en
Feedback
Sof.uz | Соф хабарлар

Sof.uz | Соф хабарлар

Open in Telegram

Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: info@sof.uz Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia

Show more
4 669
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days
Posts Archive
Украина Иқтисодиёт вазирлиги жорий йилда мамлакат ялпи ички маҳсулотининг ўсиши прогнозини ёмонлаштирди Украина Иқтисодиёт ва
Украина Иқтисодиёт вазирлиги жорий йилда мамлакат ялпи ички маҳсулотининг ўсиши прогнозини ёмонлаштирди Украина Иқтисодиёт вазирлиги раҳбари ўринбосари Алексей Соболев вазирлик 2023 йилда мамлакат ялпи ички маҳсулоти ўсиши прогнозини ёмонлаштирганини айтди. Бу ҳақда Украинанинг "Klymenko Time" нашри хабар бермоқда. Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, Украина ялпи ички маҳсулотининг ўсиши прогноз қилинган 3,2 фоиз ўрнига атиги 1 фоизни ташкил этади. Унинг таъкидлашича, ЯИМ ўсиши прогнозининг ёмонлашишига Украинадаги можаро 2023 йилнинг ўрталарида тугамайди, балки "деярли бир йил" давом этади деган тахмин сабаб бўлади. Алексей Соболевнинг қўшимча қилишича, 2022 йилга нисбатан бу йил инфляция 26,6 фоиздан 24 фоизгача камайиши керак. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Apple iPhone 14 Pro 2023 йилда энг яхши смартфон GLOMO мукофотларини қўлга киритди iPhone 14 Prо 2023 йилгиGlobal Mobile Awar
Apple iPhone 14 Pro 2023 йилда энг яхши смартфон GLOMO мукофотларини қўлга киритди iPhone 14 Prо 2023 йилгиGlobal Mobile Awards (GLOMO Awards)нинг энг яхши смартфон номинациясида ғолиби деб эълон қилинди. Бу ҳақда GSM Arena портали хабар бермоқда. "Энг яхши смартфон мукофоти 2022 йилнинг январь-декабрь ойлари давомида дунёдаги етакчи мустақил таҳлилчилар, журналистлар ва бошқа таъсир ўтказувчилар томонидан смартфонлар бозорини баҳолашда юқори унумдорлик, инновация ва етакчиликни бирлаштиради", дейилади мукофотнинг расмий веб-сайтидаги тавсифида. iPhone 14 Pro'нинг расмий тақдимоти 2022 йил 7 сентабрда бўлиб ўтган эди. Ушбу номинацияда GLOMO Awards қисқа рўйхатида ғолибдан ташқари Google Pixel 7 Pro, Nothing Phone (1), Samsung Galaxy Z Flip 4 ва Samsung Galaxy S22 Ultra тақдим этилган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

EastFruit: Ўзбекистонда пиёз нархи 12,5 фоизга арзонлашди EastFruit таҳлилчиларининг қайд этишича, охирги уч ҳафта ичида Ўзбе
EastFruit: Ўзбекистонда пиёз нархи 12,5 фоизга арзонлашди EastFruit таҳлилчиларининг қайд этишича, охирги уч ҳафта ичида Ўзбекистонда пиёзнинг улгуржи нархи 12,5 фоизга арзонлашган. 10 февралдан 3 мартгача пиёз нархи бир килограмми 8 минг сўмдан 7 минг сўмга (0,70 доллардан 0,62 долларга) тушди. Нархларнинг пасайишига фаол импорт (тахминан 25 000 тонна) ва февраль ойида об-ҳаво шароитининг яхшиланиши таъсир кўрсатди. Бироқ, бундай кескин исиш пиёз хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатди ва ишлаб чиқарувчиларни ички бозорда етказиб бериш ҳажмини оширишга мажбур қилди. EastFruit маълумотларига кўра, Ўзбекистонда пиёзнинг ўртача улгуржи нархи 2022 йилга нисбатан 3,5 баравар юқори бўлиб турибди. Бироқ, бу кўрсаткич МДҲ ҳудудидаги мамлакатлар орасида энг паст кўрсаткичлардан биридир. Тожикистонда бир килограмм пиёз 0,64 доллар, Грузияда 0,84 доллардан сотилмоқда. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Eurostat: Россия ва ЕИ ўртасидаги савдо айланмаси 2022 йилда саккиз йил ичидаги максимал даражага етди Россия ва Европа Иттиф
Eurostat: Россия ва ЕИ ўртасидаги савдо айланмаси 2022 йилда саккиз йил ичидаги максимал даражага етди Россия ва Европа Иттифоқи ўртасидаги савдо айланмаси ўтган йили саккиз йилликнинг энг юқори кўрсаткичига етди, деб ёзади "РИА Новости" Eurostat маълумотларига таяниб. Маълумотларга кўра, 2022 йилда Россиядан Европа Иттифоқига товарлар импорти чоракга ошган ва 203,4 миллиард еврога етган. Бу 2012 йилда қайд этилган тарихий максималдан (203,6 миллиард евро) атиги 230 миллион еврога кам. Шу билан бирга, Европа Иттифоқидан Россияга экспорт 38,1 фоизга пасайиб, 2005 йилдан бери энг паст даражага – 55,2 миллиард еврога тушди. Шу билан бирга, бу ҳолат 2014 йилдан буён савдо айланмасининг максимал даражасига эришишимизга тўсқинлик қилмади: у йил давомида 2,3 фоизга ўсиб, 258,6 миллиард еврони ташкил қилди. Бундан ташқари, ЙИнинг Россия билан савдо айланмаси камомади йил охирида 148,2 миллиард еврога етди, бу ўтган йилги кўрсаткичдан икки баравар кўп. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Нефть ва газ компаниялари Россиядаги лойиҳалар туфайли деярли 58 миллиард доллар йўқотдилар 2022 йилда хорижий нефть ва газ к
Нефть ва газ компаниялари Россиядаги лойиҳалар туфайли деярли 58 миллиард доллар йўқотдилар 2022 йилда хорижий нефть ва газ компаниялари Россиядаги активларнинг қадрсизланиши туфайли қарийб 58 миллиард доллар йўқотишган, бу йўқотишлар бўйича етакчи Британия BP ва Франциянинг TotalEnergies ҳисобланади. BP акциядори бўлган Россиянинг Роснефт компаниясига инвестицияларни ҳисобдан чиқариш туфайли BP тахминан 25 миллиард доллар йўқотди. Британиянинг нефть ва газ гиганти Роснефтдаги улушга харидор қидирмоқда, аммо бу жараён халқаро санкциялар ва Россия қонунчилиги туфайли мураккаблашди. TotalEnergies компаниясининг зарари 14,8 миллиард долларни ташкил этди. BP Британиянинг нефть ва газ компаниясидир. Хом ашё ишлаб чиқариш бўйича бозорнинг учта йирик иштирокчисидан биридир. У Россиянинг Роснефт компанияси активларининг 20 фоизига эгалик қилади. TotalEnergies Франциянинг нефть ва газ компанияси бўлиб, хомашё ишлаб чиқариш бўйича дунёда тўртинчи ўринда туради. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Гендер иш ҳақи фарқи жаҳон иқтисодиётига 7 триллион доллар зарар келтириши мумкин Эркаклар ва аёллар ўртасидаги гендер иш ҳақ
Гендер иш ҳақи фарқи жаҳон иқтисодиётига 7 триллион доллар зарар келтириши мумкин Эркаклар ва аёллар ўртасидаги гендер иш ҳақи тафовутининг қисқариши туфайли глобал иқтисодий фаоллик тахминан 7 фоизга ёки 7 триллион долларга ошиши мумкин, деб ёзади Moodyʼs халқаро рейтинг агентлиги таҳлилчилари ҳисоботида. Тадқиқотчиларнинг фикрича, муаммони ҳал қилишнинг ҳозирги суръатида инсоният фақат 132 йилдан сўнг иқтисодий гендер иш ҳақи фарқини йўқ қила олади. Moodyʼs қайд этганидек, иқтисодий ўсиш суръати аёлларнинг глобал ишчи кучи ва самарали бошқарув лавозимларидаги улушининг ўсиш суръатларига боғлиқ. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Chevron Россия дунёни нефть билан таъминлашда давом этаётганини эълон қилди Россия дунёни нефть билан таъминлашда давом этмоқ
Chevron Россия дунёни нефть билан таъминлашда давом этаётганини эълон қилди Россия дунёни нефть билан таъминлашда давом этмоқда. Бу ҳақда 6 март, душанба куни Американинг Chevron нефть-газ компанияси директорлар кенгаши раиси Майк Вирт маълум қилди, деб ёзади “РИА Новости”. “Россия нефти ҳали ҳам жаҳон бозорига нарх таркиби ўзгарган ҳолда етказиб берилмоқда”, деди у. Аввалроқ Bloomberg агентлиги февраль ойида Ғарб санкциялари кучга кириши фонида Россиянинг нефть ва газ сотишдан тушган даромади ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 46 фоизга қисқариб, 521 миллиард рублни ташкил этгани ҳақида хабар берган эди. Даромадларнинг кескин пасайиши Urals нефтининг асосий экспорт нави нархининг пасайиши билан боғлиқ. Февраль ойида бир баррель учун ўртача 49,56 долларни ташкил қилган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Ўзбекистон 2023 йилнинг январь ойида қиймати 13 млн AҚШ долларига тенг бўлган электромобил импорт қилган Статистика агентлиги
Ўзбекистон 2023 йилнинг январь ойида қиймати 13 млн AҚШ долларига тенг бўлган электромобил импорт қилган Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь ойида 6 та хорижий давлатдан қиймати 13 млн AҚШ долларига тенг бўлган 389 дона электромобил импорт қилган. Электромобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 266 тага ошган. Ўзбекистон январда энг кўп электромобил импорт қилинган давлатлар: — Хитой – 346 та — Гонконг – 29 та — Германия – 8 та — БАА – 3 та Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Кешбек олишда 20 минг киши шубҳали харидорлар рўйхатига тушди Давлат солиқ қўмитасининг маълумотларига кўра, шу кунга қадар 2
Кешбек олишда 20 минг киши шубҳали харидорлар рўйхатига тушди Давлат солиқ қўмитасининг маълумотларига кўра, шу кунга қадар 20 минг киши ўзгаларнинг чекларини рухсациз рўйхатдан ўтказиб олгани аниқланган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Туристик ҳудудларни ривожлантириш учун 205 миллиард сўм йўналтирилади 2024-2025 йилларда Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожла
Туристик ҳудудларни ривожлантириш учун 205 миллиард сўм йўналтирилади 2024-2025 йилларда Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантириш учун давлат томонидан 205 миллиард сўм ажратилади, бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг қарори келиб чиқади. Маблағлар ички йўллар ва кўприклар қуриш ва таъмирлаш, сув таъминоти ва электр таъминоти, шунингдек, туристик ҳудудлардаги коммуникациялар сифатини яхшилашга йўналтирилади. Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда ички туристик саёҳатлар сони 11,4 миллионтага етди, бу 2021 йилга нисбатан 1,9 баробар кўпдир. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Ўзбекистонликлар бензин учун Марказий Осиёда энг кўп пул тўлайдилар – Global Prices Global Prices маълумотларига кўра, ўзбеки
Ўзбекистонликлар бензин учун Марказий Осиёда энг кўп пул тўлайдилар – Global Prices Global Prices маълумотларига кўра, ўзбекистонликлар ҳар литр бензин учун ўртача 0,982 доллар тўлайди. Бу Марказий Осиёдаги энг юқори нарх ҳисобланади. Жаҳон рейтингида Ўзбекистон ушбу турдаги ёқилғининг арзонлиги бўйича 34-ўринда туради. Туркманистонда энг арзон бензин қўшниларда – литри 0,428 доллар. Бу қозоғистонлик ва қирғизистонлик истеъмолчиларга литри мос равишда 0,481 ва 0,692 долларга тушади. Рейтингда биринчи ўринни Венесуэла (0,016 доллар) эгаллади, Гонконг аҳолиси эса бензин учун энг кўп тўлайди – 2,942 доллар, ўртача жаҳон нархи литри учун 1,3 долларни ташкил этмоқда. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2022 йилда букланадиган смартфонлар бозорининг 80 фоиздан ортиғи Samsung ҳиссасига тўғри келади 2022 йилда Samsung 12 миллион
2022 йилда букланадиган смартфонлар бозорининг 80 фоиздан ортиғи Samsung ҳиссасига тўғри келади 2022 йилда Samsung 12 миллионга яқин букланадиган экранли смартфон сотди, бу умумий бозорнинг қарийб 85 фоизини ташкил этади. Бу ҳақда таҳлилчилар Стивен Кирнан ва Эрик Шин ҳисоботига таяниб GizmoChina хабар бермоқда. Мутахассисларнинг фикрича, 2022 йилда бозорга жами 14,2 миллион дона букланадиган қурилмалар етказиб берилган. Мослашувчан экранли смартфонлар бозорида Samsung'дан ташқари Huawei, Oppo, Vivo, Xiaomi ва Ҳонор каби компаниялар муҳим ўринларни эгаллайди. Таҳлилчиларнинг фикрича, 2022 йилнинг тўртинчи чорагида букланадиган смартфонлар етказиб бериш қисқарган бўлсада, бу қурилмалар бозори ҳали ҳам яхши натижаларга эришмоқда. Кирнан ва Шин 2023 йилда букланадиган смартфонлар етказиб бериш икки баравар кўпайиб, 30 миллион донагача етишини кутмоқда. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Жорий йилда тўқимачилик соҳасида экспорт салоҳияти 5 миллиард долларга етказилади "Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини қ
Жорий йилда тўқимачилик соҳасида экспорт салоҳияти 5 миллиард долларга етказилади "Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини тубдан ислоҳ қилиш ҳамда соҳанинг эскпорт салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги Фармони билан экспорт ҳажмининг 5,0 млрд долларга етказиш корхонларнинг қувватларидан фойдаланиш даражасини ошириш, бўш иш ўринларни тўлдириш вазифаси қўйилди ва бунда катта салоҳиятга эга бўлган гиламчилик ва уй тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ривожлантиришга урғу берилди. Тараққиёт ва тикланиш жамғармаси томонидан 2023 йилда соҳани ривожлантириш учун 300 млн доллар имтиёзли маблағлар ажратилиб уларни 200 млн доллари тўқимачлик маҳсулотларини экспорт қилувчи корхоналарнинг айланма маблағларини тўлдиришга 100 млн доллари эса гиламчилик ва уй тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишни молиялаштиришга йўналтирилади. Батафсил: https://sof.uz/xa6h Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

TikTok АҚШда тақиқланиш арафасида АҚШ сенаторлари ҳукуматга хорижий технология маҳсулотлари, хусусан, Хитойнинг TikTok хизмат
TikTok АҚШда тақиқланиш арафасида АҚШ сенаторлари ҳукуматга хорижий технология маҳсулотлари, хусусан, Хитойнинг TikTok хизматидан фойдаланишни тақиқлаш имконини берувчи қонун лойиҳасини тайёрламоқда, ёзади Reuters. Ҳужжат муаллифларидан бири — сенатор Марк Уорнер TikTok'ни қонун лойиҳасига кўра тақиқланиши билан таҳдид қилинаётган "потенциал хизматлардан бири" деб атади. Илова Хитой ташвиқот воситасига айланиши мумкин, дейди сенаторлар. Аввалроқ Оқ уй TikTok'ни давлат муассасаларида ишлайдиган қурилмалар ва тизимларга ўрнатишни тақиқлаган эди. Расмийлар АҚШ фойдаланувчилари ҳақидаги маълумотлар Хитой ҳукумати қўлига тушишидан хавотирда эканлигини билдирди. Нашрнинг қайд этишича, агар қонун қабул қилинса, АҚШда хорижий технологияларнинг муомаласи эркинлигига нисбатан энг катта чеклов кучга киради. Батафсил: https://sof.uz/ony1 Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Савдо корхоналари ўтган ойда 1,3 трлн сўм солиқ тўлаган 2023 йил 1 февраль ҳолатига савдо фаолияти билан шуғулланувчи 146 762
Савдо корхоналари ўтган ойда 1,3 трлн сўм солиқ тўлаган 2023 йил 1 февраль ҳолатига савдо фаолияти билан шуғулланувчи 146 762 та юридик шахс томонидан 1,3 трлн сўм солиқ тўланган. Шундан 137,9 млрд сўми 20 та корхона ҳисобига тўғри келади. Ушбу 20 та солиқ тўловчи томонидан таъминланган тушумлар солиқ турлари кесимида: ҚҚС – 77,4 млрд сўм; Фойда солиғи – 30,2 млрд сўм; ЖШОДС - 9,5 млрд сўм; Акциз солиғи - 9,1 млрд сўм; Ижтимоий солиқ - 5,8 млрд сўм; Мол-мулк солиғи -2,7 млрд сўм; Ер солиғи - 1,6 млрд сўм; Бошқа солиқлар - 1,6 млрд сўм. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Хитой юани долларни ортда қолдириб, Россияда энг кўп сотилган валютага айланди Февраль ойи охирида юань биринчи марта Россияд
Хитой юани долларни ортда қолдириб, Россияда энг кўп сотилган валютага айланди Февраль ойи охирида юань биринчи марта Россияда энг кўп сотилган валютага айланди, у АҚШ долларидан ўзиб кетди. Бу ҳақда "Газета.ру" Москва биржа маълумотларига таяниб хабар бермоқда. Ой давомида Хитой валютасидаги савдо ҳажми 1,48 триллион рублдан ошди, бу январь ойига нисбатан учдан бир қисмга кўпдир. 2022 йил февраль ойида бу нисбатлар Америка валютаси фойдасига бўлди: доллар – 87,6 фоиз, евро – 11,9 фоиз, юань – 0,32 фоизни ташкил этган эди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Ўзбекистонда доллар, евро ва рублнинг расмий курси пастлади Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг👉🏼 Sayt | Telegram | Faceboo
Ўзбекистонда доллар, евро ва рублнинг расмий курси пастлади Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг👉🏼 Sayt | Telegram | Facebook | Instagram

Ўзбекистонда доллар, евро ва рублнинг расмий курси пастлади Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг👉🏼 Sayt | Telegram | Faceboo
Ўзбекистонда доллар, евро ва рублнинг расмий курси пастлади Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг👉🏼 Sayt | Telegram | Facebook | Instagram

Сўнгги йилларда қурилиш корхоналари сони қанчага ўзгарди? 2023 йилнинг январь ойида янги ташкил этилган қурилиш корхоналари с
Сўнгги йилларда қурилиш корхоналари сони қанчага ўзгарди? 2023 йилнинг январь ойида янги ташкил этилган қурилиш корхоналари сони 426 тани ташкил этган бўлиб, сўнгги йилларнинг мос даврида улар сонининг ўзгариши қуйидагича: 2019 йилда – 1 114 та 2020 йилда – 697 та 2021 йилда – 607 та 2022 йилда – 425 та 2023 йилда – 426 та Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

"Золотая корона" санкцияга тушган банклар карталари билан ишлашни тўхтатган Компания бундай чорани хорижий ҳамкорлар учинчи д
"Золотая корона" санкцияга тушган банклар карталари билан ишлашни тўхтатган Компания бундай чорани хорижий ҳамкорлар учинчи давлатларнинг санкция режимларини бузган ҳолда операцияларни амалга оширишга тайёр эмаслиги билан изоҳлади. "Трансчегаравий ўтказмаларни амалга оширишда биз бошқа мамлакатларда ўтказмаларни тўғридан-тўғри тўлайдиган ҳамкорларнинг, ҳисоб-китоб банкларининг ва ўзларининг мувофиқлик бўлинмасининг талабларига амал қилишга мажбур бўламиз, ўтказмалар "учинчи давлатларнинг санкциялар режимларини" бузиш хавфи туфайли чекланган", дейилади ташкилот хабарида. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb