cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Будь идеальной

⚜Moda olamida eng so‘nggi yangiliklar Eng chiroyli rasm va videolarda🤩 📌Savdo kanal emas. Faqat reklama uchun: @reklama_berish_uchun_bot

Show more
Advertising posts
7 266Subscribers
-7424 hours
+1997 days
+1 43630 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Леонардо да Винчи ўзининг "Адабий ишлар" китобида айтади: "Қарға тумшуғида ёнғоқ мевасини кўтариб баланд самога кўтарилди. Аммо ёнғоқ қарғанинг оғзидан тушиб бир қалъа деворининг ёриғига кириб кетди. Шунда ёнғоқ меваси қалъага ёлворди: - Эй муҳташам, баланд, деворлари мустаҳкам, қўнғироқлари жарангдор қалъа! Менга бағрингдан жой бер. Мен онам бўлмиш ёнғоқ дарахти остига тушмадим. Йўқса у тарбия қилармиди? Менга шу ёриғингдаги бир кичкина тешикчадан жой берсанг бўлди. Бошқа ҳеч нарса керак эмас! Қалъа онасидан ажралган бечора ёнғоқнинг гапини эшитиб раҳми келди. Уни бағрига олишга қарор қилди. Ёмғир ёғди. Ёриқдаги ёнғоқ секин томир ота бошлади. Аста-секин ўса бошлади. Ёнғоқ катталашгани сари қалъа деворининг ёриғи ҳам катталашиб борди. Охири девор йиқилди. Ёнғоқ эса жойида тик қолаверди! Арабларда бир мақол бор: "Яхшилик қилган кишингдан эҳтиёт бўлавер!". Бу гап билан яхшилик қилмаслик керак, демоқчи эмасман. Аймоқчи бўлганим, яхшилик ҳамма вақт ҳам мева беравермас экан. Халифа Мутаваккил Боғир ат-Туркийга бир қилич совға қилди. Боғир айнан ўша қилич билан Мутаваккилни қатл қилди. Юлий Цезарнинг бир гапи бор: "Ҳатто сен ҳам улар ичида бор эдингми эй Брут!". Цезар бу гапини энг севимли дўсти, қалбига яқин бўлган суюкли инсони унга қилинган суиқасдда иштирок этиб хиёнат қилганида айтган. Аллоҳ хиёнатдан ва хиёнаткорлардан бизни Ўзи асрасин! Abdulqodir Polvonov
Show all...
Имом Алий розияллоҳу анҳунинг хотинлари, Пайғамбар алайҳиссаломнинг қизлари бўлмиш Фотимаи Заҳрони ранглари оқарган, ҳолдан тойган ҳолда кўриб: "Сенга нима бўлди, Фотима?" деб сўрадилар. Фотима онамиз: "Уч кундан буён уйда егулик нарса топилмайди", дедилар. Имом Алий: "Шундай экан, айтсанг бўлмасмиди?" десалар: "Тўйимиз куни отам — Аллоҳнинг Расули алайҳиссалом "Ҳой Фотима! Агар Алий бирор нарса топиб келса, егин, бўлмаса, сўрамагин", деган эдилар", деб жавоб бердилар. Бахтиёр оила китобидан.
Show all...
АДОЛАТ Америкада ҳаммага машҳур бир судья бор. Ниҳоятда адолатли. Ўша судья бир сафар ўн беш ёшли бир бола устидан ҳукм қилди. Бола дўкондан нон ва пишлоқ ўғирлаган экан. Бола қочиш асносида токчалардан бирини ҳам синдирган. Ҳодиса тафсилотини эшитган судья боладан сўради: -Сен ҳақиқатдан ҳам ўғирлик қилдингми? Нон ўғирлаб токчани ҳам синдирдингми? Бола хижолатдан ерга қараб жавоб берди: -Ҳа! -Нега ўғирлик қилдинг? -Муҳтожликдан! -Ўғирлагандан кўра сотиб олсанг бўлмасмиди?! -Пулим йўқ! -Отанг ёки онангдан пул олсанг бўлар эди-ку! -Отам йўқ. Онам борлар. У киши бемор. Ишлай олмайдилар. У киши учун нон ва пишлоқ ўғирладим! -Сен ишламайсанми? -Машиналарни ювар эдим. Онамга ёрдамлашиш учун хўжайиндан бир кун жавоб сўрадим. Шунинг учун мени ишдан ҳайдашди! Савол-жавоб тугагандан сўнг судья ҳукмни эълон қилди: “Ўғирлик, хусусан нон ўғирлаш жуда ҳам уятли иш. Бу ўғирликда ҳаммамиз шерикмиз. Мана шу залда ўтирганларнинг бари бу жиноятда шерик. Улар ичида мен ҳам борман. Бундан барчамиз масъулмиз! Бу ерда ўтирганларнинг барига ўн доллардан жарима соламан. Ўн доллар бермасдан ҳеч ким залдан чиқмасин!”. Биринчи бўлиб судьянинг ўзи чўнтагидан ўн доллар чиқариб столга қўйди ва деди: “Оч қолган болани полицияга топширган дўкон эгасига минг доллар жарима соламан. Агар дўкондор пулни бермаса дўкони ёпилади. Модомики, кимдир нон ўғирлар экан, бундан барча фуқаролар уялиши лозим. Бу иш давлатимиздаги жамият аъзолари учун шармандалик!”. Залдаги барча иштирокчилар боладан кечирим сўрашди. Ҳамма йиғлади. Судья ҳам залдан кўзларида ёш билан чиқди. У раҳмат ва инсонийлик асарини кўрсатди!
Show all...
👍 1
👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️ 👀Илоннинг таркибидан 🔥Бўғимларга даво✔️ ✅Сизда бўғим кассаликлари бўлса умуман бефарқ бўлманг ✅Бўғимлар яллиғланиши ✅Кучли огрик ✅Суяк емирилиши ✅Бел огриги ✅Каби муаммолардан халос килади. "Snake oil" даволаниш курсини у́ткандан су́нг деярли 99% бу дардан буткул халос бу́ласиз ва кайталаниш бу́лмаслигини олдини олади !! 📌БАТАФСИЛ: 👇👇👇👇👇👇👇 http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil1/html http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil1/html http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil1/html 🔺🔺🔺🔺🔺🔺🔺🔺🔺🔺🔺🔺🔺
Show all...
Ёмғирли кўчадан кетиб борар эди... Она-бола эса, бир-бирларига бошларини теккизганча ажиб ҳолда ўтирар эдилар. Ҳудо ҳаққи, улар ёш севишганлардек эдилар! Шу вақт ҳайдовчи менинг бекатимни эълон қилди. Автобусдан тушар эканман, боланинг қўлидан ушлаб қўйдим. Бу билан мен унга, «Раҳмат!» демоқчи бўлдим. Менимча, у буни англамади. Лекин, бу энди муҳим эмас эди. Мен бу дарсни доимийга эслаб қолдим. Эслашга-ку эслаб қолдим. Лекин, бу ишнинг ҳақиқий тарбия эканини идрок этишим учун йиллар ўтиши керак эди. Бу намуна бўлиб тарбия этиш усулини ҳамма катталар ҳам тушунмайдилар. Тарбияни фақат ибрат билан берилади. Бақириш билан эмас, айблаш билан эмас, уриб ҳам эмас, йўқ! Фақат ибрат бўлишлик иш беради. Бошқа ҳеч нарса! Ва бу ибратни бола кўрсатган эди. Онасига ҳам, менга ҳам... У бизни ўзгартирган эди...
Show all...
Б И Р У М Р Л И К Д А Р С ( т а р ж и м а ) Йўналишли таксида Василевский тарафга кетяпман. Ёнимдаги ўриндиқда олти ёшли бола хархаша қилиб шовқиллар эди. Унинг онаси болага эътибор бермас, уни эшитмагандек ойнадан ташқарини тамоша қилиб кетарди. Бола эса, унинг енгидан тортиб-тортиб қўярди. Ташқарида, ойнадан дарахтлар гўёки сузиб ўтишар, ёмғир шивалар эди. Ленинград эмасми, доимгидек рутубатли ҳаво эди. Бола ниманидир талаб қилар ёки ниманидир тасдиқлар эди. Она бирдан зарда билан ойнадан ўгирилиб боласига қаради. Болани қўлидан тутиб ўзига тортди. Қулоғига шивирлаб деди: - Мендан нима истайсан?! Бола довдираб қолди. - Нима хоҳлайсан, сендан сўраяпман?! Биласанми, сен кимсан? Сен ҳеч кимсан! Тушундингми? Сен ҳеч ким-саан! - У ичидаги бу аччиқ гапларни гўё чуқур нафас олиб, кейин боланинг юзига отиб чиқаргандек бўлди. Болакай онасига қаради. Назаримда, унинг боши қалтираётгандек туюлди менга. Ёки мен қалтираётган эдим. Орқамни тер босганини ҳис қилдим. Миямга илк келган фикрни эслайман: - Наҳотки бу гапни унга айтди? Шу онда у ким ҳақида ўйлаётган экан? - Мен сени кўргани кўзим йўқ, - пичирлади аёл. - Сен уни ҳалок қилдинг-ку! - дедим. Лекин, менинг гапимни ҳеч ким эшитмади. Автобусдаги одамлар, ҳеч нарса бўлмагандек, мудраб кетар эдилар. Мен ўз жойимда қимир этмай ўтирар эдим. Бола энди йиғламас эди. Аёл боланинг қўлини ўзидан силтаб туширди ва яна ойна тарафга ўгирилди. Бола энди тўполонини тўхтатган, бирдан жимиб қолган эди. Ўриндиқнинг йиртиқ ғилофига тикилганча сукут сақларди. Менда эса, ҳозир ҳамманинг олдида бу аёлни бурдалаб ташлашга хоҳиш уйғонган эди! Унга қараб: - Сен ўзинг ҳеч кимсан! Сен ўни ўлдирдинг-ку, ахир!.. Қасам ичаман, шундай қилмоқчи эдим!... Боланинг ҳолати мени тутиб турарди. Мен ўзимни босиш учун, кўзимни юмдим. Чуқур-чуқур нафас олдим. Кўзларимни очганимда эса, конфетга назарим тушди. Эгнида жинси костюм кийган ёшгина, талаба бўлса керак, оппоққина, жингалак сочли йигитча конфетни болага узатиб турар эди. У яна қўлини силкиб, деди: - Ол буни! Сенга бу. Бола конфетни олди. Йигит шу заҳоти иккинчи конфетни узатди. Бола секинлик билан иккинчисини ҳам олди. Кейин нима бўлганини эсласам, ҳозир ҳам кўз ёшларимни аранг тутаман. Бу шундай болаларча донишмандлик эдики, буни мен ҳеч қачон унутмайман. Бола конфетни емади. У онасининг қўлини аста туртди. Аёл дарров болага юзини бурмади. Лекин, барибир қаради. Важоҳатидан, бояги оҳангда яна жеркимоқчи бўлгани аниқ эди. Аммо, шу пайт бола унга конфет узатди. Аёл бир болага, бир конфетга қаради. Бир он нима бўлаётганини тушунмай қолди. Шунда бола конфетларни онасининг кафтига қўйди. Она гўё қўли куйгандек, конфетларни тезда болага қайтариб берди. - Истамайман, - деди. Иккита конфет унинг кафтида турар эди. Бола қўлини олмас эди. - Ўзинг е, - деди аёл ва секин қўшиб қўйди: - мен хоҳламайман... рост айтяпман. Шунда бола конфетни онасининг тиззасига қўйди. Мана шу ҳаракатсиз лаҳзани ҳеч қачон унутмайман. Ана шу етукликни ҳам... Олдимда ўтган мана шу бир неча дақиқалар ичида бола улғайган эди. У ёввойи, шаллақи хотин эса, гўзал ва ёш аёлга айланган эди. Ҳар ҳолда, менга шундай туюлди. Она жим эди. Узоқ вақт сукутда қолди. Болага шундай тикилдики, гўё уни энди кўраётган эди. Кейин уни қучоқлади. Бола ҳам уни қучоқлади. Кейин конфетни қўлига олиб, қоғозини очди. Онасига берди. Онаси конфетни оғзига солмагунча, ўзи емай турди. Тасаввур қиляпсизми? Бу яна бир ҳайратли ҳол эди. Лекин умуман бошқа... Мен ўйладим: - Мана сен ўтирибсан. Ўзингча ҳақгўйсан. Сен туриб уни айблаб, тилкалаб ташламоқчи эдинг. Тузатмоқчи эдинг, гўё. Шундай қилганингда нимага эришардинг? Ҳеч нарсага! Фақат тўполон чиқарганинг қоларди. Бу болачи? Қара, у қандай донишманд, қандай буюк бу бола. У бутунлай бошқача йўл тутди. Бу жасадчада қандай кучли болаларча донишмандлик мужассам экан-а! Бу ҳаракати билан жигарларга, юракларга, кўз ёшларга таъсир эта олди!... Мана бу иккита конфет берган йигитчи?! - ўйладим мен. - У ҳам бекорга конфетни иккита қилиб бермади, ахир! Мен ўгирилиб қарадим... Автобуснинг орқа ойнасидан у ёш йигитни кўрдим.
Show all...
🎬 Диққат !!! Кастинг. "GAROV" деб номланган 🎞 ўткир сюжетли  80 қисимли  миллий сериалга. ☝️ Ёш. чегараланмаган, истеъдодли йигит ва қизларни Кастинг асосида таклиф қиламиз. 🫵 Ўзига ишонган талант эгалари, Маълумоти бўлиши шарт эмас. ( Ўргатилади ва ўқитилади ) 🎥 Кастингда қатнашиш учун, қуйидаги @Paragon_cinema Телеграм  манзилига  ортиқча саволларсиз ўзингиз хақингизда қисқача маьлумотларни юборишингизни сўраймиз. 📍 Манзил: Тошкент Ш, Алишер Навоий кўчаси 25 уй. 🤝 Талаб ва таклифлар учун Телефон: +998943070038
Show all...
ШАМОЛ УЧИРГАН ИМТИҲОН ВАРАҚАСИ Жиддадаги қирол Абдулазиз университетида ўқувчи бир йигит ҳикоя қилади: Университет имтиҳонлари яқинлашиб қолганда дадам қаттиқ оғриб қолдилар. Бошларида туриб тузук тайёрлана олмадим. Имтиҳон кунига бир кун қолганида дадам аҳволи оғирлашиб, касалхонага олиб кетдим. Ўша кечаси дўхтирлар тинчлантирувчи уколлар бериб, осма уколга боғлаб қўйишди. Қўлимда имтиҳонга тайёрланиш учун олиб келган, дарслар хулосаси тўлдирилган дафтарни ушлаганча дадам бошида ўтирар эканман, кўзим кетиб қолибди. Эрталаб бомдодга яқин уйғондим. Дадам ўзларига келиб, анча енгиллаб қолган эканлар. - Дада, бугун бироздан сўнг имтиҳон топшираман, дуо қилинг, - дедим. Қўлларини кўтариб дуо қилдилар. Эрталаб университетга кетдим. Имтиҳонга кирдим. Имтиҳон варақасини кўриб, саволларни ўқиб тарвузим қўлтиғимдан тушди. Дарс пайтида яхши ўзлаштирган мавзуларни ҳам дадам хаста бўлган охирги кунлардаги ташвишим, асабийлашишим туфайли унутгандек эдим. Бошимни чангаллаб ўтириб, саволларга жавоб беришга ҳаракат қилдим. Ваҳиманинг зўридан жавобини билган саволлар ҳам миямда бир-бирига қоришиб кетган эди. Варақада келган олтмиш саволнинг анчасига хато ёзиб чиқдим. Берган жавобларимни китобларда келган маълумотларга солиштириб тамоман умидим узилди. Йиқилишим аниқ эди. Бир-икки кундан сўнг имтиҳон натижалари эълон қилинди. Ҳамма деворда осилган рўйхатга чопди. Истар-истамас бордим. Рўйхатдан исмимни излар эканман, исмимдан кўра ҳамманикидан ажралиб турган натижага кўзим тушди.. Менга тўлиқ баҳо қўйилган эди! Кўзларимга ишонмадим. Кўзимни ишқалаб яна қайта қарадим. Баҳо тўлиқ қўйилган. Бунга шубҳа йўқ эди. Энди хаёлимга бошқа эҳтимол келди: "устоз янглишипти.. бошқанинг баҳосини менга қўйиб юборипти". Устоздан бунинг ҳақиқатини сўраб билиш учун унинг хонасига кирдим. - Кел, - деди у. - Нима хизмат? - Домла, имтиҳон натижасининг аниғини билиш учун кирдим, - дедим. - Менга аниқ неча баҳо қўйилган? - Исминг нима эди? - Файсал. - Хўш..., - деди у рўйхатни кўздан кечириб. - Сен тўлиқ баҳо олибсан, хотиржам бўл. - Имтиҳон варақамни кўра оламанми? - дедим мен. - Биласанми, - деди у пешонасини бир қашлаб олиб. - Имтиҳон варақаларини уй балконида текшираётган эдим. Шамол қўзғалиб, варақалардан бирини учириб кетди. Фарзандлар билан қанча изласак ҳам топа олмадик. Студентлар рўйхатини текшириб, варақа сенга оидлигини ўргандим. Сенга зулм бўлмасин дея энг юқори баҳони қўйдим. Мен унга бошимдан ўтган воқеани рўйи рост ҳаммасини айтиб бердим. - Унда буни дадангга қилган хизматинг эвазига берилган Аллоҳ инъоми деб бил. Шу зайлда хизматда давом эт, кам бўлмайсан, - деди устоз. Сайфуллоҳ Носирхон Тўра
Show all...
👍 1
1 ОЙДА 5 МЛНДАН 15 МЛНГАЧА ОЙЛИК💰💸 💁🏻‍♀Онлайн Ишга таклиф қиламан!!! Опа-Сингиллар маълумотларни ӯкинг 1️⃣ Компанияга аъзо бўлиш текин😍 2️⃣ Қандай ишлаш ӯргатилади👩‍💻 3️⃣ Онлайн Дарсларимиз мавжуд📝 5️⃣ Иш ҳақида тӯлиқ маълумот берилади🗂 6️⃣ Ойлик Нақд ёки Пластик (хохишга қараб)💰 7️⃣ Иш вақтини ӯзингиз белгилайсиз🕘 8️⃣ Иш қонуний, Стаж кетади⚖️ 9️⃣ Доимий Харид йуқ❌ 🔟 Кӯчама-кӯча  юриб, нарса сотмайсиз ☝️ БАТАФСИЛ МАЛУМОТ👇 https://telegram.me/joinchat/3kL5vSO7JdBkMzVi
Show all...
👍 1
👩🏻‍💻ИШ ҲАҚИДА МАЛУМОТЛАР👈
🤗ОСОН ОНЛАЙН ИШГА МАРҲАМАТ✅
🥰Yuzdagi doģlarga, qora tochkalarga qarshi samarali yechim:🤗 #layfxak Kerak bòladi: 🔹️ kalsiy xlorid ampula 3-4 dona 🔹️ detskiy sovun (eng sifatlisi) 🔹️ paxtalik disklar 📣Яқинларингизга ҳам улашинг ❤️Будь идеальной 👑 ✉️Яқинларизга тарқатинг⚠️ ✅Каналимизга обуна бўлиш 👇 🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿     📱 @gozallik_moda_makiyaj 🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
Show all...
👍 1