёстиқ" қилинаётганига асосий сабаблардан бири ҳам шу — изланиш учун етарлича шароит йўқлиги. Бошқа омиллар ҳам бор, албатта.
Ҳужжатбозлик, сунъий тўсиқлар ва ортиқча оворагарчиликлар сабаб кўплаб тадқиқотчилар, айниқса, ёш кадрлар илмий ишни тугатгандан кейин ҳам йиллаб сарсон бўлаётгани эса алоҳида мавзу.
Шунга қарамай, барча қийинчиликларни матонат билан енгиб, жиддий тадқиқот олиб борган ва ёруғ юз билан диссертация ёқлаганлар бўлган.
Яширмайман, орада ўзим ҳам ҳаммасига қўл силтаб, “ташлаб” кетмоқчи бўлдим. Қолаверса, ишимиз илм-фандаги фойдасиз ислоҳотлар даврига тўғри келиб, чўзилиб кетди.
Ниҳоят, 2019 йили диссертацияни ёқлаб, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олдик. Бу даражага нечоғли муносибмиз — бу ёғи вақт синови ва илмий жамоатчилик ҳукмига ҳавола...
Илму ижод аҳлига зарур шароит яратилмас, соғлом муҳит шаклланмас экан, тайинли натижага эришиб бўлмайди.
Бугун вазият нисбатан яхши — иқтисодий жиҳатдан, албатта. Таянч докторантурада изланиш олиб бораётган ёш тадқиқотчиларнинг стипендияси ёмон эмас. Ҳар ҳолда, бу маблағ кундалик ташвишларга чалғимай, яхшироқ ўқиб-изланишга етса керак.
Шундай экан, имконни ғанимат билинг, вақтни беҳуда совурманг. Ижтимоий тармоқларда соатлаб “санғиш”ни бас қилиб, ўқиб-изланинг, янгилик яратинг, ёш тадқиқотчилар. Кейин бу дамларни тушингизда ҳам топа олмайсиз!
08.07.2019
* * *
Бироқ масаланинг бошқа оғриқли томони ҳам бор: кейинги пайтда илмий даража олиш анча оммалашди, ҳатто осонлашгандек... Баъзан “PhD” дейишга ҳам истиҳола қиладиган бўлиб қолди одам.
* * *
Кузатишимча, бугунги илмий муҳитига малакали мутахассис, янги фикрга ташна изланувчан олимдан кўра “ҳарфчайнар” техник ходим, долзарб мавзудаги илмий тадқиқот эмас, шунчаки шаблонга солинган ҳужжатлар йиғмаси зарурроқ экан.
Бу аҳволда илм-фан ривожи, кадрлар салоҳияти ҳақида қандай гап бўлиши мумкин?!
#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар #Сизга_гапим_бор #Эски_дардлар
@Behzod_Fazliddin
1 874
“Нега янги асарларингизни эълон қилмайсиз?” деб жуда кўп сўрашади. “Севимли шоиримиз аллақачон ёзмай қўйганмилар?..” қабилидаги илмоқли гаплар ҳам қулоққа чалиниб қолади орқаворатдан.
Аввало, бот-бот таъкидлаганман: қалб қўрим, жигар қоним қўшилган сатрларни шовқинга ўч тўдадан қизғанаман. Уларни лўлибозорга сочишдан не наф?! Ҳатто ўзимдан ҳам қизғанаман баъзи битикларимни...
Тармоқда шеър тугул, “Таҳрирсиз хаёллар” туркумида йўл-йўлакай жойланаётган қайдларимни кўчириб олиб, ўз номидан берадиган юзсиз ижод ўғрилари ҳақида эса гапиргим ҳам келмайди...
Қолаверса, ҳали эълон қилинмаган, китобга кирмаган асарларим Телеграмдаги махсус каналда улашиб бориляпти.
Анча йил бўлди: бир эмас, икки эмас, нақ олтита китоб тайёрлаб қўйганман — шеърий тўпламларгина эмас, албатта. Нашрга тахт турибди. Насиб қилса, улар ҳам дунё юзини кўриб қолар. Очиғи, кейинги пайтда китоб чиқаришга ҳам ҳафсала қолмаган.
Бундан ташқари, ўн беш-йигирма йиллар аввал ёзганларимни қайта эълон қилиб юраверсам ҳам бўлаверади, шекилли.
Чунки деярли ҳеч нарса ўзгаргани йўқ...
#Таҳрирсиз_хаёллар #Сизга_гапим_бор #Ижод_ва_эътиқод
@Behzod_Fazliddin
1 874
Шу шеърни тўқимай турганинг яхши,
Ҳар сатри қонингдан ўтмагунича...
Беҳзод Фазлиддин
#Кутмаган_кунларим_кутган_кунларим
#Сиз_сўраган_шеър туркумидан
Шеър: 2009 йил
Видео: 2015 йил
#Шеърлавҳа #Эски_дардлар #Архивдан_лавҳа
@Behzod_Fazliddin
1 874
“Ҳақиқат бор экан-ей, ўқишга кира олмадим”
Бундан йигирма йиллар аввал тест синови натижаларидан кейин бир абитуриентнинг қулоғимга чалинган шу гапини ҳали-ҳали эслайман. Гўё бир кулиб қўйса бўладиган-у, тагида анча гап бор.
Тўғри, аксарият ёшлар аллақачон билимнинг кучига аза очиб бўлишган. Ўз тилларида айтганда, уларни ҳеч қанақа "ҳақиқат-пақиқат" қизиқтирмайди. Реал ҳолат шу хулосага тайёрлаб бўлган уларни. Шунинг учун ҳам мен бизнинг "баркамол авлод"га кўпроқ танқидий кўз билан қарашга ўрганиб қолганман, шекилли.
Ишонсангиз, ўшанда шу гапни эшитиб, чин дилдан хурсанд бўлгандим. Нега? Ўз имконияти, билим даражасига холис ва самимий баҳо бераётган, ҳатто барча йўлларни очиши мумкин дея қаралаётган "яшил чироқ"лар ҳам иш бермаётганини ошкора тан олаётган ёш замондошимнинг аламли иқрорини эшитгандай бўлгандим. Умидим борки, ҳазил гап аралаш афсус қилаётган ўша йигитчага ўхшаганлар келгуси мавсумда пок ният ва пухта билим билан олий даргоҳ остонасига қадам қўяди. Шунинг ўзи катта ғалаба эмасми? Илтимос, шу ерда гапимни бўлиб "Келаси йили янада кучлироқ "танка"ни ишга солса-чи?" деманг. Яхши ният қилиб турайлик...
Илойим, ҳақиқат доим бор бўлсин. Эзгу мақсад билан олий ўқув юрти остонасига қадам қўйган билим-заковатли, қалби тоза ёшларни энг одил Зотнинг Ўзи қўлласин!
#Йўл_йўлакай #Сизга_гапим_бор #Эски_дардлар #Бу_ҳам_муҳим
@Behzod_Fazliddin
1 874
Яшаш ҳадисини билмасман, балки,
Инсонлик илмидан олурман таълим.
Ҳалолликдан сабоқ берарми ёки
Ўзи амал қилмас Ҳаётмуаллим?..
Беҳзод Фазлиддин
#Кутмаган_кунларим_кутган_кунларим
#Сиз_сўраган_шеър туркумидан
Шеър: 2008 йил
Ижро: 2019 йил
#Шеърлавҳа #Эски_дардлар #Архивдан_лавҳа
YouTubeда томоша қилиш
@Behzod_Fazliddin
1 874
Кимга ишонишни билмайсан. Икки томонга ҳам ишонч қолмаган. Ҳатто учинчи тарафга ҳам.
Ўзи ҳеч кимга ишонч йўқ бу бешафқат дунёда. Шуниси даҳшатли!
#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар
@Behzod_Fazliddin
