en
Feedback
Sof.uz | Соф хабарлар

Sof.uz | Соф хабарлар

Open in Telegram

Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: info@sof.uz Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia

Show more
4 669
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days
Posts Archive
Лионел Месси 35 та тилла билан безатилган iPhone сотиб олди "Лео Мессига 35 та олтин iPhone 14 етказиб бериш шараф эди. У ула
Лионел Месси 35 та тилла билан безатилган iPhone сотиб олди "Лео Мессига 35 та олтин iPhone 14 етказиб бериш шараф эди. У уларни жамоадошлари ва мураббийлар штабига Жаҳон чемпионати финалида ғалаба қозонгани учун совға сифатида буюртма қилган", — деб ёзди Лион. iPhone орқасида жамоадошларининг исми ва учрашувларда ҳаракат қилган рақамлари туширилган. "Лионел нафақат барча даврларнинг энг буюк футболчиси, балки Indesign Gold'нинг энг содиқ мижозларидан бири. У жаҳон чемпионати финалидан бир неча ой ўтиб биз билан боғланди. У барча футболчилар ва мураббийлар штабига чиройли ғалабасини нишонлаш учун алоҳида совға қилишни хоҳлашини, лекин соатдек оддий нарсаларни совға қилишни истамаслигини айтди. Мен рақамлари бор тилла рангли iPhone'ларни таклиф қилдим ва бу ғоя Леога ёқди", — деди Лион The Sunʼга. The Sun нашрининг ёзишича, Месси ушбу iPhone'ларга тахминан 175 минг фунт (деярли 200 минг евро) сарфлаган. Батафсил: https://sof.uz/qkx0 Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

АҚШ Молия вазирлиги рақамли долларни ишлаб чиқмоқда АҚШ Молия вазирлиги марказий банкнинг рақамли валютасини яратишга ёрдам б
АҚШ Молия вазирлиги рақамли долларни ишлаб чиқмоқда АҚШ Молия вазирлиги марказий банкнинг рақамли валютасини яратишга ёрдам берадиган технология устида ишламоқда, дея хабар бермоқда The Hill нашри. АҚШ молия вазири ўринбосари Нелли Лян чоршанба куни Байден маъмуриятининг рақамли валютани жорий этиш режаси ҳақида янги маълумотларни тақдим этди. АҚШ Федерал захира тизими (FZT) агар Конгресс рухсат берган бўлса, оддий доллар билан бир қаторда рақамли долларни чиқариш имкониятини кўриб чиқмоқда. Айни дамда қонунчилар ва сиёсатчилар бу ташаббусни муҳокама қилмоқда. Унда Ғазначилик, FZT ва Оқ уй идораси, Иқтисодий маслаҳатчилар кенгаши, Миллий иқтисодий кенгаш ва Фан ва технология сиёсати бошқармаси иштирок этмоқда. Айни пайтда ишчи гуруҳ тузилган. Унинг таклифи АҚШда рақамли долларни амалга ошириш бўйича сиёсий қарор қабул қилишда муҳим рол ўйнайди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Олмазор туманида 2,5 млрд сўмлик электр ускуналарини талон-торож қилган шахслар аниқланди Бош прокуратура ҳузуридаги Департам
Олмазор туманида 2,5 млрд сўмлик электр ускуналарини талон-торож қилган шахслар аниқланди Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмазор туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “F.M.” МЧЖ омбор мудири А.Н. ва сотувчилари Б.Э. ва Д.И. ўзларининг моддий жавобгарлигидаги хорижда ишлаб чиқарилган жами 2,5 млрд сўмлик 92 турдаги электр ускуналарини бошқа шахсларга сотиб юбориб, ўзлаштирганликлари аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Ўзбекистон Марказий банки олтиннинг ягона сотувчисига айланди Ўзбекистон Марказий банки жорий йилнинг январь ойида олтиннинг
Ўзбекистон Марказий банки олтиннинг ягона сотувчисига айланди Ўзбекистон Марказий банки жорий йилнинг январь ойида олтиннинг ягона сотувчиси (-12 тонна) бўлди, бу ҳақда Жаҳон олтин кенгаши (WGC) таҳлили маълум қилди. Умуман олганда, январь ойида турли мамлакатларнинг назорат органлари 31 тонна олтин сотиб олди. Йирик харидорлар Туркия – 23 тонна, Хитой – 15 тонна ва Қозоғистон – 4 тонна бўлди. Шунингдек, Европа Марказий банки қимматбаҳо металл захираларини 2 тоннага оширди. Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябрь ойида Қозоғистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки энг кўп олтин сотган – мос равишда 4 ва 2 тонна бўлган. 2022 йилда Ўзбекистон регулятори 34 тонна қимматбаҳо метал сотиб олган эди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Россияда янги банкноталар пайдо бўлади Россия Федерацияси Марказий банки раиси ўринбосари Сергей Белов 1000 ва 5000 рубллик я
Россияда янги банкноталар пайдо бўлади Россия Федерацияси Марказий банки раиси ўринбосари Сергей Белов 1000 ва 5000 рубллик янги банкноталар 2023 йил ёзида тақдим этилишини ваъда қилди. Унинг сўзларига кўра, модернизация қалбакилаштиришдан ишончли ҳимояни таъминлайди ва муомаладаги банкнотлар сифатини оширади, дея хабар беради "ТАСС". Банкнотларнинг дизайни янгиланади, ҳимояси яхшиланади ва эскиришга чидамли бўлади. Мутахассислар аллақачон янги банкноталар дизайни учун 30 га яқин объектларни таклиф қилишган, жумладан Кремль, Давлат банки биноси ва Нижний Новгороддаги Максим Горкий ҳайкали, Екатеринбург панорамаси. Россия банклари ассоциацияси вице-президентининг сўзларига кўра, "Россиядаги банкоматларнинг атиги 20 фоизи янги банкнотларни қабул қилишга тайёр. Бунинг сабаби ишлаб чиқарувчилари Россия бозорини тарк этган валютани таниб олиш учун хорижий қурилмалардан фойдаланишдир. Импорт ўрнини босиш тахминан икки йил керак бўлади", деди Алексей Войлуков. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Доимий паст иш ҳақи эрта ўлим хавфини ошириши мумкин — Jama Network Доимий паст иш ҳақи эрта ўлим хавфини оширади. Бу кашфиёт
Доимий паст иш ҳақи эрта ўлим хавфини ошириши мумкин — Jama Network Доимий паст иш ҳақи эрта ўлим хавфини оширади. Бу кашфиёт Колумбия университети (АҚШ) қошидаги Маилман жамоат саломатлиги мактаби олимлари томонидан амалга оширилди, тадқиқот натижалари Jama Network журналида чоп этилди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, кам даромад кўплаб касалликларнинг пайдо бўлишига олиб келади, чунки кам маош олувчилар юқори сифатли маҳсулотлар, дори-дармонларни сотиб олишга ва энг малакали тиббий ёрдам олишга қодир бўлмайдилар. Бундан ташқари, улар стрессга кўпроқ мойил саналишади. Маълум бўлишича, доимий равишда паст даромадлар бевақт ўлим хавфини 1,35 баравар оширади. Шу билан бирга, кам иш ҳақи ва беқарор иш билан банд бўлганларнинг эрта вафот этиш эҳтимоли 2,18 баробар, иш ҳақи паст, аммо барқарор иш билан банд бўлганлар - 1,17 баравардан бироз юқорини ташкил этади. Батафсил: https://sof.uz/scyq Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Пул-кредит соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар қандай натижа берди? Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти
Пул-кредит соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар қандай натижа берди? Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари 2017-2022 йилларда Ўзбекистонда пул-кредит соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар ва уларнинг қандай натижа берганлигини таҳлил қилди. Сўнгги йилларда мамлакатимизда пул-кредит сиёсати босқичма-босқич эркинлаштирилмоқда. Пул-кредит соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар жараёнида асосий эътибор қуйидаги жиҳатларга қаратилди: -валюта сиёсатини эркинлаштириш; -банк хизматлари оммабоплигини ошириш; -Инфляцион таргетлаш тартибига босқичма-босқич ўтиш; -банк секторини эркинлаштириш. Батафсил: https://sof.uz/8mx Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Asharq al-Avsat: Украинадаги махсус операция туфайли бошланган иқтисодий инқироз беш йил давом этади Украинадаги махсус опера
Asharq al-Avsat: Украинадаги махсус операция туфайли бошланган иқтисодий инқироз беш йил давом этади Украинадаги махсус операция жаҳон иқтисодиётининг издан чиқишига олиб келди ва уни тиклаш учун бир неча триллион доллар керак бўлади. Шу билан бирга, ҳозирги инқироз камида 2028 йилгача давом этади. Бу ҳақда Саудия Арабистонидаги Қирол Файсал университетининг иқтисод профессори маълум қилди. "Жаҳон иқтисодий инқирози, жумладан, озиқ-овқат инқирози камида 2028 йилгача давом этади. Украинадаги можаро тугаса ҳам, иқтисодий кўрсаткичларни урушдан олдинги даражага қайтаришга уринишлар бефойда бўлиши мумкин, чунки жаҳон ялпи ички маҳсулоти 100 триллион доллардан ошди", — деди Ал-Қаҳтаний. Унинг сўзларига кўра, иқтисодиётни тиклаш учун рақамли жараёнлар, махсус тартиб ва ​​механизмларни ўрнатиш ва автоматлаштириш, шунингдек, Украинада махсус операция бошланишидан аввал 2022 йил кўрсаткичларига эришиш учун етарли вақт керак бўлади. Батафсил: https://sof.uz/9gu7 Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2022 йилда 14 та давлатдан мусиқа асбоблари ва уларнинг қисмлари импорт қилинган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотл
2022 йилда 14 та давлатдан мусиқа асбоблари ва уларнинг қисмлари импорт қилинган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилда Ўзбекистонга 14 та хорижий давлатдан қиймати 1,9 млн. АҚШ долларига тенг бўлган мусиқа асбоблари ва уларнинг қисмлари импорт қилинган. 2022 йилда Ўзбекистон энг кўп мусиқа асбоблари ва уларнинг қисмларини импорт қилган давлатлар (АҚШ долларида): БАА – 1 млн Австрия – 286 минг Хитой – 272 минг Германия – 196 минг Нидерландия – 38 минг АҚШ – 16 минг Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Хорижда ишлаб чиқарган товарлар учун ҳам истеъмол кредити ажратишга рухсат берилади Сўнгги йилларда фуқароларнинг истеъмол кр
Хорижда ишлаб чиқарган товарлар учун ҳам истеъмол кредити ажратишга рухсат берилади Сўнгги йилларда фуқароларнинг истеъмол кредитларига бўлган талаби ортиб бориши, шунингдек, маҳсулот етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш кўламининг кенгайиб бораётгани молиявий истеъмол кредит ажратилиш юзасидан амалдаги Қонунга ўзгартириш киритишни тақазо этмоқда. Шу каби омиллар инобатга олинган ҳолда Сенатининг ўттиз еттинчи ялпи мажлисида “Молиявий истеъмол кредити бериш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан “Истеъмол кредити тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида”ги Қонун кўриб чиқилди. Унга кўра, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмаган товарлар (хизматлар) учун ҳам истеъмол кредити ажратишга рухсат бериш кўзда тутилган. Батафсил: https://sof.uz/ecdm Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Германияда инфляция кутилмаганда тезлашди Февраль ойида Германияда истеъмол нархлари 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 9,3 фои
Германияда инфляция кутилмаганда тезлашди Февраль ойида Германияда истеъмол нархлари 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 9,3 фоизга ошган. Бу ойнинг дастлабки натижалари, аниқ рақамлар март ойи ўрталарида эълон қилинади, дея хабар беради Германия Федерал Статистика бошқармаси (Destatis). Ўтган ойда озиқ-овқат инфляцияси йиллик ҳисобда 21,8 фоизга тезлашди. Энергия нархининг ўсиши секинлашди, аммо 2022 йил февралига нисбатан 19,1 фоизга юқори. Инфляциянинг тезлашиши ажабланарли бўлди, Bloomberg томонидан сўралган таҳлилчилар январь ойида инфляция 9,2 фоиздан 9 фоизгача секинлашишини кутишмоқда эди. Батафсил: https://sof.uz/560l Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Боррель Европа Иттифоқининг қуролланиш фондидан Киевга 1 миллиард евро ажратишга чақирди Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўй
Боррель Европа Иттифоқининг қуролланиш фондидан Киевга 1 миллиард евро ажратишга чақирди Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича раҳбари Хосеп Боррель март ойида ҳамжамият мамлакатларини Европа тинчлик жамғармасидан Украина қуролли кучлари сўраган қурол-яроғ етказиб бериш учун 1 миллиард евро ажратишга чақирди, деб ёзади AFP манбаси. Европа Иттифоқи ҳужжатидан келиб чиқадики, департамент раҳбари Киев учун 155 миллиметрли артиллерия снарядларини харид қилиш учун маблағ ажратишга чақирган. Бу таклиф Европа Иттифоқи мудофаа вазирлари томонидан 7 март куни Стокголмда бўлиб ўтадиган норасмий учрашувда муҳокама учун тақдим этилади. Боррель ҳамжамият мамлакатларига Украинага қурол етказиб беришни давом эттириш учун қўшма харидлар муҳимлигини таъкидлади ва Европа Иттифоқи мамлакатларидаги қурол захираларини тўлдириш зарурлигига ишора қилди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

S&P Global: Россия саноатида ишбилармонлик фаоллиги индекси олти йиллик энг юқори даражага етди Жорий йилнинг февраль ойи нат
S&P Global: Россия саноатида ишбилармонлик фаоллиги индекси олти йиллик энг юқори даражага етди Жорий йилнинг февраль ойи натижасида Россия иқтисодиётининг саноат секторида ишбилармонлик фаоллиги индекси сўнгги 6 йил ичида максимал даражага етди ва 53,6 пунктни ташкил этди. S&P Global таҳлилчилари томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, январь ойида бу кўрсаткич 52,6 ни ташкил этди. Ишбилармонлик фаоллиги индексининг 50 пунктдан юқори бўлган қиймати маълум бир тармоқда иқтисодий фаолликнинг ўсишини, пастда - унинг пасайишини кўрсатади. Россиянинг саноат секторидаги февраль ойи маълумотлари маҳаллий компанияларнинг ишлаб чиқариш қувватларининг кенгайиши ва ички бозорда янги сотувлар билан боғлиқ, дейилади компания матбуот баёнотида. "Сўнгги маълумотлар Россиянинг ишлаб чиқариш секторида кучли тикланишни кўрсатди, бу олти йил ичида энг сезиларли бўлди", деб хулоса қилди S&P Global таҳлилчилари. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

2022 йилда Ўзбекистон маҳсулотларининг Европа Иттифоқига экспорти 50 фоизга ошди Ўзбекистондан Европа Иттифоқи мамлакатларига
2022 йилда Ўзбекистон маҳсулотларининг Европа Иттифоқига экспорти 50 фоизга ошди Ўзбекистондан Европа Иттифоқи мамлакатларига маҳсулот экспорти 2022 йилда қарийб 50 фоизга ошди. Бу ҳақда 1 март куни бўлиб ўтган Ўзбекистон-Испания бизнес-форумида маълум бўлди. Испания бозорларига етказиб бериш ҳажми сезиларли даражада ошди - ўтган йил қийматига нисбатан 2,5 баробар кўп. Бизнес-форум давомида томонлар ўзаро савдо ва қўшма корхоналар очиш бўйича "йўл харитаси"ни ишлаб чиқишга келишиб олдилар. Бу заводларда қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши кутилмоқда. Бундан ташқари, тадбирда сув хўжалиги, Ўзбекистон ҳудудларида гидротозалаш иншоотларини қуриш, ипакчилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш бўйича шартномалар қабул қилинди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Маскнинг SpaceX компанияси 2022 йилда NASA билан тахминан 2 миллиард долларлик шартномалар имзолаган Америка Қўшма Штатларини
Маскнинг SpaceX компанияси 2022 йилда NASA билан тахминан 2 миллиард долларлик шартномалар имзолаган Америка Қўшма Штатларининг Аэронавтика ва космик тадқиқотлар миллий бошқармаси (NASA) 2022 йилда тадбиркор Илон Маскнинг SpaceX компанияси билан тахминан 2 миллиард долларлик шартномалар имзолаган, бу NASA бюджетининг 8 фоизидан кўпроғини ташкил этади, дейилади тадқиқотда. SpaceX ўтган йил давомида NASA билан тузилган шартномалар ҳажмини 25 фоизга оширди ва бу кўрсаткич бўйича миллий ҳукуматнинг иккинчи йирик пудратчисига айланди. Компаниядан фақат Калифорния технология институти олдинда. Аммо энди узоқ муддатли рақиб Boeing ортда қолди. Statista'нинг таъкидлашича, NASA билан таққослаганда, Европа космик агентлиги сезиларли даражада кичикроқ бюджетлар билан кифояланиши керак. 2022 йилда ташкилот атиги 4,8 миллиард евро олди, бу маблағларнинг ярмидан кўпи Германия, Буюк Британия ва Франция томонидан тақдим этилган. Батафсил: https://sof.uz/w45 Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Олий Мажлис Сенати "Рақобат тўғрисида"ги янги қонунни маъқуллади Таъкидлаш жоиз, унда 2012 йил қабул қилинган “Рақобат тўғрис
Олий Мажлис Сенати "Рақобат тўғрисида"ги янги қонунни маъқуллади Таъкидлаш жоиз, унда 2012 йил қабул қилинган “Рақобат тўғрисида”ги ҳамда 1999 йил қабул қилинган “Табиий монополиялар тўғрисида”ги қонунлар бирлаштирилиб, табиий монополия ва устун мавқега эга субъектларга қўйиладиган талабларнинг аксарият қисми бирхиллаштирилган. Тадбиркорлик субъектлари ўртасида соғлом рақобат муҳитини таъминлаш мақсадида Қонунда рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган давлат томонидан кўрсатилаётган ёрдамни баҳолаш тизими жорий қилинмоқда. Қонун билан савдоларга доир рақобатни чеклашга қарши талаблар ва ўзаро боғлиқ бўлган иштирокчиларнинг бир вақтда савдо жараёнларида иштирок этишига тақиқлар белгиланмоқда. Шунингдек, рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик чоралари кучайтирилмоқда. Батафсил: https://sof.uz/30wl Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

"Тинкофф" банкининг мобил иловаси App Store онлайн дўконидан олиб ташланди Эслатиб ўтамиз, шанба куни Европа Иттифоқи расмийл
"Тинкофф" банкининг мобил иловаси App Store онлайн дўконидан олиб ташланди Эслатиб ўтамиз, шанба куни Европа Иттифоқи расмийлари "Тинкофф" ва Россиянинг бир нечта банкларига қарши санкциялар киритган эди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Иш берувчиларга улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб
Иш берувчиларга улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб берилади 2023 йил 1 январгача иш берувчиларга улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб берилади. Иш берувчи томонидан ариза солиқ органига ижтимоий солиқ ҳисоботи тақдим этилганидан кейин 3 ойдан кечиктирмасдан тақдим этилади. Ариза келиб тушган санадан бошлаб 5 иш куни мобайнида аризанинг талабларга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги ўрганилади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

31 та йирик давлат корхоналари акциялари Стратегик ислоҳотлар агентлигига ўтказилади Президент қарори билан 2023–2025 йиллард
+1
31 та йирик давлат корхоналари акциялари Стратегик ислоҳотлар агентлигига ўтказилади Президент қарори билан 2023–2025 йилларда ислоҳ қилинадиган ва операцион самарадорлиги ошириладиган давлат иштирокидаги йирик корхоналар (31 та) рўйхати тасдиқланди. Мазкур корхоналар устав капиталидаги давлат акция пакетлари (улушлари) “UzAssets” инвестиция компанияси бошқарувига берилади. “UzAssets” инвестиция компанияси иқтисодиёт учун муҳим аҳамиятга эга йирик корхоналарни ислоҳ қилиш, уларнинг рентабеллиги ва операцион самарадорлигини ошириш, самарали бошқарилишини ва барқарор ривожланишини таъминлаш билан шуғулланади. Қарорга кўра, Давлат активларини бошқариш агентлиги, тегишли вазирлик ва идораларнинг ўзларига тегишли акция пакетлари (улушлари) Стратегик ислоҳотлар агентлигига ўтказилади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Winamp 10 йилдан кейин қайта тикланди Winamp 2013 йилдан бери биринчи марта илованинг янги версиясини ишга туширади. У 15 мар
Winamp 10 йилдан кейин қайта тикланди Winamp 2013 йилдан бери биринчи марта илованинг янги версиясини ишга туширади. У 15 мартдан санъаткорлар учун, 15 апрелдан эса барча фойдаланувчилар учун тақдим этилади. Бу ҳақда Llama Group хабар берди. Плейер стриминг платформасига айланиши кутилмоқда, унда мусиқачилар обуна нархини ўзлари аниқлай оладилар. Обуна турли нархларда бир неча даражаларга эга бўлади. Барчаси мавжуд эксклюзив контент миқдорига боғлиқ бўлади. Мусиқачилар обунадан тушган даромаднинг 85 фоизини олади. Шундай қилиб, компания 1 миллион рассомни жалб қилишни режалаштирмоқда. Шунингдек, июнь ойида биз мусиқачилар учун муаллифлик ҳуқуқини бошқариш, лицензиялаш ва NFT билан боғлиқ қўшимча функцияларни ишга туширишни режалаштирмоқдамиз. Winamp 1997 йилда Nullsoft томонидан ташкил этилган. 2000 йилларнинг бошларида у машҳур бўлган эди. Бугунги кунга қадар ундан 83 миллионга яқин одам фойдаланмоқда. Winamp охирги марта 2013 йилда янгиланган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb