Sof.uz | Соф хабарлар
Open in Telegram
Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: info@sof.uz Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia
Show more4 669
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days
Posts Archive
"Тoyota" машиналари тизимида хавфли заифликлар аниқланди
АҚШнинг киберхавфсизлик йўналиши бўйича мутахассислари "Toyota" компанияси машиналарни глобал бошқарув тизими (G-SPIMS)ни текшириш учун заифлигидан фойдаланиб, бузиб киришди.
Маълумотлар базаси нафақат "Тoyota" компаниясиники, балки машҳур "Мichelin", "Continental", "Stanley Black & Decker", "Timken" ва бошқа шу каби компаниялар билан ҳамкорликда олиб борилаётган лойиҳалар маълумотлари ҳам мавжуд бўлган.
Мутахассислар тизимда 4 та хавфли заифликни аниқлашган ва улар орқали компания корпоратив маълумотларини қўлга киритишган.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Жаҳон банки транспорт инфратузилмасини тиклаш учун Украинага 535 миллион доллар ажратишни режалаштирмоқда
Жаҳон банки Украина транспорт инфратузилмасини тиклаш учун 50 миллион доллар миқдорида грант ажратишни маъқуллади ва яқин келажакда яна 535 миллион доллар ажратиш режалаштирилмоқда, дейилади Жаҳон банкининг матбуот хизматининг ёзма баёнотида.
Жаҳон банки Украинанинг транспорт тармоғини таъмирлаш ва тиклаш, зудлик билан гуманитар ёрдам кўрсатиш, импорт ва экспорт йўлаклари сиғимини ошириш учун 50 миллион долларлик янги грант лойиҳасини эълон қилди. Ушбу лойиҳа учун грант маблағлари ёрдам, реконструкция траст фонди томонидан тақдим этилади.
Матбуот хизматининг тушунтиришича, ташкилот кўприклар, автомобиль йўллари, темир йўлларни, айниқса, ғарбий йўналишни тиклаш учун маблағ ажратмоқда.
Жаҳон банки маълумотларига кўра, "Украинанинг транспорт тармоғига етказилган тўғридан-тўғри моддий зарар 29,9 миллиард доллардан ошади".
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Bloomberg: Зилзила оқибатида Туркия иқтисодиётига етказилган зарар 84 миллиард доллардан ошиши мумкин
Туркиядаги зилзилалар мамлакат иқтисодиётига 84 миллиард доллар ёки ЯИМнинг қарийб 10 фоизи зарар етказди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги Тадбиркорлар конфедерацияси ва республика ишбилармон доиралари вакилларининг ҳисоб-китобларига асосланиб хабар бермоқда.
Ишбилармонлар гуруҳи маълумотларига кўра, Туркияда турар-жой биноларига етказилган зарар 70,8 миллиард долларни ташкил этган. Зилзилалар оқибатлари ҳам мамлакат бюджети даромадларининг 10,4 миллиард долларга камайишига олиб келади, меҳнат йўқотишлари эса Туркия иқтисодиётига 2,9 миллиард долларга тушади.
Bloomberg материалида қайд этилишича, конфедерация баҳолари бошқа иқтисодчиларникидан юқори. Кўпчилик экспертлар ҳам ҳозир фалокатнинг якуний оқибатлари ҳақида гапиришга эрта эканига қўшиладилар.
Батафсил: https://sof.uz/qjk7
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Шольц: Европа Иттифоқи АҚШ билан субсидиялар пойгасида қатнашмайди
Германия канцлери Олаф Шольцнинг таъкидлашича, Вашингтонда инфляция тўғрисидаги қонун имзолангандан сўнг, Европа Иттифоқи АҚШ билан субсидиялар пойгасида қатнашишга йўл қўймайди.
"АҚШ билан чекланмаган субсидия пойгаси, албатта, нотўғри йўл бўлади", деди Шольц Бундестагга.
Шольц Европанинг рақобатбардошлиги мавзуси бўлажак Европа Иттифоқи Кенгашининг асосий масалаларидан бирига айланишини эълон қилди.
Аввалроқ Bloomberg агентлиги маҳаллий корхоналар учун 500 миллиард доллар молиявий қўллаб-қувватлаш ва бизнес учун янги солиқ имтиёзларини ўз ичига олган АҚШнинг тоза саноатни рағбатлантириш тўғрисидаги қонуни Европа Иттифоқини "субсидиялар пойгаси"га олиб келиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди. Европа мамлакатлари ҳукумати иқтисодиётда шунга ўхшаш ҳимоя чораларини кўради.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Project Syndicate: Доллар курсининг тушиши дунёда рецессиянинг олдини олиши мумкин
Долларнинг тушиб кетиши дунёни глобал таназзулдан қутқариши мумкин ва иқтисодий рағбатлантиришнинг энг оддий шаклидир. Бу ҳақда Project Syndicate ёзмоқда.
Нашрнинг таъкидлашича, инфляция қўрқуви пасайгач, доллар заифлаша бошлади, бу ривожланаётган бозорларга жуда зарур бўлган қутқарувни таклиф қилди ва бошқа марказий банкларга сиёсатни кучайтириш учун босимни юмшатди.
Нашрнинг қайд этишича, инфляциянинг умумий пасайиши билан иқтисодий ўсиш бўйича кутилмалар яхшиланади. Шу билан бирга, бозордаги ноаниқлик ҳам доллар каби аста-секин тушади.
Батафсил: https://sof.uz/ly5z
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
ХВЖ 2023 йилда Яқин Шарқ ва Шимолий Африкада инфляция 10 фоиздан ошиқроқ бўлишини башорат қилди
2023 йилда Яқин Шарқ ва Шимолий Африканинг аксарият мамлакатларида истеъмол нархларининг ўсиши 10 фоиздан ошади. Бундай инфляцияни Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) бошқарувчи директори Кристалина Георгиева башорат қилган.
"Биз минтақада тўртинчи йил кетма-кет инфляция даражаси 10 фоиздан ошиб кетишини кутмоқдамиз, бу глобал ўртача кўрсаткичдан юқори", — деди Георгиева.
Унинг таъкидлашича, бозорлари ва иқтисодиёти ривожланаётган ва даромад даражаси паст бўлган минтақа мамлакатлари учун нархларнинг бундай ўсиши кўрсаткичи, жумладан, миллий валюталарнинг қадрсизланишини ҳам акс эттиради.
ХВЖ раҳбарининг сўзларига кўра, ташкилот нефть нархи барқарорлашгани сабабли инфляциянинг босқичма-босқич пасайишини кутмоқда.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Deutsche Bank таҳлилчиларининг таъкидлашича, АҚШ бу йил 90 фоиз эҳтимоли билан рецессияга киради
АҚШ иқтисоди 2023 йилда 90 фоиз имконият билан рецессияга тушиши мумкин. Бу ҳақда Deutsche Bank экспертлари маълум қилишди.
"АҚШда инфляция энг юқори чўққисига чиққани ва секинлаша бошлаганига оид белгилар мавжуд бўлсада, у Fed учун мўлжалланган кўрсаткичлардан ҳали ҳам анча паст ва барқарор тенденцияни кўрсатиши мумкин", деди Deutsche Bank экспертлари.
Уларнинг фикрича, агар инфляция 8 фоиздан ошса, бу кўрсаткич 6 фоизга тушиши учун тарихан камида икки йил керак бўлади. Айни пайтда АҚШ ва Хитой ўртасидаги муносабатларнинг ёмонлашгани вазиятни мураккаблаштирмоқда.
Батафсил: https://sof.uz/p6u4
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Солиқ қўмитаси интизомсиз солиқ тўловчилар билан тажриба ўтказади
Солиқ қўмитаси 2023 йил 1 октябрга қадар тажриба тариқасида ҚҚС тўлаш бўйича солиқ узилиши аниқланганда солиқ назорати тадбирларини амалга ошириши мумкин.
ҚҚС товар (хизмат)лар реализациясининг ҳар бир босқичида солиқ буджетга тўланиши зарур. Шуни амалга ошириш мақсадида интизомсиз солиқ тўловчилар томонидан ҚҚСни ноқонуний қоплашни олдини олиш бўйича тажриба ўтказилади.
Бу Европа ва МДҲ давлатларида кенг қўлланиладиган бутунжахон амалиётдир. Ушбу мамлакатларнинг солиқ маъмурчилигида товар (хизмат)ларни етказиб бериш занжирида ҚҚС узилишлари аниқланганида, солиқни асоссиз қоплашда нафга эга бўлаётган бенефициарларни аниқлаш учун бундай етказиб бериш жараёнларида иштирок этган барча шахсларга нисбатан қатъий солиқ назорати тадбирлари ўтказилади.
Батафсил: https://sof.uz/ec0g
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Кредит маблағларини фирибгарлик йўли билан талон-торож қилган шахслар аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Урганч шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговда қадар текширувда, “B.M." МЧЖ раҳбари Б.Ж. ва бошқалар тижорат банки филиалидан ажратилган кредит эвазига харид қилинган тиббиёт ускуналарини бошқа шахсларга сотиб юбориб, жами 5,8 млрд сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Батафсил: https://sof.uz/qp02
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Кредит маблағларини фирибгарлик йўли билан талон-торож қилган шахслар аниқланди
Батафсил: https://sof.uz/qp02
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Деворлари ёрилган Тошкентдаги турар жойни қурган ва сотган одам қамоққа олинган
Ижтимоий тармоқларда янги қурилгани айтилган кўп қаватли уй деворлари ичидан дарз кетгани акс этган видеолар тарқалган. Ҳолат юзасидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг маълум қилишича,Мирзо Улуғбекнинг Мағрур кўчасидаги 55Б-уй 2017 йилда фуқаро Б.Зокиров томонидан ўзи ва оила аъзоларининг яшаши учун якка тартибдаги уй-жой сифатида қурилган ва фуқароларга алоҳида квартира сифатида ўзбошимчалик билан реконструкция қилинган ва сотилган.
Қайд этилишича, барпо этилган уй экспертизадан ўтказилган ва унинг хулосасига кўра, қурилишнинг бир нечта талаблари бузилган. Бино сейсмик зонада қурилиш ўтказиш талабларига жавоб бермаслиги ҳам аниқланган. Ҳозир уй авария ҳолатида.
Батафсил: https://sof.uz/4x6n
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Украинадаги банкларнинг соф фойдаси 2022 йилда 68 фоизга камайди
Украинадаги банкларнинг соф фойдаси 2023 йилда 2021 йилга нисбатан 68 фоизга камайиб, 24,7 миллиард гривнани (670 миллион доллар) ташкил қилди. Бу ҳақда Украина Миллий банки ҳисоботида маълум қилинди.
"2022 йилда тўлов қобилиятига эга банклар 2021 йилдаги 77,4 миллиард гривнага (жорий курс бўйича 2,1 миллиард доллар) нисбатан 24,7 миллиард гривна соф фойда олди", — дейилади нашрда.
Регулятор маълумотларига кўра, банк секторининг рентабеллиги 10,9 фоизгача пасайган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 35,1 фоизни ташкил этди. Даромаднинг пасайишининг асосий сабаби - юзага келган ва кутилаётган йўқотишлар учун захираларнинг кескин ўсишидир
Батафсил: https://sof.uz/9o91
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
WSJ: General Motors Бразилиянинг Vale кон компаниясининг улушини сотиб олишни режалаштирмоқда
АҚШнинг энг йирик автомобиль ишлаб чиқарувчиси General Motors Бразилиянинг Vale кон компаниясининг кичик улушини сотиб олиш имкониятини муҳокама қилмоқчи. Бу ҳақдаThe Wall Street Journal хабардор манбаларга таяниб ёзмоқда.
Vale декабрь ойида потенциал сотиш нархини ошкор қилмасдан, бизнесда 10 фоизгача сотишни кўриб чиқишини айтган эди. Манбаларга кўра, улуш нархи 2 миллиард долларгача бўлиши мумкин.
Нашрнинг таъкидлашича, General Motors компаниясининг қизиқиши ортган, чунки автомобиль ишлаб чиқарувчиси электромобиллар учун аккумуляторларга зудлик билан эҳтиёж туфайли тоғ-кон саноати компаниялари билан яқинроқ етказиб бериш бўйича шартномалар тузмоқчи.
General Motors 2035 йилгача деярли барча бензинли ва дизелли автомобилларни ишлаб чиқаришни бутунлай тўхтатишни режалаштирган.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Trafigura савдогарлари фирибгарлик туфайли ярим миллиард йўқотди
Bloomberg маълум қилишича, дунёдаги энг йирик металл ва нефть етказиб берувчиларидан бири Trafigura Group сохта никель хариди туфайли ярим миллиардга яқин маблағини йўқотди.
Савдогар пудратчидан буюртма қилинган никель ўрнига металл қолдиқларини топиб, "тизимли фирибгарлик"га дуч келди. Натижада, компания ҳиндистонлик тадбиркор Практик Гупта ва унга алоқадор компанияларга, хусусан, TMT Metals'га нисбатан суд ишини бошлади.
Trafigura етказилган зарарни 577 миллион долларга баҳолайди.
Батафсил: https://sof.uz/v9b8
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Ernst & Young: Ўзбекистонда 2022 йилда иш ҳақи 20 фоизга ошди
2022 йилда Ўзбекистон компанияларининг 70 фоиздан ортиғи иш ҳақини ўртача 20 фоизга оширди, бу ҳақда Ernst & Young компаниясининг 2022-2023 йиллардаги иш ҳақи ва товон пули бўйича йиллик сўровидан келиб чиқади.
Бироқ, 2023 йил учун прогнозга кўра, иш ҳақи ўсиш даражасида бироз пасайиш кузатилмоқда: иш берувчилар ходимларнинг иш ҳақи миқдорини 16 фоизга оширишни режалаштирмоқда.
Асосий иш ҳақига қўшимча равишда, компанияларнинг 60 фоиздан ортиғи иш натижаларига қараб бонуслар тўлайди. Ўтган йилга нисбатан мукофот пули тўлаётган раҳбарлар сони икки баравар кўпайган.
Батафсил: https://sof.uz/jefj
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Financial Times: Россиянинг олтинга бўлган талаби 2022 йилда беш баравар ошди
2022 йилда Россияда қуйма олтин ва тангаларга талаб 2021 йилга нисбатан беш баравар ошди. Россияда олтинга талаб бошқа мамлакатларга қараганда тезроқ ўсди. Бу ҳақда Financial Times газетаси Жаҳон олтин кенгаши маълумотларига таяниб хабар берди.
Шу билан бирга, 2022 йилда Россияга бўлган жаҳон талабининг атиги 2 фоизи тўғри келди, дея таъкидлайди Financial Times. Олтин сотиб олишда Хитой, Германия ва Ҳиндистон етакчилик қилди. Хитой глобал талабнинг 19 фоизини ташкил этди.
Батафсил: https://sof.uz/ow8
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
БАА эксперти нефть нархининг кескин ошиши ҳақида огоҳлантирмоқда
Амирликнинг жаҳон иқтисодиёти бўйича эксперти, LanceBank халқаро банкининг минтақавий ривожланиш бўйича директори Наиль ал-Жавабара яқин кунларда нефть нархининг сезиларли даражада ошишини башорат қилди, бунга Россиянинг ишлаб чиқаришни қисқартириш қарори сабаб бўлади.
Мутахассиснинг фикрича, асосий нефть ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқариш ҳажмининг ҳар қандай ўзгариши нархлар ва бозорга таъсир қилади.
Ал-Жавабаранинг таъкидлашича, 2022 йил ноябридан бери нефть қазиб олиш ҳажми 2 миллион баррелга камайган.
Мутахассиснинг қўшимча қилишича, дунёда энергияга талаб ортиб бормоқда, бу эса коронавирус инфекцияси билан боғлиқ чеклов чораларини бекор қилган Хитойдан талабнинг ўсишини ҳисобга олган ҳолда ошади.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
American Greatness: 31,5 триллион доллардан ортиқ АҚШ давлат қарзи федерал бюджетнинг тўлиқ қулашига олиб келади
Ҳозирги вақтда 31,5 триллион доллардан ошиб кетган АҚШ давлат қарзининг ўсиб бораётган ҳажми яқин келажакда мамлакат федерал бюджетининг тўлиқ қулашига олиб келиши мумкин. Бу қарз бўйича фоизларни тўлаш учун давлат харажатларининг кўпайиши билан боғлиқ бўлади, дея меҳнат қонунчилиги ва давлат бошқаруви ҳуқуқи бўйича мутахассис Адам Милл сўзларини келтиради American Greatness маҳаллий нашри.
"АҚШ ҳукуматининг қарзи ҳозирда 31,5 триллион доллардан ошиб кетди. Жо Байден лавозимга келганида бу қарз бўйича ўртача фоиз ставкаси тахминан 1,61 фоизни, йиллик фоиз тўловлари эса атиги 549 миллиард долларни ташкил этди", деди Милл.
Батафсил: https://sof.uz/8f8p
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Тайёр мебель маҳсулотларини экспорт қилувчи тадбиркорлар қўллаб-қувватланади
Қарорга кўра, 2023 йил 1 февралдан 2024 йил 1 январгача:
тайёр мебель маҳсулотларини экспорт қилувчи тадбиркорларга хориждаги офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш харажатларининг бир қисмини қоплаб беришда мазкур нотурар жойлар майдонига қўйилган меъёр 100 квадрат метрдан 250 квадрат метрга оширилади;
йиллик тушумида тайёр мебель маҳсулотлари экспортидан тушум улуши камида 30 фоизни ташкил қиладиган маҳаллий корхоналар томонидан инженер-технолог, лак ва бўёқ сепиш устаси, дизайнер каби хорижий мутахассислар жалб қилинганда, улар иш ҳақининг 25 фоизи, бироқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 9 баробаридан кўп бўлмаган қисми қоплаб берилади.
2023 йил 1 февралдан 2024 йил 1 январгача тегишли мебель ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хомашё, эҳтиёт қисмлар, фурнитура ва аксессуарлар импортида божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади.
Батафсил: https://sof.uz/u7eh
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Республикамизнинг қайси ҳудудида янги корхоналар кўпроқ ташкил этилмоқда?
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь ойида янги ташкил этилган корхона ва ташкилотлар сони 6 075 (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) тани ташкил этган.
Ҳудудлар кесимида январь ойида янги ташкил этилган корхона ва ташкилотлар сони:
— Тошкент шаҳри – 1 383 та
— Фарғона вилояти – 563 та
— Тошкент вилояти – 501 та
— Хоразм вилояти – 447 та
— Самарқанд вилояти – 464 та
— Қашқадарё вилояти – 395 та
— Бухоро вилояти – 387 та
— Наманган вилояти – 374 та
— Сурхондарё вилояти – 313 та
— Андижон вилояти – 308 та
— Қорақалпоғистон Р. – 293 та
— Навоий вилояти – 277 та
— Жиззах вилояти – 222 та
— Сирдарё вилояти – 148 та
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
