𝗜𝗦𝗟𝗢𝗠𝗢𝗧𝗔.𝗨𝗭🕌
Open in Telegram
Тошкент шаҳар Яшнобод тумани «Ислом ота» жомеъ масжидининг расмий телеграм канали Telegram: t.me/islomotauz_official Facebook: https://www.facebook.com/islomotauz
Show more1 609
Subscribers
+124 hours
-107 days
-930 days
Posts Archive
1 609
🕌 #НАМОЗ_ВАҚТИ 🔹10.09.2026 🇺🇿
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ!
🗓 10-сентябрь, 2026/ 28-рабиъул-аввал, 1448
🌙 ПАЙШАНБА КУНИ ТАҚВИМИ⌚️
⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️
⏰ Субҳ — 04:37
🌞 Қуёш — 05:53
⏰ Пешин — 12:25
⏰ Аср — 16:50
⏰ Шом — 18:46
⏰ Хуфтон — 19:59
🕋 Қибла — 15:20
«ИСЛОМ ОТА» МАСЖИДИДА
➡️ ЖАМОАТ НАМОЗИ ⬅️
📖 «Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят).
🔸Масжидга кириш дуоси: «Аллоҳуммафтаҳ лий абвааба роҳматик».
🔹Масжиддан чиқиш дуоси: «Аллоҳумма инний асьалука мин фазлик».
••••┈•••┈••┈• ❁⏳❁ •┈••┈•••┈••••
👉Улашинг➫ t.me/islomotauz_official
🔄 https://t.me/+QYa9XFEGCZpUqzr6
➡️Ижтимоий тармоқларда кузатинг!
🌐 Web|Facebook |Instagram |YouTube
1 609
#Дуо #Зикр
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қайси бир банда ҳар куни эрталаб ва кечқурун уч марта: “Бисмиллааҳиллазий лаа язурру маъасмиҳи шай’ун фил-арзи ва лаа фис-самаа’и ва ҳувас-самийъул-ъалийм”, деса, унга ҳеч нарса зарар қила олмайди”, дедилар”.
Имом Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.
Дуонинг маъноси: “Унинг исми (зикр қилиниши) ила еру осмонда ҳеч нарса зарар қила олмайдиган Аллоҳ номи ила (паноҳ сўрайман). У ўта эшитувчи ва билувчи Зотдир”.
👉Улашинг➫ t.me/islomotauz_official
🔄 https://t.me/+QYa9XFEGCZpUqzr6
1 609
#Расулуллоҳ_мўъжизалари
169-мўъжиза: Ўн кишининг бир бўлак нонга тўйгани ҳақида
Восила ибн Асқаъ (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:
«Мен асҳоби суффалардан эдим. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бир куни бир бўлак нонни идишга тўғрадилар, устига иссиқ сув, сўнг ёғ солдилар. Кейин уни аралаштириб, яхшилаб идиш атрофлари билан қўзғагандан сўнг, бошларини кўтариб: “Ўн кишини олиб кел, сен ўнинчисисан”, дедилар. Мен одамларни чақириб келдим. Расулуллоҳ айтдилар: “Енглар, пастки тарафидан енглар, тепасидан еманглар, чунки барака тепасидан тушади”.
Ўн киши таомни еди ва ҳаммаси тўйди».
Имом Аҳмад келтирган (3/490), Ҳайсамий "Тўплам"да (8/305) ровийларни ишончли деган.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мўъжизалари» китобидан.
➖➖➖
Mўъжизалар: 1-20|21-40|41-60|6180|81-100|101-110|111-120|121-130|131-140|141-150|151-160|161-162-163-164-165-166-167-168
••••┈•••┈••┈• ❁ 📖 ❁ •┈••┈•••┈••••
👉Улашинг➫ t.me/islomotauz_official
🔄 https://t.me/+QYa9XFEGCZpUqzr6
1 609
#Зикр
Эй иймон келтирганлар, Аллоҳни кўпроқ зикр қилинг...
👉Улашинг➫ t.me/islomotauz_official
🔄 https://t.me/+QYa9XFEGCZpUqzr6
1 609
Камроқ сиқилиб яшаш сири
Ким ўз нафси ва ҳавойи истакларига асир бўлиб қолса, унда одоб (инсоний фазилатлар) камая боради. Ким илми далолат қилган нарсага қарши чиқса, ўз нодонлигини кўпайтиради, холос.
Ахир, ўз дардига даво топа олмаган одам, ўзгаларни қандай қилиб даволаши мумкин?
Билгинки, одамларнинг асл қиёфаси ва руҳияти — уларнинг қилаётган амалларида, баданларида намоён бўлади. Бу дунёда энг кам қайғурган, энг кам сиқилган инсонлар эса — қалбини ундаги ўткинчи матоҳлардан узоқ тута олган (зоҳид) кишилардир.
«Рисолатул мустаршидийн» китобидан.
👉Улашинг➫ t.me/islomotauz_official
🔄 https://t.me/+QYa9XFEGCZpUqzr6
1 609
📖 #ҚУРЪОНИЙ
📖 Аллоҳ таоло «38. Сод» сурасида марҳамат қилади:
«... 9. Ёки уларнинг ҳузурида Азийзу ўта саховатли Роббингнинг раҳмат хазинаси борми?
10. Ёки осмонлару ернинг ва улар орасидаги нарсаларнинг мулки уларникими? Бас, унда сабаблари ила (осмонга) кўтарилсинлар!
11. Анави ердаги енгилган фирқалардан бўлган қандайдир лашкар.
12. Улардан олдин ҳам Нуҳ қавми, Од, қозиқлар эгаси Фиръавн ҳам ёлғончи қилган.
13. Ва Самуд, Лут қавми ва дарахтзор эгалари ҳам. Фирқалар ўшалардир.
14. Барчалари, албатта, Пайғамбарларни ёлғончи қилдилар. Бас, Менинг иқобим ҳақ бўлди.
15. Ана ўшалар лаҳзага кечикмай келадиган биргина қичқириқдан бошқа нарсага интизор бўлаётганлари йўқ.
16. Улар: «Эй Роббимиз, бизга ҳисоб кунидан илгари насибамизни тезроқ бер!»–дедилар». (Давомли).
——
📚Оятларнинг тўлиқ мазмуни учун тафсир китобларига қаранг!
••••┈•••┈••┈• ❁✨❁ •┈••┈•••┈••••
👉Улашинг➫ t.me/islomotauz_official
🔄 https://t.me/+QYa9XFEGCZpUqzr6
1 609
🕌 #НАМОЗ_ВАҚТИ 🔹09.09.2026 🇺🇿
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ!
🗓 9-сентябрь, 2026/ 27-рабиъул-аввал, 1448
🌙 ЧОРШАНБА КУНИ ТАҚВИМИ⌚️
⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️
⏰ Субҳ — 04:36
🌞 Қуёш — 05:52
⏰ Пешин — 12:25
⏰ Аср — 16:51
⏰ Шом — 18:48
⏰ Хуфтон — 20:01
🕋 Қибла — 15:19
«ИСЛОМ ОТА» МАСЖИДИДА
➡️ ЖАМОАТ НАМОЗИ ⬅️
📖 «Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят).
🔸Масжидга кириш дуоси: «Аллоҳуммафтаҳ лий абвааба роҳматик».
🔹Масжиддан чиқиш дуоси: «Аллоҳумма инний асьалука мин фазлик».
••••┈•••┈••┈• ❁⏳❁ •┈••┈•••┈••••
👉Улашинг➫ t.me/islomotauz_official
🔄 https://t.me/+QYa9XFEGCZpUqzr6
➡️Ижтимоий тармоқларда кузатинг!
🌐 Web|Facebook |Instagram |YouTube
1 609
Repost from Muslim/podcast.uz
#Muslim_podcast
📱🗣NEGA ULAMOLAR FATVODAN QOCHISHGAN?
🎙 Ekspert: G‘ulomiddin domla Xolboyev – O‘zbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi direktori o‘rinbosari, Toshkent islom instituti oʼqituvchisi
🎞Toʼliq👉FULL HD: @Muslim_podcast_uzda koʼring!
📝 Mazkur podkast Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi.
🥺Telegram🛍Instagram
🤪Facebook😍YouTube
🟢 MUSLIM.PODCAST.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
1 609
#Расулуллоҳ_мўъжизалари
168-мўъжиза: Бир соъ таомнинг бир юз ўттиз кишига кифоя қилгани
Абдураҳмон ибн Абу Бакрдан ривоят қилинади:
«Биз Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан бирга бир юз ўттиз киши эдик. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Бирортангизда таом борми?” деб сўрадилар. Орамиздаги бир кишида бир соъ таом бор эди, у пиширилди. Кейин бир киши бир тўда қўй ҳайдаб келиб қолди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сотишгами, беришгами ёки ҳадями?” деб сўрадилар. Чўпон: “Сотаман”, деди. У киши қўйларнинг ҳаммасини сотиб олдилар ва қорни қорасини қовуришни буюрдилар.
Аллоҳга қасам, бир юз ўттиз қўй орасидан фақат бир дона қорни қора қўй Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) учун насиба бўлиб топилди. Қўйнинг гўшти икки лаган бўлди. Барчамиз ундан тўйгунимизча тановул қилдик ва ортиб қолган икки тоғора гўшт туябоқарларга бериб юборилди».
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мўъжизалари» китобидан.
➖➖➖
Mўъжизалар: 1-20|21-40|41-60|6180|81-100|101-110|111-120|121-130|131-140|141-150|151-160|161-162-163-164-165-166-167
••••┈•••┈••┈• ❁ 📖 ❁ •┈••┈•••┈••••
👉Улашинг➫ t.me/islomotauz_official
🔄 https://t.me/+QYa9XFEGCZpUqzr6
1 609
Сабрнинг турлари
Сабрнинг турлари кўп:
1. Нафсга нисбатан сабр этиш.
Шайх Шозалий қуддиса сирруҳу айтадиларки: "Агар сен ёмон дўстдан кечмоқчи бўлсанг, аввал ўз нафсингдан бошла. Унга тегишли хою ҳавасларнинг баҳридан ўт. Ахир бошқалардан кўра нафсинг сенга яқинроқ эмасми?! Яқинлар эса яхшилик кўрсатишга муносиброқдир”.
2. Мусибатда сабр.
Бу Аллоҳнинг қазосига нисбатан қаршилик ва норозилик қилмаслик билан ифодаланади (аммо бошга тушган ғам-ғусса ҳақида шикоятсиз, нолимасдан сўзлаш жоиз, сабрга хилоф эмас). Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу дейдилар: "Сабр ва шукр икки туя бўлиб қолганида эди, улардан қай бирига минишнинг мен учун фарқи йўқ эди". Ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан (дин) имон ҳақида сўрашганларида жавоб бердилар: "Дин - сабр-чидамлилик ва камтаринликдир" (Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган, Абу Яльо ривояти).
3. Қайтаришга имкони бўлмаган ночор қарздорга нисбатан сабр. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Тўлашга имконсиз қарздорга сабрли муносабат садақадир (мурувват ва сахийликдир), шу (садақа) туфайли Аллоҳ қарз берувчининг болалари ва мол-мулки учун етмиш фалокат дарвозаларини ёпиб қўяди” (Ажлуний, “Кашфул ахфо", 2-жилд, 1595). "Садақа етмишта ёмонлик эшигини ёпади” (Табароний).
4. Одамлардан етган озорга сабр этиш.
Бу сабрнинг муҳим ва қимматли турларидан биридир. Бундай сабрнинг фазилатини олимлар таъкидлаганлар, сўфийлар изоҳлаб, тушунтириб берганлар. Бу турдаги сабр Аллоҳни таниш йўлида асосий ўрин эгаллайди.
«Аҳлоқул солиҳийн» китобидан.
@mehrob_uz
1 609
#Масала
Сочларни сотиш ва айирбошлаш масаласи
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Инсоннинг ҳар бир аъзоси ўзи каби мукаррам ва бебаҳо ҳисобланади. Уларни сотиш ёки бирор нарсага айрибошлаш мумкин эмас. Шунинг учун соч бериб, эвазига олган нарсасидан фойдаланиш ҳалол бўлмайди. Динимиз инсонларга соч, тук, тирноқ каби нарсаларни кўмиб қўйишга буюрган
Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази фатвоси асосида
#фиқҳ #фатво #савдо #islomotauz
•••┈•••┈••┈• ❁ ✿ ❁ •┈•••┈•••┈•••
👉 Дўстларингизга ҳам улашинг
🔄 «Ислом ота» жомеъ масжиди
1 609
📖 #ҚУРЪОНИЙ
📖 Аллоҳ таоло «38. Сод» сурасида марҳамат қилади:
«1. Сод. Зикр соҳиби бўлмиш Қуръон ила қасам.
2. Аммо куфр келтирганлар кибру ҳаво ва мухолифликдадирлар.
3. Биз улардан илгари ҳам қанча асрларни ҳалок этганмиз. Улар (ёрдам сўраб) нидо қилдилар. Аммо қочиб қутулиш вақти эмас эди.
4. Улар ичларига ўзларидан огоҳлантиргувчи келганидан ажабландилар ва кофирлар: «Бу, сеҳргар ва каззобдир», дедилар.
5. «У худоларни битта худо қилдими?! Албатта, бу ажабланарли нарса!»
6. Уларнинг аъёнлари: «Юринглар, худоларингиз тўғрисида сабр қилинглар. Албатта, бу қасдан қилинаётган нарсадир.
7. Биз бу ҳақда охирги миллатдан эшитганимиз йўқ. Бу, тўқилгандан бошқа нарса эмас.
8. Бизнинг ичимиздан ўшанга зикр нозил қилинибдими?!»–деб туриб кетдилар. Йўқ! Улар Менинг Зикрим ҳақида шак-шубҳададирлар. Йўқ! Улар азобимни татиб кўрмадилар». (Давомли).
——
📚Оятларнинг тўлиқ мазмуни учун тафсир китобларига қаранг!
••••┈•••┈••┈• ❁✨❁ •┈••┈•••┈••••
👉Улашинг➫ t.me/islomotauz_official
🔄 https://t.me/+QYa9XFEGCZpUqzr6
1 609
🕌 #НАМОЗ_ВАҚТИ 🔹08.09.2026 🇺🇿
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ!
🗓 8-сентябрь, 2026/ 26-рабиъул-аввал, 1448
🌙 СЕШАНБА КУНИ ТАҚВИМИ⌚️
⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️
⏰ Субҳ — 04:35
🌞 Қуёш — 05:51
⏰ Пешин — 12:26
⏰ Аср — 16:53
⏰ Шом — 18:50
⏰ Хуфтон — 20:03
🕋 Қибла — 15:18
«ИСЛОМ ОТА» МАСЖИДИДА
➡️ ЖАМОАТ НАМОЗИ ⬅️
📖 «Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят).
🔸Масжидга кириш дуоси: «Аллоҳуммафтаҳ лий абвааба роҳматик».
🔹Масжиддан чиқиш дуоси: «Аллоҳумма инний асьалука мин фазлик».
••••┈•••┈••┈• ❁⏳❁ •┈••┈•••┈••••
👉Улашинг➫ t.me/islomotauz_official
🔄 https://t.me/+QYa9XFEGCZpUqzr6
➡️Ижтимоий тармоқларда кузатинг!
🌐 Web|Facebook |Instagram |YouTube
1 609
#islom_olam #musulmon #tarix
"Ислом ва олам" кўрсатувининг илк сони: ДУНЁНИНГ НАРИГИ ЧЕТИДАГИ МУСУЛМОНЛАР | ИНДОНЕЗИЯДА ИСЛОМ
🌏 Дунёдаги энг кўп мусулмон аҳолиси яшайдиган Индонезия давлати ҳақида эшитганмисиз? Бу юртда 240 миллиондан ортиқ мусулмон истиқомат қилади.
Бугунги сонда:
🔹 Ислом дини минглаб оролларда қандай ёйилди?
🔹 Жакартадаги дунёга машҳур "Истиқлол" масжидининг сири нимада?
🔹 Маҳаллий маданият ва Ислом қадриятлари қандай уйғунлашиб кетган?
Кичик бир саёҳатга тайёрмисиз? Унда кўрсатувни ҳозироқ томоша қилинг!
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
••••┈•••┈••┈• ❁✨❁ •┈••┈•••┈••••
👉Улашинг➫ t.me/islomotauz_official
🔄 https://t.me/+QYa9XFEGCZpUqzr6
1 609
#Тавсия
... Маълумки, Аллоҳ таоло инсонлар учун ҳидоят маёғи бўлмиш Қуръони Каримни осмондан ерга Рамазон ойида нозил қилгани боис мусулмонлар Рамазон ойини Қуръон ойи сифатида ўтказадилар: қорилар ушбу ойда Қуръонни бошқа пайтга нисбатан кўпроқ хатм қиладилар, илми толиблар Аллоҳ Каломидан билганларини такрорлаб, жамлаб, ҳифзиларидаги Қуръонни тартиблаш.
Ўз навбатида, Робиъул аввал ойида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дунёга келганлари боис, мазкур ой Мавлидун Набий сифатида у зот алайҳиссаломни сийратлари ва суннатларини ўрганишга кўпроқ эътибор қаратиш муносиб ой ҳисобланади. Шу сабаб журналнинг навбатдаги сонини Мавлидун Набийга бағишланган.
Хўш, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларини ўрганиш бизга нима беради? У зотнинг хулқларига тақлид қилиш бизга нима учун керак?
Батафсил
👉Улашинг➫ t.me/islomotauz_official
🔄 https://t.me/+QYa9XFEGCZpUqzr6
1 609
#Расулуллоҳ_мўъжизалари
167-мўъжиза: Бир соъ (ўлчов бирлиги, тахминан 2,5 кг га тўғри келади) арпа ярим йил мобайнида ейилди
Навфал ибн Ҳорис ибн Абдулмутталибдан ривоят қилинади.
У киши Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан уйлантириб қўйишларини сўради. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уни бир аёлга уйлантириб, егулик учун бирор нарса изладилар, лекин тополмадилар. Шунда у зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) совутларини Абу Рофиъ ва Абу Айюбга (розияллоҳу анҳум) бердилар. Совутни бир яҳудий кишига ўттиз соъ арпа эвазига гаровга қўйиб, Навфалга юбордилар.
Навфал айтади: “Биз шу арпани ярим йил давомида едик, сўнг уни тортиб кўрган эдик, олганимизда қанча бўлса, ўлчаганимизда ҳам шунча чиқди. Бу ҳолни Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га айтганимизда, у зот: “Агар ўлчамаганингда умринг давомида ҳам ер эдинг”, дедилар. (Ҳоким "Мустадрак”да келтирган [3/246]. "Маърифатус-саҳоба" ва Байҳақийнинг "Ад-Далоилун-нубувват"ида (б/114]. Қаранг: "Ал-Бидоя ванниҳоя” [6/119].).
Жамоат билан ейилган таомнинг баракаси тўғрисида Ваҳший ибн Ҳарб (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади:
«Саҳобаи киромлар Расулуллоҳ (соллаллрҳу алайҳи ва саллам)дан сўрашди: “Ё Расулуллоҳ! Биз еймиз, лекин ҳеч тўймаймиз”. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Балки сизлар бўлиниб-бўлиниб ерсиз?”, деб сўрадилар. Саҳобалар: “Ҳа, шундай”, дедилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтдилар: “Таомларингизни жамоат билан енг ва таом олдидан “бисмиллаҳ”ни айтинг, Аллоҳ таомингизга барака беради».
(Имом Аҳмад келтирган. (3/501). Байҳақий "Aд-Далоилун-нубувват"да келтирган (6/119).).
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мўъжизалари» китобидан.
➖➖➖
Mўъжизалар: 1-20|21-40|41-60|6180|81-100|101-110|111-120|121-130|131-140|141-150|151-160|161-162-163-164-165-166
••••┈•••┈••┈• ❁ 📖 ❁ •┈••┈•••┈••••
👉Улашинг➫ t.me/islomotauz_official
🔄 https://t.me/+QYa9XFEGCZpUqzr6
1 609
#муфтий_минбари
📹 Талабага суянчиқ бўлайлик
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
👉Улашинг➫ t.me/islomotauz_official
🔄 https://t.me/+QYa9XFEGCZpUqzr6
1 609
#Биласизми?
Мусулмонлар оммасига кенг тарқалган, шогирдлари ва орқасидан эргашувчилари кўп бўлган уламолар «фиқҳий мазҳаб соҳиблари» деб тан олинган. Шулардан тўртталари бутун дунёга машҳур бўлганлар ва уларнинг мазҳаблари мусулмонлар жумҳури томонидан «расмий фиқҳий мазҳаблар» деб тан олинган.
Булар қуйидаги мазҳаблар:
1. Ҳанафий мазҳаби.
Шом, Туркия, Туркистон, Покистон, Ҳиндистон, Бангладеш, Ўрта Осиё ва бошқа юртларда кенг тарқалган.
2. Шофеъий мазҳаби.
Миср, Сурия, Индонезия, Малайзия, Филиппин, Тайланд ва Африканинг баъзи давлатларида тарқалган.
3. Моликий мазҳаби.
Либия, Тунис, Жазоир, Мағриб, Мавритания, Нигерия ва Африканинг бошқа давлатларида тарқалган.
4. Ҳанбалий мазҳаби.
Арабистон яриморолида тарқалган.
“Фиқҳий йўналишлар ва китоблар” китобидан
👉Улашинг➫ t.me/islomotauz_official
🔄 https://t.me/+QYa9XFEGCZpUqzr6
