Sof.uz | Соф хабарлар
Open in Telegram
Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: info@sof.uz Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia
Show more4 669
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days
Posts Archive
АҚШ биринчи марта мусодара қилинган Россия активларини Украина эҳтиёжлари учун топширди
Қўшма Штатлар россиялик тадбиркор Константин Малофеэвдан тортиб олинган тахминан 5,4 миллион долларни Украинага ўтказганини эълон қилди. Бу ҳақда CNN телеканали адлия вазири АҚШ бош прокурори Меррик Гарленд баёнотига таяниб хабар берди.
"Мен мусодара қилинган Россия активларини Украинада фойдаланиш учун биринчи марта топширишни маъқулладим", деди у.
Ўз навбатида, Украина бош прокурори Андрей Костин Қўшма Штатларга "қатъий саъй-ҳаракатлари ва қўллаб-қувватлагани" учун миннатдорчилик билдириб, Украина халқи "буни ҳеч қачон унутмаслигига" ваъда берди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
04 Feb 2023, 06:03
Фермерларнинг меросхўрлари мерос гувоҳномасини олганда давлат божи тўламайди
Қонунчиликка кўра, фермер хўжалигида фаолиятни давом эттираётган меросхўрлар, уларга фермер хўжалигининг мол-мулки бўйича меросга бўлган ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома олганлик учун нотариал ҳаракатлар амалга оширилганда давлат божини тўлашдан озод этилади.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
04 Feb 2023, 05:51
2022 йилда Ўзбекистон 12 та хорижий давлатдан қиймати 15,8 млн. АҚШ долларига тенг бўлган мандарин импорт қилган
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилда Ўзбекистон 12 та хорижий давлатдан қиймати 15,8 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 63,6 минг тонна мандарин импорт қилган.
Мандарин импорти 2021 йил билан солиштирилганда 28,3 минг тоннага ошган.
Ўзбекистон 2022 йилда мандарин маҳсулотини энг кўп импорт қилган давлатлар:
Покистон – 51,1 минг тонна
Хитой – 5,8 минг тонна
Туркия – 4,3 минг тонна
Эрон – 778 тонна
Миср – 442,2 тонна
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
04 Feb 2023, 05:02
Ўзбекистонда қурилиш ишлари қарийб 7 фоизга ўсди
2022 йилда қурилиш ишлари ҳажми 131 триллион сўмни ташкил этиб, 2021 йилга нисбатан 6,6 фоизга кўпдир, дейилади Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳисоботида.
Ўсиш Фарғона (12,7 фоиз), Наманган (10,3 фоиз), Самарқанд (10,1 фоиз) ва Навоий (9,3 фоиз) вилоятларида қурилиш ҳажмининг ошиши ҳисобига таъминланди.
Йил давомида 14,2 миллион квадрат метр майдон фойдаланишга топширилди. 2022 йил якуни бўйича Ўзбекистон иқтисодиёти ўсишининг 7,2 фоизи қурилиш саноати ҳиссасига тўғри келади.
Таъкидлаш жоизки, қурилиш ҳажмининг ўсиши билан бирга ўтган йили кўчмас мулк бозорида олди-сотди битимлари сони 257 мингдан ошди, бу 2021 йилга нисбатан 3,8 фоизга кўпдир. Шу билан бирга, бозордаги фаолликни арзон ипотека кредитлари давлат дастури рағбатлантиришда давом этмоқда.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
04 Feb 2023, 03:53
Туркманистон Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ беради
“Туркмангаз” давлат концернига тегишли ҳажмдаги суюлтирилган газни Ўзбекистон Республикасига бепул ўтказиш топширилди.
Бу борада Туркманистон ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги яхши қўшничилик ва қардошлик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда Ўзбекистонни дўстона қўллаб-қувватлаш мақсадида Туркманистон Президенти Фармон имзолади.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
04 Feb 2023, 03:26
EastFruit: Ўзбекистонда эрта пиёз экинлари хавф остида
Январь ойидаги ғайритабиий даражада паст совуқ Ўзбекистонда кузги пиёз ҳосилига таъсир қилиши мумкин, дея хабар беради EastFruit.
Эрта пиёз экиш август-сентябрь ойларида бошланади ва об-ҳаво аномалиялари бўлмаса, март-апрелда йиғиб олинади. Аммо январь аёзи туфайли унинг куртаклари бутунлай йўқ қилинди. Янгиларини шакллантириш учун қўшимча вақт керак бўлади, бу эса пишиб етиш даврининг тахминан 10-15 кунга кўпайишига олиб келади.
Батафсил: https://sof.uz/axnz
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
04 Feb 2023, 02:33
Қозоғистон миллий банки дунёда биринчи бўлиб 3D ультра юқори рельеф технологиясига эга танга чиқарди
Қозоғистон Миллий банки 2023 йилнинг 3 февралида "Қозоғистон ўсимлик ва ҳайвонот дунёси" туркумидаги Balqash Alabuǵasy тангалар коллекциясини муомалага чиқарди, деб хабар бермоқда Миллий банк матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, Берлиндаги медиа-форумда Миллий банкнинг World Money Fair Бутунжаҳон валюта конференциясидаги иштироки доирасида Қозоғистоннинг Balqash Alabuǵasy танга тақдимоти бўлиб ўтди.
Дизайн концепциясини ишлаб чиқишда банк мутахассислари тангага янги технологияларни қўллашга қарор қилишди. Қозоғистон зарбхонаси 3D ультра юқори рельеф технологиясидан фойдаланган ҳолда инновацион зарб қилишни синовдан ўтказди.
Батафсил: https://sof.uz/pmsk
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
04 Feb 2023, 01:40
DPA: Россиялик тадбиркор Германиянинг банкрот бўлган аэропортини сотиб олди
Германиядаги Нюрбургринг пойга трекига эгалик қилувчи NR Holding компанияси Рейнланд-Пфальц федерал штатидаги банкрот бўлган Франкфурт-Ҳан аэропортини сотиб олди. Бу ҳақда DPA агентлиги хабар берди.
Аниқлик киритилишича, келишув тахминан 20 миллион еврони ташкил қилган. Агентлик маълумотларига кўра, NR Holding ортида Европа Иттифоқи санкцияларига дучор бўлмаган бизнесмен Виктор Харитонин турибди.
Франкфурт-Ҳан аэропорти Франкфурт-Майн ва Люксембург ўртасида жойлашган собиқ АҚШ ҳарбий аэродроми асосида жиҳозланган. Фуқаролик самолётларининг аэропортдан биринчи парвозлари 1993 йилда амалга оширилган. 2007 йилдан бошлаб ҳаво бандаргоҳининг йўловчи айланмаси ва даромади пасайишни бошлади ва 2021 йилда унинг эгалари банкрот деб эълон қилинди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
04 Feb 2023, 01:19
Илон Маск Тесла инвесторларининг даъвоси бўйича судда оқланди
Америкалик тадбиркор Илон Маск Twitter’даги саҳифасида миллиардернинг оммавий баёнотлари юзасидан Tesla инвесторларининг жамоавий шикоятидан сўнг ҳакамлар ҳайъати уни оқлаганини айтди.
"Худога шукур, инсон донолиги устун келди! Мен ҳакамлар ҳайъатининг айбсиз деган якдил қарорини қадрлайман", — деб ёзган Маск.
Январь ойи ўрталарида Илон Маскни Tesla инвесторларининг даъвоси билан судга беришган эди. Бунинг сабаби тадбиркорнинг 2018 йил августдаги Twitter'даги пости эди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
03 Feb 2023, 23:19
Январ ойида 5,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
Жорий йилнинг январъ ойи давомида энергетика вазирлиги ҳузуридаги Ўзенергоинспекция ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирларида 511 та ҳолатда 6,7 млн кВт-соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.
Бунинг натижасида тизимга 5,6 млрд сўм зарар келтирилганлиги маълум бўлди. Ушбу ҳажмдаги электр энергияси ўртача 33 минг 500 та хонадоннинг бир ойлик электр энергияси истеъмолини ташкил қилади. Ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг энг кўпи Сурхондарё, Самарқанд, Сирдарё, Хоразм, Бухоро ва Тошкент вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.
Батафсил: https://sof.uz/00k
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
03 Feb 2023, 22:24
Биринчи авлод iPhone кимошди савдосида 50 минг долларга сотувга қўйилди
LCG Auctions аукцион сайтида 2007 йилда ишлаб чиқарилган iPhone қўйилди, iPhone нархи 50 минг доллардан кўпроққа баҳоланмоқда. Бу ҳақда Apple Insider портали хабар бермоқда.
Маълумки, биринчи iPhone эгаси Карен Грин уни 2007 йилда совға сифатида олган, аммо у ҳеч қачон ундан фойдаланмаган.
2019 йилда қиз ўз смартфонини 5000 долларга баҳолаган, бироқ унинг нархи ошиб кетгунча ушлаб туришга қарор қилган. Грин энди iPhone сотувидан ўз бизнесига сармоя киритиш учун камида 50 минг доллар йиғишга умид қилмоқда.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
03 Feb 2023, 13:07
Twitter ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари билан рекламадан тушган даромадни баҳам кўра бошлади
3 февралдан бошлаб Twitter ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари билан рекламадан тушган даромадни баҳам кўра бошлади. Бу ҳақда Илон Маск ўз саҳифасида маълум қилди.
"Бугундан бошлаб Twitter реклама даромадларини муаллифлар билан баҳам кўришни бошлайди, агар уларнинг мавзуларида реклама кўрсатилса", деди Twitter раҳбари.
Шунингдек, у мукофотлаш дастурида иштирок этиш учун фақат битта талабни бажариш кераклигини таъкидлади – Twitter Blue абоненти бўлиш, унинг нархи тўлов усулига қараб 8 ёки 11 доллар.
Мукофот дастури қайси мамлакатларда ишлаши, тўловлар обуна нархидан ошиб кетиши ва фойдаланувчилар учун бошқа чекловлар бор-йўқлиги ҳақида Маск аниқлик киритмаган.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
03 Feb 2023, 12:45
Бензин сотиб олиш бўйича айрим шахслар учун ойлик пул компенсациялари жорий этилади
Автомобиль бензини сотиб олиш бўйича қуйидаги шахслар учун ойлик пул компенсациялари тўловлари жорий этилган:
уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар;
уруш фахрийлари ва уларга тенглаштирилган шахслар;
меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги туфайли I ва II гуруҳ ногиронлар;
I ва II гуруҳ болаликдан ногиронлар.
Компенсация тўлови миқдори чакана савдодаги автомобиль бензини (чакана савдода энг кўп тарқалган) муайян маркасининг 40 литри қийматининг 50 фоизидан келиб чиқиб Ҳукумат қарорлари билан белгиланади.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
03 Feb 2023, 12:28
Аргентина юқори инфляция шароитида янги банкнотларни муомалага киритмоқчи
Юқори инфляция фонида Аргентина ҳукумати 2000 песолик янги банкноталарни муомалага киритишга қарор қилди, дейилади мамлакат Марказий банки хабарида.
Ҳозирда мамлакатда 1000, 500, 200, 100, 50, 20 ва 10 песолик банкноталар қўлланилмоқда.
2022 йил охирида 94,8 фоизни ташкил этган истеъмол нархларининг кескин ўсиши туфайли аргентиналиклар орасида энг кенг тарқалган номиналлар 500 ва 1000 песо бўлиб, кўплаб фуқаролар узоқ вақтдан бери янги номиналларни жорий этиш зарурлиги ҳақида гапириб келмоқдалар эди.
"Аргентина Марказий банки раҳбарияти қиймати 2000 песо бўлган янги банкнота муомалага чиқарилишини маъқуллади", — дейилади Марказий банк хабарида.
Банкнот дизайни илм-фан ва тиббиётга бағишланган бўлади.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
03 Feb 2023, 10:51
Озиқ-овқат маҳсулотларининг жаҳон нархлари кетма-кет ўнинчи ой пасайган
2023 йил январь ойида дунёда озиқ-овқат нархлари пасайди – нархларнинг тушиши кетма-кет ўнинчи ой давом этмоқда. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ҳисоботида айтилади.
Энг кўп сотиладиган озиқ-овқат товарлари учун жаҳон нархларининг ойлик тебранишларини кузатувчи FAO озиқ-овқат нархлари индексининг ўртача қиймати январь ойида декабрь ойига нисбатан 0,8 фоиз пунктга, март ойидаги энг юқори нуқтадан эса 17,9 фоиз пунктга пасайди. Ташкилотнинг қайд этишича, бундай натижаларга "дон ва гўштнинг умумий барқарор нархлари фонида ўсимлик мойлари, сут маҳсулотлари ва шакар нархлари индекслари қийматининг пасайиши" туфайли эришилган.
Батафсил: https://sof.uz/h6z
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
03 Feb 2023, 10:04
Сўнгги йилларда янги ташкил этилган саноат корхоналари сони нечтага ошган?
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2022 йилда янги ташкил этилган саноат корхоналари сонининг ўсиш суръати 2018 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,4 баробарга ошган.
Сўнгги беш йилда янги ташкил этилган саноат корхоналари сони:
2018 йилда – 11 279 та
2019 йилда – 19 530 та
2020 йилда – 18 626 та
2021 йилда – 19 309 та
2022 йилда – 16 206 та
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
03 Feb 2023, 09:20
ЕОИИ давлатларининг ягона валютага ўтиши ҳозирча муҳокама қилинмаган — манба
Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИ) давлатларининг ягона валютага ўтишини муҳокама қилиш ҳали иттифоқнинг жорий кун тартибига кирмайди, деди Евроосиё иқтисодий комиссияси раиси ёрдамчиси Ия Малкина брифингда Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилиши якунлари бўйича.
Брифинг давомида Малкина ўтиш ҳақидаги савол тез-тез сўралишини таъкидлади. "Аммо шуни айтмоқчиманки, ҳозирда бу масала Евроосиё иқтисодий иттифоқининг фаол кун тартибида эмас", деди у Евроосиё иқтисодий комиссияси маълумотларига кўра, ҳисоб-китобларга янги ёндашувлардан фойдаланиш аллақачон кечикиб кетганини қўшимча қилди.
Батафсил: https://sof.uz/g9m3
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
03 Feb 2023, 07:33
"Иккинчи хотин"га ғамхўрлик қилиш кераклиги айтилган реклама баннерлари олиб ташланди
Тошкентда маҳаллий интернет дўконларидан бирига тегишли бўлган ва "иккинчи хотин"га ғамхўрлик қилиш кераклиги айтилган реклама баннери олиб ташланди.
Мазкур тадбирни ўтказган Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси бу каби ноқонуний рекламаларга қатъий равишда қарши эканлигини ҳам маълум қилган.
Шунингдек, Қўмита "Реклама тўғрисида"ги Қонунининг 16-моддасини келтириб, унда "реклама ва ахборот воситаларидан фойдаланган ҳолда миллий ва оилавий анъаналарга, шунингдек ахлоқ ва маънавиятнинг умум қабул қилинган нормаларига зид бўлган шакллар, иборалар ва образлардан фойдаланишга йўл қўйилмаслиги"ни эслатмоқда.
"Оила бу муқаддас даргоҳ. Оила жамиятнинг асосий негизидир.
Ўз навбатида, юқоридаги ҳолат қўмита томонидан назоратга олинган ва уларни бартараф қилиниши таъминланди", – дейилади Қўмита муносабатида.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
03 Feb 2023, 06:50
Долларнинг расмий курси ошди
Марказий банк 2023 йил 6 февралдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.
1 АҚШ доллари +21,83 сўм ошди — 11 317,06 сўм;
1 Евро курси -54,07 сўм тушди — 12 369,55 сўм;
1 Россия рубли -0,38 сўм тушди — 160,95 сўм.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг👉🏼
Sayt | Telegram | Facebook | Instagram
03 Feb 2023, 06:20
2022 йилда ўзбекистонликлар олган кредитлар ҳажми 65,3 трлн сўмга етган
Банклар томонидан 2022 йил давомида 203 трлн сўм миқдорида ёки ўтган йилга нисбатан 22 фоиз ортиқ кредитлар ажратилган.
Марказий банк маълумотларига кўра, мазкур кредитларнинг 68 фоизи (137,8 трлн сўм) корпоратив ва 32 фоизи (65,3 трлн сўм) аҳолига ажратилган кредитлар ҳиссасига тўғри келади.
Шунингдек, ажратилган кредитларнинг 31 фоизи қисқа муддатли ва 69 фоизи узоқ муддатли, валюталар қирқимида эса 65 фоиз кредитлар миллий валютада ва 35 фоиз хорижий валютадаги кредитлар ҳиссасига тўғри келади.
Батафсил: https://sof.uz/g9m3
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
03 Feb 2023, 05:25
