cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Fozil Qori | Islom | Qur'on

Аллоҳ манфаатли қилсин

Show more
Advertising posts
17 569
Subscribers
No data24 hours
-157 days
-26930 days
Posts Archive
Repost from Husayn Buxoriy
01:34
Video unavailableShow in Telegram
Kim nimaga yaratilgan boʻlsa, shunga muyassar boʻladi 🌐 Toʻliq suhbat: https://youtu.be/PkdMDZOX_Gw @husayn_buxoriy
Show all...
👍 13👏 1
Фозил Қори Аллоҳ шифо берса соғаяди.
Show all...
👍 31 6
Photo unavailableShow in Telegram
#ЭЪЛОН Ҳурматли «Fozil Qoro» канали мухлислари! Хабарингиз бор «Telegram» ижтимоий тармоғининг янгиланган версиясида Телеграм каналлари учун ҳам бир қанча янги ва фойдали функциялар ишга тушди. Шу жумладан, «Stories»лар, каналнинг умумий кўриниши, хабарларнинг ўзгача рангларда намойиш этилиши ва ҳоказо. Ушбу функцияни фаоллаштириш учун Сиз азиз мухлисларимиздан қуйидаги сўровномада иштирок этиб, ўз овозингиз билан қўллаб қувватлашингизни сўраб қоламиз.  Эслатиб ўтамиз, овоз бериш учун телеграм аккаунтингиз «Премиум» ҳолатида бўлиши талаб этилади. Бизни қўллаб қувватлаганингиздан миннатдормиз! Овоз бериш учун: 👇👇👇 https://t.me/boost/Fozilqori
Show all...
👍 29 2😢 1🤩 1
Photo unavailableShow in Telegram
🌐 Umma Life - Мусулмонларнинг биринчи ва ҳозирча ягона ижтимоий тармоғи. Мусулмонлар учун алоҳида ижтимоий тармоқ керакми? Нега шу вақтгача исломий ижтимоий тармоқ қилинмаган? Umma Life'ни бошқа ижтимоий тармоқлардан фарқи ва афзалликлари нимада? Azon Global тармоқ эгалари билан суҳбатлашди. Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/L4BcSVmXuFc UMMALIFE | Google Play | App Store | Azon Global саҳифаси
Show all...
👍 5
Repost from Mubaşşir Ahmad
Ғазо ҳақида ёзмай қўйдим. Ёзиш у ёқда турсин, у ҳақда хабар ва таҳлилларни ҳам кузатмаяпман. Чунки бу фожеадан қанчалар қийналганим, аламланганим "дам олган" пайтим билинди, таъсир кўламини ҳис қилдим. Олган ички жароҳатларим ҳалигача битмаган, яраларим оғритяпти. Хабарларни очишга юрагим бетламаяпти. Битта "Ал-жазира. Фаластин" каналида очилмаган 14 000 хабар турибди. Аммо бу фаластинлик биродарларимизни ташлаб қўйиш дегани эмас. Аввалгидек хос дуоларимда улар биринчи қаторда. Бойкотни ўзим қаттиқ ушлаб, бошқаларга тарғиб қилавераман. Асосийси, энди, "Нега бундай бўлди?", деб эмас, "Бундай бўлмаслиги учун нима қилиш керак?", деб яшайман, ўрганаман, ёзаман, гапираман ва ишлайман. @MubashshirAhmad
Show all...
😢 18👍 12
01:11
Video unavailableShow in Telegram
❗️ Ғазо шимолидаги фаластинлик аёл тўрт ой ичида биринчи марта тўйиб нон еди ва ҳар тишлаган луқмасида кўзига ёш келди. Я Аллоҳ, биз исрофгар, ношукр, гуноҳкор бандаларингни ўзинг кечир...Ғазо аҳлини бир бурда нонга зор қилишга сабабчи бўлган золимларга ўзинг кифоя қил... 🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг 🚀 Telegram 📷Instagram 🎬You tube 🐤 Twitter 💬 Watsapp
Show all...
😢 39👍 6🕊 4
00:15
Video unavailableShow in Telegram
❗️ Ғазода бир томчи тоза сув исроф бўлишига йўл қўймаслик учун курашаётган болалар... 🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг 🚀 Telegram 📷Instagram 🎬You tube 🐤 Twitter 💬 Watsapp
Show all...
😢 21👍 5🕊 4
​​​​​​🍃➖Пайғамбаримиз ﷺ га БИР ДОНА саловат айтишнинг фазилати: 🌱➖ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Умматимдан ким менга холис бўлиб қалбидан бир дона саловат айтса, Аллоҳ унга шу сабаб; 🌸🌱👉 ўнта раҳмат йўллайди, 🌸🌱👉 ўн даражага кўтаради, 🌸🌱👉 ўнта ҳасанот ёзади, 🌸🌱👉 ўнта хатосини ўчиради» Насоий, Табароний, Баззор. 🍃➖ Пайғамбар алайҳиссаломга хохлаганингизча саловот айтинг илтимос! Аллоҳ рози бўлсин сиздан!😊👇 🌱🌹➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад 🌹🌱➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад 🌱🌹➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад 🌹🌱➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад 🌱🌹➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад 🌹🌱➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад 🌱🌹➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад 🌹🌱➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад 🌱🌹➖Аллоҳумма солли аълаа набиййинаа Муҳаммад 🌹🌱➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад ☝️Сиз ҳам бир кишининг Саловат айтишига сабабчи бўлинг. Буни якинларингизга ҳам юборинг. 🍃🌹🍃АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃
Show all...
👍 19
Ғазо бугун... Telegram: t.me/FaIastin
Show all...
😢 39👍 2🥰 2🕊 1
00:02
Video unavailableShow in Telegram
Бугун, яъни пайшанба кунининг шом пайтидан бошлаб #жума кунининг шом пайтигача бўлган фурсатнинг ҳар бир сонияси шу қадар кўп яхшиликлар хазинасига тўлдирилганки, уларнинг қанчалигини Аллоҳнинг Ўзи билади, холос. Ана шу фурсат оралигида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп салавот айтинг! Жума кунининг кечаси бошланди. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп салавот айтиш суннатдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади. (Табароний ривояти). Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъалаа Муҳаммад ва ъалаа аалиҳи ва асҳаабиҳи ажмаъийн! Яқинларингизга улашинг, кўп саловот айтилишига сабабчи бўлинг. Эслатиш мўъминларга манфаат берур. •••✦➤  t.me/OlimjonAllohquli Telegram | Instagram | Facebook
Show all...
👍 7 1
01:16
Video unavailableShow in Telegram
❗️ Бу тасвирларда чумолига ўхшаганлар дунё томонидан ташлаб кетилган, бир қоп ун учун ёрдам машиналари ортидан югураётган ғазоликлардир. Исроил ишғол кучлари уларни аввал ҳаводан кузатиб, кейин қирғин қилди. 🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг 🚀 Telegram 📷Instagram 🎬You tube 🐤 Twitter 💬 Watsapp
Show all...
😢 10
00:26
Video unavailableShow in Telegram
❗️ Улар бир қоп ун олишни кутаётиб, Исроил ҳужумида қирғин қилинди. 🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг 🚀 Telegram 📷Instagram 🎬You tube 🐤 Twitter 💬 Watsapp
Show all...
😢 20👍 3
Яҳудийлар янги шайтоний қирғин усулини ўйлаб топдилар. Энди босқинчилар гуманитар ёрдамдан пистирма сифатида фойдаланмоқда. Бугун эрталаб Ғазо сектори шимолида Исроилнинг навбатдаги қирғинида камида 150 очликдан азоб чекаётган фаластинлик ҳалок бўлди, яна 1000 нафари яраланди. Исроил танклари Ал-Рашид кўчасида қийноқлар кутаётган минглаб очликдан азоб чекаётган тинч аҳолига қарата ўт очди. Баъзи жойларда исроиллик снайперлар қурбонларга яқинлашган ҳар бир кишига қарата ўқ узишда давом этмоқда. Бир қоп ун учун ўлиши мумкинлигини билиб, ракета ва ўқлар остида юрган одамларнинг аҳволини тасаввур қилинг. Telegram: t.me/FaIastin
Show all...
😢 28👍 6
Repost from Aqoid asoslari
أعظم سبب لميتة الخير عبادة الخفاء. وأعظم سبب لميتة السوء ذنوب الخلوات. Яхши ўлим(чиройли хотима)нинг энг катта сабаби – яширин ибодатдир. Ёмон ўлим(хунук хотимани)нинг энг катта сабаби – хилватдаги гуноҳлардир.
Show all...
4👍 1
00:51
Video unavailableShow in Telegram
G’azo sektorida kun sayin holat og’irlashib bormoqda. Ocharchilik avjida… حسبنا الله ونعم الوكيل Alhamdulillah, Alloh taoloning fazli bilan G'azo sektorining shimolida va janubida sizlardan kelgan yordamlarni ulashmoqdamiz. (Tez kunlarda ba'zi bir videolar taqdim qilishlikka harakat qilamiz.) •••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄••• 🎬YouTube | 🔵Facebook | 🚀Telegram | 📷 Instagram |                💃TikTok
Show all...
😢 26👍 12🕊 3🙏 1
Repost from Aqoid asoslari
Ислом ва мусулмонлар азизлиги(4-қисм) Иккинчи сабаб: Уламолар атрофида жам бўлиш بسم الله الرحمن الرحيم Ислом ва мусулмонлар яна азизликка эришишининг яна бир сабаби - илмда мустаҳкам ва тутган манҳаж(услуб, йўл)и тўғри ва эътиқоди саломатлиги ила танилган уламолар атрофида жам бўлишдир. Уларга яқинлик, фикрларидан хабардор бўлиш ва хулқларигa гувоҳ бўлишда Уммат ва унинг ёшлари учун улкан манфаат бор. Амалий Ислом энг таъсирли насиҳатдир. Суннат олимлари Уммат ҳасталиклари муолажасини энг яхши билувчи, унинг воқелигига муносиб ечимни энг тўғри англовчи кишилар бўлади. Улар икки яхшиликнинг яхшироғини ва икки ёмонликнинг ёмонроғини ажрата олган зотлардир. Имом Бухорий бобомиз ривоят қилган ҳадисда Расуллуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қиладилар: «Бану Исроилни анбиёлар бошқарар эди. Ҳар сафар бирор набий ўлса, унинг ўрнига бир набий қолар эди. Албатта, мендан кейин набий йўқ, фақат халифалар бўлади. Улар кўп бўлишади». «Унда бизни нимага буюрасиз?» дейишди. У зот: «Биринчи байъатга ва кейингисининг ҳам биринчисига вафо қилинглар. Уларнинг ҳақларини адо этинглар. Ўзингизнинг ҳаққингизни эса Аллоҳдан сўранг. Аллоҳ уларнинг қўл остига топширган нарсалари хусусида уларни сўроқ қилади», дедилар. Расуллуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам анбиёларнинг сўнггиси бўлсалар, олимлар анбиёларнинг меросхўрларидир. Тарихимизга назар солсак уламоларга эргашиб, муносиб муомала қилинганда бу Уммат азиз бўлган. Аллоҳ таоло барчамизни охират уламолари ва раббоний олимлар атрофида жам қилсин! Омин! @aqoid_asoslari
Show all...
👍 3
Repost from Aqoid asoslari
Ислом ва мусулмонлар азизлиги (3-қисм) Биринчи сабаб: Қуръон ва Суннатни маҳкам тутиш بسم الله الرحمن الرحيم Аллоҳ таолонинг фазли ва тавфиқи ила аввалги мақолада қисқача келтирилган сабабларнинг далиллари ва уларнинг шарҳини бошлаймиз. Биринчи сабаб: Қуръон ва Суннатни ақида ва манҳаж(йўл-йўриқ кўрсатувчи дастур) сифатида маҳкам тутишдир. Ҳақиқий ютуқ ва барча яхшиликлар иккисини маҳкам ушлаш ва ҳаётимизнинг барча жабҳаларида уларни ҳакам қилишдадир. وَأَطِيعُواْ ٱللَّهَ وَٱلرَّسُولَ لَعَلَّكُمۡ تُرۡحَمُونَ Аллоҳга ва Расулига итоат этинг. Шоядки раҳм қилинсангиз. (Оли Имрон сураси, 132-оят) Қуръон ва Суннатга тўлалигича амал қилиш Аллоҳга ва Расулига итоат этишдир. Ана шунда Аллоҳ таолонинг раҳматига эришамиз. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қилганлар: «Сизнинг ичингизда икки нарсани қолдирдим. Агар уларни маҳкам тутсангиз, ҳеч адашмайсиз. Булар – Аллоҳнинг Китоби ва Менинг суннатимдир». (Имом Молик ривояти) Иккисига амал қилиш уларни маҳкам тутиш бўлади. Аллоҳнинг Китоби ва Ҳабибимизнинг суннатларига амал қилиш дин, дунё ва охират саодатининг энг улкан сабабидир. Яна бу сабаб асосида бидъатлардан сақланиш, уларни оддий иш деб билмаслик лозимлиги ҳам келиб чиқади. Ташқи кўринишида ислоҳ бўлиб туйилган бидъатлар Умматнинг ақида ва амалда заифлашувига олиб келади. Аллоҳ таоло Қуръон ва Суннатни Ўзи рози бўлган бандалари - саҳобалар тушунганларидек англаб, уларга амал қилишимизни насиб этсин! Омин! @aqoid_asoslari
Show all...
👍 3 3
Repost from Aqoid asoslari
Ислом ва мусулмонлар азизлиги Муқаддима بسم الله الرحمن الرحيم Инсонларнинг Ислом келишидан олдинги ҳолатларига эътибор ила қараган киши кўпчиликни ҳидоят ва рушд(ҳолат учун муносиб илм)дан адаштирган жоҳиллик(илмсизлик ва нодонлик) ва зулматларнинг ажойибу ғароиб кўринишларига гувоҳ бўлади. Бут-санамларга дуо қилинар ва уларга умид боғланганди. Зулм ва истибдод(якка ҳукмронлик) байроғи юқори кўтарилган. Гуноҳ-маъсиятлар мажлиси халқлар учун шараф ва шиорга айланган эди. Барча инсонлар ҳаёти тартибсизлик ва жоҳиллик зулматларида жон бераётган ва жаҳаннам лабига келиб қолган эди... Шунда Оламлар Робби Меҳрибон Раҳмон Ўзининг энг севикли Ҳабиби Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни юборди ва у зот ила инсонларни зулматлардан нурга, хорликдан азизликка чиқарди. Барча ишларнинг жиловини уларга тутқазди. Фатҳлар ва Аллоҳ таолонинг нусрати кетма-кет кела бошлади. Исломни маҳкам тутганларида азизлик ва юксакликда турдилар. Вақтлар ўтиб динларидан узоқлашганлари сабаб заифлик бўй кўрсатди. Исломдан узоқлашганлари миқдорича заифликлари ортиб борарди. Аллоҳ таолонинг ҳукмидан юз буриш; дин аҳкомларини билмаслик; Ислом душманларига эргашиш; ирқ, қабила ёки миллатга жоҳилона таассуб(кўр-кўрона қўллаб-қувватлаш, эргашиш, тарафини олиш); ноумидлик; яхшиликка буюриш ва ёмонликдан қайтаришнинг йўққа чиқарилиши... шу ва бошқа ишлар Ислом умматини заифлашишига ва бошқа умматлар(аслида куфр бир миллатдир) орасида мағлубиятининг сабабларидир. Аммо биз бу ўринда мағлубият сабаблари ҳақида эмас балки, аввалбошда бу Умматни юксакликка кўтарган ва азиз қилган сабабларни ўрганамиз. Аллоҳ таоло манфаатли қилсин! @aqoid_asoslari
Show all...
👍 4😢 3
Repost from Aqoid asoslari
Ислом ва мусулмонлар азизлиги(2-қисм) Сабаблар мухтасар(қисқа) тарзда بسم الله الرحمن الرحيم Ислом Уммати аввалгидек юксаладиган ва улар билан ўзига муносиб мавқени эгаллайдиган сабаблар қайси? Биринчи сабаб: Китоб(Қуръон) ва Суннатни маҳкам тутиш; Иккинчи сабаб: Уламолар атрофида жам бўлиш; Учинчи сабаб: Ислом тарихини ўрганиш; Тўртинчи сабаб: Аллоҳ таолонинг нусрат(мадад ва ёрдам)и Ислом учун эканини англаш; Бешинчи сабаб: Тушкунлик ва умидсизликка берилмаслик; Олтинчи сабаб: Масъулиятни ҳис этиш; Еттинчи сабаб: Алданмаслик; Саккизинчи сабаб: Гуноҳ-маъсиятларга яқинлашмаслик; Тўққизинчи сабаб: Душманларнинг хийлаларидан огоҳ бўлиш; Ўнинчи сабаб: Душманларнинг ҳайъатидан қўрқувга тушмаслик; Бу ўринда яна бошқа сабаблар ҳам мавжуд. Ҳозирча ана шу сабабларнинг ҳар бирига алоҳида далил ва унга мос шарҳ берамиз. Далил ва уларнинг шарҳига киришишдан аввал айрим мулоҳазаларни айтиб ўтишимиз даркор: - Бошқа умматлардан фарқли ўлароқ ушбу Ислом Умматининг яна юксалиши ва Аллоҳ таоло уларни мақтаган васфлар(масалан, инсонлар учун чиқарилган энг яхши уммат эканлиги)га эришиши умидлироқдир. Зеро, бизда Аллоҳ таолонинг Каломи - Қуръон ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак Суннатлари ҳамда у зотнинг энг гўзал ўрнак-намуна бўлган сийратлари бор; - Бу Умматнинг охирини ҳам унинг аввалини ислоҳ қилган(тузатган, тўғрилаган) нарса ислоҳ қилади; - Қиёматга қадар бу Муборак Уммат уламолардан холи бўлмайди. Демак, унинг ҳолати табиби ёнида юрадиган бемордан кўра яхшироқдир; - Ҳар биримиз энг аввало ўзимизни ислоҳ қилишни бошласак, бу ўз навбатида Ислом ва мусулмонлар азизлиги ва юксалишидаги бир қадам бўлади; Аллоҳ таоло ушбу сатрларни барчамиз учун манфаатли қилсин! Омин! @aqoid_asoslari
Show all...
👍 3 1😍 1
Repost from QURAN.UZ
01:26
Video unavailableShow in Telegram
Қуръонда зикр қилинган азоб турлари Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид «Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Иншиқоқ» сураси #Рамазон_суҳбатлари @quranuz_kanali Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Show all...
👍 4🤩 1
Repost from Hilol dasturlari
04:35
Video unavailableShow in Telegram
#olim_bola «Olim bola» dasturi - bolajonlar uchun qiziqarli bilimlar olamidir 😊 Ushbu video orqali dasturdagi barcha boʻlimlar haqida toʻliq maʼlumot olishingiz mumkin. 👉 Dasturni yuklash: @hiloldasturlari
Show all...
👍 9 3
Repost from Hilol Nashr
#чегирма «Қуръони Карим ва ўзбек тилидаги маънолар таржимаси» китобини арзонлашган нархда харид қилинг 🤩 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари томонидан ўзбек тилига таржима қилинган Қуръони Карим китобини энди арзонлашган нархда харид қилишингиз мумкин. ✅ Китобда Қуръони Каримнинг тўлиқ 30 пораси ва унинг ўзбек тилидаги таржимаси жамланган. 👉 Кирилл алифбосида170 000 - 136 000 сўм 👉 Lotin alifbosida175 000 - 136 000 сўм ☎️ +998712175999 📨 @hilol_reception 📍 Манзилларимиз @hilolnashr
Show all...
👍 5 1
Photo unavailableShow in Telegram
Суратдаги «Элҳам Жуҳа», 17 ёшда, Ғазо шимоли қамалидаги Ал-Туффаҳ маҳалласидан. У кеча очлик ва ташналик туфайли шаҳид бўлди. Telegram: t.me/FaIastin
Show all...
😢 33👍 3🕊 3
Repost from Mubaşşir Ahmad
Имом Сарахсий кўп жилдли машҳур асарлари "Мабсут"ни зиндонда ёзганлари ривоят қилинади. Мен ҳам "дам олиш"ни унумли ўтказиш учун ўқишим керак бўлган китобларим рўйхатини тезликда яқинларимга юбордим (Бу ерда ибодат қилиш ва китоб ўқишга мутлақ имкон берилган экан). Муҳим бу китобларни эркинликда ўқишга вақт топилмаётган эдим. Икки ойлик менга берилган бу имкоятдан қуйидаги китоблар мутолааси учун фойдаланиб қолдим: 1. Доктор Муҳаммад Али Саллобийнинг "Сийратун набавийя. Воқеалар таҳлили, дарс ва ибратлар" китоби. 1200 саҳифалик китобда Пайғамбар алайҳиссаломнинг даъват йўлидаги стратегик-тактик қарорлари, давлат тузиш ва бошқарув услублари ва бошқа сийрат китобларида ёритилмаган жиҳатлари қаламга олинган. 2. Ибн Халдуннинг машҳур "Муқаддима"си. Европада ҳам жиддий ўрганиладиган, исломий социология отахони Ибн Халдуннинг бу китобини синчиклаб мутолаа қилгач "Ибн Халдунни ўқиб" китобини қоралашни бошладим. 3. Тафсир қаймоғи - 2000 бетлик "Софватут-тафосир" асосида Қуръони каримни яна бир бор ўрганиб чиқдим. 4. Мисрлик олим Аҳмад Аминнинг "Фажрул-ислам", "Зуҳал-ислам" ва "Зуҳрул ислам" китобларида мусулмон ақлониятига ташқи омилларнинг таъсирлари ҳақида ажойиб мулоҳазалар билан танишиб чиқдим. 5. "Саҳиҳ Бухорий"ни шайх Муҳаммад Алий Собуний шарҳларида ўқидим. Ва яна баъзи китобларни қисман ўқидим ва баъзилари билан танишиб чиқдим. Асосийси китобни узлуксиз ва тартибли ўқиш кўникмамни мустаҳкамлаб олдим. Ҳамда бу қийматли китоблар асосида ўтган ҳаётимни таҳлил қилиб ва келажак режаларимни белгилаб олдим. Буларни ёзишдан эса, сиз азизларнинг эътиборини мазкур китобларга тортиш ва ҳар қандай ҳолатда ҳам вақтдан унумли фойдаланишга ундашни мақсад қилдим. @MubashshirAhmad
Show all...
👍 9
Repost from Hilol Nashr
#kitoblar Kitoblar soʻzlaganda... Shayx hazratlarining qaysi kitoblarini o'qib tugatgansiz❓ Izohda yozib qoldiring 😊 @hilolnashr
Show all...
👍 14 1😁 1