cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Polimonolog

Ҳар гапда камида 1 маъно бор. Балки 2 тадир. Балки 3 та... !! Қайсидир пост ҳаволаси берилган ёки репост қилинган бўлса, бу менинг ҳам худди ўша фикрда эканлигимни билдирмайди !!

Show more
Uzbekistan16 773The language is not specifiedBooks9 519
Advertising posts
1 287
Subscribers
No data24 hours
-37 days
-1030 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

03:41
Video unavailableShow in Telegram
Паркентлик 1987 йилда туғилган кўзи ожиз Гулгуной Йўлдошева яхшилар кўмагига муҳтож. 7 ёшидан бери иккала кўзи кўрмайдиган Гулгунойга яқинлари, оила аъзолари ёрдам бермаяпти. У 3 ёшли ўғли билан ижарама ижара овора бўлиб юрибди. Ҳозир яшаб турган уйини икки ойдан сўнг тарк этиши керак.   Сизларнинг кўмагингиз билан синглимизга Паркентдан уй олиб беришни ният қилганмиз. Аҳлингиздан орттирганингиз бўлса, эҳсон қилинг.   UzCard OFB: 8600572999513067 Худайбердиев Темур номида. Тел рақами: +998997280393
Show all...
Repost from 📚Madina🎧
Хабарингиз бор, 17-март куни Тошкентда Чикаго университети профессори, “Мамлакатлар таназзули сабаблари” (Why Nations Fail) китоби ҳаммуаллифи Жеймс Робинсон билан учрашув бўлиб ўтади. Агарда учрашувгача ушбу бестселлерни ўқиб тугатмасангиз, ёрдам берувчи контент билан бўлишмоқчиман: 1. BookClubUz да “Мамлакатлар таназзули” китобининг муҳокамасини ўтказганмиз, унда менинг модераторлигим остида китоб таржимони Сиротуллохон Муҳаммадсолиев, MacroBS, Bakiroo каби иқтисодчилар, клуб админлари бўлмиш букблогерлар Mahin’s World, MenSenvaUlar ва бир қатор китобсеварлар иштирок этишган. Ушбу суҳбатни подкаст шаклида жойладим 👉Anchor | Spotify   2. Китобнинг кириш ва 1-қисмларини аудиокитоб шаклига ўгирганман 👉Anchor | Spotify | YouTube 3. Mahin’s World китобни жуда яхши ревью қилган 👉YouTube 👉@madnifique👈
Show all...
"Mamlakatlar tanazzuli" ning kirish va 1-qismi by BookClubUz

“Мамлакатлар таназзули сабаблари: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари” (Why Nations Fail) китобининг кириш ва 1-қисми. Китобдан парча асар билан таништирув учун аудио шаклида ёзилган ва муаллифлик ҳуқуқини ҳурмат қилган тарзда қолган қисмлари аудиога айлантирилмаган. 

Repost from Orqa Parta
Photo unavailableShow in Telegram
Repost from Orqa Parta
00:16
Video unavailableShow in Telegram
01:52
Video unavailableShow in Telegram
00:11
Video unavailableShow in Telegram
👉 @polimonolog 👆
Show all...
ЎРДАК СИНДРОМИ (таржима) Тасаввур қилинг, эр-хотин дам олиш кунида кинотеатрга отланишди. Гендер тенглик асосида қаҳрамонларни яшириб айтсак, иштирокчи №1 кетишга жуда секин ҳозирлик кўради ва, албатта, иштирокчи №2 "сени деб кечикаяпмиз, хотин" деганча ғудраниб қўяди. Лифтдаёқ даҳанаки жанг билан пастга тушишади. Одатдагидек, подъезд олдига кимдир мошинасини кўндаланг қўйиб кетган, яна асаббузарлик. Аранг йўлга чиқиб олишади. Доимгидек йўл тирбанд. Эр жонивор гоҳ атрофдаги (негадир фақат унигина сиқиб ўтаётган) автоуловларни, гоҳ шунақа пайтга тўғри келиб қолишларига сабаб бўлган хотинини яна бўралаб сўкканча аста илгарилайди. Атай қилгандек, кинотеатр ёнида мошина қўйгани жой топилмайди. Соатларча туюлган дақиқаларни ҳавога совуриб, кинозалга кириб олишади. Кўрган фильмлари ҳам татимайди. Ёқмайди. Энди ёзғириш навбати аёлга ўтади. Эрини яхши фильм танлай билмаганликда айблай кетади. Адоқсиз тортишувлар билан уйга қайтишади. Ўта мароқли кун якуни. Энди худди шу воқеага ижтимоий тармоқ ракурсидан қараб кўрамиз. Келинг, айтайлик, сиз айнан шу жуфтликнинг таниши, қариндоши ёки шунчаки кузатувчисисиз. Дам олиш куни уйда, диванга ёнбошлаб бекор ўтирибсиз. Шундоқ интернетга кирсангиз, муҳтарам танишингиз фотоли твит қўйди. Бир жуфт кулимсираган чеҳра поп-корн тўла қутичаларни қучоқлаганча, бир-бирига меҳр билан бодроқ едиряпти. Фотоизоҳ ҳам бахтга йўғрилган: "Нафосатга тўла ёз оқшоми, ажойиб фильм, ширин поп-корн ва ундан-да ширин муҳаббатимиз". Охирида юракча белгиси. Ммм. Ўртаниб кетасиз. Қорачиқларингиз ўрнида ҳам бояги юракча пайдо бўлади. "Эээҳ, қара, одамлар қандай яшаяпти, сен эса шалварингни кийволиб, уйга кўмилиб ўтирибсан" дейсиз. Сиқиласиз. Мана шу нарса ижтимоий тармоқ яратган иллюзия, сароб ҳисобланар экан. Чек-чегараси йўқ мода подиумига гўё ҳамма чиқиб олиб, тинмай уёқдан буёққа юрганча ўзини кўрсатиш билан оввора. Кузатувчилар ҳам шу катта ўйин, яъни ўз-ўзини тинмай шуларга, бировларга қиёслаш ўйини билан овора, шунга ишқибоз. Ижтимоий тармоқда ўзини бахтли кўрсатиш учун катта куч, энергия, харажат, асаб ва ғайрат сарфланади. Аммо экранда буларни кўрмаймиз. Бэкстейжда қолиб кетади. Стэнфорд университети тадқиқотчилари ушбу ҳодисани ўрганиб, "ижтимоий тармоқлардаги ўрдак синдроми" деган ном беришибди. Нега ўрдак? Биласиз, ўрдаклар гўёки кўл сатҳида ҳеч бир ҳаракатсиз бемалол сузиб юргандек кўринади. Ваҳоланки, сув остида турган панжалари худди мотордек тинимсиз ҳаракатда бўлади. Ташқаридан бу кўринмайди, билинмайди. Интернетда кўринган бахтлар ортида қанча меҳнат, асаб ва харажат тургани, "сув остида" бизга кўринмай нималар бўлгани ҳақида билсак, ўз-ўзимизни айблашдан тўхтаб, бир эснаб ёстиқни қучоқлаганча мириқиб ухлашда давом этган бўлармидик... балки. Давай.) 👉 @polimonolog 👆
Show all...

“Ördek sendromu”

https://t.co/yO2Aw8XWYJ

01:19
Video unavailableShow in Telegram
Бир меҳмон хона мисолида кўпгина соҳалардаги ҳолат мантиғини тушунтирадиган "обзор"ча бўлибди.) 👉 @polimonolog 👆
Show all...
00:15
Video unavailableShow in Telegram
Биргина авторақам деярли миллион долларга сотилди! Буни кўриб сиз ҳам эҳҳээ, бунақа рақамдан нечтасини сотиб олдимикин бу шайхлар, миллионлаб долларни шугина учун сарфлаш камида тўқликка шўхлик, кўпида аҳмоқлик деб ўйлаган бўлсангиз керак. Лекин кимошди савдосидан йиғилган маблағ хайрия мақсадларида муҳтожларга, ногиронлиги бор шахсларга, айниқса, автоҳалокатдан жабр кўрганларга, авария қурбонларининг оиласига берилади дейилса, фикрингиз ўзгарган бўлармиди? Кўпинча хабарларнинг "берди"сини эшитмай, "худо"сидаёқ "ўлдириб" қўямиз. Бойларимиз кўп бўлсин. Қўли очиқлари ундан ҳам кўпайсин. Муҳими, халқчил аукционларимиз ҳам нет-нет бор бўлиб турсин.) 👉 @polimonolog 👆
Show all...