Sof.uz | Соф хабарлар
Open in Telegram
Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: info@sof.uz Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia
Show more4 669
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days
Posts Archive
Қайси ҳудудда ахборот ва алоқа соҳасидаги корхоналар сони кўп?
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 февраль ҳолатига кўра, республикамизда ахборот ва алоқа соҳасида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 11 879 тани ташкил этган.
2023 йилнинг январь ойида ушбу соҳада 253 та янги корхоналар ташкил этилган. Уларнинг барчаси кичик тадбиркорлик субъектлари ҳиссасига тўғри келган.
Ушбу соҳада энг кўп янги ташкил этилган корхоналарга эга бўлган ҳудудлар:
Тошкент шаҳри – 79 та
Фарғона вилояти – 51 та
Қашқадарё вилояти – 16 та
Наманган вилояти – 16 та
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Маҳкумларнинг жазони ўташ даврида бажарадиган иши пенсия тайинлашда иш стажига қўшилади
Маҳкумларнинг тузалиш йўлига ўтганлиги комиссия томонидан ҳар чорак якунларига кўра қуйидаги мезонлардан бири асосида белгиланади:
маҳкумнинг меҳнатга виждонан муносабатда бўлиши, белгиланган меҳнат нормаларини бажариши, онгли равишда мустақил ишлаш кўникмаларининг шаклланганлиги, ўқишга ва касб-ҳунар ўрганишга қизиқиши;
маҳкумнинг жазони ижро этиш муассасаларида ташкил этиладиган маданий-маърифий тадбирлардаги иштироки, унинг ташаббуси, бошқа маҳкумларга ибрат бўлишга интилиши;
маҳкумнинг жазони ижро этиш муассасасида ўрнатилган ички тартиб-қоидаларига риоя этиши, маҳкумга нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланилганлиги, унга интизомий жазо чораси қўлланилмаганлиги.
Маҳкумни тузалиш йўлига ўтган ёки ўтмаган деб топиш тўғрисидаги хулоса комиссия томонидан расмийлаштирилади ва маҳкумнинг шахсий йиғмажилдига қўшиб қўйилади.
Батафсил: https://sof.uz/qsuk
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Биткоин нархи деярли 12 фоизга ошиб, 24 минг долларни ташкил қилмоқда
Биткоин курси 11,6 фоизга ошди ва 24 687 минг доллардан сотилмоқда.
Биткоин нархи 2021 йилнинг ноябрида 69 000 долларгача кўтарилди ва 2022 йил июнь ўрталарида 17 000 долларгача тушди, шундан сўнг у 20 000 доллар атрофида ўзгара бошлади.
Февраль ойининг биринчи ярмида биткоин 24,19 минг долларгача кўтарилди, бу 2022 йил 15 августдан бери максимал кўрсаткичдир. Кейин криптовалюта бозорининг умумий капиталлашуви 24 соат ичида 3,9 фоизга ошди ва 1,12 триллион доллардан ошди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Хитой компанияси Ўзбекистонда қуёш электр станцияларини қуради
Хитойнинг CEEC Energy China компанияси Ўзбекистоннинг учта вилоятида қуёш электр станцияларини қуради, деб хабар бермоқда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.
Бу ҳақдаги меморандумни бошқарма бошлиғи Жўрабек Мирзамахмудов 15 февраль куни Хитойда имзолаган. Қайд этилишича, CEEC Energy China 2 миллиард доллар тўғридан-тўғри сармоя жалб қилади.
Қашқадарё, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида умумий қуввати 2 минг МВт бўлган қуёш электр станциялари пайдо бўлади. Энергетика объектларининг биринчи қувватларини жорий йил охиригача ишга тушириш режалаштирилган бўлиб, улар 2024 йилда тўлиқ ишга туширилади.
Бунинг натижасида йилига 5,2 млрд кВт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқарилиб, 1,4 млрд куб метр табиий газ тежалишига эришилади.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Исроил хакерлари 30 дан ортиқ давлатдаги сайловларга аралашган
Исроиллик "Хорхе" жамоаси номли хакерлар гуруҳи 30 дан ортиқ мамлакатлардаги сайлов кампанияларига аралашган. Бу ҳақда Исроилнинг "Haaretz" газетаси махсус кучларнинг собиқ аскари бўлиб чиққан гуруҳ раҳбари Таля Хананнинг баёнотига таяниб хабар бермоқда.
Мақолада бир гуруҳ хакерлар ҳатто президентлик сайловларига ҳам аралашгани қайд этилган.
Газетанинг ёзишича, журналистлар ўзларини потенциал мижоз сифатида кўрсатиб, хакерлар билан боғланишган. Ханан оммавий ахборот воситалари вакилларига гуруҳ жамоатчилик фикрини яширинча манипуляция қилмоқчи бўлган разведка идоралари, сиёсий партиялар ва хусусий фирмаларга хизмат кўрсатишини айтган.
"Биз 33 та президентлик кампаниясини ўтказдик, улардан 27 таси муваффақиятли ўтди", деган Ханан.
Батафсил: https://sof.uz/ms3w
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
SWIFT: долларнинг халқаро ҳисоб-китоблардаги улуши 2021 йил февралидан бери энг паст даражага етди
"РИА Новости" агентлиги SWIFT банклараро тизимининг статистик маълумотларига таяниб, жорий йилнинг январь ойида АҚШ долларининг халқаро ҳисоб-китоблардаги улуши 40,12 фоизни ташкил этганини маълум қилди. Бу 2021 йилнинг февраль ойидан буён минимал кўрсаткич бўлиб, ўшанда бу кўрсаткич 38,85 фоиз даражасида эди. Ўтган йилнинг декабрь ойига нисбатан АҚШ валютасининг халқаро ҳисоб-китоблардаги улуши 1,77 фоиз пунктга камайди.
Хитой юани ҳам салбий динамикани кўрсатди. Унинг улуши 2023 йил бошидаги декабрь ойига нисбатан камайди. Бу Хитой валютаси SWIFTҳисоб-китобларининг 1,85 фоизини ташкил қилган 2021 йил октябрь ойидан бери минимал кўрсаткичдир.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Илон Маск хайрия ишларига қарийб 2 миллиард доллар ажратди
Tesla асосчиси ва бош директори Илон Маск 2022 йилда хайрия ишларига 1,95 миллиард доллар хайрия қилди. Бундай маълумотлар АҚШ Қимматли қоғозлар ва биржалар комиссиясига тақдим этилган ҳисоботда келтирилган, дея хабар беради Reuters.
Маск август-декабрь ойлари орасида автогигантнинг қарийб 12 миллион акциясини номлари ошкор этилмаган хайрия ташкилотларига хайрия қилди. Маск Twtterʼни сотиб олиш ва ички инқироз шароитида ижтимоий тармоқни ривожлантириш бўйича келишувни молиялаштириш учун ўзининг Tesla акцияларини 40 миллиард долларга сотишга мажбур бўлган бўлса ҳам шундай қадам ташлади.
Батафсил: https://sof.uz/hxuh
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Энергетика назорати бўйича Бош прокурор ўринбосари лавозими жорий этилди
2023 йил 1 мартдан:
Ўзэнергоинспекция электр энергияси ва табиий газни назорат қилиш ҳамда ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимларидаги ёқилғи-энергия ресурслари истеъмоли тўғрисидаги маълумотларни мониторинг қилади;
электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик бўйича тузилган далолатномаларни электрон расмийлаштириш ва тегишли маълумотларни “E-ma‘muriy ish” тизимига киритиш тартиби жорий этилади.
2023 йил 1 июлдан юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар билан электр энергияси ҳамда табиий газни етказиб бериш бўйича шартномалар электр ва газ таъминоти корхоналарининг дастурий таъминоти ёхуд “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими орқали тузилади.
Батафсил: https://sof.uz/4eky
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
"Микрокредитбанк" АТБ Ички аудит департаменти директори – Бош аудитор лавозимига танлов эълон қилди
Номзодларга қўйиладиган талаблар:
олий иқтисодий маълумотга эга бўлиши; банк ва (ёки) молия тизимида камида 5 йиллик иш тажрибасига, шу жумладан, номзод тавсия этилаётган ташкилий тузилмада камида 3 йиллик раҳбарлик лавозимларида иш тажрибасига эга бўлиши;
жамоавий равишда таваккалчиликларни бошқариш, пруденциал нормативлар (шу жумладан, капитал монандлиги ва ликвидлилик кўрсаткичлари), корпоратив бошқарув, комплаэнс-назорат ва молия-иқтисод масалаларини текшира олиш ва уларни таҳлил қилиб бориш учун билим ва кўникмага эга бўлиши;
банк соҳасига оид қонунчилик ҳужжатларини ва Марказий банк норматив ҳужжатларини билиши;
*Танловда иштирок этиш учун 2023 йил 5 мартга қадар hr@mikrokreditbank.uz электрон почта манзилига "Аудит" белгиси билан маълумотнома юборишингиз сўралади.
реклама
Батафсил: https://sof.uz/mxmb
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Месси ва Роналдо ёрдамини қабул қилган Туркия Илон Маск ёрдамини нега рад қилди?
6 февраль куни Қаҳраманмарашда содир бўлган ва 10 вилоятни қамраб олган зилзила туфайли кўплаб давлатлар Туркияга ёрдам беришда давом этмоқда.
Жаҳон банки Туркия учун 1 миллиард 780 миллион доллар, АҚШ эса Туркия ва Сурия учун қўшимча 85 миллион доллар ёрдам беришини режалаштирди.
Икки футбол юлдузлари Роналдо ва Месси ҳам Сурия ва Туркияга моддий ёрдам беришини маълум қилди.
Хўш жаҳон ҳамжамияти Туркияга яна қандай ёрдам қўлини чўзмоқда? Барчаси шу ҳақида.
👉🏼Видеони тўлиқ кўриш учун босинг 🧑🏻💻
Sayt | Telegram | Facebook | Instagram
Буюк Британияда нархларнинг ўсиши кутилмаганда секинлашди
Январь ойида Буюк Британияда йиллик инфляция таҳлилчилар кутганидан фарқли равишда 10,1 фоизгача секинлашди. Bloomberg маълумотларига кўра, истеъмол нархлари ҳали ҳам икки рақамли суръатда ўсиб бормоқда, бу белгиланганидан беш баравар кўп ҳисобланади.
Bloomberg ва Trading Economics томонидан сўралган таҳлилчиларнинг консенсус прогнозлари нархлар ўсишининг 10,3 фоизгача мўътадил пасайишини талаб қилди. Англия банки раҳбари Эндрю Бейли энергия нархи пасайгани сабабли бу йил инфляция пасаяди деб умид қилмоқда.
Февраль ойи бошида Англия банки асосий фоиз ставкасини 3,5 фоиздан 4 фоизга оширишга қарор қилди, бу 2008 йилдан бери энг юқори кўрсаткичдир. Регулятор 2021 йил декабрь ойидан бери кетма-кет ўнинчи марта ставкани оширди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Швейцария Россия активларини Украинага ўтказиш учун қонуний асослар йўқлигини тасдиқлади
Швейцария Украина Россиянинг активларини музлатиб қўйди. Бу ҳақда Швейцария расмийлари баёнотида айтилади.
14 февраль куни Швейцария ҳукумати халқаро санкциялар доирасида Россиянинг умумий қиймати 8,1 миллиард долларлик активларини блоклагани маълум бўлди, санкциялар бошқа Ғарб давлатлари томонидан киритилган, деди Швейцария Иқтисодий ишлар бўйича давлат котибияти (SECO) матбуот котиби Антье Бэрчию
Январь ойида Швейцария ташқи ишлар федерал департаменти раҳбари Иньяцио Кассис Берн Россия Федерациясининг музлатилган активларидан Украинани тиклаш учун фойдаланишни истисно қилмаслигини айтди, аммо ҳозирда бундай ҳуқуқбузарлик учун зарур ҳуқуқий асос йўқ.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Fitch Покистоннинг кредит рейтингини пасайтирди
Fitch Покистоннинг кредит рейтингини сиёсий ва иқтисодий хавф-хатарлар туфайли CCC даражасига туширди, деб ёзади The Economic Times.
Покистон рейтинги бир поғонага ўзгарди. Унинг пасайиши сабаблари орасида кам захиралар ва қайта молиялаш рисклари мавжуд.
Яна бир муҳим муаммо Халқаро Валюта Жамғармаси билан келишув йўқлиги бўлиб, унинг делегацияси ўтган ҳафта келишувга эришмай Исломободни тарк этган эди. Шу сабабли, Хитой, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари каби мамлакатнинг анъанавий иттифоқчилари молиялаштиришни ҳозирча кечиктиришга қарор қилишди.
Ҳозирда Покистонда инфляция кўп йиллик энг юқори кўрсаткич – 27 фоизни ташкил қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Fitch Покистон рейтингини октябрь ойида B'дан CCC+ га тушириб юборган эди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Coca-Cola'нинг 2022 йилдаги даромади 10 фоиздан ошди
Американинг Coca-Cola корпорациясининг 2022 йилдаги даромади ошиб, 40 миллиард доллардан ошди.
Компания маҳсулотларининг Ҳиндистон ва Америка Қўшма Штатларида сотилишининг ўсиши Coca-Cola'нинг йиллик даромадини 43 миллиард долларгача оширди, бу ўтган йилга нисбатан 11 фоизга кўп ҳисобланади.
Шу билан бирга, корпорациянинг 2022 йил учун соф фойдаси 2 фоизга камайиб, 9,6 миллиард долларни ташкил этди. Россияда унинг тўхтатилиши бизнесга салбий таъсир кўрсатди.
2022 йилнинг охирги, тўртинчи чорагида Coca-Cola даромади 10,1 миллиард долларни (+7 фоиз), соф фойдаси эса 2,1 миллиард долларни ташкил этди.
Молиявий ҳисоботлар эълон қилиниши фонида компания акциялари 1 фоизга арзонлашди.
Coca-Cola хомашё таннархининг ошиши туфайли ўз маҳсулотлари нархининг янада ошишини башорат қилмоқда.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Ўзбекистонга январь ойида нечта турист келган? Энг кўп ташриф қайси давлатдан?
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь ойида 423,7 минг нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 254,1 минг нафарга ёки 2,5 бараварга ошган.
Ўзбекистонга январь ойида энг кўп қайси давлатларнинг фуқаролари туристик мақсадда ташриф буюрган?
— Тожикистон – 139,6 минг нафар
— Қозоғистон – 116,6 минг нафар
— Қирғиз Р. – 103,2 минг нафар
— Россия – 41,9 минг нафар
— Туркия – 6,7 минг нафар
— Корея – 2,4 минг нафар
— Туркманистон – 2,3 минг нафар
— Ҳиндистон – 1,1 минг нафар
— Озарбайжон– 0,7 минг нафар
— Беларусь Р. – 0,7 минг нафар
— АҚШ – 0,6 минг нафар
— Германия – 0,5 минг нафар
— Франция – 0,3 минг нафар
— Буюк Британия – 0,4 минг нафар
— Хитой – 0,4 минг нафар
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Таиланд расман туристик солиқни жорий қилди
Таиланд вазирлар маҳкамаси кирувчи сайёҳлар учун 150-300 бат (тахминан 4,43-8,86 доллар) миқдорида йиғим жорий этиш тўғрисидаги қарорни расман тасдиқлади, деб ёзади "Интерфакс".
Дипломатлар, ишлашга рухсатномаси бўлган шахслар, мамлакатда бир суткадан кам бўлган транзит йўловчилар, шунингдек, икки ёшгача бўлган болалар тўловдан озод қилинади.
Олдинги саёҳатдан олинган туристик солиқ тушумларидан сайёҳлар қайта киришга рухсат олиш учун ариза беришда фойдаланишлари мумкин.
Туризм ва спорт вазири Пхипхат Ратчакитпракарнинг тушунтиришича, йиғим ички туризмни ривожлантириш ва туристларнинг Таиландда бўлиш муддатини суғурталашга сарфланади.
Тўловни жорий этишнинг дастлабки санаси 2023 йил 1 июнь ҳисобланади.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Financial Times: Буюк Британиянинг Қироллик почтасини бузган хакерлар "тўлов" сифатида 80 миллион доллар талаб қилишди
Буюк Британиядаги Royal Mail’ни бузиб кирган LockBit хакерлик гуруҳи салкам 80 миллион доллар тўлашни талаб қилди. Бу ҳақда Financial Times хабар бермоқда.
Нашрнинг ёзишича, почта бўлими хакерлар билан уч ҳафтадан ортиқ музокара олиб борган. Ҳужумчилар Royal Mail'ни ўз ичига олган International Distribution Services'нинг йиллик даромадидан 0,5 фоизини талаб қилишган.
Бунга жавобан почта алоқаси вакили ташкилот "ҳеч қандай шароитда" белгиланган миқдорни тўламаслигини айтди.
"Бу бизнинг кенгаш томонидан ҳеч қачон жиддий қабул қилиниши мумкин бўлмаган миқдор", деди у.
Агар музокаралар муваффақиятсизликка учраса, бир гуруҳ хакерлар Royal Mail маълумотларини катта ҳажмда тарқатиш билан таҳдид қилишган.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп?
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил 1 февраль ҳолатига республикамизда фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 15 481 тани ташкил этган.
Фаолият ку́рсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2 088 тага ошган.
Хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг давлатлар кесимида сони:
— Россия – 3 151 та
— Туркия – 2 152 та
— Хитой – 2 104 та
— Қозоғистон – 1 227 та
— Корея – 903 та
— АҚШ – 350 та
— Қирғиз Р. – 307 та
— Тожикистон – 293 та
— Озарбайжон – 259 та
— Германия – 215 та
— Туркманистон – 174 та
— бошқалар – 4 346 та
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Қозоғистоннинг ҳар бир янги туғилган фуқароси табиий ресурслардан тушган даромаднинг бир қисмини олади — лойиҳа
Ҳисоб туғилганда автоматик равишда очилади ва ҳар йили табиий ресурсларни қазиб олишдан олинган маблағлар билан тўлдирилади. Вояга этганидан кейин улар уй-жой ёки таълимга сарфланиши мумкин.
Автоматик ҳисобварақ очиш учун Адлия вазирлигининг маълумотлар базасидан фойдаланилади. Ҳисобни тўлдириш ҳар йили 1 январдан, бола 18 ёшга тўлгунга қадар амалга оширилади. Ҳисобдан пул маблағларини фақат вояга этганидан кейин ишлатиш мумкин бўлади. Ҳисобдаги маблағлар солиқлардан озод қилинади.
Ҳисобдан тўловлар долларда ва фақат мақсадли эҳтиёжлар учун - таълим ёки уй-жой сотиб олиш учун амалга оширилади.
18 ёшга тўлгач, ҳисобдаги маблағлар 5-10 йил давомида сақланади. Агар улар талаб қилинмаса, уларни пенсия ҳисобварағига ўтказиш таклиф этилади.
Батафсил: https://sof.uz/u9a8
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
