УСТОЗ МУҲАММАД ШОКИР ДОМЛА ХАФИЗАҲУЛЛОҲ
Open in Telegram
УСТОЗ МУҲАММАД ШОКИР ДОМЛА ҲАФИЗАҲУЛЛОҲНИНГ РАСМИЙ КАНАЛЛАРИ. @Ustoz_Muhammadshokir
Show more1 350
Subscribers
No data24 hours
-137 days
-2230 days
Posts Archive
Repost from Имом Аъзам Ҳанафий (канал)
#Қуръони_карим
🗯 ФАРЗАНДИМ ҚОРИ БЎЛСИН ДЕСАНГИЗ...
Яҳё қори Турдиев 1930 йил 21 декабрда Шарқий Туркистоннинг Қашқар вилояти Янгисор шаҳрида зиёли оилада таваллуд топган. У 1943 йил Қуръони каримни тўла ёд олди. 1962-1968 йиллар давомида Мир Араб мадрасасида таҳсил олди. 1978-1984 йилларда Ўртачирчиқ туманидаги Тўйтепа жоме масжидида имом-хатиблик қилди. 1988 йилдан Тошкент (ҳозирги Зангиота) туманидаги Кўктерак масжидига имомлик қилди. 1995-2011 йиллар шу тумандаги Ҳасанбойота жоме масжидида имом-хатиб бўлиб ишлаган. Яҳё қори ҳозирда ушбу масжид имом ноиби бўлиб эл хизматида фаолият юритмоқда.
– Устоз, болалик йилларингиз, қалбингизда Қуръони каримга илк муҳаббат уйғотган ота-онангиз, устозларингиз, имомлик фаолиятига кириб келишингиз ҳақида сўзлаб берсангиз.
– Мен деҳқон оиласида таваллуд топдим. Отам деҳқончилик билан шуғуллансада, аҳли илмга мухлис, домлаларнинг хизматига шай бўлган инсон эди. Онам ҳам жуда ўқимишли аёл бўлган. Онамнинг айтишларича беш фарзанддан ёлғиз мен тирик қолган эканман. Қолган тўрт нафар жигарларим қизил чечак деган касаллик сабаб вафот этишган.
Қуръондан илк сабоқларни ота-онамдан (Аллоҳ раҳматига олсин) олдим. Уларнинг фарзандим олим бўлсин деган саъй-ҳаракатлари билан 13 ёшимда Қуръони каримни тўлиқ ёдладим. Шунингдек устозларим Абдуҳалил ва Абдунодир домлалардан таълим олдим. Мактаб йиллари таълим олиш жуда мушкул эди. Дафтар, қалам оз бўлгани боис, тахтачага кўмир ё бўр билан алифбони ёзиб, ёдлаб бўлганимиздан сўнг, ўчириб бошқа ҳарфларни ўрганардик.
1954 йил олим бўлишимни истаган отам 1600 км узоқликда жойлашган Рўзиҳожи мадрасасига олиб борди. У ерда Ҳиндистонда таълим олган Шайх Шоҳимардон исмли етук олимдан илм олдим, 1960 йилда мадрасани тамомлаганимдан кейин домла Шоҳимардоннинг ёнида мударрис бўлиб ишладим. Бироқ шу йилнинг ўзида устозимнинг маслаҳати билан собиқ Иттифоққа йўл олиб, Андижонда қўним топдим. 1962 йилда Мир Араб мадрасасига ўқишга кирдим. 1968 йил мадрасани тугаллагач, Тошкент вилоятидаги Бектемир қишлоғига кўчиб келдим. Бу ерда ўн йилдан ортиқ комбинатда ишладим. Шу орада Қашқарда устозлик қилган минглаб қориларни чиқарган Абдулазиз қори Маҳмудов билан яна устоз-шогирдлик муносабатларини йўлга қўйдим. 1976 йилда Шайх Зиёвуддин ибн Эшон Бобохон (Аллоҳ раҳматига олсин) билан танишдим. У кишининг таклифи билан 1977 йили Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний назоратига ишга кирдим. Шу тариқа имомлик фаолият бошланди...
❗️Суҳбатни батафсил ўқиш учун қуйидаги иловага киринг:
✅ http://muslim.uz/index.php/quran/item/2486-farzandim-ori-b-lsin-desangiz
•┈• ❀ 🍃🕋🍃 ❀ •┈•
Имом Аъзам Абу Ҳанифа
диний-маърифий канал
👉 Яқинларингизга ҳам улашинг:
✅ https://t.me/imomiazamxanafiy
🔴YouTube 🔵Telegram
🔵Facebook 🟣Instagram
•┈• ❀ 🍃🕋🍃 ❀ •┈•
Repost from Имом Аъзам Ҳанафий (канал)
#таъзия
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ
Устоз Муҳаммад Шокир домла ва @imomiazamhanafiiy диний-маърифий канал жамоаси пойтахтимиздаги «Ҳасанбой ота» жоме масжиди имом-ноиби, қориларнинг Устози Яҳё қори дада бугун бу фоний дунёни тарк қилиб, боқий дунёга риҳлат қилдилар.
Аллоҳ таоло тирик қуръон бўлган Устоз Яҳё қори дадамизни охиратларини обод, борар жойларини фирдавс жаннатларида қилсин. Яқинларига, шогирдларига, оила аъзоларига сабр жамил, сабрларига яраша ажру аъзимлар ато қилсин. Барча яхши ва хайрли амаллари ўзларига ҳамрох бўлсин.
Жаноза 11-июль жума тонгида, ўзлари ишлаб турган «Ҳасанбой ота» жоме масжидида, бомдод намозидан кейин ўқилади.
🤲 «Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун».
«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».
•┈• ❀ 🍃🕋🍃 ❀ •┈•
Имом Аъзам Абу Ҳанифа
диний-маърифий канал
👉 Яқинларингизга ҳам улашинг:
✅ https://t.me/imomiazamxanafiy
🔴YouTube 🔵Telegram
🔵Facebook 🟣Instagram
•┈• ❀ 🍃🕋🍃 ❀ •┈•
#локация
📍Жаноза намози 07.07.2025 йил яъни эртага соат 08:00 да қуйидаги манзил бўйича марҳум Абдусаттор ҳожи отанинг ўз хонадонларида ўқилади👇
#Таъзия
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ
@Ustoz_Muhammad_Shokir_Qori ва @imomiazamhanafiiy диний-маърифий канал жамоаси пойтахтимиздаги «Занги ота» жоме масжиди имом ноиби Устоз Муҳаммад Шокир домланинг тоғалари Абдусаттор ҳожи отанинг 77 ёшда, Ашуро кунидан бир кун ўтиб бу фоний дунёни тарк этганлари муносабати билан чуқур ва самимий таъзия изҳор этади.
🤲 Аллоҳ таоло марҳумнинг барча солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин. Барча саҳву хатоларини кечириб, Ўз раҳматига чулғасин. Қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин!
Марҳумнинг барча оила аъзолари ва яқинларига Аллоҳ таолодан сабру жамил ва сабрларига яраша ажру мукофотлар тилаб қоламиз.
🤲 «Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун».
«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг»
📲Каналимизга аъзо бўлинг ва яқинларингизга улашинг
⬇️⬆️⬇️⬆️⬇️⬆️⬇️⬆️⬇️⬆️⬇️
•┈• ❀ 🍃🌙🍃 ❀ •┈•
Устоз Муҳаммад Шокир қори
https://t.me/Ustoz_Muhammad_Shokir_Qori
•┈• ❀ 🍃🕋🍃 ❀ •┈•
Repost from MuslimShosh.uz
+2
Маърифат соати
ИЖРО ИНТИЗОМИГА РИОЯ ҚИЛИНСА, ИШ УНУМИ ОШАДИ
Аллоҳга шукрлар бўлсин, сўнгги пайтларда масжидларимиз ҳам моддий, ҳам маънавий жиҳатдан янада обод бўлиб, файзли масканга айланиб боряпти. Албатта, бу жараёнда имом-хатибларнинг ҳам алоҳида ҳиссаси борлигини эътироф этиш мақсадга мувофиқдир..
Бугун, 3 июль куни Тошкент шаҳридаги «Шайх Зайниддин» жоме масжиди мажлислар залида пойтахтимизда фаолият юритаётган имом-хатиблар иштирокида Маърифат соати бўлиб ўтди.
Тадбирни Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов олиб бордилар.
Бу тадбирнинг муҳимлиги шундаки, бугунги кунда юртимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик натижасида фарзандларимизни турли ёт ғоялар ҳамда ақидаси бузуқ кимсалар таъсиридан ҳимоя қилиш йўлида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар яхши натижа бермоқда. Энг муҳими, динимиз ҳам ҳамжиҳатлик ва яхшилик йўлида ҳамкорлик қилишга буюради, тафриқа ва залолатга кетишни қаттиқ ва қатъий қоралайди. Йиғилишда ана шу жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилди.
Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Абдулвосит Ҳомиджонов ҳам тадбирда иштирок этиб, ўзларининг таклиф ва тавсияларини бердилар. Бугунги кунда пойтахтимизда имом-хатиблар иштирокида амалга оширилаётган маънавий-маърифий тадбирлар ўз самарасини бераётганини таъкидладилар.
Шундан сўнг Абдуқаҳҳор домла ҳаж мавсумида Тошкент шаҳридан сараланган гуруҳ раҳбарлари жуда фаол ва сидқидилдан хизмат қилганлари учун алоҳида миннатдорлик билдирдилар.
Ўз навбатида, айни кунларда ҳажга борган барча ҳожилар туманларда маърифий тадбирларда фаол қатнашаётганини эътироф этдилар.
Бош имом имом-хатибларга иш самадорлигини янада жадаллаштириш зарурлиги юзасилан муҳим йўл-йўриқ ва тавсияларни бердилар.
Маърифат соати сўнгида имом-хатибларнинг саволларига атрофлича жавоб қайтарилди.
Хайрли дуолар билан тадбир ўз ниҳоясига етди.
🌙MUSLIMSHOSH.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣
📷 Instagram I 🔵Facebook I 🎬YouTube
#нафл_рўза
🗯 АШУРО КУНИ РЎЗАСИ
✨ Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар. (Имом Муслим ривояти)
• Ашуро куни 5-июль шанба кунига тўғри келмоқда!
• Муҳаррам ойининг 9-10 кунлари яъни июль ойининг 4-5 кунлари рўза тутиш мустаҳаб саналади!
⏰ Тошкент вақти билан оғиз ёпиш ва очиш вақтлари:
🗓 9 Муҳаррам - 4 июль жума:
⏱ 02:51 - Саҳарлик
⏱ 20:06 - Ифторлик
🗓 10 Муҳаррам - 5 июль шанба:
⏱ 02:52 - Саҳарлик
⏱ 20:06 - Ифторлик
🗓 11 Муҳаррам - 6 июль якшанба:
⏱ 02:53 - Саҳарлик
⏱ 20:06 - Ифторлик
🤲 Нияти: «Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим».
Саҳарлик вақти эҳтиётан 20 дақиқа олдин, ифторлик вақти эса 5 дақиқа кейин қилиб белгиланган!
Repost from Имом Аъзам Ҳанафий (канал)
#табрик
💐🌷💐🌷
🗯 ҚУРБОН ҲАЙИТ МУБОРАК БЎЛСИН...!
✨Азиз ва муҳтарам дин қардошларимиз, ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, азиз фарзандлар барчаларингизни кириб келаётган улуғ, қутлуғ байрамимиз Ийдул азҳо - қурбон байрами билан чин қалбдан табрик этишга ижозат бергайсиз!
🎙 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
•┈• ❀ 🍃🕋🍃 ❀ •┈•
Имом Аъзам Абу Ҳанифа
диний-маърифий канал
👉 Яқинларингизга ҳам улашинг:
✅ https://t.me/imomiazamxanafiy
🔴YouTube 🔵Telegram
🔵Facebook 🟣Instagram
•┈• ❀ 🍃🕋🍃 ❀ •┈•
Repost from Имом Аъзам Ҳанафий (канал)
#дуо
🗯 ҚУРБОНЛИК ДУОСИ
وجهت وجهي للذي فطر السماوات والأرض حنيفا مسلما, اللهم منك ولك, بسم الله الله أكبر.
Ўқилиши: “Важжаҳту важҳия лиллазий фаторос-самааваати ва-л-арзо ҳанийфан муслиман. Аллоҳумма минка ва лака, бисмиллаҳ Аллоҳу акбар”.
Маъноси: “Ширкдан юз ўгирган ва мусулмон ҳолимда осмонлар ва ерни йўқдан бор айлаган Зотга юзландим. Эй Аллоҳ, бу жонлиқ Сен томондан бизларга ато ва ризқ қилиб берилди ва Сенга ибодат ўлароқ уни қурбон келтирурмиз. Аллоҳ номи билан. Аллоҳ улуғдир".
Қурбонлик қилаётган одам бу дуони ўқийди:
إِنَّ صَلَاتِي وَنُسُكِي وَمَحْيَايَ وَمَمَاتِي لِلَّهُ رَبِّ الْعَالَمِينَ لَا شَرِيكَ لَهُ وَبِذَلِكَ أُمِرْتُ وَأَنَا مِنَ الْمُسْلِمِينَ.
Ўқилиши: “Инна солаатий ва нусукий ва маҳйаая ва мамаатий лиллааҳи роббил ааламийн, лаа шарийка лаҳу. Ва бизаалика умирту ва ана минал муслимийн”.
🎙 УСТОЗ МУҲАММАД ШОКИР ДОМЛА
•┈• ❀ 🍃🕋🍃 ❀ •┈•
Имом Аъзам Абу Ҳанифа
диний-маърифий канал
✅ https://t.me/imomiazamxanafiy
🔴YouTube 🔵Telegram
🔵Facebook 🟣Instagram
•┈• ❀ 🍃🕋🍃 ❀ •┈•
Repost from Имом Аъзам Ҳанафий (канал)
#дуо
🗯 АРАФА КУНИ АЙТИЛАДИГАН ЭНГ ЯХШИ ДУО
✨«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: Дуонинг энг яхшиси арафа кунида қилинган дуодир. Мен ва мендан илгари ўтган пайғамбарлар дуода айтган энг яхши сўзлари:
لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ
Ўқилиши: “Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайъин қодир”.
Маъноси: «Аллоҳдан ўзга барҳақ илоҳ йўқ. У ёлғиз шериксиз. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уники ва У барча нарсага қодир».
Имом Термизий ривояти.
•┈• ❀ 🍃🕋🍃 ❀ •┈•
Имом Аъзам Абу Ҳанифа
диний-маърифий канал
👉 Яқинларингизга ҳам улашинг:
✅ https://t.me/imomiazamxanafiy
🔴YouTube 🔵Telegram
🔵Facebook 🟣Instagram
•┈• ❀ 🍃🕋🍃 ❀ •┈•
Repost from Имом Аъзам Ҳанафий (канал)
#эслатма
🗯 ТАКБИРИ ТАШРИҚ
• Такбири ташриқ 5-июнь бомдод намозидан бошлаб ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 9-июнь аср намозига қадар айтилади:
• 5-июнь – 5 маҳал,
• 6-июнь – 5 маҳал,
• 7-июнь – 5 маҳал,
• 8-июнь – 5 маҳал,
• 9-июнь – 3 маҳал.
📌 Жами 23 маҳал намозда такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб, ундан кўп айтиш мустаҳабдир!
📿 «Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд».
✅ «Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир».
🕌 Ушбу такбир хоҳ жамоат билан, хоҳ ёлғиз ўқилган ҳар бир фарз намоздан кейин айтилади.
🧕 Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар.
🔄 Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ адо қилганидан кейин такбири ташриқни айтади.
🎙 УСТОЗ МУҲАММАД ШОКИР ДОМЛА
•┈• ❀ 🍃🕋🍃 ❀ •┈•
Имом Аъзам Абу Ҳанифа
диний-маърифий канал
👉 Яқинларингизга ҳам улашинг:
✅ https://t.me/imomiazamxanafiy
🔴YouTube 🔵Telegram
🔵Facebook 🟣Instagram
•┈• ❀ 🍃🕋🍃 ❀ •┈•
Repost from Имом Аъзам Ҳанафий (канал)
#ҒАФЛАТДА_ҚОЛМАНГ
🌙 АРАФА КУНИ ТУТИЛГАН РЎЗА ИККИ ЙИЛЛИК ГУНОҲЛАРГА КАФФОРАТДИР
✨Эртага, 2025 йил 5-июнь пайшанба куни зулҳижжа ойининг 9-куни – Арафа кунидир.
🌙 Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, дедилар (Имом Муслим ривояти).
⏱ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 02:48
🤲 Саҳарлик нияти:
"Зулҳижжа ойининг Арафа куни рўзасини субҳдан то мағрибгача холис Аллоҳ таоло учун тутмоқликни ният қилдим. Аллоҳу акбар".
⏱ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:00
🤲 Ифторлик дуоси:
"Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афторту, фағфирлий я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту".
❗️Саҳарлик вақти эҳтиётан 20 дақиқа олдин, ифторлик вақти эса 5 дақиқа кейин қилиб белгиланган!
•┈• ❀ 🍃🕋🍃 ❀ •┈•
Имом Аъзам Абу Ҳанифа
диний-маърифий канал
👉 Яқинларингизга ҳам улашинг:
✅ https://t.me/imomiazamxanafiy
•┈• ❀ 🍃🕋🍃 ❀ •┈•
Repost from Имом Аъзам Ҳанафий (канал)
#намоз
🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ
🕌 Юртимиздаги жоме масжидларда 2025 йил 6 июнь жума куни Қурбон ҳайити намози ўқилади. Унга кўра, Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда эрталаб соат 05:10 да Қурбон ҳайити намози ўқилади.🕌 Ҳайит намозини ўқиш тартиби билан танишиш учун шу ерни босинг!👈 © Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати •┈• ❀ 🍃🕋🍃 ❀ •┈• Имом Аъзам Абу Ҳанифа диний-маърифий канал 👉 Яқинларингизга ҳам улашинг: ✅ https://t.me/imomiazamxanafiy 🔴YouTube 🔵Telegram 🔵Facebook 🟣Instagram •┈• ❀ 🍃🕋🍃 ❀ •┈•
Repost from Имом Аъзам Ҳанафий (канал)
#ийдул_азҳо
📢 РАСМАН: ҚУРБОН ҲАЙИТИ 6 ИЮНЬ КУНИ НИШОНЛАНАДИ
✍️ Ўзбекистонда муборак Қурбон ҳайити 2025 йил 6 июнь куни нишонланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори имзоланди.✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати •┈• ❀ 🍃🕋🍃 ❀ •┈• Имом Аъзам Абу Ҳанифа диний-маърифий канал 👉 Яқинларингизга ҳам улашинг: ✅ https://t.me/imomiazamxanafiy 🔴YouTube 🔵Telegram 🔵Facebook 🟣Instagram •┈• ❀ 🍃🕋🍃 ❀ •┈•
Repost from Имом Аъзам Ҳанафий (канал)
#зулҳижжа
🗯 ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ АВВАЛГИ ЎН КУНИ
2025 - 1446 Зулҳижжа ойининг дастлабки ўн куни:
01) 28-май, чоршанба;
02) 29-май, пайшанба;
03) 30-май, жума;
04) 31-май, шанба;
05) 01-июнь, якшанба;
06) 02-июнь, душанба;
07) 03-июнь, сешанба;
08) 04-июнь, чоршанба;
09) 05-июнь, пайшанба «Арафа» куни;
10) 06-июнь, жума «Қурбон ҳайити» куни.
✨Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ учун Зулҳижжанинг ўн куничалик унга ибодат қилишдай маҳбуброқ кун йўқ. Уларнинг бир кунлик рўзаси бир йиллик рўзага тенгдир. Уларнинг бир кечасини бедор ўтказиш эса, Қадр кечасини бедор ўтказишга тенгдир», дедилар.
✍️ Термизий ривояти.
☝️Зулҳижжанинг ўнинчи кунидан ўн учинчи кунигача, яъни тўрт кун рўза тутиш ҳаромдир. Шу боис дастлабки тўққиз кунда рўза тутиш фазилатлидир.
•┈• ❀ 🍃🕋🍃 ❀ •┈•
Имом Аъзам Абу Ҳанифа
диний-маърифий канал
👉 Яқинларингизга ҳам улашинг:
✅ https://t.me/imomiazamxanafiy
🔴YouTube 🔵Telegram
🔵Facebook 🟣Instagram
•┈• ❀ 🍃🕋🍃 ❀ •┈•
Repost from Имом Аъзам Ҳанафий (канал)
#янги_ой_эълони
#ҳижрий_1446_йил
🌙 Фалакий ҳисобга кўра, ҳижрий 1446 йил
Зулҳижжа ойининг 1-куни 2025 йил 28-май чоршанба кунига тўғри келмоқда.
🤲 Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар:
"اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ"
Ўқилиши: "Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”.
Маъноси: "Эй, Аллоҳим! Бу ойни бизларга барака ва иймон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй, ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!".
📌 Қурбон ҳайити зулҳижжа ойининг 10-куни яъни 2025 йил 06-июнь жума кунига тўғри келмоқда.
•┈• ❀ 🍃🕋🍃 ❀ •┈•
Имом Аъзам Абу Ҳанифа
диний-маърифий канал
👉 Яқинларингизга ҳам улашинг:
✅ https://t.me/imomiazamxanafiy
🔴YouTube 🔵Telegram
🔵Facebook 🟣Instagram
•┈• ❀ 🍃🕋🍃 ❀ •┈•
Repost from "Rakat"_masjid_uz
#Таъзия
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу.
Ҳажга элликбоши бўлиб кетган Ракат жоме масжиди имом хатиби Роббимқул домла бетоб бўлиб, комага тушиб қолгандилар.
Мадинада бугун хасталикдан сўнг Роббим ҳузурига омонатларини топширдилар.
Олимнинг ўлими оламнинг ўлимидир. Устозни Аллоҳ раҳматига олсин. Илмли, илмига амал қилган инсон эдилар. Яқинларига, шогирдларига, оила аъзоларига сабр берсин.
иннаа лиллаҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун🤲
Устозимизни барча яхши ва ҳайрли амаллари ўзларига ҳамрох бўлсин.
#Таъзия
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу.
Ҳажга элликбоши бўлиб кетган Ракат жоме масжиди имом хатиби Роббимқул домла бетоб бўлиб, комага тушиб қолгандилар.
Мадинада бугун хасталикдан сўнг Роббим ҳузурига омонатларини топширдилар.
Олимнинг ўлими оламнинг ўлимидир. Устозни Аллоҳ раҳматига олсин. Илмли, илмига амал қилган инсон эдилар. Яқинларига, шогирдларига, оила аъзоларига сабр берсин.
иннаа лиллаҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун🤲
Устозимизни барча яхши ва ҳайрли амаллари ўзларига ҳамрох бўлсин.
