Prezidentlar haqida
Open in Telegram
Barchasi davlat rahbarlari haqida!!! Prezidentimiz Shavkat Miromonovich Mirziyoyevni qo'llab-quvvatlaylik! Bizga a'zo bo'lish: https://telegram.me/joinchat/AAAAAEHvZ0FLpg7nhKtdUQ
Show more985
Subscribers
No data24 hours
-37 days
-1130 days
Posts Archive
Repost from ELMADAD
Халқимизнинг айрим қадрият, урф-одат ва характерини дунёнинг энг кучли давлатлар томонидан ишлаб чиқарилган режалар ҳам барбод қила олмайди.
Мисол келтираман. Агарда хоҳлаган шаҳар ёки қишлоқларимиз кўчаларида ҳезалаксифат эркак аёлларга хос кийиниб юрса, биласизми нима бўлади. Даладан қайтаётган на интернет на қонунлардан бехабар Эшмат мироб оғзидаги носни туфлаб қўлидаги кетмон билан ўша хотинчалишни бошини иккига бўлиб ташлайди.
Шундай экан, халқимиз ундай бундай деган пасткашона гаплар керак эмас! Бундай ор-номус саноқли халқлардагина қолганини унутмаслик керак!
@elmadad
Repost from ELMADAD
Трамп баёноти ортидан нефть нархи халқаро биржа савдоларида туша бошлади. Байден даврида ҳарбий уруш авж олган бўлса, Трамп даврига келиб иқтисодий уруш юқори даражага кўтарилади. СССР қулашини асосий сабабларидан бири ҳам нефть нархини тушиши ҳисобидан бўлган. Айнан шу тарих ҳозирги Россияни ҳолатида такрорланиш бўсағасида турибди.
Трамп ва унинг командаси иқтисодиёт одамлари, улар қонли урушдан хабарсиз. Одамни қурол ёки очлик билан ўлдириш керак бўлса, Трамп айнан сув ва ҳаводек зарур бўлган эҳтиёжларни бўғиб очлик билан ўлдирадиган тоифага киради.
Иқтисодий уруш ҳарбий урушдан хавфлироқ уни фронт чегараси чексиз. Қаерда инсонлар яшаса ўша ерда очлик хавф солиши мумкин. Ҳарбий урушда саноқли одамлар снаряддан ўлса, иқтисодий урушда миллионлаб одамлар очлик билан курашади.
Ўзбекистон том маънода нейтраллик ролида бўлиши керак. Россияга ёрдам бераман деб ғарқ бўлиш ҳеч гап эмас!
Ҳақиқий уруш жаҳон ҳамжамиятида энди бошланади. Бунда асосий қурол иқтисодий ричаклар бўлади. Ҳатто Хитой ҳам бу борада АҚШга ён босмоқда. Чунки Хитойни миллиардлаган аҳолиси барқарор ҳаётда бойлик, очлик даврида улкан хатар ҳисобланади. АҚШ бошқарувига жаҳон иқтисодиётини бошқарадиган кучларни содиқ менежер итлар галаси келди. Шуни ўзи кўп нарсани айтиб турибди.
Мардон Аслонов
@elmadad
Repost from ELMADAD
Бундан бир неча йил олдин Назарбек томонида импорт кўчатлар сотадиган жойга борган эдим. Ўшанда асосан Голландиядан қимматбаҳо манзарали дарахтлар олиб келинар эди. Нархлари ҳам қиммат эди.
Уларни ҳар хили билан танишиб туриб кўзим чеккароқда турган эр-хотинга тушиб қолди, қарасам ўзимизни райҳон кўчатини яшикка солиб сотаётган эканлар. Ҳеч ким улардан бирор нарса сўрамас эди. Ҳар бир харидорга мўлтираб қараб туришар эди. Олдиларига бордим. Кўнгиллари учун бир яшик яшил ва қизил рангли кўчатлардан олдим. Ишонасизми жудаям хурсанд бўлишди. Ҳақиқий деҳқон оила. Савдодан хафа. Райҳон кўчатини жудаям кўп экишган экан. Уларни райҳончи дейишаркан. Пулни беришим билан аёллари дарров ўшатта сомса сотадиган болани чақирди. Демак овқатланиш учун ҳам починни кутишган.
Кўнглим ғаш бўлди. Карвон кўп ризқи бўлак деб бизнеслари ҳаққига дуо қилдим. Орадан бир икки кун ўтар-ўтмас ахборотда Ислом Каримовнинг райҳон кўчатини берилиб махтаётганига кўзим тушиб қолди. Шу райҳонни экиш керак ҳамма жойга десалар бўладими?!
Ўша кўчатлар сотадиган жойга орадан бир ойлар ўтиб яна бордим, буюртма берган импорт кўчатларим келгани учун чақиришди. Борибоқ ҳалиги эр-хотин қидирдим, ЙЎҚ! Манга жудаям қизиқ эди уларни аҳволи. Хуллас ўшаттаги кўчатчилардан сўрасам, ҳа, уларни олдига яқинлашиб бўлмайди. Пулга кўмилиб кетишди. Уйидан райҳон кўчатини олиб кетишвотти котталар деса бўладими.
Ислом Каримовни бир оғиз гапидан кейин маддоҳ раҳбарлар Каттага райҳон ёқаркан деб ҳар жойга райҳон экиш акцияси эълон қилинган экан...
Мардон Аслонов
@elmadad
Repost from ELMADAD
Ушбу TEMU деган дастурни ўрнатиб бозор нархидан арзон ёки мутлақо бепул маҳсулотлар соҳиби бўлинг!
Ажойиб экан! 👍
Repost from ELMADAD
Путин Қозоғистонни руслашган давлат дегани ортидан Тўқаев қозоқча гапира бошлади. 😂 Булар аввал рус тилига эътибор беради кейин бир баҳона билан Украинадагидек бостириб киради.
Давлат тилини ҳурмат қилмасанг мана шундай аҳволга тушасан! Шунинг учун ҳам ўзбек тили биринчи ўринда бўлиши керак!
@elmadad
Repost from ELMADAD
Сурияда исёнчилар Россия қуроллари, ўқ-дорилари ва ҳарбий техникаси сақланадиган улкан омборни эгаллаб олди.
Айни пайтда ҳукумат қўшинлари ва Асадга содиқ амалдорлар Ҳалабдан қочиб кетмоқда. Қўзғолончилар шу қадар тез ҳаракат қилмоқдаки, таҳлилчилар харита чизишга улгурмай қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Путин ва Асад Ҳалаб учун неча йил курашган? Кремл бу урушга қанча пул сарфлади? Натижада, мамлакатнинг энг йирик шаҳри бир неча кун ичида деярли қулаб тушмоқда.
Агарда воқеалар ривожи шу тарзда давом этадиган бўлса қисқа вақт ичида руслар Сурияда ўз позицияларини йўқотиши мумкин бўлади. Башар Асад ҳокимияти хавф остида қолиши мумкин.
Россия ҳарбий салоҳиятини синдириш учун Суриядаги исёнчиларга ёрдам бераётган Украина разведкаси бўлиши эҳтимоли юқори.
@elmadad
Repost from ELMADAD
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ДХХ масъул бўлмас экан, халқимиз алебастрни цитрамон деб, молники деб эшшак гўштини еб юришга маҳкум бўлаверади.
Нега айнан ДХХ?
Тан олиш керак манаман дегани ҳам ҳамон шу тизимдан қўрқади. Булар зимдан кузатади, қўли ҳар нарсага етади, керак бўлса қандай туш кўрганларни билади.
Коррупцияга қарши кураш, антитерроризм, гиёҳвандлик каби халқ истеъмол қиладиган товарларни хатари йўқми?! Айниқса, фармацевтика кирадиган жойига кириб бўлди. Дори бизнеси ривожланиб кетди. Фирмалар ноинсоф врачлар билан тил бириктириб халқни ўлдиришгача борадиган келишувларни амалга ошириб ўз дорисини ўтказмоқда.
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш нол даражада. Муддати ўтган маҳсулотлар дўкон расталаридан кўринади.
Давлат хавфсизлик хизмати учун янги тайинланган раис мазкур масалада бош қотириши керак деб ўйлайман.
Истеъмолчи сифатида ҳуқуқларимиз ачинарли аҳволда. Бир тарафда ҳиндистон дорилари болаларимизни қириб юбораётган бўлса бошқа тарафда ўзимизни ишлаб чиқарувчи айрим ноинсофлар халқни алдаб соққа қилмоқда.
Мардон Аслонов
@elmadad
Repost from ELMADAD
Инсон ўз зеҳнини назорат этмаса бошқалар уни ўз назоратига олади. Шунинг учун ҳам ҳафтада етти кун ўз дунёқарашингизни тафтиш қилишга одатланинг! Кимнидир таъсир доирасига тушиб қолаётган бўлсангиз ўшани ҳам обдон ўрганиб чиқинг, агарда сиздан улуғвор хусусиятга эга бўлса, у ҳолда 24 соат унга ишонинг. Мана шундай қилсангиз ўз эркингиз, руҳиятингиз ва дунёқарашингиз ўз қўлингизда бўлади.
Фалон одам ҳақ деб ишонманг! Агарда ноҳақ бўлса бадали сиз учун жудаям оғир бўлишини асло унутманг! Таққан галстукка, бошига кийган саллага ишониб ўзингизни топшириб қўйманг!
@elmadad
Repost from ELMADAD
Бизнесда кўплаб ҳолатлар кўзга ташланади.
Агарда бир ходимни ишга олсанг унга етарли шароит, ойлик ва муносабат тақдим этсангда аммо унга шулар ҳам камлик қиладиган бўлса у ҳолда ё сендан олдинги иш жойи яхшироқ бўлган бўлади ёки шу ходим ёмонроқ ҳисобланади. Ваҳоланки ишга жойлашиш вақтида аввалги ишидан воз кечиб келган бўлади.
Шартномани бир томонлама бузиб сени ишингни қораламоқчи бўлганлар жамоа учун зарарли ходимдир.
@elmadad
Repost from ELMADAD
Николло Макиавеллининг ажойиб фикрига қўшиламан.
Агарда сани қирол деб эълон қилсалар. Тожинг бошингга катталик қилса, у ҳолда вақт ўтиши билан қулоғингни ёпади, Сен ҳар хил гапларни эшитмайдиган бўласанда қулоғинг бажарадиган ишни кимгадир топширасан.
Кейин яна озроқ вақт ўтиши кўзингни ёпади, кўр бўлиб қоласанда кейин уни ҳам бошқасини ихтиёрига берасан. Шундай қилиб ўша бошингдан тушаётган катта тож икки қўлингни ва охирида оёқларингни ҳам занжирбанд қилгандек сани ўз домига қамраб олади. Тождан воз кечмаслик дарди Сани шу ҳолатга гирифтор қилади.
Энди катта тож ҳақида қисқача тушунтириш берсам. Агарда тож бошга мос бўлса ёки бош тожга мос бўлса ҳаммаси ўз маромида кетади. Яъни бундай бўлиши учун тожга мос фитратинг, тарбиянг ва зотинг тоза бўлиши ҳамда эркинг ўз қўлингда бўлиши ШАРТ!
Кўрмаганни кўргани қурсин деганидек баъзиларга ҳар қандай лавозим бермагин зоти паст бўлса албатта аслига яраша иш қилади.
Мардон Аслонов
@elmadad
Repost from ELMADAD
Баъзан маълум бир ҳодисага, воқеаларга ёки инсонларга баҳо беришдан ўзингни олиб қочасан. Оқни қора дейишга ёки кўпинча қорани оқ дейишга мажбур қоласан.
Кимнидир ёмон демоқчи бўласану аммо уни ёмонлаш орқали бошқалар зарар кўришини ҳисобини оласан. Аслида ҳайвон ундан яхшироқ бўлсада аммо кимнидир фаришта деб айтишдан бошқа чора топа олмайсан.
Мисол қилиб айтганда, қишлоққа яқин бўлган булоқ бошида бирор ҳайвон ўлиб қолган бўлса, уни сувдан олиб секин кўмиб қўясанда аммо уни одамларга ошкор қила олмайсан. Чунки ўша сувни одамлар ичишини инобатга оласан. Агарда шу нарсани айтсанг ўша сувдан бошқа нажоти бўлмаган истеъмолчиларга зимдан ёмонлик қилган бўласан.
Фалон ташкилотдаги раҳбар хатоси бутун жамоага таъсир қилмаслиги учун ҳам тилни тиясан. Ахборотларни қабул қилишда эшитганингизга эмас балки қалбингизга ҳам қулоқ солингда ва хулоса қилиб кўринг демоқчиман.
@elmadad
